Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2018 12.06.2001 йилдаги 252-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.06.2001 йилдаги 252-сон
Date of entry into force
12.06.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2018
Ҳужжат 02.01.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕСПУБЛИКА ПАХТА ТОЗАЛАШ САНОАТИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 121-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон қарори)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 11 июндаги ПФ-2874-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда пахта тозалаш саноати корхоналарини акциялаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва тармоқда бошқарув тизимини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси муассислари рўйхати ва унинг тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси ижро этувчи аппаратининг ходимларнинг чекланган сони 58 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат бўлган 2-иловага мувофиқ тузилмаси маъқуллансин. Уюшма бошқаруви раисига унинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 январдаги 1-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси Кенгаши таркибига «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг раҳбарлари, ҳудудий акциядорлик бирлашмалари таркибига кирувчи пахта тозалаш корхоналари ва уруғлик чигит тайёрловчи етакчи корхоналар раҳбарлари киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари уюшма Кенгаши томонидан сайланади, Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади ва мақомига кўра тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарига ҳамда вазир ўринбосарларига тенглаштирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошлубсаноат» Тошкент луб саноати корхоналари давлат-акциядорлик бирлашмаси муассисларининг умумий йиғилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 21-сон, 172-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмасига 4-иловага мувофиқ розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг кузатувчи кенгашлари таркибига акцияларнинг давлатга тегишли пакетларини бошқариш бўйича давлат ишончли вакиллари ва ушбу бирлашмаларнинг устав жамғармаларидаги акцияларнинг катта миқдорига эгалик қилувчи акциядорлар киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг устав жамғармалари тугатилаётган пахта хом ашёсини харид қилиш, қайта ишлаш ва пахта маҳсулотлари етказиб бериш ҳудудий давлат-акциядорлик бирлашмаларининг мол-мулки, уларнинг устав жамғармасига пахта тозалаш корхоналари акцияларининг назорат пакетларини (51 фоиз), шунингдек ҳудудий бирлашма таркибига кирувчи бошқа акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли пакетларини бериш ҳисобига шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 1 августгача «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари устав жамғармаларини шакллантирсин, улушларни: 51 фоиз давлат мулки, 49 фоиз эркин сотишга, шу жумладан хорижий инвесторларга сотишга тақсимлаган ҳолда эмиссия проспектларини рўйхатдан ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 1 январгача 5-иловага* мувофиқ давлат корхоналари ва ташкилотларини хусусийлаштирсин ва акциялаштирсин, шу жумладан хусусий мулкка айлантирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 5-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари таркибига кирувчи пахта тозалаш корхоналарининг устав жамғармалари таркибини белгиланган тартибда ўзгартирсин, бунда акциялар пакетларининг 51 фоизини давлат мулки ва кўпи билан 7 фоизини меҳнат жамоалари аъзолари мулки этиб бириктириб қўйсин, акцияларнинг қолган пакетларини эркин, шу жумладан хорижий инвесторларга сотсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 октябрдаги 401-сон қарори билан ташкил этилган «Ўздавпахтасаноатсотиш» давлат-акциядорлик уюшмасига кирувчи корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича махсус комиссия (Ў.Т.Султонов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 1 августгача «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг таъсис йиғилиши ўтказилишини ва унинг устави белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг устав жамғармаларидаги давлатга тегишли акциялар улушларига мувофиқ уларни бошқариш бўйича давлат ишончли вакилларини белгиланган тартибда тайинлаш ишларини тугатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда 6-иловага* мувофиқ очиқ акциядорлик жамиятларидаги акцияларнинг давлатга тегишли пакетларини танлов асосида ишончли бошқарувга берсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 6-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда «Тола базаси» (Наманган шаҳри) давлат корхонасини ва «Нишон толаси» (Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани) акциядорлик жамияти акцияларининг давлатга тегишли пакетини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компанияларига ишончли бошқарувга берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари тузилган шартномалар бўйича тегишли равишда «Ўздавпахтасаноатсотиш» давлат-акциядорлик уюшмасининг ҳамда пахта хом ашёсини харид қилиш, қайта ишлаш ва пахта маҳсулотлари етказиб бериш ҳудудий давлат-акциядорлик бирлашмаларининг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси 2000 йил ҳосили пахта хом ашёси қайта ишланиши тугаллангунгача ва маҳсулот тегишли равишда сотилгунгача «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси томонидан тузилган шартномалар ва контрактлар бўйича мажбуриятларни бажаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасидан 2001 йил ҳосили учун пахта хом ашёси етиштирувчиларга аванс бериш учун олинган маблағлар «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига қайта расмийлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси