02.10.2017 йилдаги ПҚ-3306-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 02.10.2017 йилдаги ПҚ-3306-сон
Date of entry into force
03.10.2017
Ҳужжат 03.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кураш» миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда асрлар давомида мардлик, бағрикенглик, олийжаноблик ва ҳалолликнинг тимсоли сифатида эъзозланиб келинган, ўзбек халқининг тарихий мероси — «Кураш» миллий спорт турини (кейинги ўринларда кураш деб юритилади) қайта тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлатимизнинг бевосита кўллаб-қувватлаши натижасида кураш халқаро спорт тури сифатида кенг эътироф этилди, «кураш», «ҳалол», «таъзим», «тўхта» ва «ёнбош» каби атамалар эса халқаро спорт луғати таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 6 сентябрда таъсис этилган Кураш халқаро ассоциацияси бугунги кунда сайёрамизнинг бешта қитъасидаги 129 та миллий федерацияни бирлаштирган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йилда Кураш халқаро ассоциацияси Олимпия ўйинлари дастурига киритиш учун буюртма беришда муҳим талаб ҳисобланган Жаҳон допингга қарши агентлигининг эътирофига сазовор бўлди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 20 сентябрда Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгашининг 36-Бош ассамблеясида «Кураш» миллий спорт тури тарихда илк бор ХVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кураш халқаро ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси курашни халқаро спорт мусобақалари ва турнирлари дастурларига, келгусида эса Олимпия ўйинлари дастурига ҳам киритиш бўйича фаол тадбирларни амалга оширмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, мавжуд айрим камчиликлар курашни янада ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда, хусусан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан, «Кураш» миллий спорт турини, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида, ўсиб келаётган авлоднинг миллий ифтихор ва ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар замон талабларига жавоб бермаяпти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан, мазкур спорт тури бўйича қобилиятли курашчиларни аниқлаш ва саралаш ҳамда уларнинг машқ қилиши, шунингдек, мураббий ва ҳакамларни тайёрлашнинг самарали механизмларини жорий этиш имконини берадиган клуб ва секцияларнинг яхлит тизими шакллантирилмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан, ёшларни ушбу спорт тури билан шуғулланишга кенгроқ жалб этишга қаратилган халқаро мусобақалар ғолиблари ва совриндорларини рағбатлантиришнинг самарали тизими жорий этилмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчидан, зарур моддий-техник база ва спорт инфратузилмасининг етарли эмаслиги, спорт анжомларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилмаганлиги спортчилар машғулотларини талаб даражасида ташкил этишга ҳамда кураш бўйича халқаро мусобақаларни ўтказишга тўсқинлик қилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кураш» миллий спорт турини аҳоли, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида янада ривожлантириш ҳамда оммалаштириш, ўсиб келаётган авлодда миллий ифтихор ва ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш, шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жаҳон спорт майдонида юқори натижаларга эришишни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 6 сентябрь — «Кураш» миллий спорт тури куни сифатида белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда, жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи «Кураш» миллий спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нукус шаҳри ва вилоят марказларида «Кураш» миллий спорт тури марказлари, ҳар бир туман (шаҳар)да замонавий спорт клублари ва секцияларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш бўйича республика, халқаро мусобақа ва турнирларни доимий асосда ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш бўйича республика, халқаро мусобақа ва турнирлар иштирокчиларининг автоматлаштирилган маълумотлар базасини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кураш» йўналиши бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул квоталарини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур спорт тури билан шуғулланиш учун жаҳон стандартларига жавоб берадиган «яктак» спорт кийимлари ва «кураш гилам»ларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашни, шу жумладан, реклама кампанияларини ўтказиш ва ижтимоий роликларни намойиш этиш орқали оммалаштириш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси «Кураш» миллий спорт турини «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва Универсиада спорт ўйинлари дастурига ўрнатилган тартибда киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон кураш федерациясининг Ўзбекистон кураш федерацияси ҳузурида «Кураш» миллий спорт тури маркази» нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш ва Тошкент шаҳар, Корхожаота кўчаси, 25-уй манзили бўйича жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Кураш» миллий спорт тури марказини мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган манзил бўйича бепул жойлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон кураш федерацияси ва унинг бўлинмалари фаолиятини мунтазам қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, «Кураш» миллий спорт тури маркази биносини реконструкция қилиш ва моддий-техник жиҳозлаш учун ҳомийлик маблағларини жалб этиш бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидаги тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси (ялпи тушуми) Ўзбекистон кураш федерацияси фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилган бадал, ҳомийлик ва хайрия ёрдам кўринишидаги маблағлар миқдорига, лекин солиқ солинадиган фойданинг (ялпи тушумнинг) ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдорга камаяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан спортчилар ва мураббийларга топшириладиган пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар кўринишидаги даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Спортчиларни ҳаммабоп ва сифатли спорт кийимлари ва инвентарлари билан таъминлаш мақсадида асосий фаолияти «яктак» спорт кийимлари ва (ёки) «кураш гилам»ларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар беш йил муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинсин, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон кураш федерациясининг буюртмалари бўйича курашни ривожлантириш, мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан кириш визаларини расмийлаштиришни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон кураш федерациясига хорижда кураш бўйича халқаро мусобақалар ва турнирларни ташкил этиш ва ўтказишда кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон кураш федерациясининг буюртмалари бўйича курашни ривожлантириш, мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари берилишини ва муддатининг узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига спорт мусобақалари ва турнирларини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритиш орқали курашни оммалаштиришга кўмаклашиш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда кураш бўйича Осиё ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатлари, шунингдек, Ўзбекистон биринчилиги ғолибларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш тартибини жорий этиш ҳақидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 2 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3306-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2017 й., 07/17/3306/0046-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)