14.03.2017 йилдаги ПҚ-2831-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 14.03.2017 йилдаги ПҚ-2831-сон
Date of entry into force
27.03.2017
Ҳужжат 27.03.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқилаётган инвестиция лойиҳалари сифатини янада ошириш, лойиҳалаштириш жараёнига лойиҳа ишларини ташкил қилиш ва амалга ошириш ишларига илғор хорижий тажрибага асосланган замонавий усулларни жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, иқтисодиётнинг базавий тармоқлари хўжалик бошқарув органларининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» — Ўзбекистон электроэнергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат давлат лойиҳа институтини — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтига (кейинги ўринларда — Институт) айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Институт иқтисодиётнинг базавий тармоқлари буюртмачи корхоналари билан тузилган шартномаларга мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош пудратчи сифатида тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналари буюртмачилари, геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефткимё ва металлургия саноати соҳасида, мазкур талабга қатъий ва сўзсиз риоя этилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Институт фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, шу жумладан, ДТИА/ДТИҲ ҳамда ТИА/ТИҲни ишлаб чиқиш, хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаолди ҳужжатларни техник бошқариш ва Ўзбекистон Республикаси стандартлари соҳасидаги норматив ҳужжатларга мослаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сонли қарори билан тасдиқланган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ тартибга солинадиган лойиҳалар бўйича (лойиҳалаштиришга доир қисмда) иқтисодиётнинг базавий тармоқлари лойиҳаларини техник жиҳатдан кузатиб бориш, лойиҳаларни тендер савдолари ташаббускорлари билан биргаликда олиб бориш ва уларга ҳамроҳлик қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг базавий тармоқларини таркибий янгилаш концепциясини, тармоқ идоралари томонидан ишлаб чиқилган геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефткимё ва металлургия саноати объектларини модернизация ва техник реконструкция қилишни кўриб чиқиш ва келишувини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарини қуриш ва модернизация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритиш учун тақдим этилган инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқишда қатнашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида лойиҳалаштириш жараёнларига хорижий лойиҳа ва инжиниринг ташкилотларини жалб этган ҳолда, илғор чет эл тажрибасига асосланган лойиҳа ишларини ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳалари, лойиҳа (ишчи) ҳужжатларини мустақил ишлаб чиқиш йўналишини ривожлантириш, шунингдек, иқтисодиётнинг базавий тармоқлари лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда кейинчалик бош пудратчи функцияларини ўзига юклаган ҳолда, хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа (ишчи) ҳужжатларини мослаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини аниқ ишлаб чиқиш учун субпудратчилар сифатида маҳаллий ва хорижий ихтисослаштирилган лойиҳа институтларини, етакчи мутахассисларни танлов (тендер) асосида жалб этиш, шунингдек, уларнинг ишларини мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг юқори унумдорлиги ва сифати, энергия ҳамда ресурс тежамкорлиги, шунингдек, экология стандартларининг замонавий талабларига жавоб берувчи илғор технология ва ускуналар жаҳон бозорини чуқур таҳлил қилишни амалга ошириш, республикага истиқболсиз, маънавий ва жисмоний эскирган ускуна ва технологиялар олиб кирилишини истисно қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳалаштиришда илғор юқори технологияли, энергия тежамкор ускуналар ва технологияларни танлаб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг Илмий-техника кенгашида иқтисодиётнинг базавий тармоқлари лойиҳаолди ҳужжатларини кўриб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ва лойиҳа, лойиҳаолди ҳамда ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертиза қилиш ва тасдиқлашда иқтисодиётнинг базавий тармоқлари илмий-техника ва эксперт кенгашлари билан узвий ҳамкорлик қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижда ишлаб чиқарилаётган замонавий ускуналар ва технологиялар, уларнинг техник ва ишлаб чиқариш-иқтисодий характеристикалари, самарадорлиги ва амалиётда синовдан ўтганлик даражаси, шунингдек, юқори технологияли ускуналарнинг асосий хорижий ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари ҳамда фаолият тури бўйича технологияларни ишлаб чиқарувчи ва лицензияловчилар тўғрисида ахборот-таҳлилий маълумотлар базасини шакллантириш ва доимий янгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат корхоналарини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича хорижий инвесторлар ва компаниялардан келиб тушаётган маълумотларни йиғиш ва умумлаштириш ҳамда маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш йўли орқали жаҳон ва ички бозорларда юқори талабга эга рақобатдош тайёр маҳсулот ва ярим тайёр саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускуналарга бўлган нархларнинг чекланган параметрлари, шунингдек, таклиф этилаётган технологияларга мувофиқ «тайёр ҳолда топшириш» лойиҳаларининг нархи бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари буюртмаси бўйича иқтисодиётнинг базавий тармоқлари инвестиция лойиҳаларини мустақил техник-иқтисодий экспертизасини ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт фаолиятини мувофиқлаштириш Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси масалалари Комплексига юкланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг асосий таркибий бўлинмалари этиб, лойиҳанинг бош муҳандислари томонидан (ЛБМ) бошқариладиган тармоқ бюролари ҳисобланади, улар лойиҳани ишлаб чиқиш ва лойиҳани тўлиқ якунига етказгунга қадар техник жиҳатдан кузатувини ташкиллаштириш учун масъулдирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЛБМ бюролари институтнинг истиқболли ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали мутахассис кадрлар билан бутланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг базавий тармоқларида ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари, фақат Институт илмий-техник кенгашининг ижобий хулосасидан кейин белгиланган тартибда ваколатли органларга экспертиза қилиш учун киритилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти илмий-техник кенгаш аъзоларининг таркиби ваколатли вазирликлар ва идоралар, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари, мустақил компаниялар ва бошқаларнинг юқори малакали мутахассисларидан шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 113 кишидан иборат тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Институт директорига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг тасдиқланган тузилмасига белгиланган умумий ходимлар чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси масалалари Комплекси раҳбари билан келишган ҳолда унинг таркибий бўлинмалари ўртасида штат бирликлари сонини қайта тақсимлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ зарур мутахассислар кесимида ишлаб чиқариш ходимларини шартнома асосида зарур миқдорда қўшимча жалб қилиш ҳуқуқи берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт директори зиммасига Институт фаолиятини самарали ташкил этиш устидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Институтга истисно тариқасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг базавий тармоқлари лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда, ишларнинг алоҳида турлари бўйича ихтисослаштирилган субпудрат лойиҳа ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танилган хорижий лойиҳа институтлари, консультантлар ва экспертлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳамда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича консорциумлар ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Институтни молиялаштириш манбалари этиб, қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга шартнома асосида ажратиладиган инвестиция лойиҳалари буюртмачилари, лойиҳа-тадқиқот ишларини амалга ошириш, лойиҳалар амалга оширилишига техник ҳамроҳлик қилишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ, Институтнинг ўз фаолиятидан олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларининг грантлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Институт Тошкент шаҳри, Мустақиллик проспекти, 66-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилансинки, институт директори буйруғи билан устав фаолиятидан ҳамда ажратилган мақсадли бюджет ажратмаларидан олинадиган даромадлар чегарасида Институт ходимлари иш ҳақларига ҳар ойлик қўшимчалар белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Институт фаолиятини таъминлаш харажатлари, шу жумладан, асосий хорижий каталоглар ва нашрларга обуна бўлиш, шунингдек, кўриб чиқилаётган лойиҳаларнинг мустақил экспертизадан ўтказиш учун мутахассисларни жалб қилиш лойиҳанинг умумий нархига киритилган, кўрсатилаётган хизматлар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг фаолиятини ташкил этиш бўйича Комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия (А. Раматов) Институт фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарордан келиб чиқадиган талаблар ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда Институт тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтни зарур билим ва иш, жумладан ДТИА/ДТИҲ ва ТИА/ТИҲларни тайёрлаш ва ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан бутласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон электроэнергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат давлат лойиҳа институтини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 13 июндаги ПҚ-377-сонли қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2010 йил 30 июлдаги ПҚ-1376-сонли қарори, «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» Институти қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт Жамғармаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 14 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2831-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг фаолиятини ташкил этиш бўйича Комиссия
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

О.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси, Комиссия раиси

Ж.А. Қўчқоров

молия вазирининг биринчи ўринбосари

Ш.Н. Файзуллаев

иқтисодиёт вазири ўринбосари

Б.М. Низомов

меҳнат вазири ўринбосари

А.А. Усмонов

адлия вазири ўринбосари

С.Х. Гафаров

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

М.И. Шодиев

Давархитектқурилиш раиси ўринбосари

Ш.А. Вафоев

Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори ўринбосари

А.С. Султонов

«Ўзбекнефтгаз» МХК раиси

Ф.И. Саломов

«Ўзбекэнерго» АЖ раиси

А.А. Абдуллаев

«Ўзкимёсаноат» АЖ раиси

К.С. Санақулов

«Навоий КМК» ДК бош директори

У.Д. Каримов

«Олмалиқ КМК» АЖ бош директори в.б.

А.С. Нурутдинов

«Ўзметкомбинат» АЖ бош директори

Н.Б. Ҳусанов

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари

И.Р. Маҳкамов

Вазирлар Маҳкамасининг АТД мудири, Комиссия котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ишига тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассислари жалб этилиши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 12-сон, 183-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 07/18/3557/0803-сон, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон, 28.08.2018 й., 06/20/5526/0983-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)