Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг
буйруғи
Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидаларнинг 16-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 16 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2873-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 августдаги 24-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3553, 27.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2017 йил 27 мартдаги 17-сон буйруғи (рўйхат рақами 2873, 2017 йил 10 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидаларининг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги маълумотлар Товар белгилари давлат реестрига ёки Товар келиб чиққан жой номлари давлат реестрига киритилади ва Агентликнинг ўз расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида эълон қилинади.».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор А. ФАЙЗУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 6 ноябрь,
21-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2873-1/0270-сон)