01.11.2017 йилдаги 886-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.11.2017 йилдаги 886-сон
Date of entry into force
06.11.2017
Ҳужжат 06.08.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3325-сон ҳамда «Маданият ва санъатни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сон қарорларини бажариш юзасидан, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш, хорижий давлатлар ва ташкилотлар билан маданият ва санъат соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш, жамғармага ажратилган маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.

2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини жойлаштириш учун тегишли бино ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 15 мартдаги 141-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 30-модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 1 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
886-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 886-сон қарорига
ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган миллий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда тижорат банкларида миллий ва чет эл валютасида банк ҳисобрақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг расмий номи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қисқартирилган номи — Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) инглиз тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Art and Culture Development Foundation under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қисқартирилган номи — Art and Culture Development Foundation;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) рус тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Фонд развития культуры и искусства при Кабинете Министров Республики Узбекистан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қисқартирилган номи — Фонд развития культуры и искусства.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, маданият арбобларини ҳамда тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳаларида уларнинг ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларни кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасида халқаро маданият ташкилотлар ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш, мамлакатимизда маданият ва санъатга доир ҳомийликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш ва ўзбек санъатининг жаҳон бадиий ва маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимизнинг маданий ва илмий-техник салоҳиятини ҳамда рақобатбардошлиги билан боғлиқ жиҳатларни намойиш этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шу билан бирга, маданият ва санъат муассасаларини зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз музейлари ва бошқа маданият муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро стандартларга мувофиқ янги маданият муассасаларини қуриш учун молиявий маблағ ва кўмак бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларни капитал ҳамда жорий таъмирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлар билан ҳамкорликда лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришни ташкил этишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳондаги илғор тажрибаларни мамлакатимизда жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажмини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган манбалардан тушаётган маблағларни жамғаришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилаётган мақсадли маблағлардан тўғри, самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан тизимли назорат ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, маданият арбоблари ҳамда тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳаларида уларнинг ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва уларни жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ва хорижий маданият ва санъат намоёндаларининг ижоди билан танишишга доир тадбирларни ташкиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъатни ривожлантириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъатнинг турли соҳаларини оммалаштириш, шунингдек, маданият арбобларини қўллаб-қувватлаш тадбирларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ҳомийлигида ўтказиладиган тадбирларнинг календарь режасини тузиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъатни ҳамда ушбу соҳадаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларни кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасида халқаро маданият ташкилотлар ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий сармоя ва грантларни жалб этиш, мамлакатимизда маданият ва санъатга доир ҳомийликни ривожлантиришга кўмаклашиш борасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тадбирлар, шу жумладан уларнинг инвестиция лойиҳаларида, грантларни ажратишдаги иштирокини ташкиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси маданияти ва санъатини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа ёрдамлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек маданияти ва санъатини оммалаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган халқаро маданий тадбирларнинг республика ва унинг ташқарисида ўтказилишини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида меценатликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш ва ўзбек санъатининг жаҳон бадиий ва маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимизнинг маданий ва илмий-техник салоҳияти ҳамда рақобатбардошлиги билан боғлиқ жиҳатларни намойиш этиш борасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат арбобларини жаҳон маданий ҳамжамиятига кенг жалб этиш, шу жумладан уларнинг халқаро кўргазмалар, конференциялар, фестиваллар ва шу кабилардаги иштирокини таъминлашга доир тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон маданияти ва санъатини жаҳон даражасида кенг тарғиб қиладиган адабиётлар яратиш ва уларни хорижий нашриёт уйлари орқали оммалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) маданият ва санъат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шу билан бирга, маданият ва санъат муассасаларини зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш борасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат соҳаси кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлашга, ёшлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантиришга қаратилган фаолият билан шуғулланувчи шахсларни рағбатлантиришга доир тадбирларни, шу жумладан, грант дастурларини шакллантириш орқали ташкиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз музейлари ва бошқа маданий муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш борасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий тарзда хорижий тажрибани ўрганиш ва музейлар ҳамда бошқа маданият муассасаларининг фаолияти самарадорлигини оширишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
