09.03.2017 йилдаги ПҚ-2822-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 09.03.2017 йилдаги ПҚ-2822-сон
Date of entry into force
09.03.2017
Ҳужжат 09.03.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг ва мамлакат иқтисодиётининг углеводородларга бўлган эҳтиёжини барқарор таъминлаш, нефтгаз тармоғининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини турғун ривожлантириш ва ошириб бориш, истиқболли майдонлар ва конларда қудуқлар ва объектлар қуришни жадаллаштириш йўли орқали углеводород қазиб олиш ҳажмларини янада барқарор сақлаб туриш ҳамда ошириш, шунингдек, хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш ҳисобига уларни жиҳозлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнефтгаз» МХК бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Устюрт, Бухоро-Хива, Сурхондарё ва Фарғона нефтгаз ва газконденсат конларида углеводородларни қазиб олиш ҳажмларини барқарор сақлаб туриш ва янада ошириш учун 2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастури (кейинги ўринларда — Дастур) ишлаб чиқилди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнефтгаз» МХК ва «Газпромбанк» АЖ ўртасида ўзаро келишилган шартларда Дастурни биргаликда молиялаштириш тўғрисида келишувга эришилди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 сентябрдаги ПҚ-2607-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилаётган «Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида, шунингдек, Урга, Оқчалоқ ва Чандир гуруҳи конларини ўрганиш геология қидирув ишларини олиб бориш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «Газпром» ЖАЖ (Россия) компаниясининг — ҳамкор «Gas Project Development Central Asia AG» компаниялари томонидан масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Natural Gas Stream» қўшма корхонаси (кейинги ўринларда — қўшма корхона) ташкил этилди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурни амалга ошириш «Ўзбекнефтгаз» МХК миллий валютадаги ўз маблағлари ҳисобидан, шунингдек, Дастур бўйича ишларни амалга оширишни ташкил этиш ва хорижий валютада белгиланган харажатлар қисмида уларни молиялаштириш учун хорижий корхонани жалб этиш ҳисобига амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга оид танлов савдоларини ўтказиш қўшма корхонанинг ички низомига мувофиқ танлов комиссияси таркибида «Ўзбекнефтгаз» МХК вакиллари иштирокида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастури:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда нефтгаз конларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ўз ичига олган ҳолда тасдиқлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дастурнинг амалга оширилиши, жалб қилинаётган кредитлардан мақсадли ва самарали ишлатилиши, зарур ҳолларда Дастур параметрларига аниқлик ва тузатишлар киритилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов) ва «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ (Д. Хақбердиев) раҳбарлари зиммасига, Дастурни амалга ошириш бўйича бизнес-режа доирасида тасдиқланадиган чора-тадбирлар режаларини ўз ичига олган ҳолда Дастурнинг асосий параметрларини ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши устидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбекнефтгаз» МХК икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнефтгаз» МХК ва қўшма корхона масъулиятини аниқ кўрсатиб берадиган Дастурни амалга ошириш механизмини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнефтгаз» МХК ташкилотлари томонидан 2017 йилда экспорт қилиш учун қўшма корхонага сотиладиган табиий газ ҳажмлари, хорижий инвестицияларни жалб этиш шартларини ҳисобга олган ҳолда бажариладиган ишлар ҳажмлари ва нархларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилдан бошлаб токи кредитлар ва уларнинг фоизлари, шунингдек, Дастурни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар тўлиқ узилгунича, кейинчалик экспорт қилиш учун қўшма корхонага «Ўзбекнефтгаз» МХК ташкилотлари томонидан сотиладиган табиий газ ҳажмлари, хорижий кредитларни жалб этиш шартларини ҳисобга олган ҳолда бажарилган ишларнинг ҳар йилги ҳажмлари ва нархларини белгилаш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини назарда тутувчи қарор лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, қонун ҳужжатларига мувофиқ, қўшма корхона томонидан табиий газни экспорт қилишдан олинган хорижий валютадаги валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш ҳисобига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий қарз тўлиқ узилгунича, янги корхоналарни қуриш, фаолият юритаётган корхоналарни модернизация қилиш ва технологик янгилашга берилган валюта кредитлари бўйича асосий қарзни узишга бўлган жорий тўловлар бўйича йўналтирилган маблағлар суммасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида божхона тартиб-таомиллари, транспортировка, суғурталаш, юкларга ҳамроҳлик қилиш, комиссия мукофотлари, хорижий банклар ва Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банклари, шу жумладан шартномаларга мувофиқ, хорижий валютада амалга оширилган (муддати ўтган ва кечиктирилган ссудалар бўйича фоизлардан ташқари) кафолатчиларнинг фоизлари бўйича кредитлар учун тўланиладиган фоизларга кўра тўловлар суммаси бўйича харажатлар миқдорига камайтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Дастурни амалга ошириш доирасида «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастур чора-тадбирларини бажариш учун «Ўзбекнефтгаз» МХК ташкилотларининг, уларни модернизация қилиш ва қўшимча жиҳозлашни назарда тутган ҳолда мавжуд қувватлари, ускуналари ва махсус техникасини жалб қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзбекнефтгаз» МХКга, унинг таркибий бўлинмаларига, қўшма корхона ва молиялаштираётган банкка, истисно тариқасида, Дастурни амалга ошириш доирасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш ҳужжатлари асосида — объектларни қуриш учун лойиҳа ҳужжатларини бир босқичли тартибда ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилнинг 1 январигача лойиҳалаштириш, муҳандислик ишлари, техник хизмат кўрсатиш, соғлиқни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва атроф муҳитни асраш бўйича халқаро нормалар ва стандартлар талабларига мувофиқ объектларни бир вақтнинг ўзида қуриш ҳамда улардан фойдаланишни амалга оширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган уч томонлама шартномаларга мувофиқ, қурилиши тугалланган объектларни «Ўзбекнефтгаз» МХК ташкилотларига топширишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан тасдиқланадиган, қўшма корхонанинг талабномаларига кўра Дастурни амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан тасдиқланадиган, қўшма корхонанинг талабномаларига кўра Дастурни амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмаган ҳолда кўп марталик визаларни расмийлаштириш, бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинчалик яшаш жойида вақтинчалик прописка ва вақтинчалик прописка муддатини узайтиришни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги маҳаллий мутахассислар бўлмаган ҳолда қўшма корхонага белгиланган тартибда турдош мутахассисликлар бўйича хорижий ишчи кучини Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилишини, шунингдек, қўшма корхонанинг талабномаларига кўра — хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 9 март,