27.10.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2942
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг қарори, 27.10.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2942
Date of entry into force
27.10.2017
Ҳужжат 28.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 7 июндаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2942-1, 28.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/2942-1/0568-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис Р. КУРБАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 2 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 2 октябрдаги 10-мҳ-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ спорт ҳакамларининг вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартибини ҳамда малака тоифаларини бериш учун бажарилиши зарур бўлган талабларни белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 7 июндаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2942-1, 28.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/2942-1/0568-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органлар — Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 7 июндаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2942-1, 28.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/2942-1/0568-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт ҳаками — спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ташкилотчиси томонидан ваколат берилган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Спорт ҳакамларига қонунчилик ҳужжатларига асосан илгари берилган малака тоифалари Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ:
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқаро тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — «Халқаро тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Миллий тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — «Миллий тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Олий тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«I тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — «Иккинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — «Учинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Спорт ҳакамининг вазифалари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар спорт ҳакамининг вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт мусобақаларини халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган қоидаларга, спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) мувофиқ лозим даражада ҳакамлик қилиш ҳамда уларга риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт тури бўйича спорт ҳаками касбига ёш мутахассисларни жалб қилиш ва уларнинг бу борадаги малакасини оширишда қатнашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар спорт ҳакамининг ҳуқуқлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт мусобақаларида ҳакамлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт ҳаками малака тоифасига эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт ҳаками малака тоифасини ошириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига нисбатан бўлган эътирозларнинг кўриб чиқилишида шахсан иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт мусобақасида ҳакамлик қилишда спорт мусобақаси ташкилотчисидан тегишли шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт ҳаками қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар спорт ҳакамининг мажбуриятлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли спорт тури бўйича халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган қоидалар, спорт тури қоидалари ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомларни (регламентларни) билиш ва уларнинг талабларига қатъий риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт мусобақаларини юқори даражада ўтказишга кўмаклашиш ва спорт мусобақасини ўтказиш даврида юзага келган масалаларга холисона ёндашиш ҳамда уларга ўз вақтида баҳо бериш ва ечимини топиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори маданиятни ва ҳамжиҳатликни намуна қилиб кўрсатиш, шунингдек қўполлик, тартибсизлик, иштирокчилар (спортчилар, тренерлар, вакиллар, томошабинлар) томонидан спорт турлари қоидалари ва умумэътироф этилган ахлоқ этикаси қоидалари бузилишининг олдини олиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт ҳакамига қонунчилик ҳужжатларида бошқа мажбуриятлар ҳам белгиланиши мумкин.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Спорт мусобақаларида фаол иштирок этганлиги ва холисона ҳакамлик қилганлиги учун спорт ҳакамлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт мусобақалари ташкилотчиси томонидан сертификатлар, дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган томонидан йилнинг энг яхши спорт ҳаками сифатида тан олиниши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият юритаётган ташкилоти томонидан спорт ҳаками малака тоифасини (навбатдаги спорт ҳаками малака тоифасини) олишга тавсия этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Спорт ҳакамига спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича қуйидаги малака тоифалари берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқаро тоифали спорт ҳаками»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Миллий тоифали спорт ҳаками»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Биринчи тоифали спорт ҳаками»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Иккинчи тоифали спорт ҳаками»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Учинчи тоифали спорт ҳаками»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Спорт бўйича ҳакам».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Халқаро тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси спорт тури бўйича тегишли халқаро спорт ташкилоти томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Миллий тоифали спорт ҳаками»ни олиш учун белгиланган муддат ва талаблардан олдин «Халқаро тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини қўлга киритган спорт ҳакамининг тоифаси «Миллий тоифали спорт ҳаками» тоифасидаги ҳакам ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Миллий тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 7 июндаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2942-1, 28.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/2942-1/0568-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича «Миллий тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Биринчи тоифали спорт ҳаками», «Иккинчи тоифали спорт ҳаками», «Учинчи тоифали спорт ҳаками» ва «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифалари Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари томонидан берилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 7 июндаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2942-1, 28.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/2942-1/0568-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ва «Биринчи тоифали спорт ҳаками», «Иккинчи тоифали спорт ҳаками», «Учинчи тоифали спорт ҳаками» ва «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифалари Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Малака тоифаси «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифасидан бошлаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифасига эга бўлган шахсга навбатдаги малака тоифаси берилади. Бунда «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифасига эга бўлмаган шахсга «Учинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини, «Учинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлмаган шахсга «Иккинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини, «Иккинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлмаган шахсга «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини, «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлмаган шахсга «Миллий тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини бериш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси махсус тайёргарликдан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. «Учинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Бунда «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси берилганига камида 1 йил ўтган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. «Иккинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси «Учинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Бунда «Учинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси берилганига камида 2 йил ўтган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси «Иккинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги мақомига эга бўлган спорт мусобақаларида, ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Бунда «Иккинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси берилганига камида 2 йил ўтган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. «Миллий тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси чемпионати кубогида ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Бунда «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси берилганига камида 2 йил ўтган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Тегишли малака тоифасини олиш учун спорт ҳаками томонидан бажарилиши зарур бўлган талаблар мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) олиш истагини билдирган шахслар (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) тегишли ваколатли органга фаолият юритаётган ташкилоти орқали мурожаат этишга ҳақли. Бунда талабгор фаолият юритаётган ташкилот томонидан ваколатли органга талабгорга малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) бериш бўйича тақдимнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифасини ҳамда навбатдаги малака тоифасини бериш бўйича тақдимномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 7 июндаги 6-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2942-1, 28.06.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/2942-1/0568-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 7 июндаги 6-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2942-1, 28.06.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/2942-1/0568-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорга тавсифнома (талабгор фаолият юритаётган ташкилот раҳбари томонидан имзоланади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор томонидан «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифасини ҳамда навбатдаги малака тоифасини олиш учун бажарилиши лозим бўлган талаблар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) бериш бўйича тақдимномалар ваколатли орган томонидан тузилган Малака тоифаларини бериш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) мажлисларида кўриб чиқилади ва натижаси бўйича талабгорга малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) бериш ёки беришни рад этиш бўйича қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Комиссия тегишли ваколатли органнинг қарори билан бир йил муддатга тузилади. Комиссия камида етти нафар аъзодан иборат бўлади. Ваколатли органнинг раҳбари ёки унинг ўринбосари комиссия раиси ҳисобланади. Комиссия котиби этиб ваколатли органнинг масъул ходими тайинланади. Комиссия таркибига тегишли спорт тури бўйича спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи таълим муассасалари, ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари ҳамда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи ташкилотларининг спорт соҳасидаги мутахассислари келишув асосида киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш, комиссия мажлисини ташкиллаштириш ва мажлисда комиссия аъзоларининг ҳозир бўлишини таъминлаш комиссия котибига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Тақдимномага илова қилинган ҳужжатларда камчилик аниқланган тақдирда, комиссия котиби талабгорни бу ҳақда хабардор қилиб, ишчи тартибда камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Комиссиясининг мажлислари ҳар чоракда бир марта ўтказилади. Комиссиянинг навбатдан ташқари мажлислари зарурат бўлган тақдирда комиссия раиси томонидан чақирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Комиссия мажлиси унда комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми, шу жумладан комиссия раиси қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Комиссия қарорлари унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овоз бериш очиқ усулда ўтказилади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Овозлар тенг бўлганда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади ва комиссия раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси берилганда талабгорга тегишли малака тоифаси тўғрисида спорт ҳаками гувоҳномаси расмийлаштириб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Навбатдаги малака тоифаси берилганда талабгорга тегишли малака тоифаси тўғрисида спорт ҳаками гувоҳномаси берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ваколатли орган талабгорга спорт ҳаками гувоҳномасини комиссия қарори чиқарилган кундан бошлаб беш кун ичида расмийлаштириб бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Комиссия қарорида талабгорга малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) бериш рад этилган тақдирда ваколатли орган бу ҳақда талабгорни комиссия қарори чиқарилган кундан бошлаб беш кун ичида ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Спорт ҳаками гувоҳномаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Спорт ҳаками гувоҳномаси спорт ҳакамининг тегишли малака тоифасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Спорт ҳаками гувоҳномасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гувоҳномани берган ташкилот номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гувоҳноманинг серияси ва тартиб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт ҳакамининг фамилияси, исми, отасининг исми;

