23.06.2017 йилдаги 418-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.06.2017 йилдаги 418-сон
Date of entry into force
03.07.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбек халқининг атоқли фарзандлари — ватанпарвар шоир, драматург ва публицист, жамоат арбоби Ҳамид Олимжон ҳамда XX аср ўзбек шеъриятида ўз сўзи ва ўрнига эга бўлган халқимизнинг севимли шоираси, чин маънодаги садоқат рамзи Зулфия ижодини кенг тартиб қилиш, уларнинг издошларини кашф этиш ва истеъдодларини намоён қилишларига шарт-шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби (кейинги ўринларда — ижод мактаб) ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, ижод мактабида ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ижод мактабининг моддий-техник базаси, имкониятлари, педагог кадрларнинг салоҳияти ва мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах шаҳри Шароф Рашидов шоҳ кўчаси 1-уйда янгидан қурилаётган 540 ўринли Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда малака ошириш институти деб аталади) биносини мактаб-интернатга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах шаҳри Ислом Каримов кўчаси 6-уйда жойлашган Шароф Рашидов тумани ҳокимлигининг собиқ биносини малака ошириш институтига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактаб интернат биносида амалга ошириладиган иш ҳажмини аниқлаш ҳамда 150 ўринли ўқув биноси, 100 ўринли ётоқхона ва 75 ўринли ошхонага мослаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шароф Рашидов тумани ҳокимлигининг собиқ биносини 720 ўринли малака ошириш институтига мослаштириш ва малака ошириш институтига бириктирилган мавжуд 150 ўринли ётоқхона биносини мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 1 сентябрга қадар мактаб-интернат, 2018 йил 1 августга қадар малака ошириш институти биноларини фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг мактаб-интернат ва малака ошириш институти биноларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи этиб Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош лойиҳачи ташкилот этиб «Жиззах бунёдкор лойиҳа» масъулияти чекланган жамиятни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош пудрат ташкилоти этиб «Diamond» кўп тармоқли хусусий фирмасини белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижод мактаби биноларида бажариладиган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака ошириш институти биноларида бажариладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йилги Инвестиция дастури маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказсин ва қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини тизимли равишда амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ижод мактабининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ҳамда бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ажратилган маблағлар доирасида ижод мактабининг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Жиззах вилоятининг ҳокими У.Й. Узаков зиммаларига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 23 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
418-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 587-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)