18.10.2017 йилдаги 845-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.10.2017 йилдаги 845-сон
Date of entry into force
18.10.2017
Ҳужжат 10.12.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чорвачилик ва балиқчилик тармоқларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда республикада чорвачилик ва балиқчилик тармоқларини ривожлантиришга, наслчилик ишини такомиллаштиришга, уларда етиштирилаётган маҳсулотларни кўпайтиришга катта эътибор берилмоқда. Ҳозирги вақтда мамлакатда 6 мингдан ортиқ чорвачилик ва 3 мингта балиқчилик хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил якунлари бўйича 2319 минг тонна гўшт, сунъий ҳовузларда 60 минг тонна балиқ етиштириш кутилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга чорвачилик ва балиқчилик тармоқларининг озуқа базасини ривожлантиришга етарлича эътибор берилмаяпти. Чорвачилик, балиқчилик фермер хўжаликлари ҳамда ташкилотларини юқори сифатли озуқа билан таъминлаш борасидаги узилишлар туфайли чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларининг ўсиш суръатлари пастлигича қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тармоқларнинг озуқа базасини тизимли асосда мустаҳкамлаш, чорвачилик, балиқчилик хўжаликлари ва ташкилотларини юқори сифатли озуқа билан барқарор таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2017 йилги ҳосилдан бошлаб озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан ажратиладиган буғдой чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ томонидан ўтказиладиган биржа савдоларида сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун 2017 йилнинг II ярим йили ва 2018 йилнинг I ярим йилида бериладиган ва давлат ресурсларидан ажратиладиган буғдой квоталари ҳажмлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» АЖ раҳбарларига ушбу қарорда белгиланган тартибга риоя этилиши учун шахсий масъулият юклансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиш тартиби тўғрисидаги низом талабларининг амалга оширилиши, озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан ажратиладиган буғдойдан мақсадли фойдаланиш, шунингдек, чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотлари ўрнатилган нархлар бўйича белгиланган ҳажмларга мувофиқ сотилиши шартлари бажарилишини назорат қилиш бўйича Махсус комиссия ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига уч ойда бир марта Махсус комиссия томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот ва чорвачилик ҳамда балиқчилик хўжаликларини озуқа билан таъминлаш механизмини янада такомиллаштириш, ички бозорни барқарор нархларда гўшт ва балиқ билан тўлдиришга доир таклифларни тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 18 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
845-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги 845-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари — чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотлари етиштирадиган чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ҳамда ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харидорлар — ўз эҳтиёжлари учун ва чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотлари етиштиришда ишлатиладиган озуқа ишлаб чиқарадиган чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ҳамда ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчилар — «Ўздонмаҳсулот» АЖнинг буғдойни биржа савдоларига қўядиган ва сотадиган ҳудудий ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харидорлар реестри — озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан ажратиладиган буғдойни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чорвачилик, балиқчилик фермер хўжаликлари ва ташкилотлари рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган нарх — баланс бўйича давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган буғдойдан келиб чиқиб белгиланган чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотининг нарх бирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-наво мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш республика комиссияси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сон қарори билан ташкил этилган комиссия;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-наво мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссия — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-наво мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссиялар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат ресурсларидан буғдой чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун биржа савдолари орқали сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Сотувчилар давлат ресурсларидан буғдой тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун ушбу Низомга мувофиқ сотилишини таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу Низомга мувофиқ чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан уларга мўлжалланган буғдойни харидорларнинг тасдиқланган реестрига биноан, уларнинг чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларини Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-наво мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш республика комиссияси томонидан тасдиқланган ҳажмлар ва нархларда сотиши шарти билан харид қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат ресурсларидан буғдой чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан ажратиладиган буғдойни сотиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўздонмаҳсулот» АЖ билан биргаликда ҳар йили давлат ресурсларидан озиқ-овқат буғдойининг балансини шакллантиришда чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун буғдой ҳажмлари биржа савдолари орқали ажратилишини назарда тутади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» АЖ ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан биргаликда чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиладиган буғдой ҳажмларининг ҳар ойлик жадвалларини ҳудудлар бўйича ишлаб чиқади ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун етказиб бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Туманлар ҳокимликлари, туманлардаги қишлоқ хўжалиги бўлимлари ғалла қабул қилиш ташкилотлари, туманлардаги фермерлар кенгашлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа участкалари эгалари, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар билан биргаликда ҳар ойда ойнинг бешинчи кунигача харидорлар реестрини