05.12.2017 йилдаги ПФ-5273-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 05.12.2017 йилдаги ПФ-5273-сон
Date of entry into force
06.12.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЧОРВОҚ» ТУРИСТИК-РЕКРЕАЦИОН ЗОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилоятининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ҳудудга хорижий ва маҳаллий туристларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, замонавий инфратузилмани жадал ривожлантиришни таъминлаш, кўрсатилаётган туристик, меҳмонхона ва транспорт хизматларини кенгайтириш ва сифатини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг (кейинги ўринларда — Ўзмиллийбанк):
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 06/20/6053/1234-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилоятининг Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонаси чегараси доирасида «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонасини (кейинги ўринларда — эркин туристик зона) ташкил этиш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 06/20/6053/1234-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристик-рекреацион зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар қуриш, шунингдек замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар туристик-рекреацион зонанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристик-рекреацион зонада замонавий туризм инфратузилмаси объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар)ни, туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни таъминлаган ҳолда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестицияларини жалб қилиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудуднинг экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос туристик йўналишларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг арзонлигини таъминлаш, ҳудудда транспорт ҳаракатининг янги (поезд, электропоезд, автобус), шу жумладан, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи турларини жорий этиш, йўловчи транспорти йўналишларини кенгайтириш, унинг тўхтовсиз ҳаракатини ташкил этиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристлар хавфсизлигининг қўшимча шароитларини, шу жумладан туристик инфратузилма объектларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш, минтақа ҳудудига келувчи туристлар ҳақида ягона маълумотлар базасини, фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам бериш тизимини жорий этиш йўли билан яратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристик-рекреацион зона ҳудудида лойиҳаларни амалга ошираётган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда инвесторлар (шу жумладан, хорижий инвесторлар) учун белгиланган алоҳида божхона ва солиқ режимларини таъминлаш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергиянинг муқобил ва қайта тикланадиган манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни синов тариқасида жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристик-рекреацион зона махсус иқтисодий зонанинг бир тури ҳисобланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристик-рекреацион зона ва туристик-рекреацион зона иштирокчилари сифатида рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига махсус иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидалари, шу жумладан, махсус иқтисодий зоналар ва улар иштирокчилари учун назарда тутилган барча имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристик-рекреацион зонанинг фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил қилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Эркин туристик зона маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда — маъмурий кенгаш) зиммасига эркин туристик-рекреацион зона бўйича маъмуриятчилик функциялари юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тошкент вилояти ҳокимлиги маъмурий кенгаш, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ташкил этилаётган туристик-рекреацион зонанинг аниқ чегараларини белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, туристик-рекреацион зона Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонаси доирасида яхлит ҳудуд кўринишида, шунингдек, алоҳида ҳудудлар кўринишида белгиланиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда эркин туристик зонага кирувчи ҳудудлар чегараларини белгилаш, шунингдек «Чорвоқ» эркин туристик зонаси Дирекциясини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин туристик зонанинг бош режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб — Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан (қуёш, шамол, геотермал) фойдаланган ҳолда муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш, шунингдек, эркин туристик зонанинг экологиясини сақлаш учун замонавий тозалаш иншоотлари ва иссиқлик билан таъминлаш объектларини қуриш бўйича бош лойиҳа, бош пудратчи ва фойдаланувчи ташкилот этиб — «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин туристик зонанинг бош режаси ва ҳудуднинг батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳа ташкилоти этиб — «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК олти ой муддатда халқаро маслаҳатчиларини жалб қилган ҳолда эркин туристик зонанинг бош режаси ва ҳудуднинг батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда маъмурий кенгаш билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 06/20/6053/1234-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Эркин туристик зона ҳудудида йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш учун киритсин;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури параметрларини шакллантиришда туристик-рекреацион зонанинг бош режаси ва ҳудуднинг батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ҳақ тўлаш, туристик-рекреацион зонанинг ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган бош режаси асосида туристик-рекреацион зонанинг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун капитал қўйилмалар лимитларини ҳамда зарур марказлаштирилган инвестициялар ажратилишини назарда тутсин;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, маъмурий кенгаш билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига эркин туристик зонада амалга ошириш ва жойлаштириш учун лойиҳаларни танлаш мезонлари бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) туристик-рекреацион зонада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун 100 млн. АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит линияси очилишини таъминласин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма томонидан ажратиладиган кредит линияси маблағларини қайта молиялаштириш тижорат банклари томонидан амалга оширилади;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 06/20/6053/1234-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит линияси доирасида хорижий валютадаги кредитлар 2 йиллик имтиёзли давр, йиллик 2 фоиз қўшилган 6 ойлик ЛИБОР ва банкнинг йиллик 0,5 фоиз миқдоридаги маржасига тенг бўлган фоиз ставкаси билан 7 йилгача муддатга тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма кредит линияси маблағлари замонавий импорт жиҳозлари ва технологияларини харид қилиш учун инвестиция лойиҳаси қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган суммада ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тижорат банкларига:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 06/20/6053/1234-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристик-рекреацион зона ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларида 100 фоизгача банк улуши билан, шу жумладан банкларнинг тегишли инвестиция компаниялари орқали иштирок этиш;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда халқаро молиявий институтлар, хорижий банклар ва бошқа инвесторлар — юридик ва жисмоний шахслар (шу жумладан, хорижий), давлат ва нодавлат жамғармалар, корхона ва ташкилотларнинг грантлари, кредит линиялари ва инвестицияларини, беғараз молиявий ёрдамларини ҳамда тижорат банкларининг кредитларини жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 06/20/6053/1234-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда эркин туристик зона ҳудудида интеллектуал транспорт, геоинформация тизими ва бошқа шу кабиларни назарда тутувчи хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда туристларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, шу жумладан, тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин, бунда эркин туристик зонанинг тиббиёт муассасалари, хусусан соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини муассасалари билан таъминланишига, уларнинг замонавий жиҳозлар ва юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишига алоҳида эътибор қаратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Тошкент — Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонаси (ва ортга) йўналиши бўйича, зарур ҳолда янги қулай йўналишларни жорий этган ҳолда, комбинациялашган йўловчи ташиш тизимини янада ривожлантириш бўйича таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзмиллийбанк билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чорвоқ эркин туристик зонасини янада ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ва уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ҳамда уларни маъмурий кенгаш ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.01.2019 й., 06/18/5611/2430-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 5 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5273-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2017 й., 06/17/5273/0363-сон; 06.01.2019 й., 06/18/5611/2430-сон; 28.08.2020 й., 06/20/6053/1234-сон, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон)