Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2023 09.08.2017 йилдаги 606-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.08.2017 йилдаги 606-сон
Date of entry into force
14.08.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2023
Ҳужжат 14.08.2017 02 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 июндаги ПҚ-3029-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеоролия хизмат маркази тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари тўғрисидаги низом (устав)ларни тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 9 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
606-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) мақомини, асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлик табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси, гидрометеорология, гидротехник иншоотларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш, сейсмик кузатувлар, кичик ҳажмли кемаларни бехатар ишлатилишини, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ишларини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказий аппарат, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади), Гидрометереология хизмати маркази, «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси, Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази, шунингдек идоравий бўйсунувдаги бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ягона тизимини ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга,шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлик ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирликнинг белгиланган тартибда, ўз ваколати доирасида қабул қилган ва норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда фуқаролар учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирликнинг ҳарбий хизматчилари ҳарбий хизматда бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ҳарбий хизматчилари ва ходимлари (Гидрометеорология хизмати маркази ва «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси ходимларидан ташқари) хизматни ўташ, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва маиший хизмат кўрсатилиши,барча таъминот турлари билан таъминланиши, уларнинг ҳуқуқлари ва имтиёзлари масалаларида, шу жумладан уларнинг оила аъзолари ҳам, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг тегишли тоифадаги ҳарбий хизматчилари ва ходимларига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлик тизимининг ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг моддий-техник таъминоти ва меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар, Вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг ўз даромадлари, бюджетдан ташқари даромадлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ёзилган муҳрга ва бланкаларга, рамзга, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ғазначилик ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлик Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 4-уй, 100084 манзилида (почта манзилида) жойлашган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Вазирликнинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тинчлик ва ҳарбий даврда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш, гидротехника иншоотларининг барқарор ишлаши, гидрометеорологик ва сейсмологик кузатувлар, кичик ҳажмдаги кемалардан бехатар фойдаланиш, сув иншоотларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфи ва омилларини олдиндан аниқлаш, улар вужудга келишини барвақт профилактика қилиш ва олдини олишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига хавф-хатар туғилганда комплекс ёрдам кўрсатиш, халқ билан мулоқотни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан бу борада ўзаро яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, мавжуд хавф-хатарлар тўғрисида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини (кейинги матнларда — ФВДТ) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаро муҳофазасини ривожлантириш ва бошқарувини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши ва ривожланиши хавфини комплекс мониторинг ва прогноз қилишни таъминлаш, мазкур соҳада гидрометеорологик ва сейсмик кузатувлар олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, ушбу мақсадлар учун молиявий, озиқ-овқат, тиббиёт ва моддий-техника ресурсларнинг давлат захира фондларини ташкил этишга доир ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, мамлакат аҳолиси ва ҳудудларини муҳофаза қилиш, гидротехник иншоотлар, кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш хавфсизлигини самарали назорат қилиш, сув ҳавзаларида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келганда иқтисодиёт объектлари фаолиятининг барқарорлигини оширишга қаратилган тадбирларни тайёрлаш, ўтказиш ва мувофиқлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ҳамда мақсадли илмий-техника дастурлар ишлаб чиқишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда, аҳолини, мансабдор шахсларни ҳамда ФВДТ тузилмаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тизимли тайёрлаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, гидрометеорологик ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тинчлик ва ҳарбий даврда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш, гидротехника иншоотларининг барқарор ишлаши, гидрометеорологик ва сейсмологик кузатувлар, кичик ҳажмдаги кемалардан бехатар фойдаланиш, сув иншоотларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро муҳофазаси, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, гидрометеорология, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги, сейсмопрогностик мониторинг ва сейсмологик кузатувлар, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидагилар бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тинчлик ва ҳарбий даврда фуқаро муҳофазаси, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфи, сейсмик хавф бўйича республика ҳудудларини районлаштириш, табиий офатлар, шунингдек техноген авария ва ҳалокатлар манбасининг ривожланиш хавфини аниқлаш ва чуқур таҳлил қилинишини кўзда тутган фавқулодда вазиятларни прогнозлаш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат гидрометеорологик кузатувлар тизимини, иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини гидрометеорологик таъминлашни ривожлантириш ва такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари техник ҳолатининг мустаҳкамлигини ошириш ва бехатар ишлашини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сейсмологик мониторинг тармоғини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув объектларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича давлат сирини, хизмат ахборотларини муҳофаза қилишга, махсус алоқани ривожлантиришга доир тадбирларни ўтказишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфи ва омилларини олдиндан аниқлаш, улар вужудга келишини барвақт профилактика қилиш ва олдини олишни таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар хавфи ва таҳдидлари омилларини олдиндан аниқлашнинг мақсадли ҳамда илмий-техник дастурлари бўйича тадбирларни режалаштирилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи, уларнинг мулкига бўлган хавфларни барвақт профилактика қилиш ва олдини олиш, ҳаёт фаолиятини таъминловчи объектлар мустаҳкамлигини ошириш, содир бўлиши мумкин бўлган хавфларнинг юзага келиши сабабларини барвақт аниқлаш, уларни бартараф этишнинг аниқ чораларини кўриш, ушбу соҳада аҳолининг хабардор қилиниши даражаси оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилади ва уларнинг оқибатларини енгиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аҳолига фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига хавф-хатар туғилганда комплекс ёрдам кўрсатиш, халқ билан мулоқотни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан бу борада ўзаро яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, мавжуд хавф-хатарлар тўғрисида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар хавфи ва таҳдиди бартараф этилишини, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилганда уларга ўз вақтида ва комплекс ёрдам берилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ билан, биринчи навбатда, вояга етмаганлар ва ёшлар билан мулоқотни кенгайтиради ва кучайтиради, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ваколати доирасидаги масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг қабул қилиниши ва мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминлайди ҳамда улар бўйича қонунда белгиланган тартибда тегишли чораларни қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг барча ҳудудларида тизимли равишда профилактик тадбирларни амалга оширади, шунингдек аҳоли билан кенг кўламли мулоқот олиб боради ҳамда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларида юзага келган муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан самарали ҳамкорликни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда аҳолини автоматик тарзда хабардор қилиш тизими яратилишини ва бошқарилишини мувофиқлаштириб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида фавқулодда вазиятлар оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган авариялар хавфи тўғрисида хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФВДТ ва фуқаро муҳофазасини хабар бериш тизими, алоқа, автоматлашган бошқарув тизими ва ахборотлар билан таъминлашнинг доимий тайёр ҳолатда бўлиши ташкил этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар хавфи ёки юз берганлиги тўғрисида аҳолини хабардор қилиш ҳамда локал ва объект даражасида хабар бериш тизими ишларини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар, муассасалар ва аҳолини юз берган ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар ва иқлим ўзгариши, атроф муҳитнинг зарарланганлик даражаси, содир бўлиши мумкин бўлган хавфли ва офатли гидрометеорологик жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан тезкор хабардор қилиш мақсадида мавжуд барча оммавий ахборот воситалари ва телерадио эшиттириш каналларидан белгиланган тартибда фойдаланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, сув объектларида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича билимини оширишни ташкил этиш ва бошқа давлат органлари, жамоат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ишларга услубий раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишни ташкиллаштириш ва амалга оширишнинг барча босқичларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат бирлашмаларини ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган алоҳида фуқароларни, шу жумладан, хорижий фуқароларни, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини ўтказишга белгиланган тартибда жалб қилиш ишларини ташкиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаро муҳофазасини ривожлантириш ва бошқарувини таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини бошқаради ва давлат назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни ташкиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қутқарув хизматларини, қутқарув тузилмаларини ташкил этиш, тайёрлаш ва доимий шай ҳолда бўлишини, фавқулодда вазиятларни тезкорлик билан бартараф этиш ва тугатиш ишларини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларни бартараф этишга мўлжалланган куч ва воситаларни жойлаштириш ва жиҳозланишини белгилайди, ўқув ва реабилитация марказларини ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўғридан тўғри ва оператив бўйсинувдаги қутқарув тузилмалар томонидан қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни режалаштириш ва амалга оширишни, вазирлик тизимига кирувчи, шунингдек уларни амалга оширишга жалб этиладиган бошқа қутқарув тузилмаларнинг ўқитилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта кўламли фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, ушбу мақсадлар учун зарур бўлган куч ва воситаларни яратиш ва шайлигини таъминлаш ишларига раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан фуқаро муҳофазаси, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва тузилмалари томонидан фуқаро муҳофазаси тадбирлари амалга оширилишига бевосита раҳбарлик қилади, уларнинг сафарбарлик тайёргарлигини режалаштиради ва ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро муҳофазасини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, фуқаро муҳофазаси тизимини шай ҳолга келтириш ва хабарлашни ташкиллаштириш бўйича директив ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро муҳофазаси куч ва воситаларининг жанговар ва сафарбарлик шайлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро муҳофазаси ҳарбий қисмлари ва тузилмаларини бошқаришни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро муҳофазаси соҳасидаги вазифаларни бажаришда Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари, давлат бошқаруви органлари, қонун ҳужжатлари асосида ташкил этилган ҳарбий қўшинлар ва тузилмаларнинг ҳамкорлигини мувофиқлаштириб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро муҳофазасини ривожлантириш учун зарур бўлган қурол-яроғ, техника, ҳимоя ва бошқа моддий-техник воситалар бўйича давлат буюртмаси лойиҳасини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг радиацион, кимёвий ва биологик (бактериологик) муҳофазаси ташкил этилиши, панагоҳлар ва фуқаро муҳофазасининг бошқа объектлар яратилиши ва доимий тайёргарлигини таъминлаш юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро муҳофазаси шахсий ҳимоя воситаларини текшириш ва синаш, радиацион разведка ўтказишга мўлжалланган асбобларни қиёслаш ва калибровка қилишни ўрнатилган тартибда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида ФВДТ ва фуқаро муҳофазасининг сафарбарлик бўйича моддий-техник ва инсон ресурслари кучларини жорий ва истиқболли режалаштириш тадбирларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган Ўзбекистон Республикаси ва чет давлатлар аҳолисига белгиланган тартибда мурувват ёрдами шакллантирилиши ва етказиб берилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар ҳудудидаги ишларга жалб қилинган Вазирлик, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш, талофат ҳудудига Вазирлик томонидан олиб келинган юкларни, шу жумладан мурувват ёрдами сақланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши ва ривожланиши хавфини комплекс мониторинг ва прогноз қилишни таъминлаш, мазкур соҳада гидрометеорологик ва сейсмик кузатувлар олиб бориш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зилзила, кўчки, сел, сув босиши, сув тошқини, қор кўчкиси ва бошқа табиий офатлар, шунингдек техноген хусусиятли авария ва ҳалокатларни назорат қилиш ва прогнозлаш тизимининг ривожланишини мувофиқлаштириб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитнинг ҳолати, хавф манбаи юқори бўлган объектлар ва чегарадош ҳудудлардаги вазиятни кузатиш ва назорат қилиш юзасидан раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳит (атмосфера, тупроқ ва очиқ сув ҳавзалардаги сувлар)нинг ифлосланганлигини, дарёлар атрофида сув тошқини хавфини мониторинг қилишни, гидрологик режимга амалга қилинишини ҳамда гидрометеорологик маълумотларни