1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.09.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик / 17.06.04.00 Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида иш юритиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар;
2.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Суд тузилиши;
3.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро иши юритишни амалга оширишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдоларининг қонунийлиги, шаффофлиги ва холислигини таъминлаш, нарх-наво манипуляцияси ва бошқа суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ижро этилишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукционлар уларда Интернет тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ҳамда буюртмаларни қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш тартиб-таомилларига аралашувни истисно этадиган махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланилган ҳолда ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукционлар ўтказилиши ҳақидаги хабарнома ва лот тўғрисидаги маълумот электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли операторнинг веб-порталида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтларида аукцион ўтказиш бошланишига 15 календарь кундан кечиктирмасдан жойлаштирилади;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон буюртма бериш ва закалат киритиш орқали амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастлабки электрон онлайн-аукцион нархни ошириб бориш тамойили, такрорийлари эса нархни тушириб бориш тамойили бўйича ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулк электрон онлайн-аукционга баҳолаш қиймати бўйича қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижрочилари электрон онлайн-аукционларда сотилмаган мол-мулкни арзонлаштиришга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Бюро ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) ташкил қилиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмалари бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкни электрон онлайн-аукционларда реализация қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш тартиби, шунингдек, савдога қўйилган мол-мулк ҳақида кенг хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш учун электрон рақамли имзо калитларининг сертификатларини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкни сақлаш, ташиш, сақлаб туриш ва савдога тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли оператор ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ўз фаолиятини амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида филиаллар ташкил этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятини молиялаштириш электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш, электрон рақамли имзо калитларини бериш хизматлари учун тушаётган маблағлар, асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар, шунингдек, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бюро бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг Уставини тасдиқласин ва унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни унинг фаолиятини юқори ва профессионал даражада самарали ташкил этишга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа зарур моддий-техника ресурслари билан жиҳозласин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Марказ унинг моддий-техника базасини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, компьютер ва сервер техникаси, техника воситалари, дастурий маҳсулот ва бошқа моддий-техника ресурслари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан 3 йил муддатга озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бюро Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда теле- ва радиоканалларда, босма нашрларда, Интернет тармоғида, шунингдек, бошқа оммавий ахборот воситаларида мазкур қарор нормаларининг мазмун-моҳияти электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш ва уни ўтказиш натижаларига кўра мол-мулкни реализация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда кенг ёритилишини ташкил қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 27 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3149-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси — электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур маълумотларни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш имкониятини, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон онлайн-аукционлар жараёнида бевосита иштирок этишини таъминлайдиган ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хабарнома — интернет тармоғида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтларига жойлаштириладиган, «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида мол-мулкнинг келгусида сотилиши ҳақидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лот — қарздорнинг ёки учинчи шахснинг электрон онлайн-аукционда сотиладиган мол-мулки ёки мулкий ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион объекти — электрон онлайн-аукционда сотиш учун қўйилган мол-мулк, шу жумладан, мулкий ҳуқуқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор — «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг баҳоланган қиймати — электрон онлайн-аукцион объектининг баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда ёки давлат ижрочисининг мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги қарорида ёхуд суд қарорида кўрсатилган қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
такрорий аукцион — нархни тушириб бориш услубида ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошланғич нарх — мол-мулк электрон онлайн-аукционга қўйилган дастлабки нарх;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасидаги техник узилиш — иштирокчилардан бирига электрон онлайн-аукционда иштирок этишга имкон бермайдиган ёки оператор ходимига электрон онлайн-аукцион ўтказилишига хизмат кўрсатишнинг техник имкониятини таъминламайдиган электрон савдо майдончасидаги техник носозликлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион иштирокчиси — электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртма берган ва унда иштирок этишга қўйилган жисмоний ёки юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукцион — салоҳиятли харидорларга тенг имконият яратган ҳолда, мол-мулк Интернет тармоғидаги «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида сотиладиган аукцион шаклидаги электрон савдо усули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиладиган мол-мулкни кўздан кечириш ёки баҳолашни амалга оширган баҳоловчи ташкилотларнинг мутахассислари ва ходимлари, шунингдек, операторнинг ходимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари ва ер участкаларига бўлган мулкий ҳуқуқлар реализация қилинганда — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган шахслар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида жойлашган турар кўчмас мулк сотилаётганда — Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган шахслар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мол-мулк электрон онлайн-аукционда сотиш учун оператор томонидан давлат ижрочисининг буюртмаси бўйича қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон онлайн-аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар учун оператор шартномада белгиланган, бироқ мол-мулк сотилган сумманинг бир фоизидан ошмаган миқдорда ҳақ олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишда Бюро ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари Бюро директори томонидан тасдиқланган Регламентда (кейинги ўринларда Регламент деб юритилади) белгиланган тартибда операторга кўмаклашадилар ва ўзаро ҳамкорлик қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мол-мулк электрон онлайн-аукционга давлат ижрочиси қабул қиладиган қарорга асосан қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарздор ва ундирувчини ўтказилган баҳолаш ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилмасдан ҳамда уларга баҳолаш натижалари юзасидан 10 календарь кун давомида шикоят қилиш имкониятини бермасдан туриб мол-мулк электрон онлайн-аукционга қўйилмайди, давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мол-мулкни электрон онлайн-аукционга қўйиш учун давлат ижрочиси Бюро директори томонидан тасдиқланган шаклда ижро иши юритишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга электрон буюртма юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмага қуйидаги ҳужжатлар электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро ҳужжатининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкни хатлаш баённомасининг ёки мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкни баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг ёки баҳолаш тўғрисида давлат ижрочиси қарорининг ёхуд мол-мулкнинг баҳоланган нархи кўрсатилган суд қарорининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
регламентда назарда тутилган, мол-мулк туридан келиб чиқиб уни тавсифлайдиган ҳужжатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агар буюртмага мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар илова қилинмаган ёхуд улар лозим даражада расмийлаштирилмаган ҳолларда оператор электрон буюртмани олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай электрон хат билан давлат ижрочисига унинг буюртмасини қайтаради. Бунда, бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар хатда кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ижрочиси бир ҳафта муддатда оператор томонидан кўрсатилган барча камчиликларни тузатади ва электрон буюртмани мазкур Низомнинг 7-банди талабларига мувофиқ қайтадан юборади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Электрон онлайн-аукционни ўтказиш ҳақидаги ахборотни жойлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Оператор белгиланган талабларга жавоб берадиган буюртма ва унга илова қилинган ҳужжатларни олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай электрон онлайн-аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарномани ўзининг веб-порталига жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир вақтнинг ўзида савдога қўйилган аукцион объекти ҳақидаги маълумот Бюро ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Электрон онлайн-аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарнома уни ўтказиш кунига камида 15 календарь кун қолганда операторнинг веб-порталига жойлаштирилиши ва веб-порталда аукцион бошлангунга қадар туриши лозим.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли лот бўйича электрон онлайн-аукцион бошлангандан кейин веб-порталда аукцион бошланганлиги ҳақидаги маълумот автоматик тарзда янгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион якунлангандан кейин веб-порталда аукцион якунланганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумот автоматик тарзда янгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукционни ўтказиш санаси, шу жумладан, уни бошланиш ва якунлаш вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лот рақами ва номланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртмаларни қабул қилишнинг охирги санаси ва вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион объекти ва унинг жойлашган жойи (сақлаш жойи) ҳақидаги маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион объектининг техник тавсифи ҳақида батафсил маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукционни ўтказиш услуби (нархни ошириб бориш ёки тушириб бориш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион объектининг баҳоланган қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошланғич нарх;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг паст нарх (такрорий аукцион ўтказилганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулк қийматидан фоиз кўринишида ва қатьий суммада ифодаланган қадам баҳоси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
