03.09.1999 йилдаги 414-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.09.1999 йилдаги 414-сон
Date of entry into force
03.09.1999
Ҳужжат 30.12.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети ҳисобига маблағ билан таъминланадиган тармоқларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш, бюджет маблағларидан самарали ва аниқ фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2000 йил 1 январдан бошлаб бюджет ташкилотлари харажатларини маблағ билан таъминлашнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. У қуйидагиларни назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет маблағларидан тежаб, самарали ва аниқ фойдаланиш ҳамда бюджет интизомини мустаҳкамлаш учун бюджет ташкилотлари раҳбарларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларни маблағ билан таъминлаш механизмини соддалаштириш ва бюджет маблағларидан фойдаланишда юқори натижаларга эришиш мақсадида мавжуд маблағларни оқилона тақсимлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг ўрнашиб қолиши учун шарт-шароитлар яратиш.

2. Белгилансинки, янги тартибга мувофиқ бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш нормативлар бўйича (фаолият турига кўра) харажатларнинг қуйидаги гуруҳларини бир сатрда маблағ билан таъминлаш усулида амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (болали оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошқалар);

II. Иш ҳақига қўшимчалар;

III. Капитал қўйилмалар (Давлат инвестиция дастурида назарда тутилган аниқ рўйхатларга мувофиқ);

IV. Бошқа харажатлар.

Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш манбаларини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига ҳомийлик (беғараз) ёрдами берилишидан қўшимча даромадлар олиш ҳисобига кенгайтириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган манбалардан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари 2000 йил 1 январдан бошлаб 2005 йил 1 январгача Давлат бюджетига ундириладиган солиқлар ва йиғимларнинг барча турларидан озод қилинсин, бўшаб қолган маблағлар моддий-техника ва ижтимоий базани мустаҳкамлашга, шунингдек уларнинг ходимларини моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотларига Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ҳуқуқи берилсин, жамғарма:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режага мувофиқ бюджетдан маблағ билан таъминлаш ҳисобига тушган ва ҳисобот чорагининг охирги иш куни охирида бюджет ташкилотлари ҳисобварақларида қолган тежаб қолинган (фойдаланилмаган) маблағлар (капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари фаолияти турига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар;

вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағларнинг 50 фоизи, қолган 50 фоиз маблағ маҳаллий бюджетлар даромадига ўтказилиши белгилаб қўйилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига берилаётган ҳомийлик ёрдами (беғараз ёрдам) ҳисобига шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аввало мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларига;

ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларида жорий ҳисобварақлар очган ҳолда юридик шахс мақоми бериладиган бюджет ташкилотлари рўйхатини 1999 йил 1 октябргача белгиласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари фаолияти турини ҳисобга олган ҳолда бюджетдан маблағ билан таъминлаш нормативларини 1999 йил 1 ноябргача ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларини 2000 йил 1 январдан бошлаб маблағ билан таъминлашнинг янги шартларига ўтказишга тайёрлаш бўйича зарур тадбирларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда — Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш тартибини, Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда — Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган давлат мол-мулкини бошқа корхоналар ва ташкилотларга ижарага бериш тартибни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет интизомига риоя қилиниши устидан қаттиқ назоратни таъминласин, бунда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет маблағларидан, шу жумладан Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан ноўрин фойдаланилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг харажатлар гуруҳлари бўйича тасдиқланган лимитлардан ошиб кетиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
штат-смета интизоми бузилиши;

харажатларни маблағ билан таъминлашнинг белгиланган навбатига, уларни тўлаш муддатлари ва тўлиқлигига риоя қилмаслик ҳолларининг олдини олсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия органлари, бюджет ташкилотлари раҳбарлари бюджет интизомига риоя қилиниши учун меҳнат, маъмурий ва жиноят қонунчилигида назарда тутилган тартибда шахсан жавоб беришлари тўғрисида огоҳлантирилсин. Бунда бюджет ташкилотларининг қўшимча даромадлар олиш бўйича фаолияти бюджет маблағлари ҳисобига бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва сифатига зарар етказмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни икки ҳафта муддатда киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 3 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
414-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
3 сентябрдаги 414-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Тартиб Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларга татбиқ этилади. Мустақил равишда хўжалик ҳисоби фаолиятини юритувчи, махсус келишиб олинган тадбирлар учун бюджетдан дотация ва маблағлар олувчи вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга нисбатан мазкур Тартибни қўллаш хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлашнинг мазкур тартиби қуйидагиларни назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет маблағларидан тежаб, самарали ва аниқ фойдаланиш ҳамда бюджет интизомини мустаҳкамлаш учун бюджет ташкилотлари раҳбарларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш механизмини соддалаштириш ва бюджет маблағларидан фойдаланишда юқори натижаларга эришиш мақсадида мавжуд маблағларни оқилона тақсимлаш учун имкониятлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни, иш ҳақига қўшимчалар, капитал қўйилмалар ва бошқа харажатларни гуруҳлаган ҳолда бир сатрда маблағ билан таъминлаш усулида бюджет ташкилотларини нормативлар бўйича (фаолият турига кўра) маблағ билан таъминлашнинг янги тартибини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан маблағ билан таъминлашни бюджет ташкилотларининг фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини кенгайтириш билан бирга қўшиб олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг ўрнашиб қолиши учун шарт-шароитлар яратиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат мудофаа қобилиятини, хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатда ички тартибни сақлаш ва бошқалар билан боғлиқ харажатларни маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ХАРАЖАТЛАРНИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Харажатларнинг қуйидаги гуруҳлари Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (болали оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Иш ҳақига қўшимчалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Капитал қўйилмалар (Давлат инвестиция дастурида назарда тутилган аниқ рўйхатларга мувофиқ);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Бошқа харажатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маблағ билан таъминлаш бюджет ижроси жараёнида харажатлар рўйхати ва сметасига киритиладиган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда тегишли йил учун тасдиқланган бюджет параметрларига ҳамда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига мувофиқ тузилган бюджет харажатларининг чораклар бўйича тақсимланган йиллик рўйхатига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бюджет ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган бюджетдан маблағ билан таъминлаш нормативлари асосида смета ва штатлар жадвалини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил равишда ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сметалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг амалдаги таснифномасига мувофиқ харажатларнинг тўлиқ ёйилмаси илова қилинган ҳолда харажатларнинг тўрт гуруҳи бўйича тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илова сметанинг ажралмас қисми ҳисобланади, сметанинг прогноз ҳисоб-китобларини асослаш учун хизмат қилади ва ҳисобот мақсадлари учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бюджет ташкилотлари тасдиқланган смета ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ёки унинг ҳудудий молия органларига тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тасдиқланган смета ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш, иловаларни келишиш тақдим этилган ҳужжатларнинг тасдиқланган бюджет харажатлари лимитларига ва нормативларига ҳамда бюджет параметрларига мувофиқлиги таҳлили асосида тегишли молия органларида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бюджет ташкилотларининг тасдиқланган сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш мазкур бюджет ташкилоти маблағ билан таъминланадиган, бюджет параметрлари тасдиқланган пайтдан бошлаб 40 кундан кечиктирмай тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бюджет ташкилотларининг тасдиқланган харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини, шунингдек амалдаги смета ва штатлар жадвалига киритиладиган ўзгартиришлар улар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида ёки ҳудудий молия органларида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Харажатларнинг I ва II гуруҳларига киритилган бюджет ташкилотлари биринчи навбатда маблағ билан таъминланади. Бунда II харажатларнинг гуруҳига тегишли маблағ ўтказмасдан I гуруҳ харажатларини амалга ошириш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Капитал қўйилмаларга ажратмалар жорий бюджет йили учун тасдиқланган Республика инвестиция дастурига мувофиқ қурилишларнинг аниқ рўйхатларига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Харажатларнинг I ва II гуруҳларини республика ва маҳаллий бюджетлардан маблағ билан таъминлаш сметаларга ва бюджет харажатлари рўйхатларига, уларга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек олдинги ҳисобот даври учун белгиланган баҳолаш кўрсаткичларининг бажарилишига мувофиқ ҳар ойда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Капитал қўйилмаларни ва бошқа харажатларни маблағ билан таъминлаш бюджетга маблағлар тушишига қараб ҳар ойда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бюджет ташкилотларини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бюджетидан маблағ билан таъминлаш — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида белгиланган шаклдаги (унда бюджет таснифномаси параграфлари ва харажатлар гуруҳларини кўрсатган ҳолда) харажат жадваллари ва харажатларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича бир сатрда маблағ ўтказиш учун тўлов қоғози билан расмийлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий бюджетлардан маблағ билан таъминлаш — тегишли молия ташкилотларида белгиланган шаклдаги фармойиш билан ва харажатларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича бир сатрда маблағ ўтказиш учун тўлов қоғози билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бюджет ташкилотларининг харажатларини маблағ билан таъминлашда янги бюджет йилида маблағ ажратиш режаси дебиторлик қарзлар кредиторлик қарзлардан ортиқ суммага ва бюджет ташкилотларининг ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январидаги ҳолатига кўра товар-моддий бойликларнинг нормативдан ортиқ қолдиғи суммасига камайтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН ОЛИНГАН МАБЛАҒЛАРНИНГ САРФЛАНИШИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бюджет маблағлари бюджет ташкилотлари томонидан мустақил равишда, бюджет ижроси жараёнида белгиланган тартибда уларга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида сарфланади. Бунда харажатларнинг I ва II гуруҳлари биринчи навбатда маблағ билан таъминланади .
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Харажатларнинг III гуруҳи бюджет ташкилотлари томонидан Республика инвестиция дастурида жорий молия йили учун белгиланган лимитлар доирасида маблағ билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. «Бошқа харажатлар» IV гуруҳи бўйича маблағлар белгиланган лимитлар доирасида қуйидаги навбатга риоя қилган ҳолда сарфланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
овқатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори-дармонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизматлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа харажатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Бюджет ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда мавсумий ёки шошилинч тадбирлар (биринчи синф ўқувчилари учун мактаб анжомлари, кам таъминланган оилалар болалари учун қишки кийимлар харид қилиш, эпидемияга қарши, юқумли касалликларга қарши тадбирлар ва бошқа тадбирлар)ни маблағ билан таъминлаш учун маблағларни IV гуруҳ маблағлари ҳисобига тезкорлик билан харажат қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. IV гуруҳ ҳисобига автомобиллар ва бошқа автотранспорт воситаларини (махсус автотранспорт бундан мустасно), уяли телефонлар ва ортиқча дабдабали буюмлар (импорт офис мебели, аудио-видео техника (ўқув, илмий ва тиббий жараёнларда фойдаланиладиганлардан ташқари) офислар учун гиламлар ва бошқалар) харид қилишга фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Харажатларнинг у ёки бу гуруҳида пайдо бўлган кредиторлик қарзлар жорий молия йилига белгиланган лимитлар доирасида уларнинг пайдо бўлиши навбатига кўра ҳар қайси гуруҳ бўйича тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ҳисобот чорагининг охирги иш куни охирида Бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларида қолган тежаб қолинган (фойдаланилмаган) бюджет маблағлари (капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно) олиб қўйилмайди, Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ва белгиланган тартибда сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Бюджет ташкилотларини келгуси чоракда маблағ билан таъминлаш ҳажми ҳисобот чорагида тежаб қолинган (фойдаланилмаган) бюджет маблағлари суммасига камайтирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИНГ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотларининг қўшимча даромадлари маблағ билан таъминлашнинг қуйидаги манбалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатиладиган ҳомийлик (беғараз) ёрдами ҳисобига олиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режага мувофиқ бюджетдан маблағ билан таъминлаш ҳисобига тушган ва ҳисобот чорагининг охирги иш куни охирида бюджет ташкилотлари ҳисобварақларида қолган