Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2017 12.08.2004 йилдаги 387-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 12.08.2004 йилдаги 387-сон
Date of entry into force
12.08.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2017
Ҳужжат 12.08.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТИЖОРАТ ФАОЛИЯТИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КЕЛУВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларни импорт қилиш ва уларни сотиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар фаолиятини янада тартибга солиш, савдонинг уюшган, маданиятли шаклларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахслар («четдан товар олиб келувчилар»):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи билан юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштирилган юк божхона декларацияси, мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда, божхона ва бошқа тўловлар тўланган тақдирда буюм бозорларида якка тартибдаги тадбиркорнинг фақат ўзи бевосита олиб келган импорт товарлар билан чакана савдони амалга оширишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахслар («четдан товар олиб келувчилар»)ни юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахснинг яшаш жойидаги туманлар (шаҳарлар) Давлат солиқ инспекцияларида (ҳозир бўлиш тартибида) амалга ошириладиган тартиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс бўлмасдан, импорт товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ўз фаолиятини амалга ошириш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида ва божхона органларида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари сифатида рўйхатдан ўтишлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкида ҳисоб рақамлари очиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига рухсатномани белгиланган тартибда расмийлаштириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ органларидан импорт операциялар субъектининг ҳисобга олиш картасини олиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банки, Адлия вазирлиги юридик шахс бўлмасдан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялар субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомни 2004 йил 1 сентябргача бўлган муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс бўлмасдан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларга риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва ҳудудий солиқ органларининг биринчи раҳбарлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида илгари давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс бўлмасдан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар 2004 йил 1 ноябргача бўлган муддатда яшаш жойидаги туманлар (шаҳарлар)нинг Давлат солиқ инспекцияларида қайта рўйхатдан ўтишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Юридик шахс бўлмасдан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекциялари томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида рўйхатдан ўтказиш йиғими ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс бўлмасдан товарлар импорти билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобга олиш регистри юритилишини, унга содир этилган импорт операциялари ва бюджетга тегишли тўловлар тўғрисидаги маълумотлар киритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва регистрга киритилган якка тартибдаги тадбиркорларга импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталари берилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги юридик шахс бўлмасдан товарлар импорти билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказсин, 1 йил муддатга тегишли гувоҳнома берган ҳолда уларни ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари реестрига тегишли ҳисобга олиш тартиб рақами билан киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, мазкур қарор чиққунга қадар якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган ва «Вақтинча сақлаш» режимида жойлаштирилган товарларнинг божхона расмийлаштируви илгари белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 12 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
387-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 366-модда, 34 — 36-сон, 264-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда, 24-сон, 269-модда; 2011 й., 45-46-сон, 470-модда; 2012 й., 35-сон, 403-модда; 2015 й., 29-сон, 383-модда)