31.07.2017 йилдаги 563-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.07.2017 йилдаги 563-сон
Date of entry into force
07.08.2017
Ҳужжат 07.08.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 —2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида дерматовенерология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш давлат дастурлари доирасида республикада аҳолига дерматовенерологик тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона вертикал бирлаштирилган тизими ташкил этилган. Дерматовенерология хизмати муассасаларини замонавий, юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда, дерматовенерология соҳасида профессионал кадрлар тайёрлайдиган илмий мактаб ташкил этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дерматовенерология хизмати амалиётига доимий асосда дерматовенерологик касалликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва даволашнинг замонавий усуллари татбиқ этилмоқда, бу таносил ва терининг юқумли касалликларини аниқлашни 15 фоизга, сурункали дерматозларни аниқлашни 37 фоизга оширишга имкон яратди. Аҳоли ҳаёт тарзининг ўсиши фонида тери касалликлари асоратларининг олдини олиш ва уларни даволаш мақсадида тиббий косметология ёрдамини ривожлантириш зарурияти ошди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра бутун дунёда тери касалликлари ва жинсий йўл орқали юқувчи инфекцияларга чалинган беморлар сонининг ўсиши сақланиб қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли ўртасида дерматовенерологик касалликларнинг олдини олиш, уларни барвақт аниқлаш, илғор диагностика усулларини татбиқ этиш ва даволашнинг самарали тизимини ташкил қилиш, тиббий косметологияни ривожлантириш ҳамда дерматовенерология хизматининг моддий-техника базасини ва кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар дерматовенерология хизматини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг таркибини такомиллаштириш, дерматовенерологик касалликлар ва улар асоратларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва даволашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда республика дерматовенерология хизматининг меъёрий базасини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дерматовенерология хизматининг тиббий муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қайта тиклаш ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш орқали замонавийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг замонавий юқори технологияли диагностика ва даволаш усулларидан фойдаланишини яхшилаш, дерматовенерологик касалликларни даволашда юқори самарага эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва дерматовенерологик касалликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва даволаш соҳасида юртимизда ўтказиладиган илмий текширишлар спектрини кенгайтириш, жинсий йўл орқали юқувчи инфекциялар, дерматологик касалликлар ва уларнинг асоратлари ривожланишини ўрганишга йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий текширишлар ўтказиш, уларни соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етакчи чет эл тиббий муассасалари ва марказлари билан дерматовенерология ва косметология соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, тўпланган тажриба, маълумот ва мутахассислар билан кенг миқёсда алмашишни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят марказларидан узоқда жойлашган аҳолини тўлиқ қамраб олишни ҳисобга олган ҳолда Бекобод шаҳри, Денов, Тўрткўл ва Янгиқўрғон туманларида туманлараро тери-таносил касалликлари диспансери;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидаги юридик шахс шаклида бўлмаган, ходимлар сони 12 штат бирлигидан кўп бўлмаган, дерматовенерология ва тиббий косметология экспериментал илмий лабораторияси (кейинги ўринларда экспериментал лаборатория деб аталади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, экспериментал лаборатория:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дерматовенерология ва тиббий косметология соҳасида замонавий илмий ютуқларни ривожлантириш ва соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ қилиш бўйича мувофиқлаштириш-услубий ишларни, дерматовенерологик касалликлар ва улар асоратларининг олдини олиш самарали дастурларини ишлаб чиқиш орқали эпидемиологик ҳолат мониторингини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лабораториянинг ишлаши ва унинг моддий-техника базасини ривожлантиришга бюджетдан мақсадли ажратилган пул маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган илмий лойиҳалар танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар грантлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига иш юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида дерматовенерология хизматини ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар дастури деб аталади) иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дерматовенерология ва косметология соҳасида тиббий муассасалар фаолиятини ягона услубий вертикал бошқаришни ташкил этишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг дерматовенерология хизмати ташкилий тузилмасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази тузилмасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий ва туманлараро тери-таносил касалликлари диспансерларининг намунавий тузилмасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дерматовенерология ва тиббий косметология экспериментал илмий лабораторияси тўғрисидаги низомни ва унинг тузилмасини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки, Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатлар «Соғлиқни сақлаш» соҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки, Чора-тадбирлар дастури иловасида кўрсатилган Дерматовенерология хизматининг тиббий муассасаларини қуриш, қайта тиклаш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда — Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун чет давлатларнинг, халқаро молиявий институтларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантларини ҳамда бюджетдан ташқари бошқа маблағларни жалб этиш бўйича зарур чоралар кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 31 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
563-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 778-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)