ўз фаолиятини ўз муассислари ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг ажратмалари ҳисобига амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» уюшмасига «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларини, истисно тариқасида, зарур асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, моддий-техника ресурслари билан шартнома асосида таъминлаш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига тегишли ҳудудий бирлашмалар таркибига кирувчи очиқ акциядорлик жамиятларининг эркин сотишга мўлжалланган акцияларини сотишдан олинган тушумларнинг 50 фоизини (операциялар харажатларидан ташқари) тармоқ корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш учун «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига йўналтиришга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилаб қўйилсинки, «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасининг тижорат агенти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби ҳудудий марказлари тўғрисидаги Намунавий низом 7-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта хом ашёси етиштирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси орқали аванс бериш ва улар билан ҳисоб-китоб қилиш схемалари 8 ва 9-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси марказий аппарати ходимларининг чекланган сони 3 штат бирлигига кўпайтирилсин. Жамғарма тузилмасида 1-2 тадан минтақавий инспекторлар лавозими киритилсин, улар «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг Пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби ҳудудий марказларига бириктириб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Пахта хом ашёси етиштирувчиларга аванс бериш ва улар билан ҳисоб-китоб қилиш тартибини ўн кун муддатда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби ҳудудий марказларига бириктириб қўйиладиган Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси минтақавий инспекторларининг бир ой муддатда тайинланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағлари мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни кучайтирсин, жойларда молия интизоми бузилишларини бартараф этсин, айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортишгача қатъий жавобгарликка тортсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Акциядорлик-тижорат «Пахта-банк»ка пахта тозалаш корхоналари ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг депозит ва махсус ҳисоб рақамлари очилиши ва улар бўйича операциялар тўғри ўтказилиши, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тайёрлов пунктлари томонидан банк ҳисоб рақамлари очилиши тақиқлансин. Белгилансинки, тайёрлов пунктларининг хўжалик эҳтиёжларини таъминлаш билан боғлиқ ҳисоб-китоблар пахта тозалаш корхоналарининг депозит ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан биргаликда экспортга юклаб жўнатиш учун пахта толаси туркумларини жамлаш учун захира яратиш мақсадида 2001-2002 йилларда 10-иловага* мувофиқ минтақавий пахта терминаллари фаолият кўрсатишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 10-илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Контрактация шартномалари тузилиши ва бажарилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан зарур назоратни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бўлинмаси мустаҳкамлансин, республика аппаратида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоят бўлинмаларининг ҳар бирида улар ходимлари сони тегишли равишда 2 штат бирлигига кўпайтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва уюшма таркибига кирувчи очиқ акциядорлик жамиятлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича 11-иловага* мувофиқ махсус комиссия тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 11-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестация комиссияси 2001 йил 1 августгача «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва унинг таркибига кирувчи очиқ акциядорлик жамиятлари раҳбарларини аттестациядан ўтказсин, шунингдек «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари раисларини ва раис ўринбосарларини тайинлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси Усмон Носир кўчасидаги 8а-уйга жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш давлат-акционерлик уюшмаси («Ўздавпахтасаноатсотиш») фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1992 йил 10 ноябрдаги 517-сон қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига 3 ва 4-иловалар «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси корхоналарига нисбатан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 12 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
252-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси муассислари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Қорақалпоқпахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Андижонпахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Бухоропахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Жиззахпахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Қашқадарёпахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Навоийпахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Наманганпахтасанот» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Самарқандпахтасанот» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Сурхондарёпахтасанот» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Сирдарёпахтасанот» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Тошкентпахтасанот» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Фарғонапахтасанот» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Хоразмпахтасанот» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «PAXTASANOATILM» очиқ акциядорлик жамияти Республика илмий маркази, Тошкент шаҳри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «Марказлашган республика таъминот базаси» очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» уюшмасининг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ВМУ — Вилоят механизм устахоналари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МТТ базаси — Моддий-техника таъминоти базалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХТҚБ — Хўжалик ҳисобидаги таъмирлаш-қурилиш бошқармалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТМАЖ — Таъмирлаш-механика акциядорлик жамияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚК — Қўшма корхоналар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси ижро этувчи аппарати тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жами ходимлар сони: 58 киши.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 январдаги 1-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 21-сон, 172-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимлар жами сони: 42—49 киши. Навоий вилоятида — 42 киши, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд вилоятларида — 46 киши, Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятларида — 49 киши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорига
7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг пахта ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби маркази тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Пахта ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби маркази (кейинги ўринларда «Марказ» деб аталади) «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг контрактация шартномаларининг тузилиши, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва пахта тозалаш корхоналарига ўз вақтида аванс берилиши ҳамда пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиниши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади) маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, ҳудудий акциядорлик бирлашмаси тўғрисидаги намунавий низомга, давлат стандартларига, йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатларга, ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг қарорларига ва мазкур Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказ таркибига пахта хом ашёси контрактацияси шартномалари бўлими, пахта маҳсулотларини сотиш шартномалари (контрактлари) бўлими, пахта хом ашёсини харид қилиш ва пахта маҳсулотларини сотиш бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар бўлими ҳамда банк ва ҳисоб-китоб операциялари бўлими киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш корхоналари орқали хизмат кўрсатувчи банклар иштирокида пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан пахта хом ашёсини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича контрактация шартномаларини тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш корхоналарининг махсус ҳисоб рақамлари орқали Жамғармадан олинган маблағлар ҳисобидан пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликларига аванс бериш, контрактация шартномаларига мувофиқ пахта хом ашёси теримчиларига ҳақ тўлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан пахта тозалаш корхоналарининг махсус ҳисоб рақамлари орқали пахта хом ашёсини қайта ишлаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта маҳсулотларини экспортга ва республикадаги истеъмолчиларга етказиб бериш юзасидан улар билан Жамғармадан олинган маблағларнинг ўрни қопланишини назарда тутиб, ўзаро ҳисоб-китоб қилган ҳолда пахта тозалаш корхоналари билан шартномалар тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда Жамғарманинг пахта тозалаш корхоналарининг махсус ҳисоб рақамлари орқали пахта етиштирувчи хўжаликларга йўналтириладиган маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий йил пахта хом ашёси ҳосилини қайта ишлаш натижалари бўйича пахта маҳсулотларининг натурал балансини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш корхоналарининг хатлов далолатномаларини пахта хом ашёсини қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини етказиб бериш натижалари бўйича текшириш, уларни ҳудудий акциядорлик бирлашмаси раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этиш ҳамда кейинчалик тармоқ бўйича пахта маҳсулотларини етиштириш ва етказиб беришга доир йиғма натурал баланслар тайёрлаш учун «Ўзпахтасаноат» уюшмасига бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ Марказ қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари ва пахта тозалаш корхоналари билан пахта хом ашёси етиштириш ва уни қайта ишлаш юзасидан контрактация шартномаларини уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган ҳолда хизмат кўрсатувчи банклар иштирокида расмийлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг контрактация шартномаларини бажаришларини ва пахта тозалаш корхоналари томонидан тақдим этиладиган қабул қилинган пахтанинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигини назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бирлашма ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси раҳбариятига тақдим этиш учун пахта етиштирувчи хўжаликлар ва пахта тозалаш корхоналари бўйича пахта хом ашёсини тайёрлашнинг бориши тўғрисидаги маълумотларни тайёрлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармадан пахта тозалаш корхоналарининг махсус ҳисоб рақамлари орқали олинган маблағлар ҳисобидан пахта етиштирувчи хўжаликларга контрактация шартномаларига мувофиқ аванс беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта етиштирувчи хўжаликларга топширилган пахта хом ашёси, шу жумладан терим учун, умумий тайёрлов ҳажмидан белгиланган миқдорда ҳақ тўлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта етиштирувчи хўжаликлар ва пахта тозалаш корхоналари билан уларнинг махсус ҳисоб рақамлари