1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.15 Давлат фойдасига рад қилиш]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 131-моддасига мувофиқ ҳамда давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни назорат қилиш ва ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 18 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
742-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 742-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 131-моддасига мувофиқ давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат фойдасига воз кечиш — божхона режимида ваколатли шахс товардан воз кечади ҳамда уни божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда текинга давлат мулкига ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат божхона хизматининг ҳудудий органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар бўйича, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари — қимматли қоғозлар ва қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар бўйича;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 260-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 09/18/260/1000-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар — ҳар қандай кўчар мулк, шу жумладан валюта ва валюта бойликлари, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, транспорт воситаси (йўловчиларни ташувчи транспорт воситаси, шу жумладан контейнерлар ва бошқа транспорт ускуналари бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг кузатув ҳужжатлари — ҳисобварақ-фактура (инвойс), юклаб жўнатиш ва ўров варақлари ҳамда ташқи савдо фаолияти ва ўзга фаолият амалга оширилаётганда божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш билан боғлиқ битимлар тузилганлигини тасдиқлаш учун фойдаланиладиган бошқа ҳужжатлар, шунингдек коносамент, юк хати ёки товарларни ташиш шартномаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳамда шундай ташишда кузатиб борувчи бошқа ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли шахс — товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш юритувчи шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
топшириш-қабул қилиш далолатномаси — давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларнинг божхона органлари томонидан давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни топшириш-қабул қилиш ва реализация қилиш тартиботи мазкур низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Товарнинг давлат фойдасига воз кечиш режимига божхона расмийлаштируви
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви товар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса ўша божхона органи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Товарни давлат фойдасига воз кечиш режимига жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 21-боби қоидаларига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида ваколатли шахснинг аризаси (мазкур Низомга 2-илова) бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризада ваколатли шахснинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризада ваколатли шахснинг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича хабарномани электрон шаклда ахборот тизимлари орқали олишга розилигини билдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилишга рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ваколатли шахс томонидан божхона органига «ягона дарча» тамойили бўйича Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни топшириш-қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товар тўғрисида божхона расмийлаштируви амалга оширилгандан сўнг, ушбу товарлар бўйича тегишли барча рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиб, бир иш куни мобайнида ўзи жойлашган ҳудуддаги давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органига ёзма хабарнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган ёзма хабарномани олган куни давлат божхона хизматининг ҳудудий органи билан келишилган ҳолда давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларни топшириш ва қабул қилиш жойини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Товардан давлат фойдасига воз кечган ваколатли шахс товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган ва давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан белгиланадиган жойга етказиб бериш билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларни топшириш-қабул қилиш давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган ва давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ўртасида 3-иловага мувофиқ тузилган далолатномага асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларнинг келгусидаги реализациясини таъминлаш учун божхона юк декларацияси, товарнинг кузатув ҳужжатлари, агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши лозим бўлса, ушбу органларнинг тегишли рухсатномасини давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозларни — Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига вақтинча сақлаш учун топширади. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига вақтинча сақлаш учун жойлаштирилган қимматли қоғозлар бўйича ҳуқуқлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни — улар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасида экспертизадан ўтказилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига топширади. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни техник экспертизадан ўтказишда асиллик даражаси тўлови ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа товарлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан кимошди савдосини ўтказиш тартибида сотувга қўйилади. Тез бузиладиган ва паст қийматли товарлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган томонидан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали сотилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 260-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 09/18/260/1000-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилиб топшириш-қабул қилиш далолатномаси бўйича олинган товарларнинг сотилиши юзасидан Давлат божхона хизматининг ҳудудий органига ҳар ой якунида маълумот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда ундан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар сотилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат божхона хизматининг ҳудудий органларига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат фойдасига воз кечилган товарларнинг реализацияси бўйича маълумотлар алмашинуви электрон шаклда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат фойдасига воз кечилган товарларни реализация қилишдан тушган тушумлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамида (ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) жамланади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 фоизи — Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамларида (ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) қолади ва давлат фойдасига воз кечилган товарларни баҳолаш, сақлаш ва реализация қилиш ҳамда давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг тасарруф этиш ва бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни топшириш-қабул қилиш ва реализация қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
схемаси

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
__________________________________________га
(божхона органининг номи)
___________________________________________
(шахснинг Ф.И.О. ёки ташкилотнинг номи, манзили)
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома бериш тўғрисидаги
АРИЗА
______________________________________________________________________ни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги Низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element