1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик саноатини давлат томонидан кўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3199-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни сотиш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига моддий-техник базани таъминлаш, шунингдек, бойликларни сақлаш, ташиш, сотиш ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигидан экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида сотилган бойликлар қийматининг 2 фоизини махсус ҳисоб рақамига йўналтиришга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган бойликлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 5 июндаги 156-сон қарорининг 1- ва 2-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 23-сон, 304-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг бош директори Б.Б. Собиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 20 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
926-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 926-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3199-сон қарорига мувофиқ давлат фойдасига ўтказилган қимматбаҳо металлар парчалари ва улардан ясалган буюмлар шаклидаги бойликларни, ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошлар ва марваридлар, эгасиз бойликлар, топилма бойликлар ҳамда мулк эгалари томонидан давлат фойдасига беғараз берилган бойликларни (археологик ва музей буюмлари ёки музей коллекциялари ҳамда бошқа маданий қийматга эга бўлган бойликлар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига (кейинги ўринларда «Фонон» ДИИЧК деб аталади) сотиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар — олтин, кумуш, платина ҳамда ҳар қандай тур ва ҳолатдаги, шу жумладан хом ашё, қотишмалар, заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлардаги, ишлаб чиқариш парчалари ва чиқиндиларидаги платина гуруҳига оид (палладий, иридий, родий, рутений, осмий) металлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган бойликлар — ваколатли органлар (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент деб аталади) томонидан олиб қўйилган буюмлар ва жиноят қуроллари шаклидаги, шунингдек, ашёвий далиллар ва суд қарорлари ва ушбу органларнинг кучга кирган ҳал қилув қарорлари асосида давлат даромадига ўтказилган бойликлар;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат даромадига берилган бойликлар — эгасиз бойликлар, топилма бойликлар ва мулк эгалари томонидан ихтиёрий равишда давлат даромадига беғараз берилган, шу жумладан, давлат фойдаси учун рад этилган божхона режими остига жойлаштирилган бойликлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Бойликларни тақсимлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бойликларни (археологик ва музей буюмлари ёки музей коллекциялари ҳамда бошқа маданий қийматга эга бўлган бойликлардан ташқари) «Фонон» ДИИЧКга сотиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича шартнома асосида, тўловни тўлиқ олдиндан тўлаш шартларида миллий валюта (сўм)да қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар учун — Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксинг нархи ва Марказий банкнинг тўлов ҳисоб рақами ёзилган санадаги курси бўйича (қимматбаҳо металларнинг соф оғирлиги бўйича);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ярим қимматбаҳо, қимматбаҳо тошлар ва марваридлар учун — «Фонон» ДИИЧКнинг тегишли харажатлари қопланган ҳолда баҳоловчи ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ўтказилган баҳолашлар асосида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ярим қимматбаҳо, қимматбаҳо тошлар ва марваридларни баҳолаш заргарлик буюмларининг ички ва ташқи бозорлар конъюнктураси бўйича мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш кунида амал қилган нархлар бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Баҳоловчи ташкилот баҳолаш ишлари якунланганидан сўнг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади, ушбу ҳисобот бойликларни сотишга Агентлик ва «Фонон» ДИИЧК ўртасида тузиладиган шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бойликларни сотишдан тушадиган пул маблағлари Агентликнинг махсус ҳисобварағига тушишига қараб ваколатли банкда уч банк иш куни мобайнида қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 2009 йил 15 июлгача олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган бойликлар бўйича — 100 фоиз миқдорида реквизитлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети махсус ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 2009 йил 15 июлдан кейин олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган бойликлар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98 фоизи — пул маблағларини кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг махсус ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) давлат фойдаси учун рад этилган, божхона режими остига жойлаштирилган бойликлар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 фоизи — давлат мулкини бошқариш бўйича ушбу ваколатли органнинг давлат фойдаси учун рад этилган, божхона режими остига жойлаштирилган бойликларни баҳолаш, сақлаш ва сотиш ҳамда бошқарув ва маъмурий функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун йўналтириладиган давлат мулкини бошқариш ваколатига эга бўлган органнинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб варақларига (ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисобварақларига).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентлик пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг махсус ҳисобварағига ўтказишда ҳужжатларни ҳар бир ижро варағи бўйича алоҳида ушбу бойликларни олиб қўйган органни кўрсатган ҳолда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг эксперти археологик ва музей буюмлари ёки музей коллекциялари, шунингдек, бошқа маданий қийматга эга бўлган буюмлар тўғрисида берилган хулосаларнинг ишончлилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Баҳоловчи ташкилот баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агентликнинг мутахассислари бойликларни сотишдан тушган пул маблағлари ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ваколатли органлар (ДХХ, ИИВ, ДБҚ, ДСҚ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент) суд ижрочилари ва бойликлар эгалари
Бойликларни Агентликка муҳрланган ҳолда илова қилинадиган ҳужжатлар (хат, суд органининг қарори ёки ваколатли органнинг ҳал қилув қарори, бойликлар рўйхати, эксперт ташкилотининг хулосаси, баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси) билан биргаликда беради.
Бир иш куни мобайнида
2-босқич
Қимматбаҳо металлар агентлиги
1.Қабул қилинган бойликларни рўйхатдан ўтказади.
2.Бойликларни сархиллайди, ҳисобга олиш ҳужжатларини расмийлаштиради.
1.Бир иш куни мобайнида
2.Бир ой мобайнида
3-босқич
Қимматбаҳо металлар агентлиги ва «Фонон» давлат-илмий ишлаб чиқариш корхонаси
1.Бойликларни биргаликда (комиссион) ажратиб олади ва уларни сотиш тўғрисидаги шартномани тузади.
2.Ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошлар, шунингдек буюмлардаги ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлганда ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошларни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилот таклиф қилинади.
1.Уч иш куни мобайнида
2.Шартномада кўрсатилган муддат мобайнида
4-босқич
Қимматбаҳо металлар агентлиги
1.Ушбу Низомга мувофиқ бойликлардаги металл қиймати ҳисоб-китобини амалга оширади.
2.Металл бўйича амалга оширилган ҳисоб-китобларга ҳамда қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар бўйича баҳоловчи ташкилотнинг хулосасига мувофиқ тўлов тўлашга ҳисобрақамларини ёзади.
1.Уч иш куни мобайнида
2.Бир иш куни мобайнида
5-босқич
«Фонон» давлат-илмий ишлаб чиқариш корхонаси
1.Шартнома бўйича бойликларнинг ажратиб олинган туркуми учун юз фоиз олдиндан тўлов тўлайди ҳамда ёзилган ҳисоб ҳакамларига мувофиқ хизматларга ҳақ тўлайди.
2.Баҳоловчи ташкилот билан тузилган алоҳида шартнома бўйича ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошлар баҳоланганлиги учун ҳақ тўлайди.
1.Ҳисоб рақами ёзилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида