Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 январдаги ПҚ-2724-сон қарорини бажариш юзасидан, йўловчилар ташиш хавфсизлигини ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятининг зарур даражасини, йўловчи ташиш йўналишларида транспорт воситалари ҳаракати маромини, белгиланган жадваллар ва интервалларни, шунингдек ташувчиларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда — автобус йўналишларини ташкил этиш, янги автобуслар ва микроавтобуслар сотиб олиш, йўловчилар автовокзаллари, автостанцияларини, тўхташ бекатларини қуриш ва реконструкция қилиш тадбирларини амалга ошириш тармоқ жадвалларининг бажарилиши юзасидан мунтазам мониторингни таъминласинлар;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
янги автостанциялар, охирги тўхташ бекатларини қуриш учун ер участкалари ажратишда уларни йўловчилар учун қулай бўлган жойларда, йўловчилар тўпланадиган йирик пунктларда (темир йўл вокзаллари, аэропортлар, бозорлар ва бошқаларда), асосан хусусий инвесторларни жалб этиб, уларга йўловчилар ҳаракати хавфсизлигига тўсқинлик қилмайдиган фаолиятнинг бошқа турларини ташкил этиш имкониятини берган ҳолда, жойлаштиришни назарда тутсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда — ҳар йили фаолият кўрсатиб турган ва янгидан ташкил этилаётган автобус йўналишларида йўл шароитларининг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини текширсинлар, зарурат бўлганда, таъмирлаш ишлари ўтказилишини таъминласинлар;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
йўловчи ташишнинг амалда вужудга келаётган харажатларини қоплашни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиққан ҳолда шаҳар йўловчи транспортида юриш тарифларини ўз вақтида қайта кўриб чиқсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги билан биргаликда — тадбирларни амалга ошириш натижаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида, зарурат бўлганда, 2017 — 2021 йилларда шаҳарлар ва қишлоқларда автотранспорт хизматларини янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган янги автобуслар ва микроавтобуслар сотиб олиш, автобус йўналишларини ташкил этиш, йўловчилар автовокзаллари ва автостанцияларини қуриш ва реконструкция қилиш параметрларига тузатишлар киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
6. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари (транспортда чиптасиз юриш), 145-модданинг иккинчи қисми билан (йўловчиларни чиптасиз ташиш), 1461-моддасида (ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қонунда белгиланган мажбуриятини бажармаслиги), 165-моддасида (фаолият билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш), 1763-моддасида (автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш), 1764-моддасида (таксиларни ягона таниш белгилари билан жиҳозлашга, ягона таниш белгилари билан жиҳозланмаган ёки белгиланган талаблар бузилган ҳолда жиҳозланган таксиларни йўлга чиқармасликка доир талабларни бузиш,), 198-моддасида (ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) назарда тутилган автомобилларда ташувлар соҳасида ҳуқуқбузилишлар тўғрисидаги протоколлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси инспекторлари томонидан тузилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ундириладиган жарималар суммасининг 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 майдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.05.2019 й., 09/19/429/3185-сон)
7. «Ўзавтосаноат» АК:
етказиб бериш ва молиялаштиришнинг тасдиқланган тармоқ жадвалларига қатъий мувофиқ равишда автобусларнинг харидорларга белгиланган муддатларда етказиб берилишини таъминласин;
республикада йўловчилар ташиш микроавтобуслари ишлаб чиқаришни ташкил этишни етакчи халқаро компаниялар билан ишлаб чиқишни жадаллаштирсин ва таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 апрель,
238-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 300-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон; 27.05.2019 й., 09/19/429/3185-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон; 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)