Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2021 27.06.2017 йилдаги ПҚ-3096-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 27.06.2017 йилдаги ПҚ-3096-сон
Date of entry into force
10.07.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2021
Ҳужжат 10.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги ПФ-6179-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 27 июндаги ПФ-5095-сонли Фармонини ижро этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни мақсадли молиялаштиришнинг принципиал янги механизмини жорий этиш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини бошқариш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси кенгаши (кейинги ўринларда — Жамғарма кенгаши) таркиби 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини бошқариш департаментининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 17 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Департамент Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари комплекси таркибига кириши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент давлат хариди учун етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосили ҳисоб-китобини молиялаштиришга ажратилган Жамғарманинг маблағларидан фойдаланишда, шунингдек замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни рағбатлантириш учун қайтариб бериш асосида ажратилган қарз маблағларидан фойдаланилишида ваколати бўлмаган мансабдор шахсларнинг барча аралашувлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма кенгашига тегишли ахборот киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма кенгаши Департамент томонидан киритилган ахборотни белгиланган тартибда кўриб чиқади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармасига аниқланган ҳолатлар бўйича текшириш ва тафтишлар ўтказиш тўғрисида кўрсатма беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Жамғармага молиявий операциялар ўтказиш учун бир ҳафта муддатда миллий ва чет эл валютасида тегишли махсус ҳисобварақлари очиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хариди учун етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосилини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толаси, дон ва дон маҳсулотларининг тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан паст бўлган жаҳон нархлари амалда бўлган даврдаги салбий тафовутни зарурат бўлганда қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғлик пахта етиштирувчи хўжаликлар, нав оригинаторлари бўлган илмий муассасаларга, шунингдек уруғлик чигитни тайёрлашда иштирок этган бошқа субъектларга тўланадиган устама маблағлари харажатларини қоплаш;

пахта хом ашёси етиштиришда фермер хўжаликлари учун зарур бўлган моддий-техника ресурслари хариди учун тайёрлов корхоналарининг харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб қилинган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожланаётган ва ривожланган давлатларнинг аграр соҳасини молиялаштириш бўйича тажрибасини кейинчалик унинг ижобий натижаларини республикада жорий қилиш мақсадида ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент фаолиятини таъминлаш харажатларини молиялаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Жамғарманинг агентлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта ва ғалла етиштириш, харид қилиш, шунингдек, замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш бўйича молия агенти — «Агробанк» акциядорлик тижорат банки;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахтани харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича тижорат агенти — «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиаллари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғаллани харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича тижорат агенти — «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш бўйича тижорат агенти — «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия агенти «Агробанк» АТБга — махсус очиладиган мақсадли ҳисобварақлар орқали давлат хариди учун етказиб бериладиган маҳсулотларга, шу жумладан замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришга ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек, Жамғарманинг мақсадли маблағларини ва тегишли комиссия тўловларини белгиланган муддатларда қайтарилиши юзасидан назорат ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармага — давлат хариди учун пахта ва ғалланинг умумий ҳажми бўйича, шунингдек, замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш бўйича тижорат агентлари билан Бош битим тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат агентларига — Жамғарма номидан ҳамда у билан келишилган ҳолда, маҳсулот харид қилишда, контрактация шартномаларини ўз вақтида тузиш, харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китобини қилиш, уларни харид қилиш, сақлаш ва қайта ишлашда белгиланган стандартларга риоя этилиши, шунингдек, замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасининг имтиёзли лизинг шартларида етказиб берилиши доирасида назоратни таъминлаш юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Департамент Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони 5, Ҳукумат уйи биносига жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Департаментни Ҳукумат алоқа ва шаҳар алоқаси воситалари билан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 27 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3096-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3096-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

Мирзаев З.Т.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Жамғарма кенгаши раиси

Хўжаев Б.А.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, Жамғарма кенгаши раисининг ўринбосари

Саидова Г.К.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири

Абдуразаков Ш.Ш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири

Ишметов Т.А.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари

Турдиев С.

Ўзбекистон фермерлари Кенгаши раиси

Камалов А.А.

«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси бошқаруви раиси

Хайдаров С.О.

«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раиси

Отажонов Н.С.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

Тамикаев А.У.

