08.01.2018 йилдаги ПҚ-3464-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 08.01.2018 йилдаги ПҚ-3464-сон
Date of entry into force
09.01.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш, давлат харидларини амалга ошириш доирасида ҳужжатларни комплекс экспертиза қилишнинг самарали тизимини яратиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш, давлат харидларини амалга ошириш доирасида лойиҳаларни, уларнинг лойиҳаолди, лойиҳа ва тендер ҳужжатларини, техник топшириқларини комплекс экспертиза қилишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-3437-сон қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Агентлик ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, Марказ қуйидагиларни амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритиладиган лойиҳаларни комплекс экспертиза қилишни ташкил этиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш доирасида, шунингдек, давлат харидларини амалга оширишда ишлаб чиқиладиган лойиҳаолди, лойиҳа ва тендер ҳужжатларини, техник топшириқларни комплекс экспертиза қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини рўёбга чиқариш доирасида, шунингдек, давлат харидларини амалга оширишда тузиладиган импорт контрактларини экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ресурсларнинг ягона миллий маълумотномасини шакллантириш ва янгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Марказнинг муассиси (мулкдори) ҳисобланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятини тўлиқ ўзини ўзи молиялаштириш асосида олиб боради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида филиаллар ташкил этиш ҳуқуқига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг фаолият соҳаси барча давлат органларига, хўжалик бошқаруви органларига, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларга, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган барча лойиҳаларга татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат ва нодавлат ташкилотлар, шу жумладан лойиҳа институтлари, инжиниринг ва консалтинг компаниялари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл ва маҳаллий компаниялар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказга юклатилган вазифаларни сифатли бажариш мақсадида Марказ директорига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишган ҳолда қўшимча равишда мустақил чет эллик, маҳаллий маслаҳатчилар ва экспертларни шартнома асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, Марказни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига бериладиган мулк;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш юзасидан тегишли йўналишда хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган мутахассисларга нисбатан Марказда қўлланилиши, истисно тариқасида, тавсиявий характерга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ импорт контрактларини, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритиладиган лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари, техник топшириқлари, тендер ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш бўйича ишлар ва хизматларни субпудрат шартида топширишга, шунингдек, лойиҳа институтлари, инжиниринг ва консалтинг компанияларини танлаш тўғрисида тавсиялар беришга ҳақли эмас;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Марказнинг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритиладиган лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари, техник топшириқлари, тендер ҳужжатлари ҳамда импорт контрактларининг комплекс экспертизаси натижаларининг ишончлилиги ва холислиги учун жавобгардир.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агентлик Марказ билан биргаликда қурилиш тармоғини лицензиялаш ва техник жиҳатдан тартибга солишнинг амалдаги тартибини танқидий ўргансин ҳамда уч ой муддатда қурилиш тармоғини лицензиялаш ва техник жиҳатдан тартибга солишнинг замонавий механизмларини жорий этиш, шу жумладан қуйидагиларда Агентликнинг мажбурий иштирок этишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялашда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш фаолиятини лицензиялашда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича лойиҳалаш ишларини ва комплекс муҳандислик қидирувларини мувофиқлаштиришда, лойиҳалаш хизмати бозорини ривожлантиришга кўмаклашишда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси икки ҳафта муддатда марказлаштирилган маълумотлар базасини ва архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш, хавфи юқори бўлган объектлар ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш, баландликларда саноат альпинизми усуллари орқали таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятига илгари берилган лицензиялар тўғрисидаги материалларни Агентликка топширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси икки ҳафта муддатда импорт контрактлари ва тендер ҳужжатларининг илгари экспертизадан ҳамда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар базаси ва материалларни Агентликка топширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси Марказни даврий статистик ҳисобот, шунингдек, инвестициявий ва иифратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, капитал қўйилмаларни ўзлаштириш, қувватларни ишга тушириш ва номолиявий активларга инвестицияларни йўналтиришни амалга ошириш қисмида ҳар чораклик ва йиллик жўнатмалар рўйхатига киритсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентлик, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида (кейинги ўринларда ТСОЯЭАТ деб юритилади) импорт контракти рўйхатдан ўтказилганлиги, шу жумладан импорт контрактлари бўйича мўлжалланган юкни ортишдан олдинги инспекция тўғрисидаги маълумотларни киритиш имконини берувчи тизимли маҳсулотларни ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг тизимли маҳсулотларининг ТСОЯЭАТга уланиши ва ундан узлуксиз фойдаланиш имкониятини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТСОЯЭАТда контрактларни тузишда, шу жумладан бир товар туркуми бўйича бир қанча контрактларни тузиш орқали йўл қўйилиши мумкин бўлган суиистеъмолчиликларни аниқлаш юзасидан функция жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти, Давлат солиқ қўмитаси Марказий банк ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 мартга кадар муддатда 2015 — 2017 йилларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, шу жумладан баҳолаш экспертизаси ва импорт қилинаётган товарларнинг юкни ортишдан олдинги инспекцияси ўтказилган экспорт ва импорт контрактларини танқидий ўргансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрганиш натижасига кўра контрактларни экспертиза ва рўйхатдан ўтказиш бўйича фаолиятни такомиллаштириш, тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги бўйича мажбурий текшириш ва ваколатли шахсларнинг имзоларига қўйилган талабларни белгилаш, манфаатлар тўқнашувини истисно қилиш, шунингдек, товарлар (хизматлар) нархининг, шу жумладан божхона органларининг маълумотлар базалари асосида ягона маълумотлар базасини яратишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспорт ва импорт контрактларини ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва «Ўзстандарт» агентлиги зарур маълумот ва материалларнинг тақдим этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Агентлик бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг Уставини тасдиқласин ва белгиланган тартибда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни Марказ фаолиятини юқори ва профессионал даражада самарали ташкил этишни таъминлай оладиган малакали кадрлар билан тўлдирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юклатилган вазифаларни самарали бажариш учун Марказни мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа зарурий моддий-техника ресурслари билан жиҳозлашни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг директори Ш.М. Садиқов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 8 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3464-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2018 й., 07/18/3464/0524-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон; 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)