05.08.2000 йилдаги 305-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.08.2000 йилдаги 305-сон
Date of entry into force
05.08.2000
Ҳужжат 03.07.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, капитал қурилишни бошқаришни ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар ва капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳудудий комиссияларининг фаолияти белгиланган талабларга жавоб бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўпчилик минтақаларда тармоқни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш дастури мавжуд эмас. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари расмиятчилик билан амалга оширилган, давлат қурилиш ташкилотлари сони кўплигича қолмоқда. Хусусий корхоналар пудрат ишлари бозорида ўз муносиб ўрнини ҳозиргача топмади. Кам қувватли ва паст рентабелли қурилиш ташкилотлари секинлик билан тугатилмоқда. Буюртмаларни жойлаштиришнинг тендер механизми суст жорий этилмоқда, пудрат шартномаларини бажариш даражаси қониқарсизлигича қолмоқда. Суиистеъмол қилиш ва молиявий қонунни бузиш, қурилиш ишлари ва материаллар қийматини асоссиз равишда ошириб юбориш ҳоллари давом этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси (А.Н. Исаев), тегишли Республика ва ҳудудий комиссиялар томонидан капитал қурилишни бошқаришни ислоҳ қилиш ва унинг таркибини ўзгартириш бўйича Ҳукумат қарорлари сўзсиз бажарилиши устидан зарур ташкилотчилик ишлари ва назорат таъминланмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни таъминлаш, инвестиция жараёни қатнашчиларининг роли ва жавобгарлигини кучайтириш, қурилишда бозор механизмларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг капитал қурилишни бошқаришни ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш юзасидан олиб бораётган ишлари қониқарсиз деб эътироф этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд (Э.М. Рўзиев), Тошкент (У.М. Мирзақулов), Қашқадарё (Б.С. Ҳамидов) вилоятлари ҳокимлари капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда раҳбарликни сусайтириб юборганлиги ва йўл қўйилган камчиликлар учун Самарқанд (С. Иброҳимов) ва Тошкент (Р. Мўминов) вилоятлари ҳокимлари ўринбосарларининг, Чирчиқ (Д. Азизхўжаев), Бекобод (Ж. Насриддинов), Оҳангарон (А. Расулов) шаҳарлари ҳокимларининг ва Китоб тумани ҳокимининг (У. Хидиров) эгаллаб турган лавозимларида бундан буён қолиши масаласини кўриб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссиянинг иши давомида капитал қурилишни ислоҳ қилишдаги камчиликлар учун қурилиш ташкилотлари ва корхоналарининг 17 раҳбари лавозимидан озод этилганлиги ва 25 раҳбарига ҳайфсан эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси (А.Н. Исаев) махсус комиссиянинг материаллари ва хулосаларини танқидий ўрганиб чиқсин, Комплекс фаолиятининг шакллари ва усулларини қайта кўриб чиқсин, капитал қурилишда иқтисодий қайта ўзгартиришлар амалга оширилиши устидан тизимли мониторингни ташкил этсин, тармоқни ислоҳ қилиш бўйича Ҳукумат қарорлари ўз вақтида бажарилиши қаттиқ назорат қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш тадбирлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал қурилишни ислоҳ қилишдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсинлар, бир ой муддатда вилоят бўғинининг тегишли раҳбарлари, қурилиш ташкилотлари ва корхоналари раҳбарларининг жавобгарлиги даражасини кўриб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштирилган қурилиш ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналарининг мавжуд қувватлари белгиланган тартибда хатловдан ўтказилишини ташкил этсинлар, кейинчалик уларни хусусий мулк қилиб сотсинлар, шунингдек, уларга берилган ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиб чиқсинлар, ортиқча ер майдонларини олиб қўйсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарар кўриб ишлаётган ва кам қувватли қурилиш ташкилотларини қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари бўйича республика комиссияси ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жорий йилнинг охиригача паст рентабелли ва кам қувватли ташкилотларни тугатишни давом эттириш, уларни хусусийлаштиришни тугаллаш чора-тадбирларини кўрсинлар, бунда маҳаллий қурилиш ташкилотларини бошқаришнинг бир бўғинли тизимига ўтишга алоҳида эътиборни қаратсинлар. Амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида 2001 йил 10 январгача ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига 2001 йилги ва кейинги йиллар республика инвестиция дастурига киритиладиган янгидан бошланаётган қурилиш объектлари бўйича пудрат шартномалари (контрактлар)ни фақат пудрат савдолари натижалари бўйича қурилиш суғурта таваккалчиликлари суғурталанган тақдирда тузиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, шу йил 1 сентябрдан бошлаб давлат бюджети ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига республика инвестиция дастурига киритилган объектлар қурилиши учун қурилиш материалларини харид қилиш, воситачилар сонидан қатъи назар, транспорт харажатлари ҳисобга олинган ва уларга нисбатан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда чекланган тайёрлов-омбор ва воситачилик устамалари қўлланган ҳолда тайёрловчи корхонанинг улгуржи-сотиш нархлари (ёки импорт маҳсулотнинг харид қиймати) бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банд биринчи хатбошининг амал қилиши улар бўйича шартномалар (контрактлар) танлов савдолари (тендерлар) натижаларига кўра тузилган қурилиш объектларига татбиқ этилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 11-сон, 88-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳамда буюртмачилар ва пудрат ташкилотларига давлат бюджети ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар қурилишига етказиб бериладиган асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, конструкцияларнинг чекланган нархларини белгилаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини келишиб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки, қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қуриш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳалаш-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари экология солиғини ҳамда кичик корхоналар ягона солиқни, шунингдек, Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қурилиш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари импорт қилинаётган қурилиш асбоб-ускуналари, машина-механизмлар учун қўшилган қиймат солиғидан ҳамда божхона божларидан, шунингдек, сотиб олинган юк ва махсус автомобиллар қийматидан Республика йўл жамғармасига йиғимлардан, кўрсатиб ўтилган техника ўз моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун фойдаланилган тақдирда, уч йил муддатга озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 5 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
305-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил
5 августдаги 305-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАДБИРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎ ‎ Тадбирларнинг номи‎‎ Бажариш муддатлари‎ ‎ Ҳужжатнинг тури‎‎ ‎‎Бажариш учун масъул‎‎

‎‎I. Маблағ билан узлуксиз таъминлаш, қурилиш қийматини ва смета нархини белгилашни шакллантириш механизмини такомиллаштириш

1.1‎.

Қурилишда ва капитал таъмирлашда янги смета меъёрларини ва харажатлар, режали жамғармалар меъёрларини ишлаб чиқиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш‎‎

2000 йил декабрь‎

Вазирлар Маҳкамасининг қарори ‎‎‎

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги‎‎

1.2.‎

Аниқ рўйхатларни шакллантириш, маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашни маблағ билан таъминлашни маблағ билан таъминлаш ва кредитлаш тартибини тайёрлаш‎‎

2000 йил октябрь‎

Вазирлар Маҳкамасининг қарори‎‎‎

Молия вазирлиги, Марказий банк, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Коммуналхизмат кўрсатиш вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги‎‎

1.3.‎

Қурилиш ташкилотлари учун маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш харажатлари таркиби тўғрисидаги йўриқномани ва молиявий натижаларни шакллантириш тартибини ишлаб чиқиш‎‎

2000 йил декабрь‎

Йўриқнома‎‎

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирликлар ва идоралар‎‎

1.4.‎

Капитал қурилишда қурилиш таваккалчилигини суғурталаш бўйича услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш‎‎

2000 йил ноябрь‎

Услубий кўрсатма‎‎

Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги‎‎

1.5.‎

Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилаётган объектларни маблағ билан таъминлаш учун буюртмачининг ички захираларини сафарбар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқиш‎‎

2000 йил сентябрь‎

Йўриқнома‎‎‎

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги‎‎

1.6.‎

Тендер ҳужжатларининг техник қисми ва пудрат савдоси предметининг бошланғич (мўлжалланган) нархи таркиби, уни ишлаб чиқиш, келишиб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тайёрлаш‎‎

2000 йил ноябрь‎

Низом‎‎

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги‎‎

1.7.‎

Капитал қурилишда пудрат савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертиза қилиш нархлари тўпламини тузиш‎‎

2000 йил октябрь‎

Тўплам‎‎

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги

1.8.‎

Қурилишда нарх белгилашнинг услубий-ахборот базасини яратишни ва маълумотнома материаллар (каталог-аналог)ларни чиқаришни ташкил этиш‎‎

доимо

Каталоглар‎‎‎

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси‎‎

II. Пудрат ишлари бозорини, услубий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва томонлар мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш
‎‎‎

2.1.‎

Давлат бюджети маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига қурилишни амалга ошираётган буюртмачи хизмати ёки қурилаётган корхона дирекцияси тўғрисидаги намунавий низомни тайёрлаш‎‎

2001 йил январь‎

Вазирлар Маҳкамасининг қарори‎‎‎ ‎‎

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги‎‎

2.2‎.

Давлат бюджети маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартибини тайёрлаш‎‎

2001 йил февраль‎

Тартиб‎‎

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги‎‎

2.3.‎

Пудрат шартномаларини тузишда кафолат ва кафиллик бериш таркиби ва тартиби, шунингдек, шартнома ижроси таъминланишини гаровга қўйиш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш‎‎

2000 йил ноябрь‎

Услубий тавсиялар‎‎‎

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги‎‎

2.4.‎

Пудрат ва лойиҳалаштириш ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш‎‎

2000 йил ноябрь‎

Тартиб‎‎

«Давархитектқурилиш» қўмитаси‎‎

2.5.‎

Энг яхши пудрат ва лойиҳа-қидирув ташкилотлари танловини ташкил қилиш‎‎

2000 йил декабрь‎

Танлов‎‎‎

Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси‎‎

2.6.‎

Инвестиция лойиҳасининг дастлабки рухсат берувчи ҳужжатлари таркиби, уларни ишлаб чиқиш, келишиб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тайёрлаш‎‎

2000 йил ноябрь‎

Низом‎‎‎

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк

‎‎III. Лойиҳалаштириш ва қуришда истиқболли технологияларни жорий этиш

3.1.‎

2001 йилдан бошлаб топогеодезия қидирувларини замонавий геоахборот тизимига ва технологияларига, лойиҳа-режалаштириш, лойиҳа ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишни компьютерлаштиришга ўтказиш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш‎‎

2000 йил ноябрь‎

Услубий тавсиялар‎‎

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси‎‎

3.2.‎

Лойиҳалаштириш, қуриш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда илмий-техника ютуқлари мониторингини ташкил этиш ва уларни жорий этиш муддатларини сезиларли даражада қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ‎‎

доимо‎

Маълумотлар банки‎‎

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, ФТДҚ, «Ўзқури- лишматериаллари» акция- дорлик компанияси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги‎‎

3.3.‎

Монолит қурилишни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш‎‎

2000 йил октябрь‎

Таклифлар‎‎

«Давархитектқурилш» қўмитаси, лойиҳалаштириш институтлари, қурилиш индустрияси корхоналари‎‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарорига мувофиқ ўз кучини — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 13-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил
5 августдаги 305-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳаларининг ҳужжатларини келишиб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом лойиҳалаштириш топшириқларини, инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш, келишиб олиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларига техник-иқтисодий асослаш, техник-иқтисодий ҳисоб-китоб, иш лойиҳаси ва тендер ҳужжатларининг техник қисми киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник-иқтисодий асослаш — инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини, лойиҳанинг ташкилий, техник ва иқтисодий жиҳатдан энг самарали ечимлари танланганлигини асослаб берувчи ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник-иқтисодий ҳисоб-китоб — иқтисодий ҳисоб-китобгача қисқартирилган техник-иқтисодий асослаш ва у одатда реконструкция қилинадиган ва техник жиҳатдан қайта жиҳозланадиган объектлар учун ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш лойиҳалари ва тендер ҳужжатларининг таркиби амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Инвестиция лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва техник жиҳатдан қайта жиҳозланадиган қуйидаги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш қиймати 1991 йилги базавий нархларда 3,0 млн. сўмдан ортиқ бўлган марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган ишлаб чиқариш мақсадларидаги, қиймати 5,0 млн. сўмдан ортиқ бўлган бошқа ишлаб чиқариш мақсадларидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш қиймати 1991 йилги базавий нархларда 3,0 млн. сўмдан ортиқ бўлган ноишлаб чиқариш мақсадларидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат кафолати остида хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб этилган объектлар бўйича мажбурий тартибда ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан айрим ҳолларда қиймати 1991 йилги базавий нархларда 3,0 млн. сўмдан ортиқ бўлган, маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбаларидан маблағ билан таъминланадиган, техник жиҳатдан қийин бўлмаган корхоналарни, намунавий ва қайта қўлланиладиган иқтисодий базавий лойиҳалар бўйича бино ва иншоотларни қуришда техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Оммавий равишда уй-жой-хўжалик қурилиши, аҳоли яшаш пунктларининг бош режаларида назарда тутилган сув таъминоти, канализация, энергия таъминоти, газ таъминоти ва ирригация кўча шохобчалари ҳамда ободонлаштириш объектлари бўйича, шунингдек, амалдаги намунавий лойиҳалар қўлланилган ҳолда уй-жой-хўжалик мақсадларидаги якка объектларни лойиҳалаштиришда ҳужжатларни ишлаб чиқиш бир босқичда — техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилмасдан иш лойиҳаси бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш топшириқлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, ҳисобланган қиймати 1991 йилги базавий нархларда 25 млн. сўмдан ортиқ бўлган объектлар учун — Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитасининг тақдимномасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари Департаменти билан келишган ҳолда инвестор томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, ҳисобланган қиймати 5,0 млн. сўмдан 25 млн. сўмгача бўлган объектлар учун — Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишган ҳолда инвестор томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилаётган, ҳисобланган қиймати 5,0 млн. сўмгача бўлган объектлар учун — Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишган ҳолда Қўмита белгилаган тартибда инвестор томонидан, марказлаштирилмаган маблағлар ҳисобига қурилаётган объектлар учун эса инвестор томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Лойиҳалаштириш топшириқларини ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни маблағ билан таъминлаш, қоидага кўра, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан келишилган лойиҳа-қидирув ишларининг аниқ рўйхатларига мувофиқ белгиланган тартибда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштиришнинг тегишли манбалари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб)лари фақат экспертиза идораларининг ижобий хулосалари бўлган тақдирда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, ҳисобланган қиймати 1991 йилги нархларда 25 млн. сўмдан ортиқ бўлган лойиҳалар учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат кафолати остида хорижий сармоялар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари учун, қурилишнинг ҳисобланган қийматидан қатъи назар — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, ҳисобланган қиймати 1991 йилги нархларда 5,0 млн. сўмдан 25 млн. сўмгача бўлган объектлар учун — Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан келишган ҳолда инвестор томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, ҳисобланган қиймати 1991 йилги нархларда 5,0 млн. сўмгача бўлган объектлар учун — инвестор томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Иш лойиҳалари фақат экспертиза идораларининг ижобий хулосалари бўлган тақдирда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, ҳисобланган қиймати 1991 йилги нархларда 25 млн. сўмдан ортиқ бўлган объектлар учун — Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти билан келишган ҳолда инвестор томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, ҳисобланган