тайёрлаш, атроф муҳитнинг экстремал юқори даражада ифлосганлиги ҳақида огоҳлантиришни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидрометеорологик хавфли жараёнларни кузатиш ва прогнозлаш, сел ва қор кўчкисига қарши чоралар кўрилиши лозим бўлган ҳудуд ва жойларни аниқлашни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни прогнозлаш учун автоматлашган хабарлаш тизимини яратишни, республиканинг барча ҳудудини қамраб оладиган фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича географик маълумотлар тизими, I, II ва III капиталлик тоифасидаги гидротехник иншоотларни, шунингдек табиий ва техноген хавфли жойларнинг давлат кадастри олиб борилишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, алмашиш ва берилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятлар юзага келиши натижасида, шу жумладан атроф муҳитга етказилган моддий зарарни ҳисоблаш усулини ишлаб чиқишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, ушбу мақсадлар учун молиявий, озиқ-овқат, тиббиёт ва моддий-техника ресурсларнинг давлат захира фондларини ташкил этишга доир ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика раҳбариятининг топшириғига асосан вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, ташкилотлар томонидан сел, қор, ер кўчкиси ҳудудлари, сув босиш эҳтимоли мавжуд ҳудудлардан аҳолини кўчириш, улар учун янги яшаш ҳудудларида зарур бўлган ижтимоий-маиший шароитларни яратиш, шунингдек турар-жойлар қурилишини, ушбу ҳудудлардан кўчирилган фуқаролар учун ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмалар барпо этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар юз бериши мумкин бўлган хавфли ҳудудлар (участка, жойлар)дан аҳолини эвакуация қилиш, шунингдек уларга янги яшаш жойларида зарур бўлган ижтимоий-маиший шароитлар яратилишини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқароларни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун талаблари бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, ташкилотлар томонидан ҳалокатлардан жабр кўрган ёки фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда қатнашган фуқароларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва тиббий муҳофаза қилиниши ва ушбу соҳада тадбирлар амалга оширилиши назорати бўйича ташкилий-услубий раҳбарликни амалга оширади ва фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари)нинг тезкор навбатчилар гуруҳи билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, объектлар ва бошқа ташкилотлар навбатчи диспетчерлик хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради ва бошқарувини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар ва идоралар билан йирик ва ўта муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ва хавфсиз ишлаши билан боғлиқ ҳодисалар бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини зарур бўлган биринчи навбатдаги моддий бойликлар билан таъминлаш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилинган махсус тузилмаларни жиҳозлаш учун идоравий, моддий бойликлар захирасини яратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, мамлакат аҳолиси ва ҳудудларини муҳофаза қилиш, гидротехник иншоотлар, кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш хавфсизлигини самарали назорат қилиш, сув ҳавзаларида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келганда иқтисодиёт объектлари фаолиятининг барқарорлигини оширишга қаратилган тадбирларни тайёрлаш, ўтказиш ва мувофиқлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ҳамда мақсадли илмий-техника дастурлар ишлаб чиқишни ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, инсонлар хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари, бошқа ташкилотларнинг фаолияти барқарорлигини оширишга қаратилган мақсадли ва илмий-техник дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилишда юзага келаётган муаммолар, гидрометерология ва сейсмопрогностик мониторинг бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишни ва молиявий жиҳатдан таъминланишини, мавжуд қутқарув воситаларини такомиллаштириш ва юқори даражадаги янгиларини яратиш, уларни амалга ошириш учун махсус-техник воситаларни яратиш, фавқулодда вазиятларда иқтисодиёт объектлари фаолияти барқарорлигини оширишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш талабларига риоя қилиниши бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари ва объектларни қуриш лойиҳаларининг давлат экспертизасидан ўтказилишида қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари техник ҳолатининг ишончлилиги ва хавфсиз ишлашини, инсонлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида республиканинг барча сув ҳавзаларида кичик ҳажмли кемалар ва уларнинг тўхташ жойларидан тўғри фойдаланилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
потенциал хавфли объектлар ва улар чегарасидаги ҳудудларда фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларни, уларнинг кўлами ва оқибатларини прогнозлашнинг назоратини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларда аҳолини ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек турар жойи бинолари ва иқтисодиёт объектларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга оширишни назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик фаолияти соҳасига оид мақсадли давлат дастурларини амалга оширишда белгиланган тартибда давлат буюртмачиси функциясини бажаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда, аҳолини, мансабдор шахсларни ҳамда ФВДТ тузилмаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тизимли тайёрлаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФВДТ ва фуқаро муҳофазаси кучлари республика ва маҳаллий органлар мансабдор шахсларини, мутахассисларни тайёрлаш тизимини ташкил қилади, ривожлантиради, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда фуқаро муҳофазаси бўйича комплекс тадбирлар бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказларининг фуқаролар, вазирлик, идоралар, ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мансабдор шахсларини, шунингдек умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшларни фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва уларнинг олдини олишга тайёрлаш бўйича ўқув-услубий фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини, бошқарув органлари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари, ФВДТ бўлинмалари мансабдор шахсларини тайёрлаш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатиш дастурларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштиради,тасдиқлайди ёки келишади, қутқарувчиларни ва қутқарув тузилмаларини аттестациядан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларининг фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатиш, қутқарувчиларни махсус тайёрлаш каби масалалар бўйича ўқув дастурларини кўриб чиқади ва келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, авариялар ва ҳалокатлар, табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этиш ва уларда ҳаракат қилиш, ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга аҳоли барча тоифасини сафарбар этиш бўйича аҳоли ўртасида билимларнинг кенг тарқатилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллайди ва улардан кенг фойдаланилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, гидрометеорологик ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат стандартлари, жаҳон амалиёти, фан ва таълим соҳасида йўналишлар ва инновацион технологиялар талабларини инобатга олиб «Аҳолини фавқулодда вазиятлар хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича олий маълумотли юқори малакали магистр даражасида тайёрлашни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилари ва фуқаро таркибини, ҳудудий ва таркибий тузилмалари қутқарув хизматлари қутқарувчиларини, шунингдек ФВДТ тизимига кирувчи бошқа вазирлик ва идораларнинг мутахассислари ва мансабдор шахсларини аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларига жалб этиладиган қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни белгиланган тартибда аттестациядан ўтказишни ташкил этади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро муҳофазаси, гидрометеорологик, табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга қаратилган фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни, конструкторлик ишларини ташкил этади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фуқаро муҳофазаси, шу жумладан авариялар ва талафотлар оқибатларини бартараф этиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек ушбу соҳаларда чет эл тажрибасини ўрганиш ва татбиқ этиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, гидрометеорология, сейсмопрогностик мониторинг, гидротехник иншоотлардан хавфсиз фойдаланиш, шунингдек авариялар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш, зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича ҳамда Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалалар бўйича халқаро муносабатларни амалга оширади, шунингдек ушбу йўналишда халқаро тажрибани ўрганади, умумлаштиради ва оммалаштиришни ўрнатилган тартибда амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича халқаро шартномалар ва келишувларни ишлаб чиқишда, тузишда ва бажаришда, шунингдек фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларда ўзаро маълумот алмашиш ва ёрдам бериш, қўшни давлатлар билан давлатлараро ва чегарада жойлашган сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш масалаларини ҳал этишда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра БМТ тизимининг ихтисослашган халқаро ташкилотларининг ва бошқа ихтисослашган халқаро ташкилотларнинг марказий органларида ва минтақавий бўлинмаларида ишлаш учун, ушбу ташкилотлар билан келишилган шартларда, белгиланган тартибда вакиллар юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) Вазирлик фаолиятини ташкил этиш соҳасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг бошқарув органлари, қутқарув ва бошқа тузилмаларининг молиявий, моддий ва техник таъминотини ташкил этади, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш тадбирларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан белгиланган тартибда молиялаштириш, кейинчалик ажратилган моддий ва молиявий ресурсларнинг ишлатилишини назорат қилишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ҳарбий хизматчилари ва ходимлари(қутқарувчилари)нинг мажбурий суғурта қилинишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади, уларнинг, шунингдек оила аъзоларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси, соғлиғи муҳофаза қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус сигналлар ва алоқа воситалари таниқли белгилар билан белгиланган тартибда таъминланган махсус транспорт воситаларга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Вазирликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлик ўз зиммасидаги вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, авариялар, ҳалокатлар, террористик ҳаракатлар оқибатларини бартараф этиш ишларини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш учун зарур бўлган, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши шарт бўлган қарорлар қабул қилиш ҳамда уларнинг ижросини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахслардан зарур маълумотлар ва ҳужжатларни сўраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини, Вазирлик фаолиятига оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда текшириш, шунингдек қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик фаолиятининг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш учун идоралараро мувофиқлаштирув ва маслаҳатлашув органлари, ишчи гуруҳ, комиссия (илмий, илмий-техник, услубий ва шу кабиларни) тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатилган хизматлар, жарима ва бошқа тушумлар ҳисобидан Вазирликнинг бюджетдан ташқари фондини белгиланган тартибда ташкил этиш, унинг маблағларини бошқариш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ихтиёридаги давлат мулкини белгиланган тартибда бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик хизмат мажбуриятларини бажаришда, фаолиятни ташкил этиш учун бюджет манбасидан тўғридан-тўғри олинадиган маблағлар, шунингдек давлат моддий ресурсларини янгилаш учун сотишдан келиб тушадиган маблағлар, жарималар, хайрия маблағлари, мурувват ёрдам, грант ва қонунчиликда тақиқланмаган манбалар маблағларини тасарруф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария-қутқарув техникаларини яратиш, авариялар ва ҳалокатлардан жабрланган аҳоли ва ҳудудларни реабилитация қилиш ишларини олиб боришда ишларни бажарувчилар (фирмалар), шунингдек чет эллик иш бажарувчилар билан белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус техник воситаларни тайёрлаш ва ушбу воситаларни тайёрлашга буюртмалар бериш, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда эҳтиёж учун зарур бўлган радиовоситалар, махсус жиҳоз ва техника, бошқа техник воситаларни олиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик ҳарбий хизматчилари, ходимлари ва мутахассисларини, уларнинг оила аъзоларини, шунингдек пенсионерларининг қонунчилик талаблари асосида даволаш-профилактик, санатория-курорт ва бошқа чора-тадбирлар орқали ижтимоий ҳимоясини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик эҳтиёжлари учун капитал қурилишлар, шу жумладан, уй-жой қурилиши, бино ва иншоотларни таъмирлаш ва қайта таъмирлаш ишларини олиб бориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда тасдиқланган махсус радиоалоқа, сигнал бериш воситалари, байроқчалар, таниш белгилари билан жиҳозланган махсус рангдаги техник воситалар, учиш воситалари, ҳаво ва сув кемаларига эгалик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган тартибда ўз фаолиятига мустақил экспертлар ва мутахассисларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик фаолиятига доир масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузишга тайёргарлик кўриш ва ижросини таъминлаш ҳақида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл мамлакатларининг тегишли тузилмалари, халқаро ташкилотлар ва нодавлат ташкилотлари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда бошқа вилоятлардаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларига доимий шай турадиган ҳудудий куч ва воситаларни жалб қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик зарур ҳолларда бошқа давлат бошқаруви органлари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Вазирликни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири (кейинги ўринларда вазир деб аталади) бошқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Вазир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ва Вазирликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ва унинг таркибида бўлган ташкилотлар ва тузилмалар фаолиятига раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари органларида, шунингдек халқаро ҳамкорлик доирасида ўтказиладиган тадбирларда Вазирлик манфаатларини ифодалайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазир ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирликнинг алоҳида иш йўналишлари