орқали пахта хом ашёсини қайта ишлаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда узил-кесил ҳисоб-китоб қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш корхоналари билан экспортга ва маҳаллий истеъмолчиларга жўнатилган маҳсулот учун, Жамғарма маблағларининг ўрни қопланишини ҳисобга олган ҳолда, ўзаро ҳисоб-китоб қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган рўйхат бўйича маълумотлар тайёрлайди ва вилоят статистика органига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган шартномалар ва берилган наряд-топшириқномаларга мувофиқ жўнатилган пахта маҳсулотлари учун келган ҳисобварақларни пахта тозалаш корхоналари, юкни олувчилар ва тўловчилар бўйича ҳужжатларнинг бутлигини, тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлигини текшириб ҳамда юк жўнатиш ҳужжатларини назоратга олиб рўйхатдан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш корхоналаридан келган ҳисобварақлар асосида идоралар ва алоҳида ташкилотлар бўйича тезкор ахборотлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
берилган ҳисобварақлар асосида пахта тозалаш корхоналари бўйича контрактлар, буюртмачилар, жўнатилган юк ҳажми, маҳсулот турлари (ассортименти)ни кўрсатган ҳолда ҳисобот юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контрактлар ва истеъмолчилар бўйича пул маблағларининг келиб тушиши, уларнинг маҳсулот етказиб берувчилар билан ўзаро ҳисоб-китоблари устидан назорат қилади ва солиштирув далолатномаларини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортга ва республикадаги истеъмолчиларга маҳсулот етказиб бериш якунида буюртмачилар билан контрактлар ва шартномаларни ёпиш далолатномаларини тайёрлайди ва расмийлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарифлар, турдош корхоналар ва ташкилотлар хизматлари нархларининг ўзгариши, даъво талабномалари ва хўжалик низоларини кўриб чиқиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган пахта хом ашёсининг кондицион вазни, унинг қиймати тўғри ҳисоблаб чиқарилганлигини, шунингдек пахта маҳсулоти истеъмолчиларга тўғри жўнатилганлигини текширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик низолари ва даъво талабномалари бўйича хўжалик судларига ҳужжатлар тайёрлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш корхоналари бўйича хом ашё ва пахта маҳсулотлари балансининг тайёрланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта маҳсулотларини экспортга ва республикадаги истеъмолчиларга етказиб бериш юзасидан буюртмачилар билан хўжалик шартномаларини расмийлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларга пахта маҳсулотларини давлат ресурсларидан етказиб бериш юзасидан пахта тозалаш корхоналари билан, шунингдек пахта етиштирувчи хўжаликлар ўз ресурсларидан маҳсулот сотганда — улар билан хўжалик шартномалари тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш корхоналари учун экспортга ва республикадаги истеъмолчиларга пахта маҳсулотларини жўнатишга доир наряд - топшириқномаларни экспорт билдиришномалари ва буюртмачиларнинг жўнатиш реквизитларига қатъий риоя этган ҳолда расмийлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш корхоналарининг белгиланган квоталар ва жўнатиш ҳужжатлари (разнарядкалар)га мувофиқ ҳолда экспортга ва республикадаги истеъмолчиларга пахта маҳсулотларини етказиб бериш контрактлари ва шартномаларини бажаришлари устидан назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш корхоналари бўйича улар тақдим этадиган тезкор ва статистика маълумотлари асосида хом ашё, пахта маҳсулотлари ресурсларининг ҳаракати, унинг қолдиқларига доир қатъий ҳисобот юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта етиштирувчи хўжаликлар ва пахта тозалаш корхоналарини молиявий таъминлаш ҳажмларига оид ҳисоб-китобларнинг Жамғармага ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди ва тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда Жамғарманинг пахта етиштирувчи хўжаликлар ва пахтани қайта ишлаш корхоналарига йўналтирилган маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш корхоналарининг хатлов далолатномаларини пахта хом ашёсини қайта ишлаш натижалари бўйича текширади, уларни тасдиқлаш учун ҳудудий бирлашма раҳбариятига тақдим этади ҳамда хом ашёдан фойдаланиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказиб бериш балансини кейинчалик тармоқ бўйича йиғма балансга киритиш учун «Ўзпахтасаноат» уюшмасига беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган ҳисоб-китоблар, шартномалар, хатлар ва бирламчи ҳужжатларга мувофиқ маблағларни «Пахта-банк»нинг вилоят бўлимларидаги ҳисоб-китоб ва ссуда ҳисоб рақамлари орқали маблағларни маҳсулот етказиб берувчиларга ва бошқа ташкилотларга ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш корхоналари бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида ҳар ойнинг 1 ва 15 санасидаги ҳолат бўйича тезкор маълумотлар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ мутахассисларининг «Ўзпахтасаноат» уюшмаси Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан ўтказиладиган тафтиш ва текширишларда иштирок этишини таъминлайди ҳамда Марказ, ҳудудий бирлашма ва унинг таркибига кирувчи пахта тозалаш корхоналарининг фаолияти билан боғлиқ зарур ахборот, ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Марказнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Зиммасига юкланган вазифаларни бажариш доирасида Марказ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда пахта тозалаш корхоналари, улар таркибий бўлинмаларининг пахта хом ашёси тайёрлаш, уни қайта ишлаш ва пахта етиштирувчи хўжаликлар билан ҳисоб-китоб қилиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта етиштирувчи хўжаликлар ва пахта тозалаш корхоналари билан контрактация, шунингдек пахта маҳсулотларини сотиш шартномаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта етиштирувчи хўжаликлардан, пахта тозалаш корхоналаридан контрактация шартномалари, пахта маҳсулотларини етказиб бериш шартномаларининг бажарилиши, Жамғарма маблағлари ва маҳсулот сотишдан тушган маблағлар ҳаракати ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ахборот, маълумотлар, ҳисоботларни талаб қилиш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зиммасига юкланган вазифалар доирасида мазкур Низом ва ҳудудий акциядорлик бирлашмаси тўғрисидаги низомдан, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқадиган бошқа ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Марказ фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Марказга лавозимига кўра «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси бошқаруви раисининг ўринбосари ҳисобланадиган ва белгиланган тартибда унинг буйруғи билан тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Марказ ходимлари лавозимларга ҳудудий акциядорлик бирлашмаси бошқарувининг раиси томонидан Марказ бошлиғининг тавсияси билан мутахассислиги бўйича амалий иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар орасидан тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Марказга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасининг 1-2 тадан минтақавий инспекторлари бириктириб қўйилади. Улар жамғарманинг маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва пахта хом ашёси етиштиришга аванс беришнинг барча босқичларида ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши, пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилиниши устидан кундалик назорат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Марказнинг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Марказ контрактация шартномаларининг бажарилиши, пахта етиштирувчи хўжаликлар ва пахта тозалаш корхоналари билан қилинадиган ҳисоб-китобнинг тўғрилиги, Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши, шунингдек мазкур Низомдан ва ҳудудий акциядорлик бирлашмаси тўғрисидаги низомдан келиб чиқадиган бошқа вазифаларнинг бажарилиши учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорига
8-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта хом ашёси етиштирувчиларига Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси орқали аванс бериш схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта хом ашёси етиштирувчиларига Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси орқали аванс бериш схемасига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасининг тижорат агентлари) пахта тозалаш заводлари орқали хизмат кўрсатувчи банклар иштирокида пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан (кейинги ўринларда «қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари» деб аталади), уларни «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясида белгиланган тартибда суғурталаган ҳолда контрактация шартномалари тузадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари «Пахта-банк» билан биргаликда тузилган контрактация шартномалари ҳажмларига мувофиқ ҳисоб-китоб асосида босқичма-босқич аванс бериш учун маблағларга бўлган эҳтиёжни аниқлайдилар уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади)га юборадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчи корхоналари билан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва «Пахта-банк» Жамғарма билан давлат эҳтиёжлари учун пахта харид қилишни маблағ билан таъминлаш юзасидан Бош битим тузадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қишлоқ хўжалиги йили бошида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Марказий банк, «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ҳамда «Пахта-банк» билан биргаликда, қишлоқ хўжалиги ишларининг технологик жараёнлари ва хариталаридан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун белгиланган харид нархларидан келиб чиқиб, пахта етиштиришни маблағ билан таъминлаш учун уни етиштиришга аванс бериш жадвали ва миқдорларини белгилаган ҳолда маблағларга бўлган эҳтиёжлар ҳисоб-китобини тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига аванс бериш учун тузилган Бош битимга мувофиқ ва пахта етиштириш учун маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳар йилги прогноз ҳисоб-китобидан келиб чиқиб «Пахта-банк»га алоҳида траншлар билан мақсадли маблағлар ажратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига етказиб берилган уруғлик чигит ва кўрсатилган бошқа хизматлар қиймати аванс суммасига қўшилади. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот билан аванс беришга фақат Жамғарма розилиги билан рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари контрактация шартномалари асосида «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари фойдасига аванс тўлови қайтарилиши тўғрисида кафолатномалар бериш учун хизмат кўрсатувчи банкка буюртманома берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кафолат операцияларини расмийлаштирувчи банк ходими кафолатнома беришга буюртманомаларнинг мавжудлигини, уларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги (кафолатнома лойиҳасининг намунавий шаклга ва контрактация шартномаси шартларига мувофиқлиги)ни текширади. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган кафолатнома «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банкка жўнатилади, банк «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасини бундан хабардор қилади ва айни бир вақтда у қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари банкида «Банк томонидан чиқарилган кафолатномалар» балансдан ташқари 90993-сон ҳисоб рақамида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аванс тўловини қайтариш кафолатномаси суммасини камайтириш контрактнинг бажарилишига қараб, агар у акредитив бўйича маҳсулот учун якуний ҳисоб-китоб қилишда авансни қайтариш суммаси кўрсатилган «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси банкидан олинган хабарнома асосида кафолатнома шартларига мувофиқ келса, амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси банки олинган кафолатноманинг ҳақиқийлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширади, уни махсус журналда рўйхатдан ўтказади, унда қуйидаги реквизитлар бўлиши керак: кафолатнома рақами; буюртманомаси бўйича кафолатнома берилган мижознинг ёки ваколатли банкнинг номи; фойдасига кафолатнома берилган тижорат ташкилотининг номи; кафолатнома санаси; кафолатнома суммаси; кафолатноманинг амал қилиш муддати ва шу кабилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча хабар қилинган кафолатномалар «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси банкидаги 94500-сон «Гаровни таъминлаш сифатидаги қимматбаҳо қоғозлар» балансдан ташқари ҳисоб рақамида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғарманинг тўлов топшириқномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бошқармасининг ҳисоб-китоб кассалари маркази мақсадли маблағларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришга аванс бериш учун кейинчалик «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус мақсадли ҳисоб рақамига йўналтириш мақсадида «Пахта-банк»нинг 29801-сон «Мижозлар билан ҳисоб-китоб қилиш» ҳисоб рақамига ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг тўлов топшириқномаларига мувофиқ «Пахта-банк» банк кафолатномаси доирасида «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари фойдасига пахта хом ашёси тайёрлаш тўғрисидаги статистика маълумотларига мувофиқ теримчилар, ёрдамчи ходимлар ва комбайнчилар билан ҳисоб-китоб қилишни ҳисобга олган ҳолда контрактация шартномалари бўйича харид қилинадиган пахта хом ашёси қийматининг 50 фоизигача миқдорда аванс тўловларини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан контрактация шартномалари тузган «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари аванс маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланилган ва улар маҳсулот етказиб бериш билан қопланмаган ҳолларда аванс маблағларини қайтариш тўғрисида қўйилган муқобил банк кафолатномаларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига аванс беришга мақсадли маблағлар ўтказадилар. Маблағлар ҳар бир хўжалик учун махсус очиладиган 23210-сон ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари тушган мақсадли маблағларни Жамғарма билан келишилган шартларда фақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига келгуси ҳосил учун аванс беришга йўналтирадилар. Ажратилган маблағларнинг фойдаланилмаган қисми Жамғармага қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун аванс бериш мақсадида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига махсус мақсадли ҳисоб рақамлари орқали тушган маблағлардан Марказий банк билан келишган ҳолда Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш ва у билан боғлиқ тўловлар, кечиктириб бўлмайдиган тўловлар, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг мавжуд қарзларидан келиб чиқиб, кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ва заҳарли химикатлар, қишлоқ хўжалиги техникаси ва уларга эҳтиёт қисмлар, электр энергияси, газ, «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси бадалларига тўлаш учун, шунингдек харажатларнинг белгиланган лимитлари ва нормативларидан келиб чиқиб бошқа етказиб берувчилардан кредиторлик қарзларни узиш учун фойдаланилади. Аванснинг фойдаланилмаган қисми хўжаликлар тасарруфида махсус мақсадли ҳисоб рақамларида қолади ва кейинчалик улардан юқорида баён қилинган мақсадлар учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
***
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг Пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ҳисоб-китоби марказларидаги ўз минтақавий инспекторлари орқали «Пахта-банк» билан биргаликда Жамғарманинг аванс маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва пахта хом ашёси етиштиришга аванс беришнинг барча босқичларида ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши устидан кундалик назоратни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахта-банк» пахта тозалаш корхоналари ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг депозит ва махсус ҳисоб рақамлари очилиши ҳамда операциялар тўғри ўтказилиши, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорига
9-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта хом ашёси етиштирувчилари билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси орқали ҳисоб-китоб қилиш схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта хом ашёси етиштирувчилари билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси орқали ҳисоб-китоб қилиш схемасига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитив очиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси аккредитив очиш учун белгиланган шаклда 2 нусхада ариза тўлдиради ва «Пахта-банк»га тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси топшириғига кўра «Пахта-банк» томонидан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси учун очилган махсус мақсадли ҳисоб рақамидан пахта тозалаш корхоналари фойдасига аккредитив қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитив суммаси тўланган аванс суммасини чегириб ташлаган ҳолда тайёрланадиган пахта хом ашёси қийматининг 80 фоизини ташкил этади. Қолган 20 фоизи пахтани қайта ишлаш ва толани сотиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда якуний ҳисоб-китоб қилишда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Пахта-банк» «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасидан олинган