16.10.2017 йилдаги 832-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.10.2017 йилдаги 832-сон
Date of entry into force
17.10.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар йиғилишини амалга ошириш учун солиқ инспекторларини тўлов терминаллари билан таъминлаш тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Солиқ инспекторлари ўзларига бириктирилган участкада мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўловчи жисмоний шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларни ҳисобга олиш юзасидан тегишли ишларни бажаришлари ҳамда уларнинг тегишли солиқларни ўз вақтида тўлашини назорат қилиши маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан жисмоний шахслардан олинадиган солиқ тўловлари ҳисобига маблағлар электрон платформада ишлашга мослаштирилган кўп функцияли махсус тўлов дастурлари ёхуд тўлов терминаллари орқали бевосита банк пластик карточкалари ва нақд пул шаклида ундирилиши тартиби белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тижорат банклари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига 2017 йил 1 ноябрга қадар участка солиқ инспекторлари учун 2190 та замонавий кўп функцияли тўлов терминаллари ажратсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларидан тўлов терминаллари ажратиш тўғрисидаги мурожаати келиб тушган даврдан бошлаб етти иш куни давомида уларни тегишли дастурий таъминотли замонавий кўп функцияли тўлов терминаллари билан таъминласинлар, шунингдек уларни участка солиқ инспекторлари томонидан қўллаш тартиби тўғрисида тушунтириш ишларини олиб борсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон платформада ишлашга мослаштирилган кўп функцияли махсус тўлов дастурлари ёхуд тўлов терминаллари орқали тўланган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромадлар бўйича тегишли ғазна ҳисобварақларига кейинги банк иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ўтказилишини таъминласинлар.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўлов терминаллари орқали банк пластик карточкаларидан давлат солиқ хизмати органларига ва тижорат банкларига келмасдан тўлаш имконияти мавжудлигини аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 16 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
832-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 09/17/832/0120; 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон)