20.09.2017 йилдаги 747-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.09.2017 йилдаги 747-сон
Date of entry into force
25.09.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий оммавий ахборот воситалари ва туризм соҳаси ташкилотлари вакиллари учун Ўзбекистонда ахборот турларини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг туризм салоҳиятини жаҳон туризм бозорларига киритиш ва янада кенг кўламда тақдим этиш, шунингдек миллий тарихий ва маданий қадриятларни халқаро бозорларда тарғиб этиш, республикага хорижий туристлар оқимини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, шу жумладан блоггерлар, туризм компаниялари ва уларнинг бирлашмалари, туризм маъмуриятлари, БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО), халқаро бронлаштириш тизимлари, бошқа халқаро ва хорижий ташкилотлар, туризм соҳаси уюшмалари вакиллари (кейинги ўринларда хорижий вакиллар деб аталади) учун Ўзбекистонга танишув ташрифлари ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хорижий вакилларнинг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш масалалари, шу жумладан халқаро туризм ярмаркалари, кўргазмалари ва туризм соҳасидаги бошқа тадбирлар доирасида ўтказиладиган кенгайтирилган тақдимот дастурларининг, шунингдек хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларига белгиланган тартибда мамлакатимизнинг тарихий-маданий объектлари ва туризм салоҳияти тўғрисида видео ва фото тасвирлар, мақолалар ва репортажлар тайёрлашда кўмаклашиш бўйича масъул мувофиқлаштирувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Танишиш ташрифлари доирасида хорижий вакиллар учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртманомаларига биноан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда тизимида туризм объектлари мавжуд бўлган бошқа ташкилотлар билан биргаликда маданий-оммавий тадбирлар ва туризм имкониятлари тақдимотлари ташкил этилишини, шунингдек тегишли ҳудудлардаги туризм комплекслари ва диққатга сазовор жойларга ташрифларни, шу жумладан видео ва фото тасвирлар учун тўлов ундирмасдан таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари — ўз маблағлари ҳисобига транспорт хизмати кўрсатилишини ҳамда маданий дастур ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари номидан қабул маросимлари ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги — танишиш ташрифлари қатнашчилари учун консуллик йиғимлари ундирмасдан кириш визалари расмийлаштирилишини, шунингдек хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси — хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан вақтинча олиб кирилаётган, уларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари даврида видео ва фото тасвирлар учун зарур бўлган асбоб-ускуналарнинг белгиланган тартибда божхонада расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тошкент халқаро туризм ярмаркасини ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан белгиланган тартибда келишилган бошқа йирик туризм тадбирлари доирасида 2017 — 2021 йиллар даврида хорижий вакиллар учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртманомаларига биноан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан амалга ошириладиган халқаро авиарейсларга ҳар йили (200 кишигача) авиачипталар бронлаштирилишини ва бепул берилишини, шунингдек Тошкент шаҳрининг Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорти залида алоҳида йўлак орқали хизмат кўрсатилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ — ҳар йили (100 кишигача) маҳаллий қатновдаги поездларнинг барча турларига темир йўл чипталари захира қилиб қўйилишини ва бепул расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси — бепул асосда берилган авиа ва темир йўл чипталаридан хорижий вакиллар учун мақсадли фойдаланилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хорижий вакилларнинг яшаши, овқатланиши ва республикада бўлишлари даврида дастурларнинг бошқа иштирокчилари томонидан қопланмайдиган бошқа харажатларини Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига тўланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси А.А. Абдухакимов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 20 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
747-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1056-модда)