15.06.2017 йилдаги 377-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.06.2017 йилдаги 377-сон
Date of entry into force
19.06.2017
Ҳужжат 19.06.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Аналитик назоратга ихтисослашган давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Марказ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Аналитик назоратга ихтисослашган давлат инспекциясининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисига, зарурият бўлганда Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида, ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 13-а уй манзилидаги бинога жойлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига Марказ биносини босқичма-босқич реконструкция қилсин ҳамда зарур аналитик лаборатория асбоб-ускуналари ва приборлар, компьютер техникаси, мебель ва бошқа анжомлар билан жиҳозласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т.Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 15 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
377-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 377-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

* Бўлим пулли хизматлардан тушадиган маблағлар ҳисобига фаолият кўрсатади, штатидаги ходимлар сони ишлар ҳажмига боғлиқ бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 377-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлигини, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида аналитик (лаборатория) назоратни таъминлаш бўйича фаолиятни амалга оширадиган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ўз фаолиятида Давлат экология қўмитасига ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Давлат экология қўмитасининг қарорлари ва буйруқларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказ ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, шунингдек банкда ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика атмосфера ҳавоси, ер юзасидаги сувлар, тупроқ, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг ифлосланиш манбалари тўғрисидаги маълумотларни, аналитик назорат натижаларини тизимлаштириш ва умумлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни кўмиш (жойлаштириш)да экологик хавфсизлик талабларига риоя қилиниши, радиация хавфсизлиги таъминланишининг аналитик назоратини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан инспекциявий аналитик назорат, ифлослантириш манбалари мониторинги бўйича ишларни амалга оширишда раҳбарлик қилиш ҳамда ташкилий-услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқова ва ташланмалар, чиқиндилар, табиий муҳит объектлари ифлосланиши намуналарини олиш ҳамда уларнинг физик-кимёвий анализларини олиб боришнинг илғор усулларини ўзлаштириш, такомиллаштириш, зарур ҳолатларда, ишлаб чиқиш, қайта мукаммал ишлаш ва жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атмосферага моддалар ташланмалари назорати ва арбитраж ўлчовлари ўтказилишини, табиий муҳит объектлари ифлосланиши ва чиқариб ташланадиган оқова сувлар сифати анализ қилинишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) республика атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари, тупроқ, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг ифлосланиш манбалари тўғрисидаги маълумотларни, аналитик назорат натижаларини тизимлаштириш ва умумлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси бўйича геоахборот тизимлари технологиялари асосида аналитик назорат ва ифлослантирувчи манбалар мониторингининг ахборот-картографик маълумотлар базасини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг ахборот бюллетенлари ва бошқа расмий нашрларини ҳамда табиий муҳитнинг ҳолати тўғрисидаги материаллар ва бошқа маълумотлар чоп этилишини ташкиллаштиради ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мониторинги тизимида атроф муҳит ҳолатини кузатишни амалга ошириш, атроф табиий муҳитни ифлослантириш манбалари мониторинги ва аналитик назорат натижалари тўғрисидаги маълумотларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ)нинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини экологик вазият, атмосфера ҳавосига зарарли моддаларнинг ташланиши, оқова сувларнинг сифати, тупроқнинг ва сув ресурсларининг ифлосланиши тўғрисидаги маълумотлар билан белгиланган тартибда таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитнинг (ҳаво, сув ва тупроқ) радионуклидлар ва бошқа хавфли моддалар билан ифлосланиши ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уларнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Танг вазиятларни бошқариш марказига ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ахборот-таҳлил хизматларига (тезкор навбатчилар гуруҳларига), шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказилишини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасида табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф муҳит ҳолати тўғрисида»ги миллий маърузанинг атроф муҳит ва унинг ифлосланиш манбалари давлат мониторинги тизими тўғрисидаги қисми бўйича маълумотларни тайёрлашда қатнашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) чиқиндиларни кўмиш (жойлаштириш)да экологик хавфсизлик талабларига риоя қилиниши, радиация хавфсизлиги таъминланишининг аналитик назоратини ташкил этиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қаттиқ маиший ва саноат чиқиндилари йиғилган, хом ашё чиқиндихоналари ва заҳарли моддаларни кўмиш шохобчалари жойлаштирилган ҳудудлар тупроғи ифлосланишининг аналитик назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
антропоген манбалар, шунингдек уларнинг таъсир этадиган зонасининг атрофи ва яқинида радионуклидлар билан ифлосланиши ҳолатини аналитик назорат қилишни ташкил этади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори даражада хавфли объектлар ҳамда интенсив саноат ва қишлоқ хўжалиги фаолияти юритиладиган ҳудудларда экологик вазият юзасидан аналитик назоратни олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганади, таҳлил қилади ва амалиётга жорий этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитнинг юқори даражада ифлосланиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ишларини ташкил қилишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан инспекциявий аналитик назорат, ифлослантириш манбалари мониторинги бўйича ишларни амалга оширишда раҳбарлик қилиш ҳамда ташкилий-услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитнинг ифлосланиш манбалари ва ер усти экотизими мониторинги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг атроф муҳитнинг ифлосланиши мониторинги бўлимлари, шу жумладан вазирлик ва идораларининг экологик хизматларига услубий раҳбарликни ташкил этади ва амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳит объектлари (атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости сувлари, тупроқ ва сув қуйқалари)ни, шунингдек хўжалик фаолиятини олиб бориш жараёнида юзага келадиган антропоген манбалар (атмосферага ташламалар ва сувга оқовалар ташлаш манбалари ва тупроқ ифлосланиши)нинг таркиби ва хоссалари кўрсаткичлари миқдорини аниқлашга қаратилган ўлчашларни бажариш услублари соҳасида қўлланиладиган Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари, давлатлараро стандартлар ва ўлчашларни бажариш услублари ҳисобини юритишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида стандартлаштириш бўйича ишлар ва ўлчовлар (синовлар) ўтказиш юзасидан ташкилий-услубий раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳит ва уларни ифлосланиш манбалари давлат мониторинги тизими фаолият юритишида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларини ифлослантирувчи манбалар, атмосфера ҳавосига зарарли моддаларни ташланиши, тупроқнинг ифлосланиши ва тозалаш иншоотларининг ишлаш самарадорлиги мониторингини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг атроф-муҳитни ифлосланиши мониторинги бўлимлари, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг экоаналитик лабораториялари мутахассисларини мониторинг ўтказиш, атроф муҳит объектларини ва уларнинг ифлосланиш манбаларини аналитик назорат қилиш масалалари бўйича тайёрлаш ва малакасини оширишда иштирок этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) оқова ва ташланмалар, чиқиндилар, табиий муҳит объектлари ифлосланиши намуналарини олиш ҳамда уларнинг физик-кимёвий анализларини олиб боришнинг илғор усулларини ўзлаштириш, такомиллаштириш, зарур ҳолатларда, ишлаб чиқиш, қайта мукаммал ишлаш ва жорий қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ўлчов услубларини ўзлаштириш, ўлчашларни бажариш услублари ва илғор услубиётларини такомиллаштириш ҳамда зарур ҳолатларда уларни ишлаб чиқиш, қайта ишлаш ва амалиётга татбиқ этиш ишларини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатга олиш учун тақдим этилаётган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш, уларни қўллашда табиатни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларини белгилаш мақсадида экологик баҳолашни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экология қўмитаси тизимига кирувчи тегишли таркибий бўлинмалар билан биргаликда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги техник бошқарув соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар фондини шакллантиради ва юритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини метрологик таъминлаш талабларига мувофиқ таҳлиллар, ўлчовлар, тест синовлари натижаларининг ягона ва талаб этиладиган аниқлигини таъминлаш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ўлчовларни бажаришда қўлланиладиган ифлослантирувчи моддаларнинг ўлчовларини бажаришнинг амалдаги шаҳодатланган ва вақтинча рухсат берилган услубларини ишлаб чиқишни ва нашр этишни амалга оширади, шунингдек услубий марказ ҳақида маълумотлар мажмуини ташкил этишни таъминлаш мақсадида бутун жаҳон маълумотлар Интернет тармоғидаги ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиришни ва доимий равишда янгилашни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланган тартибда идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини олиб борувчи корхоналарнинг экоаналитик лабораториялари фаолиятини белгиланган тартибда назорат қилиб боради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кимёвий таҳлилларни бажаришда талаб этиладиган ишончлилик, аниқлик ва ягоналикни таъминлаш мақсадида лабораториялараро таққослама синовлар ва бошқа ташқи назорат шаклларини олиб боришда иштирок этади ва уларни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташламалар, оқовалар ва тупроқ ифлосланиши бўйича намуналар олиш ва уларнинг физик-кимёвий таҳлилларини ўтказишнинг илғор услубларини қўллаш юзасидан хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва амалиётга татбиқ этиш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ва ўқув, шу жумладан чет эл ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга оширади ҳамда атроф муҳит объектларини ифлослантирувчи моддалар билан ифлослантирувчи манбалардан оқовалар ва ташламалар ташланишининг аналитик назорати масалалари бўйича халқаро илмий форум ва конференцияларни ташкил этиш ва ўтказишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) атмосферага моддалар ташланмалари назорати ва арбитраж ўлчовлари ўтказилишини, табиий муҳит объектлари ифлосланиши ва чиқариб ташланадиган оқова сувлар сифати анализ қилинишини таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳсли ҳолатлар ва келишмовчиликлар келиб чиққан вазиятларда шаҳодатлаш доирасига мос равишда назорат объектларида намуналар олиш ва уларни дастлабки қайта ишлашни бажаради, олинган намуналарнинг зарур миқдорий, кимёвий таҳлилини ва визуал кузатишларини ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария ҳолатларида ифлослантирувчи моддаларнинг оқовалари ва ташламаларини чиқаришда ҳамда (заҳарли ва хавфли) чиқиндиларни жойлаштиришда назорат таҳлилларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидагиларнинг аналитик (лаборатория) назоратини амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турғун манбалардан атмосфера ҳавосига ташланадиган заҳарли моддалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарнинг кўчма манбалари томонидан атмосфера ҳавосига ташланадиган заҳарли моддалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув объектларига ташланадиган оқова сувлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқова сувлар ташлайдиган манбалар жойлашган ҳудудлардаги ер усти сувлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерлар (жумладан тупроқ)ни ифлослантирувчи манбалар жойлашган ёки потенциал ифлослантирувчилари бўлган ҳудудларнинг аналитик (лаборатория) назоратини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ атроф муҳит объектларида ифлослантирувчи моддаларнинг оқовалари ва ташламаларини чиқаришнинг физик-кимёвий таҳлилларини ўтказиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ваколатига кирадиган статистик маълумотларни, ҳисоботларни, аналитик материалларни, хулосалар ва бошқа маълумотларни давлат ва хўжалик бошқарув органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ва бошқа давлат корхоналаридан сўраш ва бепул олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқни ифлослантирувчи манбалар, оқова ва ер усти сувлари, ташлама манбалари мониторингини юритиш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг объектларига қонунчиликда белгиланган тартибда кириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида аккредитация доирасига мувофиқ физик-кимёвий таҳлиллар ўтказиш, аналитик ишларнинг бажарилиш тартибини белгиловчи ўлчашларни бажариш услублари ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича хизматларни ҳамда ўз ваколатлари доирасида бошқа хизматлар турларини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ томонидан кўрсатилаётган хизматлар (ишлар) учун тўлов миқдорини қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш ҳамда бошқа ташкилотлар ўтказадиган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ходимларининг ижтимоий ҳимояси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Марказ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва аккредитация доирасига мувофиқ физик-кимёвий таҳлиллар ўтказишдан, аналитик ишларнинг бажарилиш тартибини белгиловчи ўлчашларни бажариш услублари ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишдан тушадиган тўловлар ва Марказ ихтиёридаги бошқа маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Марказнинг фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Марказга белгиланган тартибда Давлат экология қўмитаси раиси томонидан ловозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директорнинг Давлат экология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат экология қўмитаси раиси Марказнинг харажатлари сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Директор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятини умумий бошқаришни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказда ижро интизоми ҳолати бўйича бевосита раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосари ва Марказнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ бўлимлари (хизмати) низомини ва Марказ ходимларининг лавозим йўриқномаларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида Марказ ходимлари томонидан бажариш учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда Ҳайъат мажлисларида, Давлат экология қўмитаси раиси томонидан олиб бориладиган ўзи мутасадди бўлган соҳага оид йиғилишларда қатнашади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Марказ директори вақтинча йўқлигида унинг вазифаларини ўринбосари бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Марказ директорининг ўринбосари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назоратидаги бўлимларга бевосита раҳбарлик қилади ва Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда назоратидаги бўлимларда ижро интизоми ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳасини ва материалларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлашни ташкил этади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ иш режасида, шунингдек мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган тадбирларни талаб қилинадиган давр мобайнида амалга ошириш ва мувофиқлаштиришни таъминлайди ҳамда ўрганилган масалаларнинг танқидий таҳлили асосида Марказ директорига муҳокама учун таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экология қўмитаси Ҳайъат йиғилишларида муҳокама қилишга бириктирилган масалалар бўйича материаллар тайёрлаш учун бўлим бошлиқлари ва мутахассислар билан мажлислар ўтказади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директори топшириғига биноан чиқувчи хатларни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директорига тегишли мутахассислар мажбуриятларини тақсимлаш бўйича таклифлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директорига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни мукофотлаш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазифалар тақсимотига кўра бошқа тегишли функцияларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Марказ ходимлари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари ҳисобланади ва улар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда тасдиқланган ягона намунадаги формали кийим-бош кийиш ва фарқловчи белгиларга эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экология қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш ва жаримага тортиш тарзидаги маъмурий чораларни қўллаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш масалалари бўйича тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини режали ва қисқа муддатли текширувларда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Марказ ходимларига тўланадиган иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим ойлик маоши, мукофотлар, қўшимча ва устама ҳақлар, шунингдек рағбатлантирувчи тўловлардан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетдан ажратиладиган ва бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига шакллантириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, бюджет муассасаларини ва ташкилотларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари Марказ ходимларига тўланадиган иш ҳақи ва ходимларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 504-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)