07.10.2017 йилдаги 806-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.10.2017 йилдаги 806-сон
Date of entry into force
10.10.2017
Ҳужжат 10.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Тошкент шаҳар Учтепа туманида кичик саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, ички ва ташқи бозорларда харидоргир, рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этишга инвестицияларни кенг жалб қилиш, ишлаб чиқариш қувватларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарида ташкил этиладиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судининг қарори билан Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор-26, 36-уйда жойлашган умумий майдони 5,1 гектар бўлган «AOKS Plus Business» МЧЖнинг (собиқ «Сигнал» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси) бино ва иншоотлари (кейинги ўринларда объект деб аталади) Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг объект негизида Учтепа кичик саноат зонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Учтепа кичик саноат зонаси дирекциясини ташкил этсин ва уни юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда Учтепа кичик саноат зонаси ҳудудида жойлаштириш учун таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарида ташкил этиладиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 384-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усмонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 7 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
806-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 октябрдаги 806-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарида ташкил этиладиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари рўйхатига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2-банддан иккинчи сатр чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

3

Учтепа кичик саноат зонаси

«Аокс плюс бизнес» МЧЖ (собиқ «Сигнал» ИИБ) ишлаб чиқариш ҳудуди

5,1

25,6

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. **** ҳаволанинг матни чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 09/17/806/0074)