ва участкалари, шунингдек бўйсунувидаги ташкилотларга раҳбарлик қилишининг белгиланган бўйича ваколати, шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Вазирлик марказий аппарати штати ва таркибини тасдиқлайди, шунингдек уларнинг тасдиқланган даври ва бюджет ажратмалари доирасида харажатлар миқдорини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруқлар, кўрсатмалар ва директивалар чиқаради, Вазирлик тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликнинг олий офицерлари таркиб томонидан эгалланиши мумкин бўлган мансаблар рўйхати бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик ваколати доирасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида марказий аппарат, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари, туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимларининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий аппарат тузилмаларининг низомларини, Вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг низом (устав) ларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматчиларнинг лавозими, шунингдек ушбу лавозимга мувофиқ келадиган ҳарбий унвонларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилмалар шахсий таркибининг техника ва асбоб-анжомлар билан таъминланиш меъёрларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бюджети ҳисобидан ажратилган ва белгиланган хизмат ресурсини ўтаб бўлган моддий-техник воситаларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилиши бўйича ҳужжатларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари топшириқлари, шунингдек объектларни, қутқарув тузилмалари учун янги турдаги техника ва техник воситаларни лойиҳалаштириш топшириқларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматчиларга, полковникка қадар ҳисобга олган ҳолда, ҳарбий унвонни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги офицерлар таркиби учун белгиланган тартибда ва муддатда беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик ҳарбий хизматчиларини лавозимларга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан келишган ҳолда ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларини лавозимга тайинлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик ваколатига оид масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахслар қабулини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирлик тизимида ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида Вазирлик тизими ҳарбий хизматчилари ва ходимлари, шунингдек улар оила аъзоларининг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини таъминлаш масалаларини ҳал этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оддий аскар ва офицерлар таркибидан бўлган ҳарбий хизматчиларни давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларга хизмат сафарига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида хизматлари учун Вазирлик тизими ходимларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва уларга фахрий унвонлар бериш, шунингдек идоравий мукофотларни таъсис этиш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ҳарбий хизматчилари ва ходимларини белгиланган тартибда хизмат сафарларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий тақдирлаш белгиларини ишлаб чиқади, ушбу белгилар ва уларнинг тасвири ҳақидаги низомларни тасдиқлайди, улар билан Вазирлик шахсий таркибини, шунингдек фуқаро муҳофазаси, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишлари амалга оширилишига кўмаклашган фуқароларни тақдирлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятлар вазирлигини молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг бош тасарруфчиси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий офицерлар таркибининг, улар учун белгиланган лавозимларга тайинланиши ва озод этилиши тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий офицерлар таркибига ҳарбий унвонлар берилиши тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ҳарбий хизматчилари ва қутқарувчиларининг кийим-бош намуналарини тасдиқлаш тўғрисида таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда фавқулодда вазиятлар бошқармалари ташкил этилади. Тоифаланган туманлар ва шаҳарларда — фавқулодда вазиятлар бўлимлари ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Вазирликни ҳарбий хизматчилар билан жамлаш белгиланган тартибда, буюртманомалар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг офицерлар ва сержантлар таркибига кирувчи ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш Ўзбекистон Республикасининг олий ҳарбий ва махсус таълим муассасаларида ва бошқа давлатларнинг таълим муассасаларида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Вазирликда вазир (ҳайъат раиси), лавозими бўйича вазир ўринбосарлари, Вазирликнинг ҳамда унга қарашли ташкилотларнинг, шунингдек бошқа вазирликлар ва идораларнинг раҳбар ходимларидан иборат таркибдаги ҳайъат тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъатнинг шахсий таркиби ва сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашда Вазирлик раҳбарияти ва бошқа мансабдор шахсларнинг ижро интизоми ва шахсий жавобгарлигини оширишни мустаҳкамлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қарорлари Вазир буйруқлари билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Вазирлик ваколати доирасидаги муҳим муаммоларни кўриб чиқиш, тавсиялар ишлаб чиқиш учун илмий-техник кенгаш ташкил этилади, унинг таркибига тегишли давлат ижро ҳокимияти органлари, илмий ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларининг вакиллари кириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-техник кенгаши таркиби ва унинг тўғрисидаги Низом Вазир томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-техник кенгаш ўз фаолиятини фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат ҳамда ҳудудий комиссиялар билан яқин ҳамкорликда ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Вазирликнинг шахсий таркиби ҳарбий ва махсус кийим-бош формасига, рамзга ва фарқловчи нишонларга эга бўлади, уларнинг намуна-эталонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик техникалари ва транспорт воситалари унинг рамзи тасвири туширилган махсус рангга бўялади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Вазирлик шахсий таркибини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Вазирликнинг ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари бепул формали кийим-бош билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ашёвий таъминоти меъёрлари, улардан фойдаланиш муддати Вазир томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг(кейинги ўринларда Ўзгидромет деб аталади) мақомини, асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзгидромет Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология соҳасидаги масалаларни ҳал қилувчи махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзгидромет ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) бўйсунади ва ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказий аппарат, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари, «Гидрометприбор» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси, «Метеоинфосистем» ахборот-техник бошқармаси, Гидрометеорология илмий-текшириш институти, Тошкент гидрометеорология касб-ҳунар коллежи, шунингдек идоравий бўйсунувдаги бошқа ташкилотлар»Ўзгидромет»нинг ягона тизимини ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзгидромет ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) буйруқларига ва мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзгидромет ўз