тежаб қолинган (фойдаланилмаган) маблағлар (капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари фаолияти турига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағларнинг 50 фоизи. Маблағларнинг қолган 50 фоизини бюджет ташкилотлари маҳаллий бюджетлар даромадига ўтказадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига берилаётган ҳомийлик (беғараз) ёрдами ҳисобига шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари фақат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аввало мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ривожлантириш ва бюджет ташкилотларининг ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Бюджет ташкилотида муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарз мавжуд бўлса, Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари тежаб қолинган бюджет маблағлари доирасида ушбу қарзни тўлашга (ишлар, хизматлар товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатлар ўрни қоплангандан сўнг) сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар кредиторлик қарзи бюджет ташкилотининг харажатлари вақтинча етарли миқдорда маблағ билан таъминланмаганлиги муносабати билан пайдо бўлган тақдирда, кредиторлик қарзнинг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига тўланган миқдори жорий молия йилига белгиланган харажатлар лимити доирасида бюджетдан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Агар кредиторлик қарзи бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасига иловада назарда тутилган тегишли харажатлар тўланмаганлиги ва (ёки) харажатларнинг ҳар қайси гуруҳи бўйича белгиланган лимитларнинг ошиб кетганлиги муносабати билан пайдо бўлган бўлса, тўлиқ ҳажмда бюджетдан маблағ билан таъминланган тақдирда, Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари (ишлар, хизматлар, товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатлар ўрни тўлдирилгандан сўнг) аввало харажатларнинг тўланмаган қисми ва белгиланган лимитларнинг ортиб кетган миқдори доирасида кредиторлик қарзларни узишга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Бюджет ташкилотида кредиторлик қарзлар мавжуд бўлмаса ёхуд улар мазкур Тартибда белгиланган доирада ва шартларда тўланган тақдирда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг қолган маблағлари (ҳомийлик ёрдами, беғараз ёрдам миқдори бундан мустасно):
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тушган барча маблағларнинг камида 75 фоизи товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ўрнини тўлдиришга ва моддий-техника базани мустаҳкамлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тушган барча маблағларнинг кўпи билан 25 фоизи бюджет ташкилотлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
(29-банднинг иккинчи, учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 22-24-сон, 159-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотига кўрсатилган ҳомийлик (беғараз) ёрдамидан олинган маблағларнинг барча суммаси, агар ҳомий билан махсус ўзгача ҳол келишилмаган бўлса, моддий-техника базани мустаҳкамлашга сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ВА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАБЛАҒЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Молия органлари ва бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунга, Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби бўйича йўриқномага, Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг амалдаги таснифномасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Фаолият турига кўра товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига тушади ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш муносабати билан бюджет ташкилотлари томонидан бухгалтерия ҳисобининг умумий қоидаларини қўллаш хусусиятлари тармоқ хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатлари бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомда қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Юридик шахс мақомини олган бюджет ташкилотлари белгиланган тартибда ҳисобга турадилар, бунда тегишли молия органларига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартигача бир йилда бир марта «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-рақамли шаклда молиявий ҳисобот тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Бюджет маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш ҳам бюджетдан ажратиладиган харажатларни маблағ билан таъминлаш жараёнида (жорий назорат), ҳам бюджет ташкилоти тегишли харажатларни қилгандан кейин (кейинчалик назорат қилиш) амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Бюджет маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш бюджетдан маблағ билан таъминлашнинг белгиланган нормативлари ва лимитлари, давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг амалдаги таснифномаси, тегишли бюджетларнинг тасдиқланган параметрлари, тасдиқланган штат жадваллари ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бюджет