Ҳужжат кучини йўқотган 24.07.2003 05.07.2000 йилдаги 257-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.07.2000 йилдаги 257-сон
Date of entry into force
05.07.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 24.07.2003
Ҳужжат 05.07.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 июлдаги 325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, акциядорлик жамиятларидаги давлат активларини ва акциялар улушларини бошқариш самарадорлигини ошириш, хусусийлаштирилган корхоналарни аниқ ва мақсадли қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика иқтисодиёти тузилмасида етакчи мавқега эга бўлган акциядорлик жамиятларидаги (1-иловага* мувофиқ) давлатнинг ишончли вакиллари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги махсус Комиссия томонидан тайинланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав жамғармасида давлат мулки улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган бошқа акциядорлик жамиятларида давлатнинг ишончли вакиллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Комплекслари таклифларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳайъати томонидан тайинланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатга тегишли акциялар пакетларини ишончли бошқарувга бериш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан бизнес-режалар ва номзодларнинг дастурлари кўриб чиқилган ҳолда устун даражада танлов асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлик жамиятларидаги давлатнинг ишончли вакилларини тайинлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги Комиссия таркиби 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлик жамиятларидаги давлатнинг ишончли вакиллари тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Комиссияга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматнинг тегишли қарорларига мувофиқ акциядорлик жамиятининг устав жамғармасида давлатнинг улуши 25 фоизгача ва ундан камайганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стратегик жиҳатдан муҳим ва йирик давлат корхоналарини акциялаштиришда устав жамғармасидаги давлат улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган янги акциядорлик жамиятлари ташкил этилганда мазкур қарорга 1-илова билан тасдиқланган корхоналар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамаси корхоналарнинг устав жамғармаларида давлат улушини 25 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда сақлаб қолишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда уларни фонд бозорида, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш тўғрисидаги масалани бир ой муддатда кўриб чиқсин ва қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг манфаатдор Комплекслари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар ва корпорациялар билан биргаликда 2000 йилнинг учинчи чораги мобайнида барча давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2000 йил 1 сентябргача акциядорлик жамиятлари устав жамғармаларидаги давлат улушлари миқдорларини ўрганиб чиқсин ҳамда улар устав жамғармаларининг уларга кирмаган марказлаштирилган инвестициялар ва бошқа бюджет ажратмалари миқдорига ўзгартирилишини белгиланган тартибда таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Давлат мулки қўмитасининг Марказий аппарати тузилмасида ходимларининг чекланган сони 15 нафар бўлган Акциядорлик жамиятларида давлат мулкини бошқариш департаменти ташкил этсин. Белгилансинки, Департамент фаолиятини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида қолдириладиган хусусийлаштиришдан олинган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш, акцияларида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятларида давлатнинг ишончли вакиллари ва ишончли бошқарувчиларни танлаш ва уларни ўқитиш ишларини олиб бориш, шунингдек уларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга ошириш Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси жорий йилнинг охиригача давлатнинг ишончли вакилларини ва ишончли бошқарувчиларни корпоратив бошқариш асосларига ўқитиш бўйича доимий ишловчи курслар ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорига 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 5 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
257-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 5 июлдаги 257-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлатнинг акциядорлик жамиятларидаги ишончли вакиллари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.1. Ушбу Низом давлатнинг ишончли вакилининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, унинг ҳисобот топшириш ҳамда ҳақ олиш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.2. Давлатнинг ишончли вакиллари давлат улуши 25 фоиздан ошадиган акциядорлик жамиятларида тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.3. Давлатнинг ишончли вакили Акциядорларнинг умумий йиғилишида ва Акциядорлик жамиятининг кузатувчи кенгашида давлатнинг ваколатли ишончли вакили ҳисобланади, давлат номидан акциядор ҳуқуқларини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.4. Давлатнинг ишончли вакили лавозимига кўра Акциядорлик жамияти кузатувчи кенгашининг аъзоси (раиси) ҳисобланади. Акциядорлар умумий йиғилишида сайланмайди (қайта сайланмайди). Давлатнинг ишончли вакили лавозимига кўра Акциядорлар умумий йиғилиши ҳайъати таркибига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Давлатнинг ишончли вакилини тайинлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1. Республика иқтисодиёти таркибида етакчи мавқега эга бўлган, рўйхати ҳукумат қарори билан белгиланадиган, давлатнинг акциядорлик жамиятларидаги ишончли вакиллари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги Комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тақдимномасига биноан тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Устав фондидаги давлат мулки улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган бошқа акциядорлик жамиятларида давлатнинг ишончли вакиллари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳайъати томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари тақдимномасига биноан тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2. Давлатнинг ишончли вакиллари номзодлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари томонидан тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда давлатнинг ишончли вакиллари номзодлари муайян иқтисодий билимлар даражасига, иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида раҳбарлик иши амалиётига эга бўлган жисмоний шахслар орасидан танлаб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.3. Агар тавсия этилган номзодлар белгиланган мезонларга жавоб бермаса, Давлат мулки қўмитаси бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари Котибиятларига уларнинг янги номзодлар киритиши учун хабар қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўн кун муддатда бошқа номзодлар тавсия этилмаган тақдирда Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги Комиссия ёки Давлат мулки қўмитаси ҳайъати томонидан тегишли равишда давлатнинг ишончли вакилларини тасдиқлаш учун номзодларни мустақил равишда танлаш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.4. Давлатнинг ишончли вакиллари, қоидага кўра, тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги Комиссия ёки Давлат мулки қўмитаси ҳайъати қарори билан, муддатли узайтириш имконияти