15.12.2017 йилдаги 985-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.12.2017 йилдаги 985-сон
Date of entry into force
18.12.2017
Ҳужжат 18.12.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузурида Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фақулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашни ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 июндаги ПҚ-3030-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузурида Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашни (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи вазирликлар ва идораларга аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий ишларни ташкил этиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси тизимлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир илмий-техник дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш;

аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш.

3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш таркиби 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Идоралараро кенгаш жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 15 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
985-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 декабрдаги 985-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

1.‎ К.М. Арипов ‎ —‎

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, Идоралараро кенгаш раиси‎

2.‎ З.Т. Тураев ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи, Идоралараро кенгаш раисининг ўринбосари‎
3.‎ лавозим бўйича‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бошқармаси бошлиғи‎
4.‎ Б.А. Мавлянкариев —‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти профессори ‎
5.‎ А.А. Насиров ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Қуролли Кучлар Академиясининг Олий таълимдан кейинги таълим бўлими бошлиғи‎
6.‎ Д.А. Зарединов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош радиологи‎
7.‎ Д.А. Алимов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директорининг ўринбосари ‎
8.‎ Ш.Х. Усанов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот-методик таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари‎
9.‎ Т. Турсунов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент кимё-технология институти профессори‎
10.‎ А.Н. Нигматов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти кафедра мудири‎
11.‎ М.Х. Эсанов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим маркази директори‎
12.‎ З.К. Курбанов ‎ —‎ «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Телекоммуникация тармоқларини эксплуатация қилиш бошқармаси бошлиғи‎
13.‎ Ш.А. Хакимов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «Тошуйжой ЛИТИ» акциядорлик жамиятининг зилзилага бардош қурилиш бўлими бошлиғи‎
14.‎ Ж.М. Исаев ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария илмий-тадқиқот институти илмий котиби‎
15‎ Ф.Ш. Шоазизов ‎ —‎ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Дарё, канал ва иншоотлар гидравликаси лабораторияси мудири‎
16.‎ Ғ.А. Бимурзаев ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати бошлиғи‎
17.‎ А.А. Турғунов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти директори ‎
18.‎ А.И. Тўйчиев ‎ —‎ Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари‎
19.‎ Х.С. Сагдиев ‎ —‎ Ўзбекистон Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари‎
20.‎ К.Д. Салямова ‎ —‎ Ўзбекистон Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти етакчи илмий ходими‎
21.‎ М.У. Каримов ‎ —‎ «Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти» давлат корхонаси илмий ишлар бўйича директор ўринбосари‎
22.‎ Б.В. Криворучко ‎ —‎ «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Темир йўл муҳандислари институти «Ҳаёт хавфсизлиги асослари» кафедраси катта ўқитувчиси‎
23.‎ В.Д. Минченко ‎ —‎ «ГИДРОИНГЕО институти» давлат корхонаси лаборатория мудири‎
24.‎ С.В. Мягков ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг Гидрометеорология илмий-текшириш институти директори ўринбосари‎
25.‎ С.Р. Камилов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси «Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази» давлат унитар корхонаси бош мутахассиси‎
26.‎ О.Т. Ахмедов ‎ —‎ «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти «Илмий техника маркази» масъулияти чекланган жамияти докторанти‎
27.‎ Б.Ф. Хикматов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида фан ва технологияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи, Идоралараро кенгаш котиби ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.Идоралараро кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли мажбуриятларни бажариш зиммасига юкланган шахслар идоралараро кенгаш таркибига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 декабрдаги 985-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашнинг (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш деб аталади)асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Идоралараро кенгаш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига (кейинги ўринларда ФВДТ деб аталади) кирувчи вазирликлар ва идоралар томонидан аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини (кейинги ўринларда илмий ишлар деб аталади) ташкил этиш ва амалга оширишни мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгаш жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятини давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Идоралараро кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари тавсиявий хусусиятга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФВДТга кирувчи вазирликлар ва идораларга аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий ишларни ташкил этиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси тизимлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир илмий-техник дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Идоралараро кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ФВДТга кирувчи вазирликлар ва идораларга аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий ишларни ташкил этиш ва амалга оширишда кўмаклашиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш, ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ишларнинг устувор йўналишларини ва вазифаларини белгилаш ҳамда ФВДТга кирувчи вазирликлар ва идораларга тегишли тавсиялар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ишлар мавзуларини кўриб чиқиш, тасдиқлаш учун тавсия этиш ҳамда уларнинг грант танловларида иштироки бўйича Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ишларни ривожлантириш бўйича анжуманлар, семинарлар, кўргазмалар ва бошқа илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги буюртмасига биноан илмий-амалий тадқиқот ва экспериментал ишланмаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тавсия этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ишлар, уларнинг натижадорлиги ҳамда хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси бўйича махсус маълумотлар базасини яратиш, янгилаб бориш ҳамда илмий ишлар тўпламлари нашр этилишини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ишларни ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштиришни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси тизимлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир илмий-техник дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли илмий-техник дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ишларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва эксперт хулосалари бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб борилаётган илмий ишларнинг бажарилишини доимий равишда назорат ва таҳлил қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ишларни амалга оширишда ФВДТга кирувчи вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга доир илмий-техник, услубий, ташкилий ва бошқа тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий- тадқиқот ва экспериментал ишланмалар натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиб, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги долзарб илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғига таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ишлари натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши мониторингини юритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Идоралараро кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Идоралараро кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда маълумотларни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФВДТга кирувчи барча вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари томонидан аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси масалалари бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ҳолати билан танишиш ҳамда уларга баҳо бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ишларнинг самарадорлигини оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истиқболсиз ва долзарб эмас деб баҳоланган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини тўхтатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига таклиф киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ишларнинг ҳолатини ўрганиш учун ишчи комиссиялар ва (ёки) эксперт гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу комиссия ва гуруҳлар фаолиятига тегишли мутахассисларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ишларни ривожлантиришда фаол иштирок этган шахсларни рағбатлантириш ташаббуси билан чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Кенгаш ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Идоралараро кенгаш фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Идоралараро кенгашнинг раис, раис ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Идоралараро кенгаш ФВДТга кирувчи вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларнинг етакчи олимлари ва мутахассисларидан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Идоралараро кенгаш экспертиза тадбирларини ўтказиш мақсадида тақдим этилган илмий-тадқиқот натижаларини кўриб чиқиш учун бошқа вазирликлар ва идоралар мутахассисларини жалб этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва мажлисларини заруратга кўра, аммо ҳар йилда камида бир марта ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Идоралараро кенгаш раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгаш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раис ўринбосарлари ва аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгаш мажлисларини чақиради ва уларга раислик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгаш мажлислари кун тартибини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгашнинг иш режаларини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Идоралараро кенгаш ишчи органи функциясини Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида фан ва технологияларни ривожлантириш бўлими (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ишчи орган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгашнинг иш режаларини ишлаб чиқади, уларнинг ижроси юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган иш режасига мувофиқ Кенгашнинг фаолиятини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгаш мажлислари кун тартибига киритиладиган масалалар бўйича материалларнинг тайёрланишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгашнинг ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгаш қарорларининг ижроси юзасидан назорат ва мониторингни ташкил қилади, натижалари бўйича Кенгаш раисига ахборот бериб боради ҳамда таҳлилий ва бошқа материалларни навбатдаги мажлисда кўриб чиқиш учун тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида фан ва технологияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Идоралараро кенгаш котиби ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Идоралараро кенгаш котиби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча зарур ҳужжатларнинг навбатдаги мажлисга тўпланиши, умумлаштирилиши ва Идоралараро кенгаш раисига тақдим этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгаш раиси билан мажлиснинг ўтказилиш муддати ва жойини ҳамда таклиф этиладиган шахслар рўйхатини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгаш аъзоларига ва таклиф этилган шахсларга мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти ва жойи тўғрисида хабар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгаш баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни унинг аъзоларига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Идоралараро кенгаш мажлисини чақириш унинг аъзоларига аввалдан ёзма хабарнома тарқатиш асосида амалга оширилади. Хабарномада мажлисни ўтказиш куни, вақти ва муҳокама қилинадиган масалалар тўғрисидаги аниқ маълумотлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Идоралараро кенгаш мажлисини унинг раиси бошқаради. Идоралараро кенгаш раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгаш мажлиси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Зарур миқдордаги аъзолар йиғилмаган ҳолатларда Идоралараро кенгаш мажлиси бошқа муддатга қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Идоралараро кенгаш қарорлари унинг мажлисида иштирок этган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Идоралараро кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Идоралараро кенгаш қарорлари мажлисда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ва Идоралараро кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани имзолашда Идоралараро кенгаш аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. ФВДТга кирувчи барча вазирликлар ва идоралар аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида олиб борилаётган, тугалланган илмий ишлар ва амалга оширилиши режалаштирилаётган янги илмий ишлар лойиҳалари бўйича ҳар йил якунида йиллик ҳисобот тайёрлайди ҳамда унинг Идоралараро кенгашга тақдим этиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Идоралараро кенгашнинг иш режалари, унинг аъзоларидан келиб тушган таклифлар асосида бир йил учун тузилади ва мажлисида кўриб чиқилиб, Идоралараро кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Идоралараро кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Идоралараро кенгашни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.