буюртманома асосида қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари (кейинги ўринларда «қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари» деб аталади)дан амалда харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида маблағ олиш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади)га мурожаат қилади, бунда аванс тўловлари, шу жумладан уруғлик, идишлар, ўраш материаллари ва бошқа хизматлар тарзидаги натура аванслари чегириб ташланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма, кутилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосили ҳажмидан келиб чиқиб, «Пахта-банк» ҳамда «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси билан тузилган Бош битим асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан амалда харид қилинган пахта хом ашёси учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида (аванс тўловлари, шу жумладан уруғлик, идишлар, ўраш материаллари ва бошқа хизматлар тарзидаги натура авансларини чегирган ҳолда) мақсадли маблағлар ажратади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг тўлов топшириқномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бошқармасининг ҳисоб-китоб кассалари маркази мақсадли маблағларни, кейинчалик «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус мақсадли ҳисоб рақамига йўналтириш мақсадида «Пахта-банк»ка 29801-сон «Мижозлар билан ҳисоб-китоб қилиш» ҳисоб рақамига ўтказади. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси кўрсатиб ўтилган маблағларни пахта тозалаш корхоналарининг махсус ҳисоб рақамларига аккредитивлар очиш учун йўналтиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Пахта-банк» аризанинг тўғри расмийлаштирилганлигини текширади ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг фойдасига аккредитив очилганлиги тўғрисида ижро этувчи банк («Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси банки)ни электрон тизими орқали хабардор қилади. Айни бир вақтда аккредитив суммаси кўзда тутилмаган вазиятлар учун мўлжалланган балансдан ташқари 90909-сон «Чиқарилган аккредитивлар» ҳисоб рақамига кирим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахта-банк» филиали аккредитив суммасини қоплаш маблағларини электрон тўловлар тизими бўйича ижро этувчи банкка ўтказади, кейинчалик мазкур маблағлар «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг 22602-сон «Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари» аккредитив ҳисоб рақамига ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро этувчи банкда аккредитивга оид электрон ариза икки нусхада очиб чиқарилади, унинг бир нусхаси банкнинг кундалик ҳужжатларига тикиб қўйилади, иккинчи нусхаси «Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» 1-сон картотекага қўйилади. Сўнгра ижро этувчи банк «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасини унинг фойдасига аккредитив очилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси аккредитив шартларини шартнома шартлари билан солиштиради ва унинг фойдасига аккредитив очилганлиги тўғрисида банк билдиришномасини олган вақтдан бошлаб 3 банк куни мобайнида аккредитив шартларини қабул қилишга розилиги ёки рози бўлмаганлигини ёзма шаклда маълум қилади. Аккредитивни қабул қилиш рад этилган тақдирда «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси шартномага мувофиқ аккредитив шартларига ўзгартиришлар киритишни ёки мазкур аккредитивни бекор қилишни талаб қилади. Ҳеч қандай жавоб бўлмаган тақдирда аккредитив қабул қилинган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитивни ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан тузилган контрактация шартномаларига асосан ўзининг «трансфер», яъни чақириб олинмайдиган очиқ ҳужжатлаштирилган аккредитивни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига маблағлар таъминотисиз ўтказиб қайта авизо қилиш ҳуқуқидан фойдаланади. Ушбу мақсадда «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси аккредитив шартларини бутун сумма ёки унинг бир қисми бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси фойдасига қайта авизо қилиш учун ижро этувчи банкка ёзма кўрсатма беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг топшириқ хатида аккредитивни (тўлиқ ёки қисман) банкнинг муайян муассасасига ёки тўғридан-тўғри пахта тозалаш корхонасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиб бериш тўғрисидаги илтимоснома ва корхонани ҳужжатлар қабул қилинганлиги ва жўнатилганлиги, шунингдек банк муассасасини аккредитив шартлари ўзгартирилганлиги тўғрисида хабардор қилиш тартиби ҳақида кўрсатма бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг аккредитив шартларини пахта тозалаш корхонасининг махсус ҳисоб рақами орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси фойдасига бериш тўғрисидаги топшириғига кўра ижро этувчи банк аккредитивни ўтказиш тўғрисида билдиришномани расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитивларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг банк муассасасига (авизо қилувчи банкка) бажариш учун беришда «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси уларни ўз ҳисобида қолдиради. Тегишли равишда, «Пахта-банк» аккредитивнинг бажариш учун берилганлиги тўғрисида хабардор қилинади. Ҳар бир ўтказилган аккредитив бўйича батафсил ҳисоб юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Авизо қилувчи банк қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси фойдасига аккредитив очилганлиги тўғрисида билдиришнома олгач, уни балансдан ташқари 90961-сон («Хабар қилинган аккредитивлар») ҳисоб рақамида ҳисобга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси, аккредитивни олгач, аккредитив шартларини текширади; аккредитив шартлари контрактация шартларига мувофиқ бўлган тақдирда ўз розилиги тўғрисида авизо қилувчи банкка ўз фойдасига аккредитив очилганлиги тўғрисида банк билдиришномаси олинган вақтдан бошлаб 3 банк куни мобайнида хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитивга барча ўзгартиришлар фақат «Пахта-банк» томонидан аккредитивнинг асл нусхаси пахта тозалаш заводига авизо қилинган усулда «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасидан ёзма шаклда олинган йўриқнома асосида киритилади. Ўзгартириш «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг ёзма шаклдаги розилиги мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарурат бўлганда ўзгартиришлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига авизо қилинган аккредитивга ҳам киритилиши мумкин. Ҳар қандай ўзгартириш унинг акцептига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг розилиги мавжуд бўлганда қабул қилинган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитивни бажариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Маблағларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказиш улар томонидан ижро этувчи банкка аккредитив шартларининг бажарилганлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта ва пахта маҳсулоти контрактацияси ва ҳисоб-китоби марказининг бошлиғи, «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси, пахта тозалаш заводи ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари томонидан имзоланган, ҳар 5 кун бўйича контрактнинг бажарилишига оид солиштириш далолатномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта бўйича ПК-17 қабул қилиш-топшириш квитанциялари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро этувчи ҳужжатлар банкка қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси ёки унга хизмат кўрсатувчи банкнинг пулларни олувчининг реквизитлари кўрсатилган хати билан юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ижро этувчи банк тўлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг Текшириш варақаси бўйича аккредитив шартларига мувофиқлигини пухта текширади ва маҳсулотлар белгиланган тартибда етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин 7 банк куни мобайнида ушбу ҳужжатларда кўрсатилган суммани амалдаги аккредитивнинг депозит ҳисоб рақамидан ҳисобдан чиқаради, сўнгра маблағларни пахта хом ашёси учун, илгари олинган, шу жумладан уруғлик чигит ва материаллар тарзида олинган авансни ушлаб қолган ҳолда, амалда етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг 80 фоизи миқдорида ҳамда олинган ва сотилган толани ҳисобга олган ҳолда якуний ҳисоб-китоб учун 20 фоизи миқдорида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг ҳисоб рақамига ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Махсус мақсадли ҳисоб рақамлари орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига келиб тушган маблағлардан Марказий банк билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда унинг билан боғлиқ тўловлар, кечиктириб бўлмайдиган тўловлар, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ва унга моддий-техника ресурслари етказиб берувчи корхоналар ва ташкилотлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Маблағлар тўлангандан кейин ижро этувчи банк илова хати тайёрлайди ва пахта тозалаш корхонаси, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси ва ижро этувчи банк томонидан имзоланган уч томонлама тузилган солиштириш далолатномасини амалга оширилган тўлов тасдиқномаси билан «Пахта-банк»ка жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахта-банк» филиали ҳужжатларни олгач суммани ҳисобдан чиқаради ва ҳужжатларни тўлов суммаси ва санасини кўрсатган ҳолда «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг банкидаги аккредитив қуйидаги ҳолларда ёпилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аккредитив муддати тугаганда. Ижро этувчи банк «Пахта-банк»ни аккредитив ёпилиши тўғрисида хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) агар аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг бундан буён аккредитивдан унинг белгиланган муддати тугамасдан фойдаланишдан воз кечиши тўғрисидаги аризасига кўра. Бунда «Пахта-банк»ка ижро этувчи банк томонидан билдиришнома юборилади. Фойдаланилмаган сумма «Пахта-банк»нинг маблағлар депонент қилинган ҳисоб рақамига ёки кредитни қоплаш ҳисобига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг, агар бу аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса, аккредитивни тўлиқ ёки қисман чақириб олиш тўғрисидаги икки томонлама розилигига кўра аккредитив ижро этувчи банкдан хабар олинган куни ёпилади ёки «Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари» 22602-сон баланс ҳисоб рақамидаги қолдиқ суммадан ошмайдиган миқдорда камайтирилади. Аккредитив ёпилганлиги тўғрисида «Пахта-банк»га билдиришнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
***
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси ҳисоб-китобларнинг барча босқичларида «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг Пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби марказларидаги ўз минтақавий инспекторлари орқали «Пахта-банк» билан биргаликда Жамғарма маблағларининг ҳаракати ҳамда пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари учун ҳисоб-китобларнинг амалга ошириши устидан кундалик назоратни олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахта-банк» пахта тозалаш корхоналари ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг депозит ва махсус ҳисоб рақамларининг очилиши ҳамда операциялар тўғри ўтказилиши, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 11-сон, 67-модда; 2002 й., 21-сон, 172-модда; 2003 й., 17-18-сон, 159-модда; 20-сон, 191-модда; 2004 й., 43-сон, 456-модда; 2005 й., 21-сон, 152-модда; 2009 й., 21-сон, 252-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)