Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КЕЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 августдаги 350-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган
Жисмоний шахслар томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарларининг айрим турларини олиб келишни тартибга солиш ва улар билан ички бозорни тўлдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
1. Белгилансинки, жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудига тижорат фаолияти учун ун, ўсимлик мойи ва мол ёғи олиб келишда жисмоний шахслар (ўзлари қатнаб олиб келадиган шахслар) томонидан олиб келинадиган товарлардан йиғим божсиз олиб келишнинг белгиланган чекланган нормалари қўлланган ҳолда амалдаги ставка бўйича улар божхона қийматининг 50 фоизи миқдорида ундирилади
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тижорат фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан божхона тўловлари ва йиғимлари ундиришнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилинишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 8 июль,
262-сон