шакллантиради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-наво мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссияга умумлаштириш ва тасдиқлаш учун юборади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харидорлар реестри тасдиқланган жадвалда назарда тутилган буғдой ҳажмларидан ва чорвачилик ҳамда балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларининг таклифларидан келиб чиқиб шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-наво мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссия туманлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган харидорлар реестрини икки иш кунида умумлаштиради ва тасдиқлайди ҳамда «Ўздонмаҳсулот» АЖга юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўздонмаҳсулот» АЖ харидорлар реестрини буғдойни биржа савдоларига қўйиш учун ўз ҳудудий ташкилотларига ва «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖга биржа савдоларини ташкил этиш учун икки иш кунида юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Биржа савдолари «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва биржа савдолари қоидалари бўйича амалга оширилади. Савдолар ҳафтанинг иш кунларида мунтазам ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Маҳсулотни биржа савдоларига қўйишда бошланғич нарх Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўздонмаҳсулот» АЖ томонидан ҳар йили тасдиқланадиган давлат ресурсларидан ғалла, қўшимча маҳсулотлар ҳамда ғаллани бирламчи қайта ишлашдан олинадиган чиқиндиларнинг эркин улгуржи-сотиш нархларини келишиш баённомасига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Олди-сотди шартномаси битишув баённомаси олинган кунда баённомада назарда тутилган шартларга кўра расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битишув баённомаси шартларини бажариш томонлар учун мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «Ўздонмаҳсулот» АЖ буғдойни сотиш ва юклаб жўнатиш якунларига асосан харидорлар реестрини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳамда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган буғдойдан келиб чиққан ҳолда, чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларининг ҳажмлари ва уларни сотиш нархларини белгилаш учун юборади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган буғдойдан келиб чиқиб чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларининг ҳажмлари ва уларни сотиш нархлари бўйича таклифларни икки иш кунида Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-наво мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-наво мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш республика комиссияси чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари ҳажмлари ҳамда сотиш нархлари бўйича қарор қабул қилади ва ушбу қарорни уч иш кунида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-наво мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссияга юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-наво мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссия чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари ярмаркаларда ҳамда бошқа ташкилотларга белгиланган ҳажмлар ва нархларга мувофиқ сотилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотлари белгиланган ҳажмлар ва нархларга мувофиқ сотилиши назорат қилинишини таъминлади ҳамда ҳар ой якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига сотилган маҳсулотлар ҳажмлари бўйича ахборот киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ушбу Низом бажарилишининг мониторингини олиб бориш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-наво мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссияга ҳар ойда 1 ва 16-кунлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздонмаҳсулот» АЖ ҳудудий ташкилотлари раҳбарлари — чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари бўйича давлат ресурсларидан озуқа мақсадлари учун фойдаланиладиган буғдойни сотиш ҳажмлари тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чорвачилик ва балиқчилик ташкилотлари раҳбарлари — чорвачилик ва балиқчилик ташкилотлари бўйича ярмаркаларда ва бошқа ташкилотларга ўрнатилган нархларда сотиш учун мўлжалланган, баланс бўйича давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган буғдойдан келиб чиқиб чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларини сотиш ҳажмлари тўғрисида ахборот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-наво мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссия ҳар ойнинг 5-кунигача Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-наво мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш республика комиссиясига ҳамда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар бўйича озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан буғдойни сотиш ҳажмлари тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун туманлар бўйича ярмаркаларда ва бошқа ташкилотларга ўрнатилган нархларда сотиш учун мўлжалланган давлат ресурсларидан ажратилган буғдойдан келиб чиқиб чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларини сотиш ҳажмлари тўғрисида ахборот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларининг белгиланган ҳажмлар ва нархларга мувофиқ сотилиши назорат қилинишини таъминлайди ва ҳар ой якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик ташкилотларига озуқа мақсадлари учун сотиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги 845-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун 2017 йилнинг II ярим йили ва 2018 йилнинг I ярим йилида бериладиган ва давлат ресурсларидан ажратиладиган буғдой квоталари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҲАЖМЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ҳудудлар номи

Ҳаммаси

шу жумладан:

чорвачилик ташкилотлари

балиқчилик ташкилотлари

Қорақалпоғистон Республикаси

4313

2696

1617

вилоятлар:

Андижон вилояти

5118

2609

2509

Бухоро вилояти

4435

3008

1427

Жиззах вилояти

4477

2382

2095

Қашқадарё вилояти

6191

3751

2441

Навоий вилояти

1838

988

850

Наманган вилояти

4409

1764

2645

Самарқанд вилояти

5035

3171

1864

Сурхондарё вилояти

3452

2131

1321

Сирдарё вилояти

2881

1066

1864

Тошкент вилояти

11967

1928

10039

Фарғона вилояти

5958

2470

3488

Хоразм вилояти

4525

2035

2490

Жами:

64600

30000

34600

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/845/0132-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)