Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2022 12.09.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2600-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 12.09.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2600-1
Date of entry into force
18.09.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2022
Ҳужжат 18.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш Ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 12 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2600-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 14 июндаги 2022-20-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3373, 28.06.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сон «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 17 июндаги 2014-25-сон қарори (рўйхат рақами 2600, 2014 йил 10 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 28-сон, 350-модда) билан тасдиқланган Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 28 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017-46-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 28 августдаги 2017-46-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «жисмоний шахсларга солиқ солиш» деган сўзлар «жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги»деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда, жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари асосида ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — жисмоний шахсни рўйхатга олиш варақаси тўлдирилади ҳамда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан ушбу давлат солиқ инспекциясининг таҳлил ва прогнозлаш бўлими (тузилмаси) масъул ходимига тақдим этилади. Ўз навбатида, ушбу масъул ходим томонидан солиқ тўловчи тўғрисидаги барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Жисмоний шахснинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ солиш объектлари тўғрисидаги маълумотлари асосида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — жисмоний шахснинг солиқларини ҳисобга қўйиш варақаси тўлдирилади ҳамда ушбу давлат солиқ инспекциясининг таҳлил ва прогнозлаш бўлими (тузилмаси) масъул ходимига тақдим этилади ва мазкур маълумотлар Жисмоний шахсларнинг солиқ мажбуриятларини ҳисобга олиш дастурий мажмуасига киритилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 9-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9. Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларида рўйхатдан ўтказилмайдиган солиқ тўловчи — юридик шахсларни туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш учун солиқ тўловчи — юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — юридик шахсни рўйхатга олиш варақаси тўлдирилади ҳамда ушбу давлат солиқ инспекциясининг юридик шахслар солиқ маъмуриятчилиги ва камерал назорат бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан қабул қилиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ тўловчи — юридик шахснинг мансабдор шахси томонидан белгиланган тартибда Солиқ тўловчи — юридик шахсни рўйхатга олиш варақаси тўлдирилгандан кейин туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг юридик шахслар солиқ маъмуриятчилиги ва камерал назорат бўлими (тузилмаси) масъул ходими уни ушбу давлат солиқ инспекциясининг таҳлил ва прогнозлаш бўлими (тузилмаси) масъул ходимига тақдим этади. Ўз навбатида, ушбу масъул ходим томонидан солиқ тўловчи тўғрисидаги барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 5 ва 8-иловалардаги «КТУТ коди» деган сўзлар «ИФУТ коди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1018-модда)