07.06.2017 йилдаги ПҚ-3042-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 07.06.2017 йилдаги ПҚ-3042-сон
Date of entry into force
19.06.2017
Ҳужжат 05.04.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5075-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш ва харажатларини мақбуллаштиришда уларнинг манфаатдорлигини оширишни таъминлайдиган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатлари ва мажбуриятларини белгилашнинг замонавий механизмларини жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига қуйидагиларни таъминлаш юклатилсин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ҳудудидаги солиқ тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш ва солиқлар йиғилувчанлигини ошириш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, ишламаётган, иқтисодий ночор корхоналарни фаолиятини қайта тиклаш орқали маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли бюджетларнинг тасдиқланган даромадлари режасини бажаришни, қонунчилик доирасида харажатларни, шу жумладан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорини Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақини ошириш тўғрисидаги фармонлари ва бошқа норматив-ҳужжатларда белгиланган миқдорлар доирасида ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган штат нормативларидан ортиқча штат бирликлари киритмаслик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб Тошкент шаҳри туманлари бюджетларининг умумий ҳажмидан 1 фоиз миқдорида туман ҳокимликлари захира жамғармалари шакллантирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман бюджетларида белгиланган айланма касса маблағларининг чорак якуни билан сақланиши ва харажатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини ғазначилик бўлинмалари таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тошкент шаҳри ҳудудида бюджетлараро муносабатларни амалга оширишда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмаган мақсадли ижтимоий трансфертлар жорий молиявий йил охирида тегишли юқори турувчи бюджетга қайтарилиши лозим;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ молия йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг ваколатига кирувчи муайян харажатлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига берилганда, уларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ўзаро ҳисоб-китоблар орқали маблағлар ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган даромадлар параметрлари бажарилмаслиги натижасида қуйи маҳаллий бюджетларда юзага келиши мумкин бўлган даромадлар билан харажатлар ўртасидаги молия йили мобайнидаги вақтинчалик касса узилишлари — айланма касса маблағларини жалб қилиш ва юқори бюджетдан олинадиган қисқа муддатли фоизсиз бюджет ссудалари орқали қопланади, бир молия йилидан ортиқ бўлган даврдаги касса узилишлари — юқори бюджетдан 2 йилгача бўлган муддатга йиллик 2 фоизли бюджет ссудалари олиш орқали қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, 2017 йил учун тасдиқланган Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларига ўрнатилган тартибда ўзгартириш киритсин, бунда Тошкент шаҳри шаҳар ва туманлар бюджетларининг параметрлари молия йили учун бир марта тасдиқланади ва уларнинг даромадларини ошириш ёки камайтиришга аниқлик киритиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига қуйидаги ваколатлар берилсин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда маҳаллий бюджетлар параметрларига тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида ўзгартириш киритиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларнинг тегишли Халқ депутатлари кенгашига таклиф киритиш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли бюджетлар ҳар чорак якунида шакллантириладиган даромадлар режасидан орттириб бажарилган қисмини мустақил тасарруф этиш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий бюджет харажатлари, жумладан, белгиланган нормативлар доирасида бюджет ташкилотлари ва уларнинг штат бирликларини оптималлаштириш ҳисобига молия йили давомида бўшаб қолган маблағларни бошқа зарур харажатларга йўналтириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз вазифаларини виждонан, шунингдек, алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган бюджет ташкилотлари раҳбарлари, ҳокимлик, молия, ғазначилик ва солиқ органлари ходимларини эришилган натижалар асосида йилига бир ойлик лавозим иш ҳақи миқдорида тегишли равишда тегишли бюджетларининг қўшимча маблағлари ҳисобидан бир марталик мукофотлаш.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида 2 та штат бирлигидан иборат бюджет инспекторлари лавозимлари жорий этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий бюджетлар параметрларининг бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, белгиланган нормативлар ҳамда мазкур қарор асосида шакллантирилиши ва ижро қилинишини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси, штатлар жадвалини сифатли тузилиши ҳамда унинг ижроси бўйича назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий бюджетларда айланма касса маблағларининг сақланиши, даромадлар прогнозининг ошириб бажарилиши ва эркин қолдиқ маблағлари миқдорларининг тўғри аниқланиши устидан мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий бюджетлар ижроси тўғрисидаги молиявий ҳисоботларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда ва муддатларда Халқ депутатлари Кенгаши ва юқори молия органига тақдим этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий бюджетлар ҳисобидан бюджет ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган давлат харидларини, шу жумладан, эълонлар бериш муддатлари белгиланиши ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар тузилиши мақсадга мувофиқлигини назорат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 7 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3042-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 491-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон)