27.11.2017 йилдаги 944-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.11.2017 йилдаги 944-сон
Date of entry into force
28.11.2017
Ҳужжат 28.11.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармони билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 27 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
944-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 ноябрдаги 944-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармонига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимлари билан меҳнат муносабатларини тартибга солиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимлари («Маҳалла посбони» жамоат тузилмаси раҳбари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, масъул котиб ва бошқалар) ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимларининг меҳнат мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, шунингдек, улар ўртасидаги ўзаро муносабат масалалари меҳнат муносабатларини тартибга соладиган норматив ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қабул қилинадиган ва фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) тасдиқлайдиган ички ҳужжатларда аниқлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) фуқаролар йиғини ваколатларини амалга ошириш мақсадида Фуқаролар йиғини кенгашининг қарорига кўра, фуқаролар йиғини аҳолисини хизматлар кўрсатиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида айрим ишларни бажаришга жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маҳаллалар ҳудудида яшайдиган ишсиз шахсларни жамоат ишларига жалб қилиш учун улар билан меҳнат шартномалари тузиш ҳуқуқига эга ва уларнинг меҳнатига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Фуқаролар йиғини штатига кирадиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимлари меҳнатига меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси асосида лавозим маоши шаклида ҳақ тўланади. Ушбу тоифадаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлашнинг разрядларини белгилаш тўғрисида» 2017 йил 17 июлдаги 500-сон қарори билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимларига қўшимча ҳақ ва устамалар меҳнат шартномалари, шунингдек, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа ваколатли органи билан келишган ҳолда қабул қилинадиган бошқа маҳаллий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан мукофотлар ва қўшимча ҳақ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини раисларига (оқсоқолларига) — тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари — Туман (шаҳар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш раиси қарори билан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғинининг бошқа ходимларига — фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқоли) тақдимномаси асосида тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари қарори билан тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Фуқаролар йиғини ходимлари ҳисобланмаган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва миқдори Фуқаролар йиғини кенгаши томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини ваколатларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган фуқароларга пул мукофоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимларининг иш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимларининг иш тартиби қирқ соатлик ва олти кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда Фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланадиган ички тартиб қоидаларига кўра белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғини фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олиниб, иш вақтининг жамланган ҳисоби юритилади ва иш куни соат 7-00 дан 22-00 гача тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини ходимларининг мослаштирилган иш вақти шароитидаги иш жадвали ходимларнинг лавозим мажбуриятларини бажаришини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқоли) иш вақти жадвали — Фуқаролар йиғини кенгаши томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимларининг иш жадвали уларнинг бевосита фуқаролар йиғини биносида бўлиш вақти кўрсатилган ҳолда умумий кўринадиган жойда осиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимларига ҳар йили 24 кунлик ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимларининг ваколатлари «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун ва фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ҳамда ходимларининг меҳнат муносабатларини тартибга соладиган норматив ҳужжатларда назарда тутилган тартибда тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимларининг меҳнат муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2017 й., 09/17/944/0327-сон, 14.05.2018 й., 09/18/327/1173-сон, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)