қиймати 1991 йилги нархларда 25 млн. сўмгача бўлган объектлар учун — инвестор томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тендер ҳужжатлари (техник қисми) Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг «Бошдавэкспертиза» бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларининг ижобий хулосалари бўлган тақдирда инвестор томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Техник-иқтисодий кўрсаткичлар ўзгарганда ёки тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан қурилишда амалдаги сарф-харажатлар кўпайган ҳолларда лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатлари (техник-иқтисодий асослаш, техник-иқтисодий ҳисоб-китоб, иш лойиҳаси)ни қайта тасдиқлаш уларни тасдиқлаш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу мақсадларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ташкилоти ва буюртмачи (инвестор) томонидан қурилишда харажатнинг ошишининг элементлар бўйича тузилган асослаш ҳужжати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиққан эксперт органининг ижобий хулосаси тақдим этилади,
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил
5 августдаги 305-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом объектларни лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда қуришда (объектларни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуришда) инвестиция жараёни қатнашчиларининг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Объектларни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш фақат мамлакат Мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар, табиий ва экологик офатлар оқибатларини бартараф этиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларни бажариши ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган давлат эҳтиёжларини ҳал этиш билан боғлиқ истисно ҳолларда, маблағ билан таъминлаш манбалари мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Объектларни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш заруриятини асослаш Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишган холда инвестор (буюртмачи) томонидан Вазирлар Маҳкамасига қарор қабул қилиш учун киритилади ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объект қурилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида шаҳарсозлик кенгашининг қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объект қурилишининг белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослари (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатга мувофиқ қурилишга техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) ишлаб чиқилиши мажбурий бўлмаган объектлар бўйича — қурилиш қиймати ҳисобланган лойиҳалашдан олдинги ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объект қурилишини техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) мавжуд бўлмаганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарор;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектни муҳандислик коммуникацияларига улаш учун техник шартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объект қурилиши учун архитектура-режалаштириш топшириғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳандислик-қидирув ишлари натижалари ёки улар тугалланганлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асослашда, қоидага кўра, параллел лойиҳалаштирган ҳолда объектларни қуриш даври, унга риоя қилмаслик белгиланган тартибда тегишли санкциялар қўлланилишига олиб келиши назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Объектни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш даври объектлар қурилишини лойиҳалашнинг норматив муддати доирасида белгиланади, бироқ шунга ўхшаш объектларни лойиҳалаш муддатидан ортиқ бўлмаслиги керак, бу муддат Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиққан кундан бошланади (объектни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуришнинг рухсат этилган даври), бу муддат кейинчалик қайта қуриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Объектни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш тўғрисидаги асосларни тайёрлашда капитал қурилиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш ҳисобга олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг объектни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш тўғрисидаги қарорига асосан буюртмачи билан лойиҳалаш ташкилоти ўртасида лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш, шу жумладан, лойиҳа ечимларини ва объектни параллел ҳолда лойиҳалаштирган ҳолда қуришнинг рухсат этилган даври мобайнида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари бўйича маҳаллий сметаларни босқичма-босқич бериш жадвалини тузиш учун шартнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айни пайтда буюртмачи томонидан тегишли идорадан ташқари экспертиза органи билан лойиҳа ечимларини ва Маҳаллий сметаларни босқичма-босқич бериш жадвалига мувофиқ эксперт кузатуви ҳажмларини кўрсатган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилиш учун шартнома тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Лойиҳа ечимларини ва маҳаллий ёки объект сметаларини бериш жадвали қуйидаги ишлар изчиллиги (қурилиш босқичлари) асосида ишлаб чиқилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бож режа ва ободонлаштириш объектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар ва иншоотлар асослари ва пойдеворлари ҳисоб-китоблари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар ва иншоотлар бўйича лойиҳа ечимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий конструкциялар ҳисоб-китоблари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
том, тўсиқ конструкциялар, ички муҳандислик асбоб-ускуналари, ташқи тармоқлар бўйича иш ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар ва иншоотларни пардозлаш ишлари бўйича иш ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш жараёнларини технологик жиҳозлаш, механизациялаш ва автоматлаштириш бўйича иш ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа таркибига қирувчи бошқа ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объект қийматининг йиғма смета ҳисоб-китоби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Объектларни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Давлат идорадан ташқари экспертиза бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Параллел лойиҳалаштириш даврида қурилиш субъектининг мураккаблиги, ноёблиги ва технологик асбоб-ускуна билан жиҳозланганлиги даражасига қараб экспертларнинг кўчма ишчи гуруҳи ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир босқич бўйича қурилиш-монтаж ишлари фақат маҳаллий ёки объект сметалари экспертизадан ўтказилгандан сўнг бошлаб юборилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Объектни молиялаштириш ҳажми ва унинг параллел лойиҳалаштириш рухсат этилган давридаги шартномавий қиймати тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) бўйича унинг қийматидан келиб чиқиб, қурилишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб)ни ишлаб чиқиш шарт бўлмаган объектлар бўйича эса — 1991 йилги нархлар даражасидаги йириклаштирилган кўрсаткичлар бўйича шунга ўхшаш объектларни таҳлил қилиш усули билан лойиҳа ташкилоти томонидан тузиладиган объект қурилиши қийматини олдиндан ҳисоб-китоб қилиш негизида, қурилиш қийматини ошириш тармоқ прогноз индексларини қўллаган ҳолда, лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангандан кейин эса — объект қийматининг тасдиқланган йиғма смета ҳисоб-китоби бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилишни параллел лойиҳалаштириш рухсат этилган давр мобайнида бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг ҳақиқий қиймати бўйича буюртмачи томонидан тасдиқланган (келишилган) маҳаллий ва объект сметалари асосида ваколатли банк томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қурилишни молиялашни бошлаш учун буюртмачи томонидан маблағ билан таъминловчи банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тўғрисида (параллел лойиҳалаштириш тўғрисида) Вазирлар Маҳкамасининг қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) ёки техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) бўлмаганда объект қурилиши қийматининг ҳисоб-китоби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилган қурилишнинг аниқ рўйхати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш, экспертизадан ўтказиш ва пудрат ишларини бажариш юзасидан шартномалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Буюртмачи томонидан ўз вақтида бош пудратчи билан объектни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш учун шартнома тузилади, унда объектларни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш вақтининг рухсат этилган даврида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари мажбурий тартибда кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пудрат ишлари шартномасига ички қурилиш титул рўйхати ва объектларни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш вақтининг рухсат этилган даври мобайнида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари бўйича лойиҳа ечимлари ва маҳаллий сметаларни босқичма-босқич бериш жадвали илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Технология асбоб-ускуналарини сотиб олиш, шу жумладан, импорт бўйича сотиб олиш белгиланган тартибда буюртмачи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси («Бошдавархитектқурилишназорат») ёки унинг минтақавий бўлинмалари томонидан параллел лойиҳалаштирилаётган қурилиш объекти белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади ва бериладиган лойиҳа ечимларига мувофиқ бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан зарур назорат ўрнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур Низом талаблари бузилиши аниқланганда «Бошдавархитектқурилишназорат» органлари томонидан тегишли далолатномалар тузилади ёки белгиланган тартибда молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда ёзма кўрсатмалар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилинган қарор тўғрисида «Бошдавархитектқурилишназорат» органи параллел лойиҳалаштирилаётган объектлар қурилишини молиялаштирувчи банкни белгиланган тартибда хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 11-сон, 88-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил
5 августдаги 305-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги Низомни ва унинг тузилмасини тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 8 ноябрдаги 492-сон қароридаги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-илованинг 6.20-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пудрат савдолари ўтказилишига ташкилий ва услубий раҳбарлик қилади, уларни тайёрлаш ва ўтказиш тартибини назорат қилади, тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-илова 4-бандининг «е» кичик банди «ва қурилиш-монтаж ишларини бошлашга рухсат беради» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилишида техник-иқтисодий асослашларни ҳамда техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида» 1985 йил 17 декабрдаги 620-сон қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарори 4-бандининг 3-хатбоши, шунингдек, ушбу қарорга 5-илова «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари (тендер) ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Низом» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.