закалат пулининг мол-мулк қийматидан фоиз кўринишида ва қатьий суммада ифодаланган миқдори, закалат пули ўтказилиши лозим бўлган операторнинг банк ҳисобварағи реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюро бўлинмасининг номи, манзили ва телефон рақами, мол-мулкни электрон онлайн-аукционга қўйишга асос бўлган қарорни чиқарган давлат ижрочисининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижрочисининг қарори бўйича қўшимча маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Хабарнома жойлаштирилган пайтдан бошлаб оператор давлат ижрочилари билан ўзаро ҳамкорликда салоҳиятли харидорларга мол-мулкни олдиндан кўриш (кўздан кечириш) имкониятини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Операторнинг веб-порталида барча хоҳловчиларга хабарнома ва лот бўйича батафсил маълумот билан эркин танишиш имконияти таъминланиши лозим. Шунингдек, операторнинг веб-порталида, Бюро ва унинг ҳудудий бошқармаларининг веб-сайтларида электрон онлайн-аукцион ўтказиш қоидалари билан танишиш имконияти яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек, бошқа усулларда аҳолини электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш тартиби ҳақида мунтазам таништириб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Электрон онлайн-аукционда иштирок этиш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртмалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қабул қилинади ва электрон онлайн-аукционни ўтказиш кунидан икки иш куни олдин (соат 13-00 да) якунланади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртма қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган буюртмалар қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Буюртмалар электрон кўринишда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртма электрон рақамли имзо билан имзоланади. Буюртмада закалат пули тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг реквизитлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи буюртмага закалат пули тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхасини илова қилиши мумкин.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармонига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, тўлов ҳужжатининг тўлов мақсадида закалат пули тўланаётган лот рақами кўрсатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир нечта аукцион объектлари бўйича закалат пулини тўлаш уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тўлов ҳужжатлари билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун закалат пули мол-мулк баҳоланган қийматининг 5 фоизи миқдорида белгиланади ва операторнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Буюртмачи буюртма қабул қилишнинг охирги муддатидан кечиктирмасдан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ва электрон рақамли имзо билан имзоланган билдиришномани операторга юбориш орқали электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртмани ўзгартириш ёки чақириб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачига қайтарилган закалат пули буюртмачи томонидан банк ҳисобрақами реквизитлари нотўғри кўрсатилганлиги сабабли ёки бошқа сабабларга кўра операторнинг банк ҳисобрақамига қайта келиб тушган тақдирда, оператор банк реквизитлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар сўровномасини юбориб, иштирокчини бу ҳақда хабардор қилади. Мазкур ҳолатда закалат пули буюртмачи ўзининг банкдаги ҳисобрақами реквизитларини аниқ кўрсатиб мурожаат қилган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмай буюртмачига қайтарилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хабарномада кўрсатилган буюртма бериш муддати тугагунига қадар буюртма бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртма дастур ёрдамида автоматик тарзда текширилади, текширув натижаси ва қабул қилинган қарор ҳақида буюртмачига зудлик билан хабар қилинади, ушбу банднинг еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар, дастур ёрдамидаги текширувлар натижаларига кўра буюртманинг барча талабларга мувофиқлиги, бироқ операторнинг банкдаги ҳисобрақамига закалат пули келиб тушмаганлиги аниқланса, оператор бу ҳақда буюртмачини зудлик билан хабардор қилади ва буюртма бўйича икки иш кунидан кечиктирмай якуний қарор қабул қилиниши кераклигини маълум қилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Буюртма мазкур Низомнинг 18-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга мувофиқ келган тақдирда, оператор зудлик билан буюртмачига электрон онлайн-аукционда иштирок этишига рухсат беради, шунингдек электрон почта орқали буюртмачини аукцион иштирокчиси мақомини олганлиги ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион иштирокчиларига улар электрон онлайн-аукционда иштирок этишда фойдаланиш учун шахсий тартиб рақамлари берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Буюртма мазкур Низомнинг 18-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга мувофиқ келмаган тақдирда, оператор зудлик билан (буюртма берилган пайтда закалат пули операторнинг банкдаги ҳисобрақамига келиб тушмаган ҳолларда икки иш куни давомида) буюртмачининг электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртмасини рад этади ва бу ҳақда унга электрон хат билан билдиришнома юборади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, буюртмачи хабарномада кўрсатилган буюртма қабул қилиш вақти якунлангунига қадар электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртмани ундаги камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран юборишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Оператор буюртмалар ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг сақланишини, шунингдек, улар сир тутилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмаларни қабул қилиш даврида, шунингдек, электрон онлайн аукционни ўтказиш давомида операторнинг веб-порталида аукцион иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, шарифи, яшаш манзили, юридик шахснинг номи ва почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, иштирокчини аниқлаш имконини берадиган бошқа маълумотларни) акс эттиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Нархни ошириб бориш услубида электрон онлайн-ауцион ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Операторнинг веб-порталида электрон онлайн-аукцион хабарномада кўрсатилган кун ва вақтда бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Электрон онлайн-аукцион унда иштирок этишга қўйилган икки ёки ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Электрон онлайн-аукцион иш куни давомида соат 9-00 дан 18-00 га қадар ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи ва ундан кейинги қадамларда — аукцион объекти баҳоланган қийматининг 3 фоизи миқдорида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоланган қиймати хабарнома жойлаштириш пайтида энг кам ойлик ҳақининг икки минг бараваридан юқори бўлган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, аукцион қадами, истисно тариқасида, аукцион объекти баҳоланган қийматининг 2 фоизи миқдорида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Электрон онлайн-аукцион аукцион иштирокчиларидан лотни бошланғич нархдан битта қадамга оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Агар таклиф берилгандан кейин 10 дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири белгиланган қадамга оширилган лот нархини тасдиқласа, кейинги таклифни тасдиқлаш учун вақт яна 10 дақиқага узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Агар охирги тасдиқланган таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, электрон онлайн-аукцион аукцион натижалари ҳақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган ҳолда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Агар лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги тасдиқлаган аукцион иштирокчиси буни электрон онлайн-аукционни ўтказиш вақти якунлангунга ўн дақиқадан кам қолганда амалга оширган бўлса, аукционни ўтказиш вақти охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб кейинги ўн дақиқага узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф электрон онлайн аукционни ўтказиш вақтини ўн дақиқадан узайтириб боради. Бироқ, бунда электрон онлайн аукционни ўтказиш вақти 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва аукцион 21-00 соатга қадар якунланиши лозим. Лот нархи бўйича таклифни соат 21-00 га қадар охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Электрон онлайн-аукционни ўтказишга тўсқинлик қиладиган ягона электрон савдо майдончасида содир бўлган техник узилиш ҳолларида, аукцион ўтказиш санаси ва вақти ҳақида аукцион иштирокчиларини мажбурий хабардор қилган ҳолда аукцион техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги кунда давом эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Электрон онлайн-аукцион якунланганда операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лотнинг бошланғич нархи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
охирги ва охиргидан олдин тасдиқланган таклифлар (охирги ва охиргидан олдинги қадамларни ҳисобга олган ҳолда аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган таклифлар бўйича шаклланган нархлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион ғолибининг ҳамда охиргидан олдин таклифни тасдиқлаган иштирокчининг фамилияси, исми, шарифи ёки номи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Электрон онлайн-аукцион қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун биронта аукцион иштирокчиси қўйилмаган бўлса, шу жумладан, унда иштирок этиш учун биронта ариза келиб тушмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционда иштирок этишга фақат бир нафар иштирокчи қўйилган бўлиб, у аукцион объектини мазкур Низомнинг 36-бандида белгиланган тартибда сотиб олишдан бош тортган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион иштирокчиларидан ҳеч қайси бири мол-мулкни аукцион жараёнидан таклиф этилган нархда сотиб олиш истагини билдирмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилгунга қадар операторга аукцион ғолиби мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларга мансублиги маълум бўлиб қолса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 53-бандида белгиланган тартибда мол-мулкни сотиб олиш таклиф этилган аукцион ғолиби ва охиридан олдинги таклифни тасдиқлаган иштирокчи томонидан мол-мулк баҳоси белгиланган муддатда тўлиқ тўланмаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Электрон онлайн-аукцион ўтказилмаган деб топилганда, бу ҳақдаги маълумот ўтказилмаган деб топиш сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган ҳолда операторнинг веб-порталида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Агар мазкур Низомнинг 33-банди иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича электрон онлайн-аукцион ўтказилмаган деб топилганлиги сабабли мол-мулк реализация қилинмаган ҳолларда мол-мулк мазкур Низомнинг 6-бобида белгиланган тартибда ўтказиладиган такрорий аукционга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар мазкур Низомнинг 33-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича электрон онлайн-аукцион ўтказилмаган деб топилганлиги сабабли мол-мулк реализация қилинмаган ҳолларда мол-мулк мазкур Низомнинг 5-бобида белгиланган тартибда ўтказиладиган аукционга қайтадан қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Агар буюртмаларни қабул қилишнинг охирги вақтига қадар буюртма фақат бир нафар иштирокчи томонидан берилган бўлса, электрон онлайн-аукционни ўтказиш куни оператор ушбу иштирокчига аукцион объектининг баҳоланган қийматини беш иш куни ичида тўлаган ҳолда сотиб олиш ҳақидаги таклифни электрон хат билан юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар иштирокчи мол-мулк қийматини беш иш куни давомида тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга мазкур Низомнинг 50-51-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар аукцион иштирокчиси таклиф юборилган кундан бошлаб беш иш куни давомида мол-мулкни сотиб олиш истаги йўқлиги ҳақида операторни хабардор қилса ёки ушбу муддат ичида мол-мулк баҳосини тўлиқ тўламаса, у аукцион объектини сотиб олишдан бош тортган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Такрорий электрон онлайн-аукцион ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Такрорий аукцион электрон онлайн-аукцион ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб ўн икки иш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади ҳамда хабарномада кўрсатилган кун ва вақтда бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Агар лот нархи бир қадамга туширилгандан кейин йигирма дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири лотни туширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқламаса, лот нархи белгиланган қадамга яна туширилади, таклифни тасдиқлаш учун вақт эса кейинги йигирма дақиқага узайтирилади. Бунда, бошланғич нарх белгиланган қадамга иштирокчилардан бири лот нархи тўғрисидаги таклифни тасдиқлагунига қадар энг паст нархгача тушириб борилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Агар иштирокчиларнинг бири таклиф қилинган лот нархини тасдиқласа, аукционнинг қолган иштирокчиларига унинг бошланғич нархидан 2 фоизга оширилган лот нархини тасдиқлаш таклиф этилади. Бунда лот нархи ҳақидаги кейинги таклифни тасдиқлаш вақти ўн дақиқага узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб ўн дақиқа мобайнида иштирокчилардан биронтаси томонидан кейинги таклиф тасдиқланмаса, аукцион натижалари тўғрисидаги баённома автоматик тарзда шакллантирилиб электрон онлайн-аукцион тугатилади. Лот нархи тўғрисидаги таклифни охирги бўлиб тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб тан олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар иштирокчи томонидан электрон онлайн-аукцион ўтказилиш вақти тугашига ўн дақиқадан кам қолганда лот нархини бошланғич нархнинг 2 фоизи миқдорида ошириш тўғрисидаги таклиф тасдиқланса, аукцион ўтказилиш муддати охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб ўн дақиқага узайтирилади. Лот нархини бошланғич нархнинг 2 фоизи миқдорида ошириш тўғрисидаги ҳар бир кейинги таклиф электрон онлайн-аукцион ўтказилиш вақтини ўн дақиқага узайтиради. Бунда электрон онлайн-аукцион ўтказилиш вақти 3 соатдан ошмайдиган муддатга узайтирилади ва аукцион соат 21-00 гача тугалланиши керак. Лот нархи тўғрисидаги таклифни соат 21-00 га қадар охирги бўлиб тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб тан олинади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Такрорий аукцион якунланганда операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион натижалари бўйича лотнинг реализация қилинган баҳоси, аукцион давомида лот нархини ошириш тўғрисидаги таклиф тасдиқланган тақдирда — охирги ва ундан олдинги ставкалар (аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган охирги ва ундан олдинги қадамлар ҳисобга олинган нарх);
(45-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион ғолибининг фамилияси, исми ва шарифи ёки номи, аукцион давомида лот нархини ошириш тўғрисидаги таклиф тасдиқланган тақдирда — охиргидан олдинги ставкани қилган иштирокчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номланиши.
(45-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Такрорий аукцион қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукционда иштирок этишга икки нафардан кам аукцион иштирокчиси қўйилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион иштирокчиларидан ҳеч қайси бири мол-мулкни аукцион жараёнидан таклиф этилган нархда сотиб олиш истагини билдирмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар аукцион ғолиби мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларга мансублиги аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиргунга қадар операторга маълум бўлиб қолса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион ғолиби ҳамда охиргидан олдинги ставкани қўйган ва унга мазкур Низомнинг 53-бандида белгиланган тартибда мол-мулкни сотиб олиш таклиф этилган иштирокчи томонидан белгиланган муддатда мол-мулк қиймати тўлиқ тўланмаса.
(46-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Такрорий аукцион ўтказилмаган деб топилган тақдирда, оператор мол-мулкни электрон онлайн-аукционга қўйиш ҳақида буюртма берган давлат ижрочисини бу ҳақда электрон хат билан хабардор қилади ҳамда мол-мулкни аукцион савдосидан олади, мазкур Низомнинг 48-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Давлат даромадига (Давлат бюджетига) ундирувларни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни реализация қилишда, шунингдек, мазкур Низомнинг 46-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра такрорий аукцион ўтказилмаган деб топилган тақдирда, мол-мулк мазкур Низомнинг 6-бобида белгиланган тартибда ўтказиладиган такрорий аукционга қайтадан қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, баҳоланган қийматнинг 50 фоизига етгунига қадар ҳар бир қайтадан ўтказилган такрорий аукционда энг паст нарх 5 фоизга камайтирилади, мазкур Низомнинг 46-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра ўтказилмаган деб топилиши муносабати билан қайтадан ўтказилган такрорий аукционлар бундан мустасно.
(48-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Ҳисоб-китоб қилиш ва аукцион объектига бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Аукцион ғолиби электрон онлайн-аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай аукционда сотилган мол-мулкнинг қийматини тўлиқ тўлаши ва пул маблағлари ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхасини операторга жўнатиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ушбу лот бўйича аввал тўланган закалат пули мол-мулкнинг қийматига қўшиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ғолиб томонидан аукцион объекти қиймати тўлиқ тўлангандан сўнг оператор бир иш кунидан кечиктирмасдан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар ҳақини ушлаб қолган ҳолда мол-мулкни реализация қилишдан тушган маблағларни Бюро бўлинмасининг давлат ижрочиси буюртмасида кўрсатилган банк ҳисобварағига ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус бланкада аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиради, уни асосий муҳр билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибига топширади (ёки аукцион ғолибининг розилигига кўра почта жўнатмаси билан юборади). Баённоманинг бир нусхаси электрон онлайн-аукцион натижалари ҳақида хабардор қилган ҳолда, белгиланган тартибда давлат ижрочисига юборилади, иккинчи нусхаси операторда қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукционни ўтказиш санаси тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкни электрон онлайн-аукционга қўйишга асос бўлган ижро ҳужжати ва давлат ижрочисининг қарори тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион ғолиби ва аукционнинг бошқа иштирокчилари тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион объекти тўғрисида, шу жумладан, уни тавсифловчи маълумотлар (кўчмас мол-мулкнинг умумий ва фойдали майдони, мулкий ҳуқуқ муддати ва у бўйича мажбуриятлар, автотранспорт воситасининг давлат рўйхат рақами, ишлаб чиқарилган йили, двигатель, шасси ва кузов рақамлари ва бошқа тавсифлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулк ҳуқуқи ва бошқа мулкий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган бошқа шартлар тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Аукцион натижалари ҳақидаги баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, мол-мулкни тақиқдан ечиш, уни аукцион ғолибига топшириш, шунингдек, ғолиб номига мулкни, мулк ҳуқуқини ва бошқа мулкий ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Агар электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра аукцион ғолиби беш иш куни ичида аукционда сотилган мол-мулк қийматини тўлиқ тўламаса ва тўлов фактини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этмаса, оператор кейинги календарь кундан кечиктирмай охиргидан олдинги таклифни тасдиқланган аукцион иштирокчисига электрон хат юбориб, мол-мулкнинг у томонидан тасдиқланган нархдаги қийматини беш иш куни ичида тўлашни таклиф қилади.
(53-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштириш вақтида операторга аукцион ғолиби мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларга мансублиги маълум бўлиб қолган тақдирда, охиргидан олдинги таклифни тасдиқланган аукцион иштирокчисига шу мазмундаги хат юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар охиргидан олдинги таклифни тасдиқланган аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида мол-мулк қийматини тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга мазкур Низомнинг 50-51-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида мол-мулкни сотиб олиш истаги йўқлиги тўғрисида операторни хабардор қилса ёки ушбу муддат ичида мол-мулк қийматини тўлиқ тўламаса, у аукцион объектини сотиб олишдан бош тортган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Закалат пулини қайтариш тартиби ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Аукцион якунланганидан ёки ўтказилмаган деб топилганидан сўнг закалат пули қуйидаги тарзда қайтарилади, мазкур Низомнинг 55 ва 56-бандларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
охиргидан олдинги таклифни тасдиқлаган аукцион иштирокчисига — аукцион якунланган кундан бошлаб 12 иш куни ичида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархни ошириб бориш усулида ўтказиладиган электрон онлайн-аукционга иштирок этишга қўйилган ягона иштирокчига — хабарномада кўрсатилган аукцион ўтказиш кунидан бошлаб 6 иш куни ичида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа иштирокчиларга — аукцион якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, закалат пули аукцион иштирокчисининг аризасига асосан айнан шу лот бўйича такрорий аукционда қатнашиш учун операторнинг банк ҳисобварағида қолдирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Аукцион объектининг қийматини мазкур Низомнинг 36, 49 ва 53-бандларида белгиланган тартибда тўлиқ тўлаган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва мол-мулк қийматига қўшиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Аукцион объектининг қийматини мазкур Низомнинг 49 ва 53-бандларида белгиланган тартибда тўлиқ тўламаган аукцион иштирокларига, шунингдек, мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва операторнинг тасарруфида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Электрон онлайн-аукционни тўхтатиш ёки бекор қилиш тартиби ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ижро иши юритиш тўхтатилганда, агар ижро ҳаракатларини тўхтатиш ҳақидаги давлат ижрочисининг билдиришномаси ёки суд қарори ёхуд ижро ҳужжатини берган бошқа органнинг қарори операторга электрон онлайн-аукцион ўтказиш бошлангунга қадар ёки у ўтказилмаган деб топилгандан сўнг келиб тушган тақдирда электрон онлайн-аукционни ташкил этиш тартиб-таомиллари тўхтатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолатда аукционни бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумот уни бекор қилиш сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган ҳолда операторнинг веб-порталида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, аукцион иштирокчисининг аризасига асосан закалат пули буюртма берилган кундан бошлаб уч иш куни ичида унга қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро иши юритиш тикланганда, оператор ижро иши юритишни тиклаш тўғрисида давлат ижрочиси ёки бошқа ваколатли мансабдор шахснинг билдиришномаси ёки қарорини олган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай электрон онлайн-аукционни (шу жумладан, такрорий аукционни) ўтказиш ҳақидаги хабарномада тегишли ахборотни жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ижро ҳужжатини беришга асос бўлган қарор бекор бўлганда, ижро иши юритиш бошқа асослар бўйича тугатилган ёки тамомланганда, агар тегишли билдиришнома операторга электрон онлайн-аукцион ўтказиш бошлангунга қадар ёки унинг ўтказилмаган деб топилгандан сўнг келиб тушган тақдирда, электрон онлайн-аукционни ташкил этиш тартибот-таомиллари мол-мулкни аукцион савдосидан олган ҳолда тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолатда аукцион бекор қилинганлиги ва мол-мулк аукцион савдоларидан олинганлиги ҳақидаги маълумот бекор қилиш сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган ҳолда операторнинг веб-порталида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Закалат