спорт ҳакамининг фотосурати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт тури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт ҳакамига берилган малака тоифаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака тоифаси берилган сана кўрсатилади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Спорт ҳаками гувоҳномаси ваколатли орган раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган, имзо эса, ваколатли орган муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Спорт ҳакамлигидан четлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Спорт ҳаками ўз вазифаларини ва мажбуриятларини лозим даражада бажармаганда ёки умуман бажармаганда унинг ҳаракатлари тегишли спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) спорт ҳакамлари ҳайъатларида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Спорт ҳакамининг ҳаракатлари спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) спорт ҳакамлари ҳайъатларида тегишли спорт мусобақаси якунига етган кундан бошлаб ўн беш кун ичида кўриб чиқилишига йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Спорт ҳакамлари ҳайъатининг мажлиси тўғрисида спорт ҳакамига беш кун олдин тегишли спорт федерацияси (уюшмаси) томонидан ёзма равишда хабар қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Спорт ҳаками унинг фаолияти кўриб чиқиладиган спорт ҳакамлари ҳайъатининг мажлисида шахсан иштирок этишга, ўз мулоҳазалари ва эътирозларини билдиришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Тегишли спорт федерацияси (уюшмаси) ҳакамлар ҳайъати спорт тури хусусиятидан келиб чиққан ҳолда спорт ҳакамини маълум бир муддатга спорт ҳакамлигидан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Спорт ҳакамига ҳакамлар ҳайъатининг қароридан кўчирма тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Спорт ҳакамларининг ҳисобини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ваколатли органлар Спорт ҳаками гувоҳномаларини ҳисобга олиш журналини юритишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Спорт ҳаками гувоҳномаларини ҳисобга олиш журналига қуйидаги маълумотлар киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт ҳакамига берилган гувоҳнома рақами ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт ҳакамининг фамилияси, исми, отасининг исми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт ҳакамининг яшаш жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт ҳакамига расмийлаштирилган йиғмажилднинг тартиб рақами.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Комиссия қароридан норози бўлган шахслар бўйсунув тартибида юқори турувчи ваколатли органга ёхуд бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазири А. АЗИЗОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 2 октябрь

Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 2 октябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 2 октябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт ҳаками малака тоифасини олиш учун бажарилиши лозим бўлган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАЛАБЛАР

Т/р.

Мусобақа турлари*

Спорт ҳаками

Учинчи тоифали спорт ҳаками

Иккинчи тоифали спорт ҳаками

Биринчи тоифали спорт ҳаками

Миллий тоифали спорт ҳаками

1.

Малакавий мусобақалар

2

2

-

-

-

2.

Туман (шаҳар) биринчиликлари

-

4

5

5

-

3.

Вилоят, шаҳар, туман чемпионатлари

-

3

4

5

-

4.

Республика миқёсидаги мусобақалар

-

-

-

5

8

5.

Назорат ҳакамлиги (спорт хусусиятига қараб)

-

-

-

2

2

6.

Ҳакамларни тайёрлаш бўйича семинарларни ўтказиш

-

-

-

1

2

7.

Ҳакамлар курслари, семинарлари, конференциялари, конгресслари ва имтиҳонларда иштирок этиш

-

1

1

2

2

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ваколатли органларнинг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида акс этган мусобақалар, бундан малакавий мусобақалар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини олиш учун камида икки маротаба мусобақа бош ҳаками ёки икки маротаба бош котиб бўлиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Миллий тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини олиш учун камида тўрт маротаба мусобақа бош ҳаками ёки тўрт маротаба бош котиб бўлиш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спортнинг айрим турлари бўйича мазкур жадвалда белгиланган талабларини бажариш имконияти бўлмаганда, тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ёки Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан тасдиқланадиган алоҳида талаблар қўлланилади.
(изоҳнинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 7 июндаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2942-1, 28.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/2942-1/0568-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.