19.06.2017 йилдаги ПҚ-3068-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 19.06.2017 йилдаги ПҚ-3068-сон
Date of entry into force
03.07.2017
Ҳужжат 03.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5087-сонли Фармонини ижро этиш ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Янгиланган қуйидаги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ижроия қўмитасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг туман ва шаҳар бўлинмалари намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Президиумига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ташкилий тузилмаси, унинг ижроия қўмитаси, ҳудудий бошқармалари ва Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари бўлинмаларининг тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси даромадларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоларининг аъзолик бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва мақсадли ўқитиш, фақатгина бозор инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилган хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш фондидан келиб тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро донорларнинг грантлари, ҳомийлар маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пуллик хизматларни тақдим этишдан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Тадбиркорликка кўмаклашиш марказларида зарур майдонлар ажратиб бериш орқали, қуйидаги хизмат турлари мажбурий тартибда тақдим этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг шахсий бизнесини ташкил этиш ва юритиш кўникмалари, жумладан, лойиҳа бизнес-режасини тайёрлаш, солиққа тортишнинг турли режимларини тўғри танлаш ва қўллаш, бизнес юритишнинг ҳуқуқий асослари ва бухгалтерия ҳисобини ўзлаштиришга кўмаклашиш, тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга ўқитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк, лизинг, суғурта, аудиторлик, консалтинг, бухгалтерия, баҳолаш, риэлторлик ва бозор инфратузилмаси субъектларининг бошқа хизматлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низоларни судгача тартибга солиш ва арбитраж муҳокамалари бўйича хизматлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги тадбиркорлик субъектлари учун доимий асосда фаолият юритадиган минитехнологиялар ва ускуналар кўргазмаларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бизнес-марказ хизматлари, жумладан, музокаралар ва бизнес-семинарлар ўтказиш учун бинолар тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаларини жойлаштириш учун биноларга бўлган эҳтиёж, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, шунингдек, уларнинг туман, шаҳар бўлинмаларида самарали фаолиятни таъминлаш учун зарур жисмоний инфратузилмага бўлган эҳтиёжларни ўрганиб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрганиш натижалари бўйича бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари, Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, шунингдек, уларнинг туман, шаҳар бўлинмаларини «ягона дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини тақдим этиш Ягона марказлари билан ягона дислокация тамойили асосида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига бепул фойдаланиш учун топшириладиган давлат мулкининг фойдаланилмайдиган бинолари ва хоналарида жойлаштириш ва зарур жисмоний инфратузилма билан таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасини ўз манфаатлари ва тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари ҳимоясида Ўзбекистон Республикаси судларига тақдим этадиган ариза, мурожаат, шикоят ва даъволари учун давлат божи тўловларидан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарор кучга кирган санадан бошлаб, ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларига консультация, консалтинг ва таълим хизматларини кўрсатиш учун ташкил этилган унитар корхоналар, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан уларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар қисмида, барча солиқ турлари ва давлат мақсадли фондларига мажбурий тўловлар тўлашдан озод этилсин (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ташқари).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир туман ва шаҳар кесимида, негизида тадбиркорлик асослари ўқитиладиган курслар ташкил этиладиган олий ўқув муассасалари ва касб-ҳунар коллежларининг рўйхатини аниқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларининг тегишли турдош ихтисослик мутахассисларига бўлган реал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, кадрлар тайёрлашнинг замонавий талабларидан келиб чиққан равишда, таълим дастурлари ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирлик ва идораларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ва статистика маълумотлари мажбурий тарқатиладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасини барча турдаги ҳукумат алоқалари билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шахсий, жумладан, оилавий бизнесни ташкил этиш ва ривожлантириш, маҳсулотни ташқи бозорларга олиб чиқиш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўйича мавжуд имкониятлар, шунингдек, давлат бошқаруви, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари масъул раҳбарларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга доир масъулиятини ошириш бўйича республикада олиб борилаётган ислоҳотларни телерадиоканаллар орқали кенг ёритишни назарда тутувчи ҳар йили янгиланиб бориладиган қўшма медиа-режасини қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда юқорида кўрсатилган қўшма медиа-режа ёритиладиган телерадиоканаллар аниқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилган телерадиоканалларда бепул асосда эфир вақтидан кенг фойдаланиш эвазига аҳолининг бизнесни ташкил этиш ва ривожлантиришга доир саволлари бўйича фаол тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича аниқ ва амалий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига давлат мулки сифатида, бошқарув ҳуқуқисиз, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 4, 6-блок манзилида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси балансида оператив бошқарувда бўлган бинонинг учинчи қаватини қўшимча тақдим этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси билан биргаликда бир ой муддатда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 19 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3068-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги ПҚ-3068-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Съезди

Тафтиш комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раёсати

Раёсат Котибияти

Халқаро менежмент стандартларини жорий

этиш ва экспертиза Маркази

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ижро этувчи қўмитаси

Ҳакамлик суди

Халқаро тижорат арбитраж суди

Инновацион ривожланиш марказлари

Ишбилармонлик муҳитини мониторинг ва таҳлил қилиш маркази

Савдо-саноат палатасининг чет эллардаги ваколатхоналари

«Ҳунарманд» уюшмаси

Ахборот-компьютер маркази

Колл-марказ

Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари

Ҳакамлик судлари

Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари

Тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг туман ва шаҳар бўлинмалари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги ПҚ-3068-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ижро этувчи қўмитаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Раис маслаҳатчилари

(штатдан ташқари)

ССП раиси — Ижро этувчи қўмита раиси

Ёрдамчи

Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари

Йиғма ахборот-таҳлил бўлими

5 нафар

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси

7 нафар

Тадбиркорликни ташкил этишга кўмаклашиш ва ривожлантириш бошқармаси

7 нафар

Тадбиркорликка кўмаклашиш ҳудудий бошқармалари ва марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

5 нафар

Маҳаллий товарлар, хизматлар ва ишларни экспорт қилишга кўмаклашиш бошқармаси

4 нафар

Ахборот хизмати

2 нафар

Ишлар бошқармаси

3 нафар

Тадбиркорлик фаолиятига қонун ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш бошқармаси

5 нафар

Бозор инфратузилмаси субъектлари билан ишлаш бўлими

3 нафар

Бизнес-форумлар, савдо-саноат кўргазма ва ярмаркалари ташкил этиш бошқармаси

4 нафар

Юридик бюро

2 нафар

Давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси

7 нафар.

Кадрлар бўлими

2 нафар

Банк-молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш бўлими

2 нафар

Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан ҳамкорлик бўлими

4 нафар

Хорижий инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш бошқармаси

3 нафар

Бухгалтерия

2 нафар

Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш бошқармаси

5 нафар

Маркетинг тадқиқотлари, бизнес-режалар ишлаб чиқишни ташкил этиш бўлими

3 нафар

Протокол хизмати

3 нафар

Хорижий мамлакатлар палаталари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўлими

2 нафар

Палата аъзолари фаолиятини ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш бўлими

2 нафар

АКТларини ривожлантириш бўлими

2 нафар

Тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этиш бошқармаси

6 нафар

Инновацион ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бошқармаси

3 нафар

Ижро интизомини назорат қилиш бўлими

2 нафар

ХМИнинг техник кўмагини жалб қилиш бўлими

3 нафар

Тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари билан ишлаш бўлими

2 нафар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 107 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги ПҚ-3068-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Бошлиқ

Бошлиқ ўринбосари

Бошлиқ ўринбосари — Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази директори

АКТ ва маълумотлар базасини юритиш шуъбаси

1-2 нафар

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шуъбаси

3 нафар

Ижро интизомини назорат қилиш шуъбаси

1 нафар

Экспорт ва инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш шуъбаси

2 нафар

Ахборот ва консультатив ёрдам кўрсатиш шуъбаси

2 нафар

Бизнес-режаларни тайёрлашга кўмаклашиш шуъбаси

1-2 нафар

Тадбиркорликка кўмаклашиш марказининг туман ва шаҳар бўлинмаларини мувофиқлаштириш шуъбаси

2-3 нафар

Кадрлар билан ишлаш бўйича инспектор

1 нафар

Бизнес-инкубаторлар

Бухгалтерия

2 нафар

Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази

Ишлар бошқарувчиси

1 нафар

«Ягона дарча» тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш маркази

Тижорат банкларининг доимий вакиллари

Баҳолаш ва риэлторлик ташкилотларининг доимий вакиллари

Суғурта ташкилотларининг доимий вакиллари

Лизинг ташкилотларининг доимий вакиллари

Бизнес-режаларни ишлаб чиқиш бўйича тижорат тузилмаларининг доимий вакиллари

Экспортга кўмаклашиш органларининг доимий вакиллари

Солиқ консультантлари ва аудиторлари

Бозор инфратузилмаси бошқа субъектларининг доимий вакиллари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Бошқарув ходимларининг чекланган сони 19 — 22 нафар,

Қорақалпоғистон Республикаси

22 нафар

Самарқанд вилояти

22 нафар

Андижон вилояти

22 нафар

Сурхондарё вилояти

19 нафар

Бухоро вилояти

19 нафар

Сирдарё вилояти

19 нафар

Жиззах вилояти

19 нафар

Тошкент вилояти

22 нафар

Қашқадарё вилояти

22 нафар

Фарғона вилояти

22 нафар

Навоий вилояти

19 нафар

Хоразм вилояти

19 нафар

Наманган вилояти

22 нафар

Тошкент шаҳри

22 нафар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги ПҚ-3068-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг туман ва шаҳар бўлинмалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Бошлиқ

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шуъбаси

1 — 3 нафар

Тадбиркорликни ташкил этиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш шуъбаси

1 — 3 нафар

Тадбиркорлар учун ўқиш курсларини ташкил этиш бўйича менежер

1-2 нафар

Ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича менежер

2-3 нафар

«Ягона дарча» тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш маркази

Бизнес-режаларни ишлаб чиқиш бўйича тижорат тузилмаларининг доимий вакиллари

Тадбиркорлик фаолияти асосларига ўқитиш курслари

Тижорат банкларининг доимий вакиллари

Баҳолаш ва риэлторлик ташкилотларининг доимий вакиллари

Солиқ консультантлари ва аудиторлари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув ходимларининг чекланган сони 5 — 10 нафар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 578-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2017 й., 07/17/3393/0278-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон; 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 18.05.2023 й., 06/23/73/0284-сон)