фаолиятини Вазирлик раҳбарлигида, шунингдек бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзгидромет ва унинг идоравий ташкилотлари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзгидромет Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йўли 1-тор кўча, 72-уй, 100052 манзилида (почта манзилида) жойлашган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ўзгидрометнинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар Ўзгидрометнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, гидрометеорологик тармоқни модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилаш, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва республика Қуролли Кучларини ўз вақтида ва сифатли гидрометеорологик таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларини, шунингдек фуқароларни мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, табиий гидрометеорологик ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва юза сувлар ифлосланиши, стратосферадаги озон умумий таркибининг тизимли кузатувларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш ва уни босқичма-босқич такомиллаштириш, гидрометеорология соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидрометеорологик кузатувлар тизимининг илғор технологияларини такомиллаштириш ва жорий этиш, шунингдек тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида хорижий гидрометеорологик хизматлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, гидрометеорологик тармоқни модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилаш, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва республика Қуролли Кучларини ўз вақтида ва сифатли гидрометеорологик таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидрометеорология соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича Вазирликка таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида гидрометеорологик кузатувлар, гидрометеорология маълумотларини, шунингдек атроф табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш, уларни таҳлил қилиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш ва модернизация қилишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгидромет ўз ваколати доирасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларини, шунингдек фуқароларни мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги, авиация, мудофаа ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун махсус тезкор гидрометереологик хизмат кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига мунтазам равишда, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали кутилаётган ва рўй бераётган об-ҳаво шароитлари, табиий гидрометеорологик ҳодисалар, атроф табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларни етказиб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат гидрометеорологик маълумотлар фонди ва табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотлар давлат фондини шакллантиради ва юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ер усти сувлари бўйича Давлат сув кадастрини, шунингдек хавфли гидрометеорологик ҳодисалар бўйича юқори табиий хавфли зоналар давлат кадастрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқлимий маълумотлар миллий базасини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган тартибда метеорологик, гидрологик ва агрометеорологик асбоб-ускуна ва қурилмаларни текширади ҳамда аттестациядан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, табиий гидрометеорологик ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва юза сувлар ифлосланиши, стратосферадаги озон умумий таркибининг тизимли кузатувларини амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тезкор гидрометеорологик, иқлимий ва уларга боғлиқ атроф муҳитга тегишли хизматлар кўрсатиш мақсадида кузатув маълумотларини йиғиш, уларга ишлов бериш ва сифатини назорат қилиш тизимини яратади ва уни ишчи ҳолатда сақлаб туради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидрометеорологик прогнозлаш моделлари ва тизимини яратади ва улардан фойдаланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидрометеорологик маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва уларни умумлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқлим ўзгариши мониторингини таъминлайди ва унинг тахминий прогнозларини тақдим этади, шунингдек иқлим ўзгаришига мослашиш чоралари бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атмосфера, ер усти сувлари (табиий сув оқимлари), тупроқ ва фон мониторинги (маълумотларни тўплаш, уларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш, ахборот тайёрлаш)ни амалга оширади, атмосферанинг ифлосланиш даражасини прогноз қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидрометеорологик кузатувлар тармоғи, шунингдек атроф табиий муҳит ифлосланишини кузатиш тармоғини юқори техник даражада сақлаб туради ва ундан фойдаланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ва халқаро миқёсда гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий технологияларга асосланиб гидрометеорология фанини ривожлантириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш ва уни босқичма-босқич такомиллаштириш, гидрометеорология соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидрометеорология ва унга боғлиқ соҳалар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чораларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидрометеорология соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) гидрометеорологик кузатувлар тизимининг илғор технологияларини такомиллаштириш ва жорий этиш, шунингдек тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида хорижий гидрометеорологик хизматлар билан ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастурлар ва халқаро фаолиятда иштирок этиш орқали миллий манфаатларга кўмаклашувчи тегишли халқаро мажбуриятларни, шу жумладан, Бутунжаҳон Метеорология Ташкилоти Конвенцияси, БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Конвенцияси, БМТнинг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш Конвенцияси, ЮНЕСКО Халқаро гидрологик дастурлари доирасидаги мажбуриятларни бажаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда халқаро иқлимий молиялаштириш жамғармалари, Иқлим ўзгариши бўйича Ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи (МГЭИК) фаолиятида иштирок этади, Ўзбекистон Республикасининг Яшил иқлимий жамғарма билан ишлаш учун миллий ваколатли органи функцияларини бажаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бутунжаҳон Метеорология Ташкилотининг Жаҳон об-ҳаво хизмати тизимида Минтақавий метеорологик марказ функцияларини бажаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро Фуқаро авиацияси ташкилотида (ИКАО) Ўзбекистон Республикасининг ваколатли метеорологик органи вазифаларини бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва тасарруфидаги ташкилотлар орқали ҳал этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ўзгидрометнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан Ўзгидрометга юклатилган вазифаларни комплекс амалга ошириш учун зарур бўлган гидрометеорологик материалларни, шунингдек гидрометеорологик маълумотлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарасини баҳолаш учун ноқулай гидрометеорологик омиллар ва ҳодисалар натижасида етказиладиган зиён тўғрисидаги маълумотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси манфаатларини Бутунжаҳон Метеорология ташкилоти ва гидрометеорология бўйича Давлатлараро Кенгашда белгиланган тартибда ифодалаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа, шу жумладан халқаро ташкилотлар мутахассисларини экспертлар сифатида жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро аэронавигация манфаатлари учун метеорологик хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгидромет Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ўзгидромет фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзгидрометга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бош директор раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директорнинг бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгидромет бош директорининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгидромет бош директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директорнинг биринчи ўринбосари эса — вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бош директор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгидромет фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгидромет ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва Ўзгидрометга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгидрометда ижро интизоми ҳолати юзасидан бевосита раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Ўзгидромет фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилишдаги ваколатлари, мажбуриятлари ва шахсий жавобгарлик даражасини ҳамда ишлаб чиқариш бўлинмалари ва идоравий ташкилотлари ишини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгидрометнинг тузилмавий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар (уставлар)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда марказий аппарат ходимлари, тузилмавий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари, шунингдек Вазир билан келишган ҳолда ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида Ўзгидромет тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган ҳайъат йиғилишларида, мажлисларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгидрометнинг ташкилий тузилмасига ва марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига молиялаштириладиган Ўзгидромет марказий аппарати, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари, идоравий ташкилотлар харажатлари сметасини Вазир билан келишган ҳолда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ўз фаолиятини Вазир билан келишилган ҳолда бош директор томонидан тасдиқланган низомлар асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзгидромет тизимидаги ходимларни моддий-техник таъминлаш, шунингдек меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ҳар йили ажратиладиган пул ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгидромет ходимлари учун давлат бошқарув органлари ходимларига қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги шартлари татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзгидромет ходимлари белгиланган тартибда бепул махсус кийим-бош билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгидрометнинг бориш қийин бўлган станциялари ходимлари белгиланган тартибда бепул озиқ-овқат билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзгидрометни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси деб аталади) мақомини, асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси гидротехника иншоотлари хавфсизлигини назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) бўйсунади ва ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси тизимига давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил равишда давлат назоратини олиб борадиган ҳудудий инспекторлар киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар Вазирининг (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) буйруқлари ва мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси ўз фаолиятини Вазирлик раҳбарлигида, шунингдек бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Туркқўрғон кўчаси, 26-уй, 100200 манзилида (почта манзилида) жойлашган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясининг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар юзасидан давлат назоратини амалга ошириш «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари техник ҳолатининг ишончлилиги ҳамда уларнинг бехатар ишлашини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, фойдаланишга қабул қилиниши, ишлатилиши, реконструкция қилиниши, таъмирланиши, консервацияланиши ва тугатилиши, шу жумладан лойиҳалар экспертизаси ташкил этилиши, қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш сифати юзасидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг ишончли қўриқланишини ташкил этиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари техник ҳолатининг ишончлилиги ҳамда уларнинг бехатар ишлашини таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мукаммаллиги I, II, III класс бўлган гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ҳамда бехатар ишлаши билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ишончлилигини ҳамда бехатар ишлашини экспертизадан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидротехника иншоотларининг ҳолатини ва уларнинг хавфсизлик декларацияларига мувофиқлигини текширишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини натурада кузатишни ва диагностикасини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг тегишли вазирликлари ва идоралари билан биргаликда давлатлараро ва чегаравий сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш масалаларини чегарадош давлатлар билан тартибга солишда қатнашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидротехника иншоотларининг техник жиҳатдан ишончлилиги ва хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган идоралараро ва давлатлараро комиссиялар ишларида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, фойдаланишга қабул қилиниши, ишлатилиши, реконструкция қилиниши, таъмирланиши, консервацияланиши ва тугатилиши, шу жумладан лойиҳалар экспертизаси ташкил этилиши, қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш сифати юзасидан назоратни амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидротехника иншоотларини жойлаштиришда, гидротехника иншоотларини лойиҳалаш учун топшириқларни келишишда, уларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишишда, гидротехника иншоотларини қуриш сифатини назорат қилишда, уларни фойдаланишга қабул қилишда, шунингдек гидротехника иншоотларидан фойдаланиш қоидаларини келишишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидротехника иншоотлари кадастрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидротехника иншоотларининг хавфсизлик қоидалари ва мезонлари ишлаб чиқилишини ташкил этади ва уларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг ишончли қўриқланишини ташкил этиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга ошириш учун гидротехника иншоотлари ҳудудларидан, дарёлар ўзанлари ва уларга туташ тўғоннинг қуйи ва юқори ҳудудларидан (сув муҳофазаси зоналарида ер участкалари бериш бундан мустасно) фойдаланишни келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органларга сув муҳофазаси зоналарини, сув омборлари, дарёлар, каналлар ва коллекторларнинг қирғоқбўйи полосаларини белгилаш ишларини ташкил этишда кўмаклашади, ушбу зоналар ва полосаларга қўйиладиган талабларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси қонунчиликка асосан бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзига бўйсунувчи ҳудудий инспекторлар орқали ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидротехника иншоотларига белгиланган тартибда кириш, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги ва техник назоратини