Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Адвокат стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 6 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1928-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 3 июндаги 10-мҳ-сонли «Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3517, 04.06.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 27 мартдаги 79-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1928, 2009 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 152-модда) билан тасдиқланган Адвокат стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 5-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)».
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида нашр этилишини таъминласин.
4. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 январь,
8-мҳ-сон
Келишилган:
Адвокатлар палатаси раиси в.б. Ш. САДИКОВ
2018 йил 6 январь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2018 й., 10/18/1928-1/0520-сон)