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини бошқариш департаменти директори. Жамғарма кенгаши котиби.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Жамғарма кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПҚ–3096-сонли қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини бошқариш департаментининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПҚ–3096-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаса тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамғарма ривожланаётган ва ривожланган давлатларнинг аграр соҳасини молиялаштириш бўйича тажрибасини ўрганиш ва кейинчалик унинг ижобий томонини республикада татбиқ этишда тегишли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар билан ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Жамғармани шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толасини экспорт ва ички истеъмолчиларга сотишдан тушадиган бўнак, шунингдек улар юзасидан якуний ҳисоб-китоб қилишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан юқори бўлган маблағлар, тегишли йил ҳосили пахта толасини сотиш якунлари бўйича — ижобий тафовутнинг тўлиқ миқдордаги якуний суммаси;

дон, ун ва ун маҳсулотларини сотиш ва қайта баҳолашдан, шунингдек маҳсулотлар экспортидан тушган валюта маблағларини эркин биржа савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли ажратилган маблағларни қайтаришдан тушадиган тушумлар ва уларга ҳисобланган фоизлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет тизимининг бюджетлари маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг имтиёзли кредитлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб этиладиган кредитлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари грантлари ва донор ташкилотлар маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг бўш қолдиқ маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хариди учун етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосилини ўз вақтида молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толаси, дон ва дон маҳсулотларининг тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан паст бўлган жаҳон нархлари амалда бўлган даврлардаги салбий тафовутни қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғлик пахта етиштирувчи хўжаликлар, нав оригинаторлари бўлган илмий муассасаларга, шунингдек уруғлик чигитни тайёрлашда иштирок этган бошқа субъектларга тўланадиган устама маблағлари харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёсини етиштиришда фермер хўжаликлари фойдаланиши зарур бўлган моддий-техника ресурслари хариди учун тайёрлов ташкилотларининг харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб этилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожланаётган ва ривожланган давлатларнинг аграр соҳасини молиялаштириш бўйича тажрибасини кейинчалик унинг ижобий натижаларини республикада жорий этиш мақсадида ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш Жамғармасини бошқариш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) фаолиятини таъминлаш харажатларини молиялаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хариди учун етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосили ҳисоб-китобини ўз вақтида молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хариди учун қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни рағбатлантириш учун қайтариб бериш асосида қарз маблағлари ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли ажратиладиган маблағлардан аниқ ва самарали фойдаланилишини тизимли назорат қилишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилинадиган маҳсулот учун ҳисоб-китобларни таъминлайдиган барча бўғинлар — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, банклар, тайёрлов, таъминотчи, хизмат кўрсатувчи, етказиб берувчи ва лизинг ташкилотлари, таъминотчилар, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ахборот ва компьютер технологияларидан фойдаланиш асосида ҳисоб-китоб тизимини янада такомиллаштириш ва жорий этишни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожланаётган ва ривожланган давлатларнинг аграр соҳани молиялаштириш бўйича тажрибасини кейинчалик унинг ижобий натижаларини республикада жорий этиш мақсадида ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг ҳар йилги баланслари лойиҳаларини ишлаб чиқади, белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари тушишини таҳлил қилади ва ўз вақтида тушишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментни сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Жамғарма кенгашига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритади ва унинг ижроси юзасидан ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат эҳтиёжи учун харид қилинадиган пахтанинг умумий ҳажми бўйича — «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиаллари билан, ғалла харид қилиш умумий ҳажми бўйича — «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан, замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш бўйича — «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти билан бош битим тузади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар йилги ҳосил учун агротехнологик хариталардан келиб чиққан ҳолда пахта хом ашёси ва ғалла ҳосилини етиштириш харажатларининг ҳар бир турини молиялаштириш учун ажратиладиган кредитларнинг энг кўн миқдори юзасидан тавсияларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хариди учун етиштириладиган пахта хом ашёси ва ғалла ҳосили учун якуний ҳисоб-китобларни ўз вақтида, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма кенгашига жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишни текширишлар жараёнида аниқланган қонун бузилишлар ва камчиликлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек уларни бартараф этиш, Жамғарма агентларига бош келишув ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни (жарималар ва пенялар) қўллаш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромадлари ва харажатлари тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Жамғарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарма ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хариди учун етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосили ва замонавий юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштиришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича тафтиш ва