Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ва ходимларнинг моддий шароитларини яхшилаш, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 255-сон қарорига 1-илова 15-бандининг;
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига 2-илованинг 1-банди «в» кичик бандининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 21 август,
327-сон