билан, 5 йилгача муддатга тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Давлатнинг ишончли вакили вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1. Давлатнинг ишончли вакили вазифаларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядор сифатида давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, акциядорлик жамиятларидаги давлат мулкининг сақланишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхонада иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишига кўмаклашиш, унинг молия-хўжалик фаолиятини яхшилаш, менежмент ва маркетинг тизимини такомиллаштириш, шунингдек хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришни реновация қилиш ва корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни янгилаш, рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлаш мақсадида, замонавий технологик асбоб-ускуналар ва технологиялар асосида ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича тадбирларни бажариш мониторингини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхонанинг бюджетдан қарздор бўлиб қолишининг юз беришига ва иқтисодий аҳволининг ёмонлашувига йўл қўймаслик бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлик жамияти томонидан акциядорлар ҳуқуқларига ва меҳнат тўғрисидаги қонунларга риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциялар давлат пакети бўйича дивидендлардан акциядорлик жамиятини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашда мақсадли фойдаланилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланадиган бошқа вазифалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Давлатнинг ишончли вакили ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1. Давлатнинг ишончли вакили қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг Жамият кузатувчи Кенгаши аъзоси (ёки унинг раиси) ҳамда Акциядорлар умумий йиғилиши қатнашчиси сифатидаги барча ваколатларидан акциялар давлат пакети миқдорига мувофиқ жамият Устави ва амалдаги қонунлар билан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акциядорлар умумий йиғилишини чақириш тўғрисида Кузатувчи кенгашга талабнома киритиш ва Кузатувчи Кенгаш мазкур талабномани рад этган тақдирда Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акциядорлар умумий йиғилишида ва Жамият кузатувчи кенгашида қарорлар қабул қилишда овоз бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлик жамияти фаолияти тўғрисида молия-иқтисодий ва бошқа ахборотларни, шу жумладан корхонанинг тижорат сири бўлган ахборотларни олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2. Давлатнинг ишончли вакили акциядорлик жамияти бошқаруви ижро этувчи органлари томонидан амалга ошириладиган жорий ишлаб чиқариш фаолиятига аралашмайди, уларнинг хатти-ҳаракатлари қонунларнинг бузилишига олиб келиши ва давлатга зарар етказиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.3. Давлатнинг ишончли вакили қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акцияларнинг давлат пакети билан бериладиган ваколатларга мувофиқ, ушбу Низомнинг 3.1-бандида кўрсатилган ўз вазифалари бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акциядорлар умумий йиғилишининг ва Кузатувчи Кенгаш йиғилишининг барчасида ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Комплекси билан келишилган корхонани ривожлантириш стратегиясига мувофиқ якуний қарорлар қабул қилиш чоғидаги овоз беришда бевосита қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасини ўз фаолияти натижалари ва акциядорлик жамиятининг молия-хўжалик аҳволи тўғрисида хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатнинг ишончли вакилига ўзига юкланган ваколатларни амалга ошириш чоғида маълум бўлиб қолган маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик ва улардан давлат манфаатларига зид мақсадларда фойдаланмаслик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.4. Давлатнинг ишончли вакили тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги Комиссия ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишиб олинмасдан бошқа акциядорларнинг акциядорлик жамияти бошқарув органларидаги вакили бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Давлатнинг ишончли вакили фаолиятига ҳақ тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.1. Давлатнинг ишончли вакили фаолиятига ҳақ тўлаш Жамият кузатувчи Кенгаши аъзоси (раиси) сифатида, амалдаги қонунлар ва жамият Устави билан белгиланган тартибда акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.2. Давлатнинг ишончли вакили ўз функцияларини бажарганлик учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ойда бериладиган ҳақ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миқдори акциядорлик жамиятининг ҳисобот давридаги фаолияти якунларига боғлиқ бўладиган қўшимча ҳақ (мукофот) олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.3. Акциядорлик жамияти маблағлари давлатнинг ишончли вакили фаолиятига ҳақ тўлаш манбаи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Давлатнинг ишончли вакиллари фаолиятини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.1. Давлатнинг ишончли вакиллари фаолиятини назорат қилиш Давлат мулки қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган шакллар бўйича улар томонидан тақдим этиладиган ҳар чоракдаги ҳисоботларни таҳлил қилиш ва уларни корхоналарнинг молия-иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисидаги статистика маълумотлари билан қиёслаш асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларнинг фаолиятини бевосита корхоналарда ўрганиб чиқиш йўли билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даврий аттестациялар ва улар билан суҳбатлар ўтказган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари билан биргаликда икки йилда камида бир марта давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Давлатнинг ишончли вакилларини алмаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.1. Давлатнинг ишончли вакиллари фаолиятини таҳлил қилиш ва Давлат мулки қўмитаси томонидан ўтказиладиган аттестация натижаларига кўра, ўз вазифалари ва қабул қилинган мажбуриятлари бажарилишини таъминламаётган давлатнинг ишончли вакиллари мазкур тартибга мувофиқ алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.2. Давлатнинг ишончли вакилини озод қилиш тўғрисидаги қарор тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги Комиссия ва Давлат мулки қўмитаси Ҳайъати томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестация натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўйилган вазифалар ва қабул қилинган мажбуриятларнинг давлатнинг ишончли вакили томонидан бажарилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ишончли вакилининг ўз мажбуриятларини бундан буён бажара олмаслиги тўғрисидаги мурожаатлари асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Давлат ишончли вакилининг ҳисоботи ва масъулият
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8.1. Давлатнинг ишончли вакили ҳар чоракда (ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25 кунидан кечиктирмай) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига ўз фаолияти натижалари тўғрисида ҳисоб беради. Ҳисобот қоғозда ва магнит манбаларида тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8.2. Давлатнинг ишончли вакили ўз мажбуриятларининг ўз вақтида, тўлиқ ва зарур даражада бажарилиши учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.