Ҳужжат кучини йўқотган 23.10.2007 11.10.2004 йилдаги ПФ-3498-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 11.10.2004 йилдаги ПФ-3498-сон
Date of entry into force
11.10.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 23.10.2007
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН ТРАНСПОРТ ВА ТРАНСПОРТ КОММУНИКАЦИЯЛАРИ УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 октябрдаги ПФ-3930-сонли «Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини тугатиш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ҳудудида барча транспорт турларининг юк ва йўловчилар ташиш ишларини мақбул ҳолга келтириш, самарадорлигини ошириш ҳамда оқилона ташкил этиш, транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантириш ва барқарор ишлашини таъминлаш, транспортда юк ва йўловчилар ташиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни кучайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Ўзавтойўл» ДАК, транспорт коммуникациялари қурилиши билан шуғулланувчи республика лойиҳа ва қурилиш ташкилотларининг Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси фаолиятининг асосий вазифалари ҳамда йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча транспорт турлари — темир йўл, ҳаво, автомобиль ва дарё транспортининг транспорт тузилмалари фаолиятини мақбул ҳолга келтириш, республика ҳудуди ва унинг ташқарисида юклар ҳамда йўловчилар ташиш самарадорлиги ва мақбуллигини таъминлашга қаратилган ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳолининг юк ва йўловчилар ташиш соҳасида муттасил ортиб бораётган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда республиканинг Ягона туташ транспорт тизимини истиқболда ривожлантириш комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт тармоғини ва логистика тизимини ривожлантириш, янги транспорт коммуникацияларини жадал суръатлар билан барпо этиш, уларнинг юк ва йўловчилар ташиш имкониятини ошириш ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт коммуникациялари ҳамда иншоотлари қуриш ва уларни реконструкциялаш, транспорт воситаларини янгилаш ва модернизациялаш учун инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, шунингдек инвестиция лойиҳаларининг бажарилиши устидан мониторингни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича таклифларни халқаро ташкилотлар ва тузилмалар, хорижий мамлакатлар билан биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш, халқаро юк ташувчиларга Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб транзит юклар ташишни кўпайтиришлари учун шарт-шароитлар яратиш, транспортда юк ва йўловчилар ташиш соҳасида хорижий давлатлар билан мустаҳкам, ўзаро манфаатли ва самарали алоқалар ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспортда юк ва йўловчилар ташиш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифода этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика транспорт тизими фаолиятининг барқарорлиги ва хавфсизлигини кучайтириш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 11 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-3498-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 435-модда)