текширишларни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармаларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидан Жамғарма маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғарманинг молия («Агробанк» акциядорлик тижорат банки) ва тижорат («Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси) агентларидан — Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича йиллик бухгалтерия ва статистика ҳисоботларини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзагролизинг» акциядорлик жамиятидан ҳар йилги бухгалтерия ва статистика ҳисоботларини, давлат хариди учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш учун қайтариш асосида ажратилган қарз маблағларидан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги маълумотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда ва илгари ажратилган маблағлар ва уларга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қайтарилмаганда молиялаштиришни тўхтатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия ва тижорат агентлари мақсадли маблағларни қайтариш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганда, Жамғармага қарздорларнинг барча ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқларини кўчириб олиш ҳисобига ўз талабларини тўла қондиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамғарма қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хариди учун етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосили харажатлари ва якуний ҳисоб-китобларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини доимий назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромадларининг истиқболдаги кўрсаткичлари бажарилишини таҳлил қилиш ва маблағларнинг келиб тушишига салбий таъсир қилган аниқланган омиллар асосида уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Жамғарма кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Жамғарма кенгаши Жамғарманинг юқори органи ҳисобланади. Жамғарма кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамғарма Кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент томонидан тақдим этилган Жамғарма балансини кўриб чиқади, қарор қабул қилади ва уларни тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментнинг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва «Ўзагролизинг» акциядорлик жамиятининг давлат хариди учун пахта ва ғалла ҳосили етиштириш, замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган ишлари, ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарманинг даромадлари ва харажатларини шакллантириш тартибини такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатга ҳақ тўлаш фондини шакллантириш, ходимларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва Департаментнинг кўзда тутилмаган бошқа харажатларини молиялаштириш тартибини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармасига аниқланган ҳолатлар бўйича текшириш ва тафтишлар ўтказиш бўйича кўрсатма беради, уларнинг натижасини кўриб чиқади, кўриб чиқиш якуни бўйича тегишли қарор қабул қилади ва Департаментга бажариш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Департамент
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Департамент Жамғарманинг ижро этувчи органи, Жамғармани бошқариш бўйича функциясини бажарувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Департаментнинг тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Департаментни сақлаш харажатлари Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказида миллий ва чет эл валютасида тегишли махсус ҳисобварақларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Департамент Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоботини тузади ва уни белгиланган тартибда Жамғарма кенгашига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Департаментга Жамғарма кенгаши томонидан сайланадиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади. Департамент директори мақомига, моддий таъминот, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича шарт-шароитларига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Департамент директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Жамғармага юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хариди учун етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосили ҳисоб-китобини молиялаштиришга ажратилган, Жамғарманинг маблағларидан фойдаланишда, шунингдек, замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни рағбатлантириш учун қайтариб бериш асосида ажратилган қарз маблағларидан фойдаланилишда ваколатлари бўлмаган мансабдор шахсларнинг аралашуви йўлидаги уринишлари тўғрисида тегишли ахборотни қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма кенгашига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган текшириш ва тафтишда аниқланган ҳолатлар бўйича Жамғарма кенгаши қарорини ижросини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент тузилмасига ходимларнинг чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, шунингдек Департамент ходимларини рағбатлантириш бўйича қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш масалаларига оид тушунтиришлар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Департамент ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларида белгиланган лавозим маоши, мукофот, қушимча ва устамалардан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент ходимларига ҳар йили бир маротаба рағбатлантириш йўли билан кўп йиллик хизмат учун устамалар тўланади. Кўп йиллик хизмат учун устамалар лавозим маошига коэффициентларда, рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш стажи Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ рағбатлантириладиган кўп йиллик хизмат учун устамалар белгилаш ҳуқуқини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Минтақавий инспекторлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Жамғарманинг минтақавий инспекторлари «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ҳудудий филиалларининг пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби марказларига бириктириб қўйилади ва бевосита Департамент штатларида туради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари минтақавий инспекторларни алоҳида хона, офис жиҳозлари, «Агромарказ» мониторинг ахборот базасига уланган компьютер ва ахборот-коммуникация техникалари билан таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Минтақавий инспекторларга Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши, тўловларнинг ўз вақтида ўтиши, ҳисоб-китобларнинг тўлиқ амалга оширилиши юзасидан давлат молиявий назоратини таъминлаш вазифаси юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Минтақавий инспекторлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия ва тижорат агентларидан тегишли маълумот ва ахборотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия ва тижорат агентларининг мансабдор ва масъул шахсларидан назорат давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича тушунтиришлар беришни, шунингдек назорат натижалари бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатларни имзолашни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия ва тижорат агентлари мансабдор ва масъул шахсларининг тушунтиришлар бериш ва назорат натижалари бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатларни имзолашдан бош тортганликлари тўғрисида далолатнома тузиш ва тегишли ахборотни Департаментга тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Жамғарманинг молия ва тижорат агентлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. «Агробанк» акциядорлик тижорат банки пахта ва ғалла етиштириш, харид қилиш, шунингдек замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш бўйича Жамғарманинг молия агенти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг молия агентига махсус очиладиган мақсадли ҳисобварақлар орқали давлат хариди учун етказиб бериладиган маҳсулотларга, шу жумладан замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришга ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек Жамғарманинг тегишли маблағларини ва тегишли комиссия тўловларининг белгиланган муддатларда қайтарилиши юзасидан назорат ўрнатиш вазифаси юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. «Агробанк» акциядорлик тижорат банки ва унинг филиалларида давлат хариди учун етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосилига, замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришга Жамғармадан ажратилган маблағлардан мақсадли, самарали фойдаланишини, тўловларнинг ўз вақтида ўтишини таъминлайдиган ва доимий назоратини олиб борадиган бўлимлар ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бўлимларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг вилоят бошқармалари бўлим бошлиғи ўринбосарлари, «Агробанк» акциядорлик тижорат банки вилоят бошқармалари бошлиқ ўринбосарлари, филиалларда бошқарувчи ўринбосарлари бевосита раҳбарлик қилади, улар тўловларнинг ўз вақтида ўтиши, маблағларнинг аниқ мақсадли сарфланиши учун шахсан жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Қуйидагилар Жамғарманинг тижорат агентлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиаллари — пахтани харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси — ғаллани харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти — замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш бўйича.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма давлат хариди учун пахтанинг умумий ҳажми бўйича — «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти билан, ғалланинг умумий ҳажми бўйича эса — «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан, замонавий юқори унумли қишлоқ хўжалик техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш бўйича — «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти билан Бош битим тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат агентлари Жамғарма номидан ҳамда у билан келишилган ҳолда маҳсулот харид қилиш, контрактация шартномаларининг ўз вақтида тузилиши, харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китобини қилиш, уларни харид қилиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг белгиланган стандартларига риоя этилиши, шунингдек замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш юзасидан назоратни таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат агентлари тузилган Бош битимга асосан Жамғарма номидан «Агробанк» акциядорлик тижорат банки иштирокида ўзининг тайёрлов ташкилотлари орқали қишлоқ хўжалиги ташкилотлари билан маҳсулотни сотиб олиш юзасидан ўз вақтида ва асосланган конфактация шартномалари тузилишини, мақсадли маблағлар ва уларга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтарилишини таъминлайдилар, сотиб олинаётган маҳсулот учун тўлиқ ҳисоб-китоб қиладилар, маҳсулотни сотиб олишда, сақлаш ва қайта ишлашда белгиланган стандартларга риоя этилиши юзасидан назоратни, шунингдек Жамғарма билан келишилган ҳолда «Ўзпахтаэкспорт» акциядорлик жамияти билан пахта толасини экспортга ва ички истеъмолчиларга сотиш бўйича шартномалар тузилишини таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш учун Жамғарманинг қайтариб бериш асосида ажратилган қарз маблағлари ва уларга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтарилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Жамғарма маблағларини ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Жамғарма маблағлари Жамғарма молия агентига Жамғарма билан молия ва тижорат агентлари ўртасида тузилган Бош битимга асосан махсус очилган мақсадли ҳисобварақлар орқали ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Тузилган Бош битимга мувофиқ ва махсус очиладиган мақсадли ҳисобварақларни кўллаш орқали қилинган ҳисоб-китобларга асосан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат агентлари молия агенти орқали олинган Жамғарманинг мақсадли маблағларини хизмат кўрсатувчи банклар орқали тайёрлов ташкилотларига юборадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрлов ташкилотлари тушган маблағларни қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинаётган маҳсулотлар учун ҳисоб-китоб қилишга ишлатадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти тушган маблағларни замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга ишлатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Тайёрлов ташкилотлари қишлоқ хўжалиги ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ, суғурта ташкилотлари билан суғурталаш шартномаларини тузган ҳолда маблағларни қуйидаги мақсадларга сарфланишини таъминлайдилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалда етказиб берилган ғалла қийматининг 100 фоизи миқдорида ҳисоб-китоб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларида белгиланган миқдорларда пахта хом ашёси учун