Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 21.11.2002 йилдаги 402-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 21.11.2002 йилдаги 402-сон
Date of entry into force
21.11.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН САВДО ВА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ СОҲАСИ ОБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИДАГИ ТАРТИБ БУЗИЛИШИ ҲОЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 23 сентябрдаги Ф-1629-сон фармойишини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 23 сентябрдаги Ф-1629-сон фармойиши билан ташкил этилган махсус комиссия томонидан чакана савдо объектларининг аҳволи текширилганлиги, текшириш натижасида қуйидаги жиддий тартиб бузилишлари аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштирилган 1716 та савдо корхоналари эгалари томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда хусусийлаштириш тўғрисидаги шартномаларда белгиланган фаолият йўналишининг ўзбошимчалик билан ўзгартирилишига йўл қўйилган. Бундай тартиб бузилишларининг энг кўпи Тошкент (592), Фарғона (316) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (255) қайд этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо ташкилотлари томонидан белгиланган савдо, олинган савдо тушумини инкассация қилиш қоидаларининг қўпол бузилиши ҳоллари мавжуд. Текшириш давомида хусусийлаштирилган чакана савдо объектларининг 3640 таси, шу жумладан Сурхондарё вилоятида — 606, Андижон вилоятида — 621, Қорақалпоғистон Республикасида — 348 таси амалда ишламаётганлиги аниқланди. 5 мингдан ортиқ савдо объектида солиққа оид қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилган. Текшириш вақтида 4169 та дўконда назорат-касса аппаратлари мавжуд бўлмаган, 2815 та дўконда эса нақд пул тушумини инкассация қилиш қоидалари бузилишига йўл қўйилган. 4,6 мингдан ортиқ дўконда савдо жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг тегишли рухсатномаларисиз амалга ошириб келинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аксарият ҳолларда юридик ва жисмоний шахслар томонидан янги ташкил этилаётган ва реконструкция қилинаётган савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ келмайди, қарийб 4 минг савдо корхонаси ўзининг ички ва ташқи дизайнига кўра белгиланган талабларга жавоб бермайди. 4465 дўкон (фаолият кўрсатаётганларининг 12,1 фоизи) санитария нормалари ва талабларига мувофиқ келмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мавжуд савдо майдонларидан паст даражада фойдаланилмоқда. Хусусийлаштирилган дўконлар бўйича ушбу кўрсаткич 30—40 фоиздан ошмайди, қолган майдонлар ижарага берилган ёхуд амалдаги қонун ҳужжатларига зид равишда ўйинхона ва кўнгилочар муассасалар этиб қайта жиҳозланган. Масалан, хусусийлаштирилган 513 та дўкон негизида ўйинхона ва кўнгилочар муассасалар, шу жумладан 323 та биллиардхона ташкил этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида қайд этилган тартиб бузилишлари натижасида фуқаролар манфаатларига, энг аввало, уларни яшаш жойларида тегишли даражадаги савдо хизмати ва хизмат турлари билан таъминлашда жиддий зарар етказилмоқда. Савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида вужудга келган ишларнинг бундай аҳволини тоқат қилиб бўлмайдиган ҳол деб эътироф этиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган барча бузилишларнинг икки ой муддатда тузатилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар ва бундан буён уларнинг такрорланишининг олдини олишга доир таъсирчан чора-тадбирлар кўрсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги кўрсатиб ўтилган тартиб бузилишларига олиб келаётган амалдаги нормалар ва идоравий норматив ҳужжатларни танқидий қайта кўриб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида 2003 йил 20 январгача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштирилган савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектларининг даврида фаолият йўналишини ўзгартириш хусусийлаштириш шартномалари бўйича мажбуриятларнинг амал қилиш муддати ана шундай шартномалар шартларига мувофиқ амалга оширилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қулайлик ва аҳолини қамраб олиш нормаси ҳисобга олинган ҳолда жойлаштирилган озиқ-овқат товарлари сотувчи чакана савдо объектларининг фаолият йўналиши ўзгартирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштирилган савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналарининг фаолият йўналиши қарорнинг ушбу бандида белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ўзбошимчалик билан ўзгартирилган тақдирда, хусусийлаштириш тўғрисидаги шартнома ҳақиқий эмас деб эътироф этилади ҳамда объект эгасига илгари хусусийлаштиришга қилинган харажатлар қайтарилган ҳолда объект қайта сотилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, шунингдек бошқа хусусийлаштирилган корхоналар эгалари томонидан фаолият йўналишини сақлаб қолиш юзасидан хусусийлаштириш шартномаларида назарда тутилган шартларга риоя этилиши устидан доимий мониторингни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси чакана савдо объектларини қуришда юридик ва жисмоний шахслар томонидан шаҳарсозликка доир қонун ҳужжатларига, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан талабни кучайтирсинлар, минтақаларда савдо корхоналари тармоғи аҳолининг жойлашуви хусусиятини ва кенг қамраб олинишини назарда тутган ҳолда ривожлантирилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ўн кун муддатда таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий норматив ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.Қ. Исмоилов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 21 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
402-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 177-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда; 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)