пули аукцион бекор қилинган кундан бошлаб уч иш куни давомида аукцион иштирокчиларига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Ижро иши юритишни тўхтатиш ёки тиклаш, шунингдек, ижро иши юритишни тамомлаш ёки тугатиш ҳақида давлат ижрочиси томонидан операторни хабардор қилиш тартиби регламентда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Аукционни ўтказиш пайтида ижро иши юритишни тўхтатиш, тугатиш ва тамомлаш ҳақидаги билдиришнома операторга келиб тушганлиги муносабати билан юзага келган ва аукцион объекти билан боғлиқ бўлган масалалар ва низолар суд томонидан аукцион ғолибининг қонуний манфаатларини ҳамда электрон онлайн-аукционда олди-сотди шартномаси тузилганлигини инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон онлайн-аукционда иштирок этишга ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА
1. ___________________________________________________________________________ (юридик шахс учун — тўлиқ номи, юридик манзили, банк реквизитлари;
_____________________________________________________________________________ жисмоний шахс учун — Ф.И.Ш., яшаш манзили)
(кейинги ўринларда –ИШТИРОКЧИ)
Лот рақами:
№ _________
Лотнинг номланиши:
_______________________________________________
_______________________________________________
_______________________________________ ни сотиш
бўйича электрон онлайн-аукцион ўтказиш ҳақидаги хабарнома билан танишиб, электрон онлайн-аукционда қатнашишга__________________________________________________________
(тўлов ҳужжати реквизитлари)
тўлов ҳужжати бўйича закалат пулини тўлаб, «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида онлайн-аукционларни ўтказиш қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) билан танишиб, _____ йил «______» ____________ да соат ______ да __________ сайтида бўлиб ўтадиган электрон онлайн-аукционда қатнашиш учун мазкур буюртмани қабул қилишингизни сўрайди.
2. ИШТИРОКЧИ электрон онлайн-аукционда қатнашишга мазкур буюртмани тақдим қилиб, Қоидалардаги шартларга розилигини тасдиқлайди.
3. ИШТИРОКЧИ электрон онлайн-аукцион ғолиби деб топилган тақдирда, аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан лотнинг аукционда шаклланган нархдаги қийматини тўлиқ тўлаш ва тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этиш мажбуриятини олади.
Шунингдек, агар ИШТИРОКЧИНИНГ таклифи охиргидан олдин бўлиб, ғолиб белгиланган муддатларда аукцион объекти учун тўловни амалга оширмаган ёки аукционда иштирок этиш ҳуқуқи эга бўлмаган тақдирда, ИШТИРОКЧИ беш иш кунидан кечиктирмасдан лотнинг қийматини тўлаш ва тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этиш мажбуриятини олади.
4. ИШТИРОКЧИ суд органлари, прокуратура, ички ишлар, давлат солиқ ва божхона хизматлари ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати органларининг ходими эмаслигини, аукционга қўйилган мулк баҳоланиши ёки кўздан кечирилишида иштирок этмаганлигини, хорижий давлат фуқароси эмаслигини (ер участкаси ва ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш бўйича ўтказиладиган аукционда қатнашиш учун буюртма беришда), Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий припискада туришини (Тошкент шаҳар ва Тошкент шаҳрида жойлашган турар жой кўчмас мулкни аукционда реализация қилиш учун буюртма беришда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) тасдиқлайди.
ИШТИРОКЧИ мазкур маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаган тақдирда, аукцион натижалари ҳақиқий эмас деб топилиши ва закалат пули қайтариб берилмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди.
5. ИШТИРОКЧИ электрон онлайн-аукционга қўйилган мол-мулк давлат ижрочисининг буюртмасига асосан сотилаётганлиги тўғрисида огоҳлантирилди ҳамда давлат ижрочиси томонидан қонунчиликда белгиланган асослар бўйича электрон онлайн-аукцион тўхтатилганлиги ёки бекор қилинганлиги ёхуд мол-мулк (лот) ёки унинг бир қисми электрон онлайн аукциондан олинганлиги учун ИШТИРОКЧИГА етказилган зарар учун «E-IJRO AUKSION» ЯЭСМ оператори жавоб бермаслиги билан келишади.
6. «E-IJRO AUKSION» ЯЭСМ оператори томонидан юборилган барча хатларни ИШТИРОКЧИ ўзининг ______________________________________________________________ электрон (электрон почта манзили)
манзили орқали олишини расман тасдиқлайди.
7. Закалат пулини қайтариш учун ИШТИРОКЧИНИНГ банк реквизитлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртмани чақириб олиш ҳақида БИЛДИРИШНОМА
_____________________________________________________________________________ (юридик шахс учун — тўлиқ номи ва юридик манзили
_______________________________________________________________________ мазкур жисмоний шахс учун — Ф.И.Ш, яшаш манзили)
билдиришнома билан ___-сонли лот бўйича _________________________________________
(электрон онлайн-аукцион ўтказиш санаси)
куни ўтказиш белгиланган электрон онлайн-аукционда иштирок этишга берган буюртмани чақириб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ–3149-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни жорий қилишга қаратилган чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕЖАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Тадбирларнинг номланиши
Амалга ошириш шакли
Ижро муддати
Масъул ижрочилар
I. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш
1.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни, шу жумладан, мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш.
Қонун лойиҳаси
2017 йил
15 августга қадар
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро
(Б. Кудратходжаев),
Олий суд (К. Камилов),
МХХ (Р. Гулямов), ИИВ (А. Азизов),
Адлия вазирлиги (М. Икрамов), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Гулямов), манфаатдор вазирлик ва идоралар
2.
Қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти девони ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
2017 йил
15 августга қадар
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро
(Б. Кудратходжаев),
Адлия вазирлиги (М. Икрамов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
3.
Электрон онлайн-аукционлар ташкил этиш ва ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси оператори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Буйруқ
2017 йил
1 августга қадар
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро
(Б. Кудратходжаев)
4.
Мажбурий ижро чораларини қўллаш ва қарздорнинг мол-мулкини хатлашда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг ликвидлигини аниқлаш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Буйруқ
2017 йил
15 августга қадар
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро
(Б. Кудратходжаев)
II. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК фаолиятини ташкил этиш
5.
«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — Марказ деб юритилади) Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда Марказни давлат рўйхатидан ўтказиш.
Уставни тасдиқлаш ва Марказни давлат рўйхатидан ўтказиш
2017 йил
1 августга қадар
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев),
Адлия вазирлиги (М. Икрамов)
6.
Марказни унинг фаолиятини юқори ва профессионал даражада самарали ташкил этишга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш.
Ташкилий тадбирлар
2017 йил
15 августга қадар
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ
7.
Марказни мебель, компьютер техникаси ва бошқа зарур моддий-техника ресурслари билан жиҳозлаш.
Ташкилий тадбирлар
2017 йил
15 августга қадар
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг кузатув кенгаши (М. Азимов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро
(Б. Кудратходжаев), Марказ
8.
Электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур ташкилий, ташкилий-техник ва дастурий-аппарат ишларини ўрнатилган талабларга мувофиқ амалга ошириш.
Комплекс чора-тадбирлар
2017 йил
20 августга қадар
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ
9.
Марказни электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш маркази сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома олиш
2017 йил
20 августга қадар
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ
III. «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасини ташкил этиш ва мол-мулкларни электрон онлайн-аукционларда сотиш тизимини жорий этиш
10.
Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни ва мулкий ҳуқуқларни электрон онлайн-аукционларда сотиш тизимини жорий этиш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Концепция
2017 йил
1 августга қадар
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ
11.
«E-IJRO AUKSION» дастурий-аппарат комплексини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Техник топшириқ
2017 йил
1 августга қадар
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ
12.
«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси фаолият кўрсатишини таъминлаш учун сервер ва бошқа аппарат жиҳозлари, сертификатланган дастурий маҳсулотларни харид қилиш.
Асбоб-ускуналарни харид қилиш
2017 йил
10 августга қадар
Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 йилдаги Ф–759-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Махсус комиссия,
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов), Марказ
13.
Қуйидаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:
«E-IJRO AUKSION» амалий дастурий маҳсулотни ишлаб чиқувчи ташкилотни танлаб олиш;
«E-IJRO AUKSION» амалий дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш.
Комплекс чора-тадбирлар
2017 йил
5 августга қадар
Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 йилдаги Ф–759-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Махсус комиссия,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ
14.
«E-IJRO AUKSION» дастурий комплексини қабул қилиш ва тажриба тариқасида фойдаланишга топшириш.
Қабул қилиш далолатномаси
2017 йил
15 августга қадар
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ
16.
Марказнинг веб-сайтини ишлаб чиқиш ҳамда Бюро ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтларига электрон онлайн-аукционларга қўйилган мол-мулклар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва улардаги маълумотларни янгилаб бориш имконини яратган ҳолда такомиллаштириш.
Ташкилий тадбирлар
2017 йил
20 августга қадар
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро
(Б. Кудратходжаев), Марказ
17.
Аҳолини электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш ва мол-мулкларни сотиб олиш,шунингдек, электрон рақамли имзони олиш тартиби билан кенг таништиришни назарда тутувчи кўргазмавий видеороликлар ва бошқа видео маҳсулотларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, теле- ва радиоканалларда жойлаштириш ва эълон қилиш учун тайёрлаш.
Тарғибот материалларини тайёрлаш
2017 йил
20 августга қадар
МТРК (Х. Мирзахидов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