ҳисоб-китоб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хариди учун етиштириладиган маҳсулотларнинг қўшимча ҳажми учун ҳисоб-китоб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Банк ҳисобварақлари, Жамғарма ҳисобварақларига маблағларни киритиш ва ҳисобини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Етказиб бериладиган маҳсулот ва қишлоқ хўжалиги техникаси ҳисоб- китоби учун Жамғарма маблағларини ҳисобга киритиш ва ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасида очиладиган махсус ҳисобварақларда қуйидагиларни молиялаштириш учун юритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномаларда кўрсатилган ҳажмда пахта хом ашёси ва ғалла етиштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Кредитларни қайтариш учун Жамғарма маблағларини жамлаш ва уларнинг ҳисоби маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги техникаларининг турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасида очиладиган махсус ҳисобварақларда юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Халқаро молиявий институтлар грантлари ва донор ташкилотлар маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасида очиладиган махсус валюта ҳисобварақларида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш бўйича тузилган контрактация шартномаларидаги ҳажмларни харид қилишни молиялаштириш учун Жамғарманинг махсус ҳисобварақларига қуйидаги маблағлар кирим қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) пахта толаси бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толасини экспорт ва ички истеъмолчиларга сотишдан тушадиган бўнак ва якуний ҳисоб-китоб маблағлари «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари махсус ҳисобварақларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан юқори бўлган маблағлар, тегишли йил ҳосили пахта толасини сотиш якунлари бўйича — ижобий тафовутнинг тўлиқ миқдордаги якуний суммаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли маблағларни қайтариш учун махсус ҳисобварақда жамланган вақтинча бўш маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ғалла бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дон, ун ва ун маҳсулотларини сотиш ва қайта баҳолашдан, шунингдек ушбу маҳсулотлар экспортидан тушган валюта маблағларини эркин биржа савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли маблағларни қайтариш учун махсус ҳисобварақда жамланган вақтинча бўш маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар кирим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти томонидан давлат хариди учун етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалик техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштиришга ажратилган қарз маблағлари ва унга ҳисобланган фоизларни жамлаш Жамғарманинг махсус ҳисобварақларида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Мақсадли маблағларни қайтариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Жамғарманинг мақсадли маблағларини қайтариш Жамғарманинг мақсадли маблағларни қайтариш ҳисобварақларига молия агентидан давлат хариди учун тижорат агентлари томонидан харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳисоб-китоб қилишдан ва етказиб берилган замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникаси учун тушадиган маблағлар ҳисобидан Жамғарманинг махсус ҳисобига туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Молия агенти ва унинг филиаллари томонидан Жамғарманинг мақсадли маблағларини қайтариш, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиалларининг пахта толасини, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг дон, ун ва ун маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлари, шунингдек «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришдан олган даромадлари (асосий қарз ва фоизлари билан) ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиалларида ва «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг ташкилотларида, пахта толаси, дон, ун ва ун маҳсулотларини сотишдан, «Ўзагролизинг» акциядорлик жамиятининг эса лизинг хизматидан тушган маблағларни жамлаш мақсадида «Жамғарма билан мақсадли ҳисоб-китоб қилиш учун махсус ҳисобварақлар» ҳисобварақлари очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толаси, дон, ун ва ун маҳсулотлари сотишдан, шунингдек замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришдан ва унга ҳисобланган фоизлардан тушган барча пул тушумлари ушбу ҳисобварақларга кирим қилинади ва Жамғарма маблағларидан аввал ажратилган мақсадли маблағларни молия агентига қайтариш учун ишлатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Молия ва тижорат агентлари белгиланган жадвалларга мувофиқ Жамғарманинг мақсадли маблағларини қайтариш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса ёки тўла бажармаса, Жамғармага қарздорларнинг барча ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқларини кўчириб олиш ҳисобига ўз талабларини тўла қондириш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишини ва сотиб олинаётган маҳсулот сифатини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Жамғармадан ажратиладиган маблағларни мақсадга мувофиқ ишлатиш, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан етказиб берилган маҳсулотларга, етказиб берилган моддий-техника ресурслари ва кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишни ўз вақтида амалга ошириш жавобгарлиги контрактация шартномаларини бажаришда иштирок этаётган тижорат банклари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарларига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Тижорат банклари, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти ва уларнинг ҳудудий филиаллари ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, қишлоқ хўжалик ташкилотларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари Жамғарма маблағларини мақсадга мувофиқ ишлатмаганлиги, ҳисоб-китоб қилиш тартибини бузганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши, тўловлар ва ҳисобларни тўлиқ ҳамда ўз вақтида амалга ошириш устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Давлат хариди учун етиштириладиган маҳсулотларни сотиб олиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш сифатини назорат қилиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёси ва пахта толаси бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғалла бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.