Ҳужжат кучини йўқотган 16.07.2021 30.08.2017 йилдаги ПҚ-3249-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 30.08.2017 йилдаги ПҚ-3249-сон
Date of entry into force
11.09.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 16.07.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сонли «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария нормаларининг бажарилиши устидан давлат назорати тизимини янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мақбул фитосанитария шароитларини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2018 йил 28 мартдаги ПҚ-3626-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 07/18/3626/0957-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2018 йил 28 мартдаги ПҚ-3626-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 07/18/3626/0957-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғликлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш учун карантин рухсатномаларини расмийлаштириш учун олинадиган тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтилаётган юкларга карантин рухсатномасини расмийлаштиришдан олинган тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилишда фитосанитария сертификатларини расмийлаштириш учун олинадиган тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт ва импорт қилинаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг намуналарини лаборатория экспертизасидан ўтказилиши учун олинадиган тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт ва импорт қилинаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш бўйича фумигация ишлари ўтказилганлиги учун олинадиган тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантиндаги юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ичида карантин фитосанитария сертификатини расмийлаштирганлик ва тақдим этганлик учун олинадиган тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликка мувофиқ ундириладиган жарималар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларни ҳал этиш, илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ўсимликлар карантини давлат хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 30 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3249-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 947-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 07/18/3626/0957-сон)