01.11.2017 йилдаги 886-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.11.2017 йилдаги 886-сон
Date of entry into force
06.11.2017
Ҳужжат 11.06.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3325-сон қарорини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизими муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва даромадлари жамғарилишини таъминлаш, Маданият вазирлиги тизими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 485-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини жойлаштириш учун тегишли бино ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 15 мартдаги 141-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 30-модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 1 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
886-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 886-сон қарорига
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, миллий ва хорижий валютада банк ҳисобрақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг таъминотини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий, ташкилий ва ижодий тадбирлар мажмуасини амалга ошириш асосида маданият ва санъат соҳасининг янада ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек, маданият арбоблари ва улар томонидан ташаббус кўрсатилаётган тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳасидаги тадбирларнинг ўтказилиши учун ҳар томонлама кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларни кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасидаги халқаро маданият ташкилотлари ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш, мамлакатимизда ҳомийликнинг ривожланишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон санъатининг жаҳон адабий ва маданий муҳитига интеграцияси ва маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, мамлакатнинг рақобатбардошлигини ва илмий-техник салоҳиятини намойиш қилишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг маданият ва санъат соҳасидаги кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, уларни зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда, мамлакатимизнинг музей ва бошқа маданий муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиялаштириш, шунингдек, халқаро стандартларга мувофиқ ҳолда янги маданият муассасаларининг қурилишида кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг мукаммал ва жорий таъмирланишини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро институтлар, ҳукуматлар, ҳомийлар ва хорижий донорлар билан ҳамкорликда лойиҳаларнинг биргаликда молиялаштирилишини ташкил этишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижобий халқаро тажрибани республикада жорий қилишга доир таклифларни тайёрлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича ривожланаётган ва ривожланган давлатларнинг тажрибасини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш ҳажмини ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги бюджет муассасалари ва ташкилотларини ривожлантириш жамғармаларига маблағлар тушумини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган манбалардан келиб тушувчи маблағлар жамғарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилаётган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича тадбирларга маблағларни мақсадли ажратиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, шунингдек, тасдиқланган даромад ва харажатлар сметасига мувофиқ ҳолда «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг ҳисобрақамига маблағларнинг доимий ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ва хорижий маданият ва санъат намоёндаларининг ижоди билан танишишга доир тадбирларни ташкиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъатнинг турли соҳаларини оммалаштириш, шунингдек, маданият арбобларини қўллаб-қувватлаш тадбирларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ҳомийлигида ўтказиладиган тадбирларнинг календарь режасини тузиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тадбирлар, шу жумладан уларнинг инвестиция лойиҳаларида, грантларни ажратишдаги иштирокини ташкиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси маданияти ва санъатини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа ёрдамлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъатни ривожлантириш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон маданият ва санъат арбобларини жаҳон маданий ҳамжамиятига кенг жалб этиш, шу жумладан уларнинг халқаро кўргазмалар, конференциялар, фестиваллар ва шу кабилардаги иштирокини таъминлашга доир тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъатни оммалаштириш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон Республикасида халқаро маданий тадбирларнинг ўтказилишини ташкил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат соҳаси кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлашга, Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида мамлакатнинг иқтидорли ўқувчилар ва талабаларини рағбатлантиришга йўналтирилган тадбирларни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъатни, ушбу соҳада илмий тадқиқотларни ривожлантириш бўйича тадбирларни, шунингдек, маданият ва санъат муассасалари қуриш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш;
(5-банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 485-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тажрибани ўрганиш ва музейлар ҳамда бошқа маданият муассасаларининг фаолияти самарадорлигини оширишда кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида маданият ва санъат соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларни, шу жумладан, нодавлат ташкилотларни молиялаштириш;
(5-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 485-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият муассасаларини лойиҳалаш, реконструкция қилиш ва қуриш учун етакчи халқаро экспертларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш бўйича тадбирлар режасини тузиш ва уларнинг мукаммал ва жорий таъмирланишини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ва тасдиқланган тадбирлар режасига мувофиқ таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва уларни жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий ҳолатни ўрганиш, шунингдек Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотлар томонидан аҳолига кўрсатилаётган пулли хизматлар ҳажмини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таҳлил ўтказиш ва Жамғармага маблағларнинг ўз вақтида тушишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг тушиши ва сарфланишини прогноз қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг даромад ва харажатлари сметаларини ишлаб чиқиш ва уларни Жамғарма Кенгашига тасдиқлаш учун киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ҳисобини юритиш ва уларнинг бажарилиши бўйича Жамғарма Кенгашига ҳар чораклик ҳисоботни тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пулли асосда ноёб бренд маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида Ватан маданияти ва санъати соҳасидаги энг яхши ютуқларни тарғиб қилиш мақсадида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 485-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамғарма Кенгаши Жамғарманинг юқори органи ҳисобланади. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамғарма Кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг режалаштирилган лойиҳалар бўйича кейинги йил учун даромад ва харажатлар сметасини ҳар йили 25 декабргача тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг чорак якуни бўйича даромадлари ва маблағларининг харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этишда Жамғармани қўллаб-қувватлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа ваколатларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг тузилмасини, штатлар сонини ва Жамғармани таъминлаш маблағларининг чекланган умумий миқдорини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жамғарма Кенгаши Кенгаш Раисининг таклифига биноан Жамғарманинг даромад ва харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарма фаолиятини бошқаришни Жамғарманинг ижрочи директори амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ижрочи директори Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамғарманинг ижрочи директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кенгашига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармага юкланган асосий вазифалар ва функцияларга мувофиқ Жамғарма фаолиятини ташкиллаштиради, ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ижро органининг штатлар жадвалини шакллантиради, хўжалик, меҳнат ва бошқа шартнома ва ҳужжатларни Жамғарма номидан имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси билан биргаликда, белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини текширишни ташкиллаштиради, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ярим йилда камида бир марта Жамғарма Кенгашига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши ҳақидаги ҳисоботни тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари тушумларини кўпайтириш ва улардан самарали фойдаланилиши, шу жумладан хорижий инвестиция ва ҳомийларни жалб этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Жамғарма ижрочи директори таклифига биноан Жамғарманинг Васийлик кенгаши тузилиши мумкин, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси маданият вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамғарма ҳузурида маданият ва санъат арбобларидан Эксперт кенгаш тузилиши мумкин, унинг таркиби Жамғарманинг ижрочи директори томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун ундириладиган давлат божидан тушган маблағларнинг 70 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат фойдасига ундирилган мулкнинг сотилишидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига келиб тушган маблағларнинг бир қисми;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорига мувофиқ, «Ўзшаробсаноат» АЖ томонидан ўзининг шахсий ташаббуси тартибида ҳар йили ажратиладиган маблағлар;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг вақтинчалик бўш маблағларини молия ташкилотларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслар, халқаро ташкилотларнинг хайрия эҳсонлари, грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Жамғарма ижрочи директори Жамғарма маблағларининг тасарруфчиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «Ўзбекконцерт» давлат муассасасини ва Жамғарманинг ижрочи дирекциясини таъминлаш харажатлари қоплангандан сўнг Жамғарма маблағлари Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланган Жамғарма даромад ва харажатлари сметасига мувофиқ қуйидаги мақсадлар учун йўналтирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75 фоиздан кам бўлмаган маблағ — мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тадбирларни ўтказиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25 фоиздан кўп бўлмаган маблағ — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофазаси учун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Жамғарманинг даромад ва харажатлар сметаси бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бюджет ташкилотлари учун (чораклар, тушумлар манбалари ва уларнинг сарфланиш йўналишлари бўйича) қонунчиликда белгиланган тартибда тузилади ва Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жамғарманинг бўш маблағларидан грант асосида миллий маданий давлат дастурлари ва лойиҳаларини молиялаштириш (биргаликда молиялаштириш) учун фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Жамғарманинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Жамғарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларидан Жамғарма ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотларни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз банк ҳисобрақамларида мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган манбалардан келиб тушаётган маблағларни жамғариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма томонидан ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, қоидабузарликлар аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатиш ёки ажратилган маблағларни қайтариб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинчалик бўш маблағларни ликвидли молиявий инструментларга (депозитлар, қимматли қоғозлар, облигациялар ва шу кабиларга) жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг маданият ва санъатни ривожлантиришга доир аниқ лойиҳалар учун ажратилишида шартларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномалар, шу жумладан олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар билан тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъатни ривожлантиришнинг турли масалалари бўйича белгиланган тартибда ташаббуслар билан чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситаларида ўз фаолияти ҳақида материаллар чоп этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолият турларини амалга ошириш.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 485-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Жамғарма қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомда белгиланган асосий вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан доимий назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромадларининг истиқболли кўрсаткичлари бажарилиши самарадорлигини таҳлил қилиш, аниқланган ва маблағларининг келиб тушишига салбий таъсир кўрсатаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Жамғарма ҳар йили қонунчиликка мувофиқ молиявий ҳисоботни тайёрлайди. Жамғарманинг молиявий ҳисоботи молиявий йил якунлангандан сўнг аудиторлик ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда текширилади. Молиявий ҳисобот, аудиторлик хулосаси ва раҳбариятга хат ҳар йили 1 майдан кеч бўлмаган муддатда Жамғарма Кенгашига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 ва 3-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 485-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 886-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 15 мартдаги 141-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1 банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1-илова илова деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-банддаги «бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Вазир бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Давлат консерваториясининг ректори ҳисобланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин
Кейинги таҳрирга қаранг.