03.08.2000 йилдаги 303-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.08.2000 йилдаги 303-сон
Date of entry into force
03.08.2000
Ҳужжат 03.08.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ВИЛОЯТЛАР, ШАҲАРЛАР ВА ТУМАНЛАР ҲОКИМЛИКЛАРИ ТАШКИЛИЙ-КАДРЛАР ХИЗМАТИ МАҚОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш, маҳаллий ижро ҳокимияти органларида кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва янгилаш ишларини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг эътиборлари жойларда ташкилий-кадрлар хизмати фаолиятини ташкил этиш масалалари бўшаштириб юборилганлигига, уларни бу соҳада давлат сиёсати тамойилларини жорий этишга қодир бўлган тажрибали ва лаёқатли мутахассислар билан тўлдиришга қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбарлари мақомига кўра тегишли ҳоким ўринбосарларига тенглаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳокимликларнинг ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳлари зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбарлик лавозимларига кадрлар тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш тизимини яратиш ва мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда кадрларга бўлган эҳтиёж асосида амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бориш, қайта ўқитиш ва пировард натижада замонавий раҳбар тайёрлаш тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда мунтазам равишда кадрлар билан ишлашнинг аҳволини таҳлил қилиш, ёш истеъдодли, мустақиллигимиз ғояларига содиқ бўлган ватанпарвар, фидоий кадрларни танлаш ва улар тўғрисида ҳокимият раҳбариятига ахборот ва таклифлар бериб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбар кадрлар алмашинуви (ротация) эҳтиёжларини ўрганиб бориш ва таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасалалари ва ўқув юртлари билан кадрларга бўлган эҳтиёж юзасидан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлардаги кадрлар тўғрисидаги маълумотларни ўзида жамлаган ягона компьютер маълумотлар базасини яратиш ва ундан доимий равишда самарали фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари кадрлар бўйича давлат сиёсати тамойилларининг амалга оширилиши, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, ўқитиш ва тарбиялаш учун шахсан жавобгардирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки ой муддат ичида уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташкилий-кадрлар ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати билан биргаликда ҳокимликларнинг ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳларини махсус билим ва тайёргарликка, касбий ва ҳаётий тажрибага эга бўлган, ўз билими ва ишчанлик малакаси бўйича давлатнинг кадрларни тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш сиёсатини амалга оширилишини таъминловчи кадрлар билан янгилаш ва тўлдириш юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли ҳокимликлар ходимларининг чекланган штатлари сони доирасида, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси ва бошқарув органлари ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш бўйича гуруҳлар жадвалидан келиб чиқиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари аппарати ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбарлари иш ҳақини Ахборот-таҳлил гуруҳлари раҳбарлариникига тенглаштирилган ҳолда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппарати ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбарлари иш ҳақини ягона тариф сеткаси бўйича ҳозирги кунда белгиланганидан бир разрядга кўтарилган ҳолда молиялаштиришни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорининг 1, 2, 5-иловаларига, «Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорининг 1, 2, 3, 4, 9, 10, 11, 12-иловаларига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов ва Президентнинг Ташкилий-кадрлар ишлари бўйича давлат маслаҳатчиси зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 3 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
303-сон