Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 30.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2924
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.10.00 (Кучини йукотган) Солиқ имтиёзларини қўллашнинг умумий шартлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 30 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2924]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон «Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2017 йил 31 июль,

116-сон

Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 31 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
141-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 31 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017-38-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 31 июлдаги 116, 141 ва 2017-38-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон «Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон «Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорининг 7-бандига мувофиқ Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарида ташкил этилаётган ташкилотлар (бундан буён матнда КСЗ иштирокчилари деб юритилади) Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналари ҳудудида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки йил муддатга юридик шахсларга солинадиган мол-мулк солиғи ва фойда солиғи, шунингдек ягона солиқ тўловидан (солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаётган субъектлар учун) озод қилинади (бундан буён матнда солиқ имтиёзлари деб юритилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Солиқ имтиёзлари КСЗ иштирокчилари томонидан энг кам иш ҳақининг 3000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ташкилотни кичик саноат зонаси ҳудудида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил давомида киритилган инвестициялар ҳажми энг кам иш ҳақининг 3000 бараваридан кам бўлса, солиқ имтиёзлари бекор қилинади ҳамда уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаш мажбурияти тикланади. Бунда кейинги йилларда КСЗ иштирокчиси солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқини йўқотади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агар КСЗ иштирокчисининг йиллик соф тушуми энг кам иш ҳақининг 2000 бараваридан кам бўлса, солиқ имтиёзлари бекор қилинади ҳамда уларни тегишли 12 ойлик давр учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаш мажбурияти тикланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 10-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ имтиёзларини қўллаш мақсадида йиллик соф тушум юридик шахс КСЗ иштирокчиси бўлган ойдан бошлаб ҳар 12 ойлик давр учун олинган соф тушумдан келиб чиқиб аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ иштирокчилари йиллик соф тушумини тасдиқлаш учун ҳисобот даври учун тақдим этиладиган Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби ёки Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги 12 ойлик давр учун йиллик соф тушум тўғрисидаги маълумотномани илова қиладилар. Бунда маълумотнома юридик шахс КСЗ иштирокчиси бўлган ойдан бошлаб ҳар 12 ойлик давр учун тузилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 27 майдаги 64, 12 ва 2019-34-сонли қарори (рўйхат рақами 2924-1, 30.05.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.05.2019 й., 10/19/2924-1/3219-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Агар ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг экспорт улуши реализациянинг умумий ҳажмида камида 30 фоизини ташкил қилса, солиқ имтиёзларнинг амал қилиш муддати яна икки йилга узайтирилади. Бунда имтиёзларни узайтириш даврида КСЗ иштирокчиси ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган шартларни бажариши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қўшимча имтиёзли даврнинг биринчи йили якуни бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг экспорт улуши реализациянинг умумий ҳажмида 30 фоизидан кам бўлса, солиқ имтиёзлари ушбу давр учун бекор қилинади, уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаш мажбурияти тикланади ва КСЗ иштирокчиси кейинчалик солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқини йўқотади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 10-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қўшимча имтиёзли даврнинг иккинчи йили якуни бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг экспорт улуши реализациянинг умумий ҳажмида 30 фоизидан кам бўлса, солиқ имтиёзлари ушбу давр учун бекор қилинади, уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаш мажбурияти тикланади. Бунда қўшимча имтиёзли даврнинг биринчи йили учун солиқ имтиёзлари сақлаб қолинади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 10-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Солиқ имтиёзларини қўллаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. КСЗни бошқариш дирекцияси ташкилотни КСЗ иштирокчиси сифатида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир кун ичида юридик шахсларнинг рўйхатдан ўтган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларига хабар тариқасида қуйидагиларни юборади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссияси қарорининг кўчирма нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги келишувда назарда тутилган КСЗ иштирокчиси томонидан киритилган инвестициялар ҳажми тўғрисидаги маълумотлар. Агар инвестициялар йил давомида киритилса, унда маълумотлар белгиланган муддат тугагандан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агар биринчи йилда КСЗ иштирокчисининг йиллик соф тушуми энг кам иш ҳақининг 2000 бараваридан кам бўлса, иккинчи йилда эса соф тушум ҳажми белгиланган миқдорга мувофиқ келса (энг кам иш ҳақининг 2000 бараваридан кам бўлмаса), КСЗ иштирокчиси томонидан фақатгина иккинчи йил учун солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқи сақланиб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агар фаолият юритаётган ташкилот кичик саноат зонасида ўзининг филиалини ёки алоҳида бўлинмасини очса ёки кичик саноат зонасида рўйхатдан ўтган ташкилот кичик саноат зонасидан ташқарида ўзини фаолиятини юритса, бундай ташкилот кичик саноат зонасида ва унинг ташқарисидаги фаолият билан боғлиқ даромадларни ва мол-мулкни алоҳида ҳисобини юритиши лозим. Бунда, имтиёзлар фақатгина кичик саноат зонасига тегишли фаолият доирасида қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги иккинчи ойнинг 25-санасидан кечиктирмай солиқ имтиёзлари суммаси тўғрисида маълумотни тақдим этади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Солиқ имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга, солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175, 2153-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Солиқ имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 31 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раҳбар ______________________________________
(имзо)
Бош бухгалтер ________________________________
(имзо)
(илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 27 майдаги 64, 12 ва 2019-34-сонли қарори (рўйхат рақами 2924-1, 30.05.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.05.2019 й., 10/19/2924-1/3219-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 942-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.05.2019 й., 10/19/2924-1/3219-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)