Ҳужжат кучини йўқотган 21.05.2022 15.03.2017 йилдаги 137-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.03.2017 йилдаги 137-сон
Date of entry into force
22.03.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 21.05.2022
Ҳужжат 22.03.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли «Туризм ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқарувининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ–4861-сонли Фармонига мувофиқ, шунингдек туризм соҳаси ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларини халқаро туризм бозорларида фаол тарғибот қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда бир ой муддатда меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини махсус электрон автоматлаштирилган дастурни қўллаб юритишни кўзда тутувчи туристик (меҳмонхона) йиғим тушумини назорат қилиш механизмини жорий қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 октябрдаги 288-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил 10-сон, 73-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 15 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 137-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) ҳузурида юридик шахс мақомисиз, маблағлардан кейинчалик туризм соҳасини ривожлантиришда фойдаланиш учун уларнинг жамланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлаштириш воситаларидан (меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар) ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушумлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хайр-эҳсон қилувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бўйича тушумлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристик (меҳмонхона) йиғим ўз вақтида тўланмаганлиги учун ундирилган пеня.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, хайр-эҳсон қилувчилар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари Жамғармага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғармага тушадиган маблағлар Қўмита томонидан очиладиган миллий ва хорижий валютада жамғариб бориладиган махсус ҳисоб рақамида жамланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Қўмита томонидан тасдиқланадиган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм соҳасидаги мақсадли дастурларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм инфратузилмаси объектларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан соҳавий хорижий ўқув марказларида ва таълим муассасаларида стажировкалардан ўтиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини чет эл туризм бозорларида тарғибот қилиш бўйича ташкилий ва реклама-ахборот тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида мақсадли рекламалар, мақолалар ва бошқа материалларни жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий туризм ярмаркаларида, кўргазмаларда, лойиҳалар ва дастурларда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон Туристик Ташкилоти (ЮНВТО)га аъзолик бадаллари тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита, шу жумладан унинг ҳудудий бошқармалари ва «Ипак йўли офиси» УК фаолиятини молиялаштириш, вакиллик харажатлари ва совғалар харид қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита томонидан давлат унитар корхоналарининг устав жамғармаларини шакллантириш ҳамда тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида уларнинг уставларига мувофиқ улар томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) учун тўлов;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида туризм тармоғини ривожлантириш учун жалб этилган кредитларни ва улар бўйича фоизларни қайтариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қўмита раиси Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисобот ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қўмита раиси ва бош бухгалтери бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қўмита Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун миллий ва хорижий валютада жамғариб бориладиган махсус ҳисоб рақамида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қўмита раиси Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 137-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристик (меҳмонхона) йиғим — жойлаштириш воситалари томонидан хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахслардан 2 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида уларнинг жойлаштириш воситаларида яшаган ҳар бир куни учун ундириладиган йиғим. Давлат ва бюджет ташкилотлари томонидан яшаш бўйича хизматларга тўлов улар таклиф қилган, мазкур хатбошида кўрсатилган шахслар учун амалга оширилганда, туристик (меҳмонхона) йиғим 2 АҚШ доллари эквивалентида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада тўланади. Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма — Қўмита томонидан, юридик шахс мақомисиз, хорижий ва миллий валютада жамғариб бориладиган махсус ҳисоб рақамларини очиш орқали ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма махсус ҳисоб рақамлари — Жамғармага тушадиган маблағларни жамлаш учун Қўмита томонидан очиладиган хорижий ва миллий валютадаги жамғариб бориладиган махсус ҳисоб рақамлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Туристик (меҳмонхона) йиғим меҳмонхона хизматлари учун ҳақ тўланган валютада (АҚШ доллари, евро ва сўм) тўланади ва жойлаштириш воситалари томонидан Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамларига йўналтирилиши лозим. Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамларига келиб тушган маблағлар ҳисоби туристик (меҳмонхона) йиғим қайси валютада ундирилганидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурини қўллаган ҳолда, фақат АҚШ долларида олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жойлаштириш воситалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фақат туристик (меҳмонхона) йиғимни ундиришдан тушадиган тушумни жамлаш ва уни кейинчалик Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш учун фойдаланиладиган, хорижий ва миллий валютадаги махсус ҳисоб рақамларни ваколатли банкларда очишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун туроператорлик ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш чоғида ваколатли банкларда очилган ва ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушадиган тушумлар ўтказиладиган миллий ва хорижий валютадаги махсус ҳисоб рақамларни шартнома реквизитларида алоҳида кўрсатишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳмонхона хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура), ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси) беришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, жойлаштириш воситаларида яшовчи жисмоний шахсларнинг сонини, уларнинг яшаш кунлари сонини, ҳамда Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим бўлган хорижий ва миллий валютадаги миқдори ҳисобини юритишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурини қўллаган ҳолда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, амалда яшаётган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Қўмитага ўз вақтида тақдим қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитага тақдим қилинган маълумотларга мувофиқ, ўтган ой мобайнида уларга тушган хорижий ва миллий валютадаги туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини, шу жумладан вақтинча яшаш муддатлари кейинги ойга ўтадиган жисмоний шахслар бўйича ўтган ойдаги амалдаги яшаш кунлари учун тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ҳар ой жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурдирлар. Бунда кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари хорижий ва миллий валютадаги шахсий маблағлари ҳисобидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини жисмоний шахслардан тўлиқ бўлмаган ҳажмда (нотўғри) ундириш натижада шаклланган қарздорликни тўлаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомнинг мазкур бандида кўрсатилган мажбуриятларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун масъулият жойлаштириш воситаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қўмита ҳар ойнинг 10-кунигача жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурини қўллаган ҳолда тақдим этилган маълумотлар асосида жойлаштириш воситалари туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини ўтказиши лозим бўлган, амалда яшаган жисмоний шахслар тўғрисидаги умумлашган маълумотларни шакллантиради. Мазкур маълумот жойлаштириш воситалари бўйича шакллантирилади ва Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамларига ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини тўлиқ тушишини текшириш учун фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисоб рақамига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорининг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда, миллий валютада пеня тўлайдилар. Хорижий валютадаги қарздорлик бўйича пеня Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича эквивалентда миллий валютада ўтказилади. Пенялар Жамғарманинг миллий валютадаги махсус ҳисоб рақамига тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қўмита Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамларига туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида, туристик (меҳмонхона) йиғим бўйича қарздорликни ва Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилмаган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори учун пеняларни ундириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жойлаштириш воситалари ундирадиган ва уларнинг махсус ҳисоб рақамига тушган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори жойлаштириш воситасининг тушуми (фойдаси) ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 165-модда, 23-сон, 478-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095, 07.11.2017 й., 09/17/894/0219-сон; 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон, 08.08.2018 й., 09/18/631/1638-сон; 08.03.2019 й., 09/19/198/2728-сон, 04.05.2019 й., 09/19/372/3081-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)