Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 27.06.2001 йилдаги 276-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.06.2001 йилдаги 276-сон
Date of entry into force
27.06.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида», «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида» (янги таҳрири) ва «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрири) қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг янги таҳририни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.Қ. Исмоилов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 27 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
276-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 27 июндаги 276-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/542/0860-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 11 июлдаги 356-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 450-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июлдаги 346-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 29-сон, 335-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарорига асоса ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 сентябрдаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини импорт қилиш юзасидан контрактларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказиш тартиби I бўлимининг еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги 244-сонли Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 59-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 34-модда) (6-банд
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«2.‎

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун бирмунча ноқулайроқ шароитларни юзага келтирадиган ўзгартиришлар киритилган тақдирда, мазкур субъектлардан кейинги икки йил мобайнида бундай ўзгаришлар кучга киргунга қадар амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ ундирилади.‎ «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (16-модда, 2-қисм);‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 4-бандда кафолатлар ва имтиёзлар мазмуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзолари бўлган корхоналар фаолиятини текшириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг давлат назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ Палата ва унинг ҳудудий тузилмалари вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11.‎ Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари фақат давлат статистика органлари ҳамда солиқ органларига белгиланган шаклда ҳисобот тақдим этадилар.‎ «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (17-модда, 2-қисм)».‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаларини фуқароларга узоқ муддатли ижарага бериш тартибида (3-илова):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) IV бўлимнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ер участкаси ижара шартномасини ўзгартириш ва уни бекор қилиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ер участкаси ижара шартномаси томонларнинг келишувига кўра, томонлар келишолмаган тақдирда эса суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи—ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи—ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) 30-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Тартибга иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мазкур Шартнома шартлари Ижарачи томонидан бузилган тақдирда белгиланган тартибда Шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишни талаб қилиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ер участкаси ижара шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур Шартнома томонларнинг келишувига кўра, томонлар келишолмаган тақдирда эса суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи—ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи—ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 августдаги 338-сон қарори билан тасдиқланган ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиш тартибининг 3-банди «а» кичик банди чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 83-модда; 15-16-сон, 106-модда; 2004 й., 29-сон, 335-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда; 2012 й., 39-сон, 450-модда; 2017 й., 18-сон, 325-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон, 29.09.2022 й., 09/22/542/0860-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)