29.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2771-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 29.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2771-1
Date of entry into force
04.09.2017
Ҳужжат 04.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 29 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2771-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет, Солиқ ва Божхона кодекслари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 24 мартдаги 20, 2016-14, 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 124-модда) билан тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2017 йил 11 август,

121-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 11 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017-40-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божхона қўмитаси раиси М. ТОХИРИЙ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 11 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
01-02/8-32-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 11 августдаги 121, 2017-40 ва 01-02/8-32-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-банд қуйидаги мазмунда хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«UzASBO» ДМ — бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботининг юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуа.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 31-банддаги «ёки нотўғри» деган сўзлар «, шу жумладан нотўғри» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«33. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 56-моддасига мувофиқ ортиқча тўланган солиқлар суммаларини ҳисобга олишда солиқ тўловчи томонидан ариза тақдим этилиши зарур бўлганда, мазкур ариза ушбу Йўриқноманинг 7-иловасидаги шаклга мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 57-моддасига мувофиқ ортиқча тўланган солиқлар суммаларини қайтаришда солиқ тўловчи томонидан ариза тақдим этилиши зарур бўлганда, мазкур ариза ушбу Йўриқноманинг 8-иловасидаги шаклга мувофиқ бўлиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги мазмундаги 331 — 334-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«331. Муайян маъмурий-ҳудудий бирлик ҳудудидаги давлат солиқ хизмати органида ҳисоби юритилаётган солиқ мажбурияти бўйича ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, бошқа маъмурий-ҳудудий бирлик ҳудудидаги давлат солиқ хизмати органида ҳисоби юритилаётган солиқ мажбуриятини бажариш ҳисобига ҳисобга олиш мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
332. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 56 ва 57-моддаларига мувофиқ ортиқча тўланган солиқлар суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олиш учун давлат солиқ хизмати органи ахборот тизимида маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисида электрон хулоса тайёрлайди ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали «ЎРМВ» АТга электрон тарзда юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон хулосада қуйидагилар албатта кўрсатилади:

хулоса рақами;

хулоса тақдим этувчи давлат солиқ хизмати органининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўловчи юридик шахснинг — номи, СТИР ёки тўловчи жисмоний шахснинг — Ф.И.О., СТИР;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ортиқча тўланган солиқ ёки тўлов тури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суммаси;

тўловчининг маблағларни қайтариш тўғрисидаги аризасига ҳавола қилинган ҳолда, қайтариш ёки ҳисобга олишнинг аниқ сабаблари;

даромад шахсий ғазна ҳисобварағи;

олувчининг банк реквизитлари;

электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган масъул шахс тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
333. Давлат солиқ хизмати органи ахборот тизимидан «ЎРМВ» АТга электрон юборилган маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисида электрон тарзда хулоса тегишли туман (шаҳар) молия бўлими томонидан бир иш куни мобайнида кўриб чиқиб қонун ҳужжатларига мувофиқ хулосада кўрсатилган маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олишга эътирозлари бўлмаганида «ЎРМВ» АТда хулосани тасдиқлайди, эътирозлар бўлганида эса, сабабини кўрсатган ҳолда қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда, тегишли туман (шаҳар) молия бўлими давлат солиқ хизмати органидан қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисида электрон хулосани мақсадга мувофиқлигини текшириш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ортиқча тўлаган юридик шахс ва давлат солиқ хизмати органи ўртасида энг сўнгги санага тузилган ўзаро солиштирма далолатномалар шаклидаги электрон маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ортиқча тўлаган жисмоний шахс бўйича давлат солиқ органи хизматининг мазкур шахснинг солиқ қарзи ҳолати тўғрисидаги электрон маълумотномаларини талаб қилиб олишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
334. Туман (шаҳар) молия бўлимлари томонидан «ЎРМВ» АТда тасдиқланган хулосалар тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан хулосада кўрсатилган даромад шахсий ғазна ҳисобварағидан жорий тушумлар ҳисобидан қайтариш ёки ҳисобга олиш учун бир иш куни муддатида ижрога қабул қилинади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«34. Солиқлардан ташқари ортиқча тўланган суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олиш тўловчининг қайтариш ёки ҳисобга олиш реквизитлари тўлиқ кўрсатилган аризаси ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органнинг ушбу Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги хулосасига асосан мазкур ваколатли орган томонидан тегишли ғазначилик бўлинмасига хулоса тақдим қилиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «UzASBO» ДМга уланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш учун хулосани электрон рақамли имзо билан имзолаган ҳолда электрон равишда тегишли ғазначилик бўлинмасига юборишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон хулосада қуйидагилар албатта кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хулоса рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хулоса тақдим этувчи орган номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўловчи юридик шахснинг — номи, СТИР рақами ёки тўловчи жисмоний шахснинг — Ф.И.О., СТИР рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ортиқча тўланган тўлов номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суммаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўловчининг маблағларни қайтариш тўғрисидаги аризасига ҳавола қилинган ҳолда, қайтариш ёки ҳисобга олишнинг аниқ сабаблари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даромад шахсий ғазна ҳисобварағи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олувчининг банк реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган масъул шахс тўғрисидаги маълумотлар.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидаги мазмундаги 341 — 343-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«341. Солиқ бўлмаган бошқа мажбурий тўловлар бўйича маблағларни бошқа тўлов турига ҳисобга олиш (ўтказиш) фақат солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли орган томонидан ундириладиган тўловлар ўртасидагина амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
342. Маъмурий ва иқтисодий судларнинг жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган давлат божини қайтариш бўйича суд қарори (ажрими, буйруғи) мавжуд бўлганда тегишли ғазначилик бўлинмаларига ваколатли орган томонидан хулоса ўрнига суд қарори (ажрими, буйруғи) тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
343. Тегишли ғазначилик бўлинмалари мазкур Йўриқноманинг 34, 341 ва 342-бандларига мувофиқ хулоса ёки суд қарори (ажрими, буйруғи) тақдим қилинганидан сўнг бир иш куни муддатида ушбу ҳужжатларда кўрсатилган тўловчининг реквизитлари ва суммаларни «ЎРМВ» АТдаги маълумотлар билан солиштирадилар. Барча маълумотлар ўзаро мувофиқ бўлганида тақдим этилган хулоса ёки суд қарори (ажрими, буйруғи) маблағларни уларда кўрсатилган даромад шахсий ғазна ҳисобварағидан жорий тушумлар ҳисобидан қайтариш ёки ҳисобга олиш учун тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан ижрога қабул қилинади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 36-банддан «ёки нотўғри» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«37. Алоҳида ҳолларда, агар 10 иш куни мобайнида жорий тушумларнинг етишмаслиги ёки мавжуд бўлмаганлиги сабабли қайтариш ёки ҳисобга олиш имконияти бўлмаса, ортиқча тўланган маблағни қайтариш ёки ҳисобга олиш тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағидан амалга оширилиши мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидаги мазмундаги 371 — 376-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«371. Мазкур Йўриқноманинг 37-бандида белгиланган муддат ўтганидан сўнг маблағни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисидаги электрон хулосани ижро этиш «ЎРМВ» АТда автоматик тарзда тўхтатилади ва қайтариш ёки ҳисобга олиш бўйича қолдиқ сумма:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг кам ойлик иш ҳақининг 10 000 (ўн минг) бараваридан юқори бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан «ЎРМВ» АТда маъқуллангач;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг кам ойлик иш ҳақининг 10 000 (ўн минг) бараваридан кам бўлган ҳолларда автоматик тарзда тегишли бюджет маблағларидан (тегишли даромад турини камайтирган ҳолда) қайтариш ёки ҳисобга олиш бўйича тўлов ҳужжати шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тўлов ҳужжати тегишли даромад тури учун белгиланган ажратмалар меъёрига мутаносиб равишда ҳар бир бюджет учун алоҳида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
372. Тегишли бюджет маблағларидан маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш бўйича тўлов ҳужжати маблағлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қайтарилиши лозим бўлса — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан қайтарилиши лозим бўлса — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман ва шаҳар бюджетларидан қайтарилиши лозим бўлса — туман ва шаҳар молия бўлимлари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДМЖ бюджетидан қайтарилиши лозим бўлса — ДМЖ тақсимловчиси томонидан бир иш куни муддатида «ЎРМВ» АТда маъқулланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
373. Молия вазирлиги Ғазначилиги, ҳудудий молия органлари ва ДМЖ тақсимловчилари томонидан «ЎРМВ» АТда маъқулланган тўлов ҳужжати ғазначилик бўлинмалари томонидан шу кундан кечиктирмасдан тасдиқланади ва маблағлар тегишли бюджетдан мавжуд қолдиқлар доирасида қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
374. Қайтарилган ва ҳисобга олинган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар ғазначилик бўлинмаларидан олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби мавжуд бўлганида маълумотлар солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органларга «ЎРМВ» АТдан электрон ҳужжат кўринишида юборилади ва қоғоз кўринишида тақдим этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
375. Солиқлардан ташқари ортиқча тўланган суммаларини қайтариш мазкур Йўриқноманинг 37-бандига мувофиқ тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағидан амалга оширилганида маблағнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органларнинг тегишли жамғармасига ўтказилган қисми мазкур жамғармадан қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
376. Алоҳида ҳолларда агар 10 иш кун мобайнида маблағлар ортиқча келиб тушган даромад шахсий ғазна ҳисобварағига жорий тушумлар келиб тушиши кутилмаётган бўлса (асосланган ҳолда) солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар томонидан тақдим этилган хулосалар ижроси истисно тариқасида, бир иш куни мобайнида тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда маблағлар мазкур Йўриқноманинг 371, 372 ва 373-бандларида белгиланган тартибда қайтарилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 38-банддан «ёки нотўғри» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

2.

08102

Ҳисоб-китобга мувофиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар

Солиқ ҳисоботи бўйича вужудга келган солиқ мажбурияти ижроси, шунингдек солиқ бўлмаган бошқа мажбурий тўловлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкциялар.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 7-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

7.

08107

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси томонидан ундириб олинадиган солиқ тўловлари

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси томонидан ундириб олинган солиқ суммаси ҳисобидан солиқ бўйича мажбуриятлари ижроси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 9-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 11 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага
9-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎ХУЛОСА №_________

‎__________________________________________________________________________________________________
‎(хулоса тақдим этувчи ваколатли органнинг номи)

_______________________________________‎‎аризасига асосан (СТИР —____________________________________)

‎‎‎(тўловчи юридик шахснинг — номи, СТИР ёки тўловчи жисмоний шахснинг — Ф.И.О., СТИР)

‎‎Ортиқча (ёки нотўғри) тўланган суммани қайтариш ёки бошқа тўлов ҳисобига олиш тўғрисида
‎_________________________________________________________________________________________________

‎‎(солиқ ёки тўлов номи)

‎‎__________________________________________________________________________________________ суммада

‎‎(сонда ва ёзувда)

‎‎Тақдим этилган материаллар текшируви натижасида 20___ йил «____» _____________________ ҳолатига ариза берувчи томонидан ________________________________________________________________________________________

‎‎(солиқ ёки тўлов номи)

‎‎__________________________________________________________________________________сўм _______ тийин

‎‎(сонда ва ёзувда)

‎‎қуйидаги даромад шахсий ғазна ҳисобварағига ____________________________________________________________
‎ортиқча (ёки нотўғри) тўлангани аниқланди.‎‎

‎‎(шғҳ)

‎‎Кўрсатилган суммани қайтариш (ёки ҳисобга олиш) қуйидаги даромад шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган тўловлар контингенти суммаси доирасида амалга оширилсин.

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

Маблағлар манбаи ва бюджетларнинг даражаси‎‎

Валюта коди‎‎

Назорат калити ‎‎

Ҳудудий тасниф коди ‎‎

Даромад тури‎‎

Ташкилий тасниф коди ‎‎

‎‎Маблағ олувчи жисмоний ёки юридик шахснинг номи‎ ‎‎
‎‎Банк ҳисоб рақами
‎‎
Маблағ олувчининг банк номи ‎‎
‎‎
‎‎Банк коди (МФО)
‎‎
‎‎‎‎СТИР‎
‎‎
‎‎Сумма рақамда
‎‎
‎Сумма ёзувда
‎‎
‎‎Тўлов мақсади
‎‎
Раҳбар‎‎

‎‎________________________

‎‎Бош бухгалтер
‎(бухгалтер, мутахассис)

‎‎_____________________________

‎‎20__ йил «___» ______________».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 941-модда)