ташкилотлари харажатлари сметаси, мазкур Тартибнинг қоидалари ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Бюджет ташкилотлари томонидан маблағларнинг сарфланишини, шу жумладан Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси, унинг ҳудудий органлари ва жойлардаги молия органлари томонидан қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва тегишли ҳудудий молия органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлардан бюджетни режалаштириш, маблағ билан таъминлаш, тегишли ташкилот томонидан бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш учун зарур бўлган ҳисобот маълумотларини сўраш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит муассасаларидан уларнинг уставларига мувофиқ бюджет ташкилотларининг операциялари ва ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотлар томонидан маблағлар ғайриқонуний сарфланганда, бюджет интизоми бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда, шунингдек илгари ажратилган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботлар ва бошқа белгиланган ҳисобот тақдим этилмаганда, бу ҳақда тегишли вазирликлар (идоралар), ҳокимликлар раҳбарларини хабардор қилган ҳолда ташкилотларни бюджетдан маблағ билан таъминлашни чеклаш ва зарур ҳолларда тўхтатиб қўйиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларининг молиявий фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган қонунбузишларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар бажарилишини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ВА МОЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВАКОЛАТЛИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет ташкилотларининг штат жадваллари ва харажатлар сметасини тузиш ва рўйхатдан ўтказишнинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Бюджет ташкилотларининг сметалари ва штат жадвалларини тузиш ҳамда тасдиқланган сметалар ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш тартибига риоя этилиши, уларнинг тасдиқланган таснифномага, харажатлар нормативлари ва лимитларига мувофиқлиги учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари — бюджет ташкилотларининг ишлаб чиқилган ва рўйхатдан ўтказиш учун киритиладиган тасдиқланган сметалари ва штат жадваллари тўғрилиги ва асосланганлиги учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимининг ваколатли ходимлари, шу жумладан Молия вазирлиги раҳбарлари ва марказий аппарати ходимлари — бюджет ташкилотларининг рўйхатдан ўтказилган штат жадваллари ва йиғма сметалари тўғрилиги ва асосланганлиги учун шахсан жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет интизомига риоя этилиши учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ҳам бюджет маблағлари ҳисобига, ҳам мазкур Тартибда назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг раҳбарлари амалдаги меҳнат, маъмурий, жиноят қонунчилигига мувофиқ бюджет интизоми бузилиши учун, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет маблағларидан ва бошқа пул маблағларидан ноўрин фойдаланилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзлар пайдо бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харажатлар гуруҳлари бўйича тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар лимитлари ошириб юборилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
штат-смета интизоми бузилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харажатлар сметаси ижроси тўғрисидаги ҳисобот ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Молия органлари раҳбарлари бюджет интизомига риоя қилиниши учун меҳнат, маъмурий ва жиноят қонунчилигида назарда тутилган тартибда шахсан жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 51-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 22-24-сон, 159-модда; 2002 й., 24-сон, 200-модда; 2004 й., 52-сон, 523-модда; 2005 й., 51-сон, 380-модда; 2006 й., 51-52-сон, 507-модда; 2007 й., 29-30-сон, 306-модда, 52-сон, 534-модда; 2009 й., 24-сон, 270-модда, 52-сон, 560-модда; 2011 й., 7-8-сон, 63-модда, 14-сон, 137-модда; 2012 й., 6-сон, 60-модда, 52-сон, 587-модда; 2014 й., 50-сон, 590-модда; 2015 й., 52-сон, 646-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон, 09.10.2018 й., 09/18/805/2013-сон; 02.02.2019 й., 09/19/79/2560-сон, 23.04.2019 й., 09/19/344/3005-сон; 24.12.2019 й., 09/19/1030/4191-сон; 16.01.2020 й., 09/20/26/0056-сон, 27.05.2020 й., 07/20/4730/0670-сон, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон; 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон, 17.12.2021 й., 09/21/756/1171-сон, 12.01.2022 й., 09/22/19/0013-сон, 03.02.2022 й., 07/22/112/0099-сон, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 31.01.2024 й., 09/24/56/0075-сон; 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон; 25.11.2024 й., 09/24/783/0965-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон; 08.05.2025 й., 09/25/298/0418-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)