Ҳужжат кучини йўқотган 21.10.2025 23.08.2017 йилдаги 667-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.08.2017 йилдаги 667-сон
Date of entry into force
28.08.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 21.10.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-310-сонли «Фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 июндаги ПҚ-3030-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институтида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 июндаги ПҚ-3030-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институтида (кейинги ўринларда Институт деб аталади) 5А640103 — «Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича магистратура босқичи (кейинги ўринларда магистратура босқичи деб аталади) очилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистратура босқичига республикадаги тегишли олий таълим муассасаларининг 5640100 — «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги» йўналиши бўйича бакалавриат босқичини тамомлаган олий маълумотли мутахассислар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида беш йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган ходимлари қабул қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистратура босқичига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистратура босқичида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олувчи тингловчиларнинг асосий иш жойи ва ўртача ойлик иш ҳақи уларнинг ўқиш муддати даврида сақланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий иш жойига эга бўлмаганлар сафидан магистратурага қабул қилинган тингловчилар олий таълим муассасалари талабалари учун белгиланган стипендия миқдорларига мувофиқ стипендия билан таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдорлари тегишли йўналишлари бўйича олий таълим муассасалари магистратурасидаги тўлов-контракт асосида ўқитишнинг миқдорларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йилнинг 25 августига қадар тажрибали профессор-ўқитувчилар таркибидан магистратурага қабул қилишни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссия тузсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йилнинг 31 августига қадар магистратура бўйича давлат таълим стандартлари асосида магистрларни тайёрлаш ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институтининг магистратура босқичига 2017/2018 ўқув йили учун қабул квотаси жами 25 та ўрин, шундан 8 та ўрин давлат гранти ва 17 та ўрин тўлов-контракт асосида белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2017/2018 ўқув йилида магистратура босқичи учун истисно тариқасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатлар 1 — 10 сентябрь кунлари қабул қилинсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш синовлари (махсус тест) 15 сентябрь куни ўтказилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув йили 2 октябрдан бошлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018/2019 ўқув йилида ва кейинги йилларда магистратура босқичига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 23 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
667-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 898-модда)