музейлар, маданий мерос объектлари ва маданият муассасаларида инклюзив муҳитни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) халқаро стандартларга мувофиқ янги маданий муассасалар қуриш учун молиявий маблағ ва кўмак бериш борасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат объектларини лойиҳалаш, реставрация, реконструкция ҳамда қурилиш-таъмирлаш бўйича мазкур мақсадлар учун ажратилган республика бюджети ва ўз маблағлари ҳисобидан буюртмачи функциясини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб янги маданий муассасалар қуриш ишларини амалга оширишга хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро стандартларга мувофиқ янги маданият муассасалари қуриш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий муассасалар қуриш учун мақсадли молиявий маблағлар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларни капитал ҳамда жорий таъмирлаш борасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
музейлар, маданий мерос объектлари ва маданият муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият муассасаларини лойиҳалаш, реставрация, реконструкция қилиш ва қуриш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
музейлар, маданий мерос объектлари ва маданият муассасаларида реставрация, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлар билан ҳамкорликда лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришни ташкил этишни таъминлаш борасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъатни ривожлантиришга йўналтирилган грантлар ва бошқа кўмак беришда халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма тадбирларни, шу жумладан, уларнинг инвестиция лойиҳаларида иштирок этишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) жаҳондаги илғор тажрибаларни мамлакатимизда жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш борасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат соҳасида жаҳондаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва таҳлил қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича асосли таклифларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режалари ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажмини кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий ҳолатни ўрганиш, шунингдек маданият ва санъат ташкилотлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган пулли хизматлар ҳажмини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пуллик асосда ноёб бренд маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва реализация қилиш, роялти тизимини қўллаш, шу жумладан китоб, босма нашрлар савдоси ва Жамғарма томонидан ўтказиладиган маданий тадбирларга чипта савдосини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида Ватан маданияти ва санъати соҳасидаги энг яхши ютуқларни тарғиб қилиш мақсадида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) қонунчиликда белгиланган манбалардан тушаётган маблағларни жамғаришни таъминлаш борасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таҳлил ўтказиш ва Жамғармага маблағларнинг ўз вақтида тушишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг тушиши ва сарфланишини прогноз қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг вақтинчалик бўш маблағларини молия ташкилотларига жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) ажратилаётган мақсадли маблағлардан тўғри, самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан тизимли назорат ўрнатиш борасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг даромад ва харажатлари сметаларини ишлаб чиқиш ва уларни Жамғарма Кенгашига тасдиқлаш учун киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ҳисобини юритиш ва уларнинг бажарилиши бўйича Жамғарма Кенгашига ҳар чораклик ҳисоботни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма томонидан ўтказиладиган тадбирларнинг календарь режасини тузиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) Жамғарма ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш борасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни рағбатлантириш бўйича таклифларни, уларга давлат мукофотлари бериш юзасидан тақдимномаларни киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат вазифаларини бажариш чогидаги алоҳида хизматлари учун ва пенсияга чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш (ходимлар учун уй-жой қуриш ва харид қилиш, санаторий-курортда даволаниш ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, устамалар белгилаш, моддий ёрдам ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, илмий даражалар, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устама ҳақлар, байрам кунлари учун мукофотлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар, рағбатлантириш тўловлар, қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар тўлаб бориш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамғарма Кенгаши Жамғарманинг юқори органи ҳисобланади. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамғарма Кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг режалаштирилган лойиҳалар бўйича кейинги йил учун даромад ва харажатлар сметасини ҳар йили 25 декабргача тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг чорак якуни бўйича даромадлари ва маблағларининг харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этишда Жамғармани қўллаб-қувватлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа ваколатларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг тузилмасини, штатлар сонини ва Жамғармани таъминлаш маблағларининг чекланган умумий миқдорини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари ҳисобидан Жамғарма ходимларига уларнинг асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошлари (тариф ставкалари)га, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар ҳамда узоқ муддат хизмат қилгани учун устама ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорларини белгилайди;
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармага юклатилган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида жалб этиладиган малакали хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини халқаро амалиёт ва бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ҳомийлигида ўтказиладиган тадбирларнинг календарь режасига киритиш назарда тутилган тадбирлар мақомини (халқаро ва маҳаллий) белгилайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарорига асосан саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жамғарма Кенгаши Кенгаш Раисининг таклифига биноан Жамғарманинг даромад ва харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарма фаолиятини бошқаришни Жамғарманинг ижрочи директори амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ижрочи директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ижрочи директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамғарманинг ижрочи директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кенгашига тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда, Жамғарма кенгаши билан келишган ҳолда Жамғарманинг тасдиқланган тузилмасига Жамғарма ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармага юкланган асосий вазифалар ва функцияларга мувофиқ Жамғарма фаолиятини ташкиллаштиради, ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ижро органининг штатлар жадвалини шакллантиради, хўжалик, меҳнат ва бошқа шартнома ва ҳужжатларни Жамғарма номидан имзолайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни шартнома асосида уларга, истисно тариқасида, Жамғарма маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда жалб қилиш ҳуқуқига эга;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда, белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини текширишни ташкиллаштиради, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўради;
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ярим йилда камида бир марта Жамғарма Кенгашига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши ҳақидаги ҳисоботни тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари тушумларини кўпайтириш ва улардан самарали фойдаланилиши, шу жумладан хорижий инвестиция ва ҳомийларни жалб этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Жамғарма ижрочи директори таклифига биноан Жамғарманинг Васийлик кенгаши тузилиши мумкин, унинг таркиби Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамғарма ҳузурида маданият ва санъат арбобларидан Эксперт кенгаш тузилиши мумкин, унинг таркиби Жамғарманинг ижрочи директори томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига (шу жумладан баённома қарорларига) асосан ажратиладиган республика бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини молия ташкилотларида жойлаштиришдан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги, грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Жамғарма ижрочи директори Жамғарма маблағларининг тасарруфчиси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Жамғарманинг таъминлаш харажатлари қоплангандан сўнг Жамғарма маблағлари Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланган Жамғарма даромад ва харажатлари сметасига мувофиқ мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган вазифа ва функцияларни бажариш учун йўналтирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Жамғарманинг даромад ва харажатлар сметаси бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бюджет ташкилотлари учун (чораклар, тушумлар манбалари ва уларнинг сарфланиш йўналишлари бўйича) қонунчиликда белгиланган тартибда тузилади ва Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жамғарманинг бўш маблағларидан грант асосида миллий маданий давлат дастурлари ва лойиҳаларини молиялаштириш (биргаликда молиялаштириш) учун фойдаланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. Жамғармага, истисно тариқасида, товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олиш учун етказиб берувчилар билан импорт битимлари (шартномалари) тузилган тақдирда Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобидан (Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар бундан мустасно) 15 фоиздан ортиқ аванс тўлашга рухсат берилсин.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарорига асосан киритилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Жамғарманинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Жамғарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларидан Жамғарма ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотларни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз банк ҳисобрақамларида мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган манбалардан келиб тушаётган маблағларни жамғариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма томонидан ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, қоидабузарликлар аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатиш ёки ажратилган маблағларни қайтариб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинчалик бўш маблағларни ликвидли молиявий инструментларга (депозитлар, қимматли қоғозлар, облигациялар ва шу кабиларга) жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг маданият ва санъатни ривожлантиришга доир аниқ лойиҳалар учун ажратилишида шартларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномалар, шу жумладан олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар билан тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъатни ривожлантиришнинг турли масалалари бўйича белгиланган тартибда ташаббуслар билан чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар ҳамда Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантиришга қаратилган фаолият билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган шахсларга грантлар шаклида маблағлар ажратиш;
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситаларида ўз фаолияти ҳақида материаллар чоп этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансублигидан қатъий назар республикадаги барча музейлар, маданий мерос объектлари ва маданият ва санъат муассасалари Жамғарма лойиҳаларининг амалга оширилишига ўз ваколатлари доирасида яқиндан кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма идоравий мансуб ташкилотларининг давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига белгиланган тартибда ўз ташкилий тузилмаси доирасида, беғараз фойдаланиш ҳуқуқи билан бериши мумкин;
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарорига асосан ўн иккинчи — ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолият турларини амалга ошириш.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 485-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Жамғарма қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомда белгиланган асосий вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан доимий назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромадларининг истиқболли кўрсаткичлари бажарилиши самарадорлигини таҳлил қилиш, аниқланган ва маблағларининг келиб тушишига салбий таъсир кўрсатаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Жамғарма ҳар йили қонунчиликка мувофиқ молиявий ҳисоботни тайёрлайди. Жамғарманинг молиявий ҳисоботи молиявий йил якунлангандан сўнг аудиторлик ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда текширилади. Молиявий ҳисобот, аудиторлик хулосаси ва раҳбариятга хат ҳар йили 1 майдан кеч бўлмаган муддатда Жамғарма Кенгашига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 ва 3-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 485-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 сентябрдаги 558-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2021 й., 09/21/558/0854-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2017 й., 09/17/886/0213-сон, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон, 15.08.2018 й., 09/18/648/1698-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2021 й., 09/21/558/0854-сон; 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)