Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.2024 22.09.2017 йилдаги 751-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.09.2017 йилдаги 751-сон
Date of entry into force
25.09.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартибини такомиллаштириш, шунингдек Жиззах вилояти маҳаллий бюджетининг даромад қисмини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 480-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг барча зарур солиқларнинг тўлиқ йиғилиши, солиқ солинадиган базани кенгайтириш, шунингдек маҳаллий бюджетлар харажатларининг самарадорлигини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 105-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 91-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«91. Юридик шахс алоҳида бўлинма бўйича даромадлар ва харажатлар ҳисобини алоҳида юритган тақдирда, юридик шахс қўшилган қиймат солиғи суммасини товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган айланмадан келиб чиққан ҳолда ҳамда ҳар бир алоҳида бўлинма бўйича ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини аниқлаш ҳуқуқига эга бўлади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, «Олмалиқ КМК» АЖ Зафаробод цемент заводи бўйича алоҳида ҳисоб юритади ва қўшилган қиймат солиғини алоҳида бўлинма жойлашган жойда тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Олмалиқ КМК» АЖ қўшилган қиймат солиғини алоҳида бўлинма жойлашган жойда тўлаш учун Зафаробод цемент заводи бўйича қўшилган қиймат солиғи ушбу қарорга мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу қарорга мувофиқ «Олмалиқ КМК» АЖнинг Зафаробод цемент заводи бўйича солиқ мажбуриятларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров, Ғ.И. Ибрагимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 22 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
751-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1059-модда)