ташкил этиш масалаларига доир материаллар билан танишиб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида, қонунчиликда белгиланган тартибда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг гидротехника иншоотларидан фойдаланишнинг техник ва хавфсизлик ҳолати бўйича назорат ўрнатилганлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидротехника иншоотларининг ҳолати, улардан фойдаланиш ва хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг ахбороти, маъруза ва маълумотларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлардан гидротехника иншоотлари техник ҳолатининг ишончлилиги, улардан фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича меъёрий ҳужжатлар, тадбирлар режалари, буйруқлар, йўриқномалар, ҳужжатлар, маълумотлар ва материалларни талаб қилиш ва олиш, зарурият бўлганда, республиканинг тегишли вазирликлари ва идоралари мутахассисларини жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш, шунингдек гидротехника иншоотлари хавфсизлиги нормалари ва қоидалари қўпол равишда бузилган ҳолатларда хавфлилиги юқори бўлган объектлар жумласига кирувчи гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ёхуд дарёлар ўзанлари ва уларга туташ тўғоннинг қуйи ва юқори ҳудудларида хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлар фаолиятини, агар мазкур фаолият гидротехника иншоотларининг хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, белгиланган тартибда тақиқлаш ёки чеклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясининг мансабдор шахслари ва унинг ҳудудий инспекторлари ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажармаганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясини Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси бошлиғи томонидан Вазир билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси ходимлари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошлиқ — вазирнинг биринчи ўринбосарига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошлиқ ўринбосари — вазир ўринбосарига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарма аппарати катта мутахассислари — вазирликнинг бош бошқармаси бошлиғига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислар — вазирликнинг бўлим бошлиғига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий инспекторлар — вилоятлар ҳокимликларининг тегишли мустақил бўлимлари раҳбарларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бўлинмаларнинг етакчи мутахассислари — мустақил бошқармалар ва вилоятлар ҳокимликларининг бўлимлари етакчи мутахассисларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси бошлиғи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси фаолиятига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда қўйилган вазифа ва хизматларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясида ижро интизомининг ҳолати юзасидан бевосита раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, вазифаларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлинмаларнинг инспекторларини ва етакчи мутахассисларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз ваколати доирасида «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси тизимидаги ходимларнинг бажариши мажбур бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясининг харажатларини сметасини ва штатлар жадвалини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага кўра ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Вазирликнинг ҳайъат мажлисларида белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясида йирик гидротехника ва бошқа муҳандислик иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш соҳаси бўйича етакчи мутахассислардан иборат бўлган Эксперт кенгаши тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига кўра Эксперт кенгаши раиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашининг низоми ва таркиби Вазир билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгаши гидротехника иншоотларидан бехатар фойдаланиш ва уларнинг ишончли ишлашининг энг муҳим масалаларини кўриб чиқади, гидротехника иншоотларининг барқарор ва бехатар ишлаши учун уларни реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш юзасидан тавсияномалар беради ҳамда гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияси экспертизаси натижалари бўйича қарорлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашининг қарорлари «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг буйруқлари билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек ташкилотларнинг манфаатларига тааллуқли масалалар бўйича ўтказиладиган Эксперт кенгаши мажлисларига уларнинг вакиллари таклиф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Эксперт кенгаши ўзининг таркибида мустақил хўжалик ҳисобида фаолият юритувчи бўлинма — Диагностика марказига эга бўлади, у гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ишончлилигини диагностика, кузатув, натурада кузатув ишларини амалга оширади ва кадастрларни юритиш ишларини, шунингдек хавфсизлик декларацияси экспертизасини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диагностика маркази юридик шахс ҳисобланади, ўзининг Низоми, ўз номи ёзилган муҳрга ва банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диагностика марказининг Устави ва штат жадвали Эксперт кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диагностика маркази раҳбари Эксперт кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диагностика марказини молиялаштириш «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси томонидан сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар ва бошқа буюртмачилар билан тузилган шартномаларига мувофиқ бажарилган ишлар ҳамда кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси инспекторлари ўз фаолиятларини жойларда гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ва хавфсизлигини назорат қилиш бўйича тасдиқланган тадбирлар асосида амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техник таъминоти, шунингдек «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясига ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси марказий аппарати орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарорининг 1 — 8, 15, 16, 18 — 29-бандлари, шунингдек қарорга 1 — 6 иловалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида» 2001 йил 2 мартдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, ҚҚТ, 2001 й., 5-сон, 22-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2002 й., 5-сон, 23-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизматини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 14 апрелдаги 183-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2004 й., 4-сон, 37-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг»Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолияти тўғрисида» 2004 йил 20 апрелдаги 186-сон қарори(Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2004 й., 4-сон, 38-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси ҳузуридаги давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги, давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарорига 4-иловасининг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2005 й., 2-сон, 12-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори иловасининг 37 ва 38-бандлари (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27 модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 69-банди (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги 321-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2001 й., 22-сон, 428-модда).