31.07.2017 йилдаги 561-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.07.2017 йилдаги 561-сон
Date of entry into force
07.08.2017
Ҳужжат 07.08.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Фуқаролар вакилларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармонига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, фуқаролар вакилларининг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда уларнинг фуқаролар йиғини фаолиятидаги ўрни ва аҳамиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Фуқаролар вакилларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида фуқаролар вакилларининг фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва фаоллар, фуқаролар вакилларининг малакасини оширишга доир ўқув семинарларни ўтказиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 31 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
561-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 июлдаги 561-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар вакилларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ фуқаролар вакилларининг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Фуқаролар шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларда, шунингдек шаҳарларда, шаҳарчаларда, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллаларда ўзини ўзи бошқаришга доир ўз конституциявий ҳуқуқини фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари (фуқаролар вакилларининг йиғилишлари) орқали амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бевосита ёки ўзларининг сайланадиган вакиллари орқали ўзини ўзи бошқаришда тенг ҳуқуқларга эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар вакили — фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан белгиланган вакиллик нормаси асосида фуқаролар йиғини ҳудудидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолисининг умумий йиғилишларида сайланган ва улар номидан фуқаролар йиғинида фаолият олиб борадиган ҳамда манфаатларини ифодалайдиган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар вакилларининг йиғилиши — фуқаролар вакилларининг тегишли ҳудуддаги аҳолининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳамда қонунда белгиланган тартибда фуқаролар йиғинларининг ваколатларини амалга ошириш мақсадида ташкил этиладиган йиғилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вакиллик нормаси — фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан фуқаролар йиғинлари учун белгиланадиган фуқаролар вакилларининг сони.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фуқаролар вакиллари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Фуқаролар вакилларининг сайловини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига мувофиқ фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчиларининг навбатдаги сайлови эълон қилингандан сўнг қонунда белгиланган тартибда тузилган Фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) фуқаролар вакилларининг сайловини ташкил қилиш ва ўтказиш учун масъул ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ишчи гуруҳ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолисининг фуқаролар вакиллари сайлови бўйича умумий йиғилишларини ташкил этади ва ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳовлилар, уйлар, кўчалар фуқаролар вакиллари йиғилишининг иштирокчиларини рўйхатга олади ҳамда фуқароларнинг сайланган вакиллари ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда фуқаролар вакиллари йиғилиши баённомасини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ фуқаролар вакилларининг сайловини ташкил этиш ва ўтказишда тегишли ҳудуддаги фуқаролар йиғини кенгаши билан ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан белгиланган вакиллик нормасига асосан фуқаролар йиғинидаги фуқаролар вакилларининг сонини аниқлайди ва фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишини ўтказиш жойи, куни ва вақтини белгилайди ҳамда уни ўтказишдан камида уч кун олдин бу ҳақда тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Фуқаролар вакилларининг сайлови бўйича фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишини ўтказиш учун Ишчи гуруҳнинг ҳар бир аъзоси тегишли ҳудудларга бириктирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ишчи гуруҳнинг бириктирилган аъзоси фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишининг иштирокчиларини рўйхатга олади ва имзо варақасини тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Фуқаролар вакилларига номзодлар фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилиши томонидан кўрсатилади ҳамда тегишли ҳудудлар аҳолиси томонидан очиқ овоз бериш орқали сайланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар вакилларига номзодлар ўн саккиз ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшовчи, обрў-эътиборга, ҳаётий тажрибага эга бўлган фуқаролар орасидан кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Овоз бериш натижаларига кўра фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишида иштирок этган фуқароларнинг оддий кўпчилик овозини олган номзод фуқаролар вакили сифатида сайланган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овозлар тенг бўлган тақдирда энг кўп овоз олган икки номзод орасида такрорий овоз бериш шу куннинг ўзида ўтказилади. Такрорий овоз беришда бошқа номзодга нисбатан кўпроқ овоз олган номзод фуқаролар вакили этиб сайланган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Сайлов натижалари фуқароларнинг сайланган вакиллари ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилиши баённомаси билан тасдиқланади. Баённома Ишчи гуруҳ аъзоси ҳамда қоида тариқасида ҳар бир ҳудуддан камида биттадан фуқаро томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баённомага сайловда иштирок этган фуқароларнинг имзо варақалари илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилиши баённомаси фуқаролар вакилларининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Фуқаролар вакиллари ўз ваколатини фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари навбатдаги сайлови бошланганлиги эълон қилингунига қадар амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Фуқаролар вакилларининг йиғилишини чақириш ва ўтказиш тартиби, фуқаролар вакилларининг ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Фуқаролар йиғинини чақиришнинг имкони бўлмаган тақдирда фуқаролар йиғини кенгаши фуқаролар вакилларининг йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар вакилларининг йиғилишига ҳовлилар, уйлар, кўчалардаги фуқароларнинг вакиллари юборилади. Бунда фуқаролар вакилларининг йиғилиши қонунга мувофиқ фуқаролар йиғинини ўтказиш тартиби асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Фуқаролар вакилларининг йиғилиши унда ушбу вакилларнинг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Фуқаролар вакилларининг йиғилишини олиб бориш учун раёсат сайланади. Фуқаролар вакилларининг йиғилишини фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ёки раиснинг маслаҳатчиларидан бири олиб боради. Барча масалалар бўйича қарорлар очиқ ёки яширин овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Фуқаролар вакилларининг йиғилишида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ўз фаолиятларига доир масалалар бўйича маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Фуқаролар вакилларининг йиғилиши тегишли баённома билан расмийлаштирилади. Унда йиғилишнинг ўтказилган санаси, ҳозир бўлган фуқаролар сони, кун тартиби ва йиғилиш юзасидан қабул қилинган қарорлар акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Фуқаролар вакилларининг йиғилишида қабул қилинган қарорлар фуқаролар йиғини қарорларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Фуқаролар вакиллари фуқаролар вакилларининг йиғилишида иштирок этиш орқали шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларда, шунингдек шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларга тааллуқли бўлган ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб Фуқаролар вакилининг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қуйидагилар фуқаролар вакилининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғинини комплекс ривожлантиришни таъминлашга, ўзи сайланган ҳудуд доирасида ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаларининг амалга оширилишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан ўзи сайланган ҳудуд доирасида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал тўловлар ундирилишини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланиш бўйича тадбирлар ўтказишда, ўзи сайланган ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, уйлар ва ҳовлиларни намунали сақлашга доир ишларни ихтиёрийлик асосида ташкил этишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи сайланган ҳудудда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар томонидан тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда ҳамкорлик қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар вакили ўзи сайланган ҳудуд аҳолиси манфаатларидан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Фуқаролар вакилининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Фуқаролар вакили қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий аҳамиятга молик масалаларини кўриб чиқиш ҳақида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳамда фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи сайланган ҳудуддаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш зарурлиги ҳақида фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғинининг фаолият дастурини ва харажатлар сметасини, ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлашга, ўзи сайланган ҳудуд доирасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режалари лойиҳаларига таклифлар тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи сайланган ҳудуддаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалардан бўлган ёшларга, шу жумладан уларга никоҳ тўйи тадбирларини ўтказишда қўшимча моддий ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳақида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳамда фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни бажаришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳамда фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Фуқаролар вакилининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига ва ушбу Низом талабларига қатъий риоя қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилишлари)да фаол иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда ўз зиммасига юкланган вазифалар ижроси ҳақида ўзи айланган ҳудуд аҳолисига ҳисобот тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи сайланган ҳудудда истиқомат қилаётган оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилишига, вояга етмаганлар ва ёшларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғинининг қарорлари ўзи сайланган ҳудудда татбиқ этилишига кўмаклашиш орқали маҳалланинг нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи сайланган ҳудудда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарорларининг тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Фуқаролар вакили қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Фуқаролар вакили ваколатларини муддатидан илгари тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Фуқаролар вакилининг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тугатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаганлиги сабабли у вакил этиб сайланган ҳудуд аҳолисининг камида учдан бир қисми ташаббусига асосан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиғи ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вафот этганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Фуқаролар вакили ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, тегишли ҳудудда бир ой ичида Ишчи гуруҳ томонидан ушбу Низом талабларига риоя этилган ҳолда янги сайлов ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 776-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон; 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон)