1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқори технологияларни ривожлантириш, илмий-технологик ва инновация тадбиркорлигининг барқарор ривожланишини таъминлаш, кичик инновация корхоналарини ташкил этиш, миллий ва хорижий бозорларда рақобатдош, илмий-ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ва етказиб беришни йўлга қўйиш учун қулай муҳит шакллантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Фан ва технологиялар агентлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 1-иловага мувофиқ қатнашувчилар таркиби билан «Яшнобод» инновация технопаркини (кейинги ўринларда — «Яшнобод» технопарки) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, «Яшнобод» технопарки қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Яшнобод» технопарки резидентларини, бутун Тошкент шаҳри ҳудудида илмий, технологик ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини назарда тутувчи, Тошкент шаҳри ҳудуди чегарасида экстерриториаллик ҳолда жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-ҳажмдор маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг яхлит инновация занжирини амалга ошириш учун илм-фан, ўқув ва ишлаб чиқариш ташкилотларининг фаолиятини интеграциялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инновация лойиҳаларини давлат, илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, тижорат банклари, халқаро молия институтлар ва донор мамлакатлар кредитлари ҳамда венчур фондларининг молия ресурслари ҳисобига биргаликда молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатишнинг, жумладан илмий лабораториялар, керакли реагент ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш, лицензия ва патентлар олишни ташкил қилиш, илмий ва инновация ишланмаларини тижоратлаштиришни ўз ичига олган яхлит инфратузилмани яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг «Яшнобод» технопаркининг илмий ишланмалар ва тадқиқотлар, саноат-тажриба синовларини ўтказиш ва инновация маҳсулотлари намуналарини ўзлаштириш бўйича қуйидаги йўналишларда ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кимё технологияси, биотехнология, фармацевтика ва тиббиёт биотехнологияси, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материалшунослик, металлга ишлов бериш технологияси, зилзилабардошлилик, қурилиш материаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат саноати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия тежамкорлик, муқобил ва энергиянинг қайта тикланадиган манбаларини ишлаб чиқариш, электрон ўлчаш асбоблари, робототехника, машинасозлик, электротехника.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Яшнобод» технопаркининг асосий вазифа ва функциялари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патент софлигини инобатга олган ҳолда, инновация ишланмаларини, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган юқори технологияли ва рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун саноат-тажриба ва кичик инновация корхоналарини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инновация ишланмаларнинг саноат-тажриба синовларини ўтказиш ва ишлаб чиқаришда интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг татбиқ этиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, замонавий хорижий ва мамлакатимиз технологияларини трансфер қилишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори технологияли ва инновацияли ишлаб чиқаришни ташкил этишга қизиққан маҳаллий ва хорижий инвесторларни, шунингдек, ушбу мақсадлар учун имконият ва ресурсларга эга бўлган тадбиркорларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ва инновация ишланмаларининг самарадорлигини ошириш, уларнинг фаолият кўрсатишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, юқори малакали мутахассисларни ҳамда талабаларни жалб этиш мақсадида олий таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва ишлаб чиқариш соҳасидаги субъектлар ўртасида ўзаро узвий ва амалий алоқаларни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инновация ишланмалари натижаларини тегишли тармоқлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар амалий фаолиятига кенг жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Яшнобод» технопаркининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий функциялари этиб, қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Яшнобод» технопаркини ривожлантириш, инновация ишланмалари асосида «стартапплар» ташкил этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш бўйича давлат ва хўжалик бошқарув органлари, тижорат банклари, илмий ва таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Яшнобод» технопарки резидентларига инновация жараёнларининг барча босқичларида молиялаштиришга, шу жумладан инновация маҳсулотларининг салоҳиятли истеъмолчилари, тижорат банклари, ҳомийлар, шу жумладан хорижий маблағларини жалб қилишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Яшнобод» технопарки маъмурияти фаолиятига, шу жумладан, инновация фаолиятини юритадиган резидентларни жалб қилиш, янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ишлаб чиқариш хоналари ва ер участкалари ажратиш масалаларида кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори технологияли лойиҳаларни амалга ошираётган кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг инновация ишланмаларини кейинчалик уларга технопарк резиденти мақомини бериш мақсадида танлаб олиш ва экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Яшнобод» технопарки резидентлари ҳисобланган хўжалик юритувчи субъектларга ички бозорда барқарор кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда инновация маҳсулотларини экспортга йўналтиришга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларга «Яшнобод» технопарки резиденти мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ва кейинчалик уларни Маъмурият томонидан рўйхатдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмуриятнинг, шунингдек, технопарк қатнашчиларининг инновация лойиҳаларини амалга ошириш ва амалиётга жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлари, «Яшнобод» технопарки резидентлари фаолиятига қулай шарт-шароит яратиш бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тавсияномасига кўра технопарк дирекцияси маъмурияти бошлиғини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш ҳақида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Яшнобод» технопарки маъмурияти штат жадвалини тасдиқлаш, технопарк бошлиғининг иш ҳақи ҳажми ва моддий рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига технопаркда инновация фаолиятини кенгайтириш борасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Мувофиқлаштириш кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари «Яшнобод» технопаркининг барча иштирокчилари учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технопаркнинг фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг «Яшнобод» технопарки фаолиятини мувофиқлаштириш ва уни илмий-методологик таъминлаш ишлари бўйича ишчи органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ва Яшнобод тумани ҳокимликлари «Яшнобод» технопарки фаолиятига кўмаклашади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истисно тариқасида, «Яшнобод» технопарки резидентларига инновация ишлаб чиқаришини ва «стартапплар» ташкил қилиш учун Яшнобод тумани ҳудудидан ер майдонлари ажратиш Яшнобод тумани ҳокимлигининг тавсияномасига биноан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Яшнобод» технопарки иштирокчилари ҳисобланган илмий ва олий таълим муассасалари технопарк резидентларига илмий ишлаб чиқариш бинолари, шу жумладан лабораториялар, конструкторлик бюролари, тажриба-синов ишлаб чиқариш, техник хизмат кўрсатиш комплексларини, шунингдек, фойдаланилмаётган давлат мулки биноларини ижарага беришлари мумкин ва ижара тўловларидан тушган пул маблағларни, ўрнатилган тартибда балансда сақловчи ихтиёрида қоладиган маблағлардан ташқари, «Яшнобод» технопарки дирекциясига йўналтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорига мувофиқ «Яшнобод» технопарки резидентлари томонидан саноат-тажриба ва кичик инновация ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан кейинчалик «Яшнобод» технопарки маъмуриятига бериш шарти билан фойдаланилмаётган бинолар, иншоотлар ва ер майдонлари Яшнобод тумани ҳокимлигига тезкор бошқариш учун ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Яшнобод» технопарки ва унинг резидентлари ривожланишини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича асосий ваколатли банк ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банкларига «Яшнобод» технопаркида амалга оширилаётган инновация лойиҳаларига 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатгача, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 50 фоиздан ошмайдиган ставка бўйича имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гаров сифатида харид қилинаётган (ташкил этилаётган) ускуна ҳамда «Яшнобод» технопарки маъмурияти кафолати этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Яшнобод» технопарки маъмурияти ва резидентлари амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида бутун фаолият кўрсатиш даврида қуйидагилардан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари умумтаълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлардан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ, лойиҳани амалга ошириш доирасида ўз эҳтиёжи учун четдан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуна, хомашё, материаллар, реактивлар, бутловчи буюмлар ҳамда қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кунлик муддатда «Яшнобод» инновация технопарки тўғрисидаги Низом, технопарк маъмурияти таркиби, «Яшнобод» технопарки резидентларига ер майдонлари ажратиш тартиби, 2017-2018 йилларда «Яшнобод»технопаркида амалга оширилиши таклиф этилаётган инновация лойиҳалари рўйхатини тасдиқлашни ўз ичига олган «Яшнобод» технопарки фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 5 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5068-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Яшнобод» инновацион технопарки иштирокчилари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ишчи комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар бажариши юкланган шахслар киритилади.