27.02.2017 йилдаги 106-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.02.2017 йилдаги 106-сон
Date of entry into force
06.03.2017
Ҳужжат 21.08.2017 02 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат нотариал идоралари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқага ўтказиш тақиқланганлиги ёки хатланганлиги бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал ҳаракатларни амалга оширишда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан давлат хизматлари кўрсатишни назарда тутувчи «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимини амалга киритиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан алмашинадиган маълумотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини нотариал тасдиқлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида — 2017 йил 1 июлдан бошлаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) — 2018 йил 1 июлдан бошлаб амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўзаро ҳисоб-китоблар, электр энергияси, табиий газ, совуқ ва иссиқ сув истеъмолчилари шахсий ҳисоб рақамларининг ҳисобга олиш маълумотлари, шу жумладан якка тартибда ҳисобга олиш асбоблари ҳолати тўғрисида 3-иловага мувофиқ батафсил маълумотларни шакллантириш тизими жорий этилишини ва идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизимига аниқ вақт режимида юборилишини:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри бўйича — 2017 йил 1 июлдан бошлаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари бўйича — 2018 йил 1 июлдан бошлаб таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш ташкилотлари 2017 йил 1 июлгача бўлган муддатда идоралараро электрон ҳамкорлик воситасида алмашинадиган маълумотларни долзарблаштириш, олиш ва бериш юзасидан ахборот тизимларини ўзаро мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 1 апрелгача бўлган муддатда — нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган давлат божи ва бошқа тўловларни электрон тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 1 июлгача бўлган муддатда — ариза берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали битимлар лойиҳаларини тайёрлаш, нотариал ҳаракатлар ҳақида тушунтиришлар олиш ва нотариус қабулига олдиндан ёзилиш учун мурожаат қилиш механизмини жорий қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил мобайнида ушбу қарорнинг қўлланилиши юзасидан мониторинг олиб борсин ва таҳлил қилсин ҳамда, зарурият бўлганда, кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини нотариал тасдиқлаш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Тошкент шаҳри бўйича — 2017 йил 1 июлдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари бўйича — 2018 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов, Ғ.И. Ибрагимов, З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 27 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига
1-ИЛОВА

Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Нотариат тўғрисида»ги ва «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини (бундан буён матнда битим деб аталади) идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи — битимни нотариал тасдиқлаш мақсадида нотариал идорага мурожаат этувчи кўчмас мулк мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакили;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ариза — ариза берувчининг битимни нотариал тасдиқлаш ҳақида электрон ҳужжат шаклидаги мурожаати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизматлар — газ таъминоти, совуқ сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш, иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда «Нотариус» ААТ деб аталади) — нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш учун мўлжалланган ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон аризанинг ноёб рақами — электрон ариза тўлдирилгандан кейин «Нотариус» ААТ томонидан шакллантириладиган рамзларнинг ноёб тўплами.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Битимларни идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш ушбу низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Электрон аризани тўлдириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ариза берувчи битимни нотариал тасдиқлаш учун нотариал идорага:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон аризани бевосита тўлдириш йўли билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон аризани тўлдириш учун кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат билан нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзи келиб мурожаат қилинганда электрон ариза қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов ундирилгандан сўнг ариза берувчининг номидан нотариал идоранинг ходими томонидан тўлдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Электрон ариза тўлдирилгандан кейин солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик, кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлиги Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёки «Нотариус» ААТда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлиги аниқланса, ариза берувчига қарздорлик бартараф этилганидан ёки тақиқ ва хатлаш олиб ташланганидан кейин битимни нотариал тасдиқлаш учун мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги ҳақида хабар берилади. Ариза берувчининг талабига кўра билдиришнома ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ариза берувчига солиқлар, коммунал хизматлар ёки электр энергияси бўйича аниқланган қарздорликни нотариал идорада, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали тўлаш имконияти берилади. Ариза берувчи томонидан амалга оширилган тўловлар тўғрисидаги маълумотлар тезкорлик билан «Нотариус» ААТда акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжуд бўлмаса, электрон аризага ноёб рақам берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчига битимни нотариал тасдиқлаш мумкинлиги, давлат божи миқдори, шунингдек битимни нотариал тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар ҳақида хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлса, ариза берувчи электрон аризага ноёб рақам берилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида битимни нотариал тасдиқлашни амалга оширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ариза берувчи битимни нотариал тасдиқлаш учун нотариал идорага келадиган кун ва қулай вақтни белгилаган ҳолда нотариус қабулига олдиндан ёзилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчининг хоҳишига кўра электрон аризанинг ноёб рақамини, нотариал идорага келинадиган кун ва вақтни, нотариал идоранинг нотариуси фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда нотариус қабулига олдиндан ёзилганлиги ҳақида унга ёзма шаклда билдиришнома берилади. Ариза берувчи билдиришномада кўрсатилган вақтда нотариал идорага келиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Электрон аризага ноёб рақам берилган кундан бошлаб 10 календарь кун ичида ариза берувчи нотариал идорага келиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатилган муддат ўтгандан кейин нотариал идорага мурожаат этилса, электрон аризани тўлдириш ушбу Низомнинг 4 — 7-бандларида назарда тутилган тартибда қайта амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ариза берувчининг хоҳишига кўра нотариал идоранинг ходимлари томонидан битимнинг дастлабки лойиҳаси тузилади. Бунда битим лойиҳаси нотариал тасдиқлаш учун нотариал идорага келинган куни тақдим этилади. Битим лойиҳаси тузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Битимни нотариал тасдиқлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Битимни нотариал тасдиқлаш қонун ҳужжатларида белгиланган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш қоидаларига мувофиқ томонларнинг иштирокида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Битимни нотариал тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон аризанинг ноёб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт ёки битим томонларининг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштирилган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишда — кўчмас мулкни хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг нотариал тасдиқланган розилиги, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар кўчмас мулк биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган бўлса — эрнинг (хотиннинг) нотариал тасдиқланган розилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар кўчмас мулкнинг қурилиши тугалланмаган бўлса — маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса — гаровга олувчининг розилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома тузса — васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар учун — юридик шахс ваколатли органининг қарори (умумий мажлис баённомаси, кузатувчи кенгашнинг қарори, буйруқ ва ҳоказолар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар, солиқ тўловчининг идентификация рақами, шунингдек доимий пропискага эга шахслар ёки вақтинчалик ҳисобда турувчи (вақтинча прописка қилинган) шахсларнинг паспортига оид маълумотларни нотариуслар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали мустақил оладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Битим нотариал тасдиқлангандан кейин кўчмас мулкнинг кадастр рақами тўғрисидаги маълумот ва сотиб олувчи ҳақидаги қуйидаги маълумотлар «Нотариус» АТТ орқали туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига юборилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахснинг шахсий индентификация рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий прописка манзили;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телефон рақами (мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон почта манзили (мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал ҳаракат амалга оширилган кун ва унинг қайд этилган рақами.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ушбу Низомни бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлашни амалга оширишга
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АРИЗА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар

1.

Фамилияси, исми, отасининг исми/юридик шахснинг номи

2.

Туғилган санаси (йил, кун, ой)

3.

Паспорт серияси ва рақами, қачон ва ким томонидан берилган/юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами

4.

Доимий прописка манзили/юридик шахснинг жойлашган жойи

5.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами

Алоқа қилинадиган маълумотлар (мавжуд бўлса)

6.

Почта манзили

7.

Телефон рақами

8.

Электрон почта манзили

Кўчмас мулк ҳақидаги маълумотлар

9.

Кўчмас мулкнинг кадастр рақами (кадастр йиғмажилдига мувофиқ)

10.

Кўчмас мулкнинг манзили

Сана: 20___ й. «___» __________

Имзо: ____________________‎‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:

Идоралараро ахборот тизимларида маълумотлар мавжуд бўлса, электрон аризанинг тегишли бандлари автоматик тарзда тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон ариза нотариал идоранинг ходимлари томонидан тўлдирилса, электрон ариза қоғозга чиқарилади ва ариза берувчи томонидан кўрсатилган маълумотлар тасдиқланган ҳолда имзоланади. Қоғозга чиқарилган ариза битим бўйича ҳужжатлар билан бирга қўшиб тикилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжуд эмаслиги электрон аризага ноёб рақам бериш учун асос бўлади. Бунда ариза берувчи электрон аризага ноёб рақам берилган кундан бошлаб 10 календарь кун ичида нотариал идорага келиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан алмашиладиган маълумотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Маълумотнинг номи

Маълумотларни қабул

қилувчи идора

Маълумотларни тақдим

этувчи идора

Маълумотларни тақдим қилиш шарти

1.

Турар жойда доимий прописка қилинган ёки вақтинчалик ҳисобда турувчи (вақтинча прописка қилинган) шахсларнинг сони, прописка қилинган/пропискадан чиқарилган кун

Газ таъминоти ташкилотлари, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш ташкилотлари

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Кўчмас мулкнинг кадастр

рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича

2.

Турар жойда доимий прописка қилинган ёки вақтинчалик ҳисобда турувчи (вақтинча прописка қилинган) шахслар (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, Ф.И.О, паспорт серияси ва рақами, берган орган, берилган сана) ҳақидаги маълумотлар

Нотариал идоралар

Кўчмас мулкнинг кадастр

рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича

3.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, СТИР, сотиб олувчининг доимий прописка манзили, мобил телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), нотариал ҳаракат амалга оширилган кун ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси

Нотариал идоралар

Нотариал тасдиқлангандан кейин

4.

Кўчмас мулк олди-сотди шартномалари, мол-мулк ижараси шартномалари тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, шунингдек мерос қилиб олиш ёки ҳадя тарзида фуқароларнинг мулкига ўтаётган мол-мулк қиймати тўғрисидаги маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси

Нотариал ҳаракатлар амалга оширилган кундан эътиборан ўн кундан кечикмай

5.

СТИР, солиқлар бўйича қарздорлик мавжудлиги ёки йўқлиги ҳақидаги маълумот

Нотариал идоралар

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси

Кўчмас мулкнинг кадастр

рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича

6.

Бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги, кўчмас мулкни бошқага ўтказиш тақиқланганлиги ва хатланганлиги ҳақидаги маълумотлар

Нотариал идоралар

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси

Кўчмас мулкнинг кадастр

рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича

7.

Мулкдорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий прописка қилинган манзили, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони, мулкдорнинг мобил телефон рақами (мавжуд бўлса), мулкдорнинг электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

Давлат солиқ қўмитаси,

ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш ташкилотлари

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси

Мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин, бир вақтда — амалдаги мулкдорнинг мулк ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин мулкдорга мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тўлиқ бир-бирига мослаштириш

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига
3-ИЛОВА

Аниқ вақт режимида идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимида бериладиган ўзаро ҳисоб-китоблар, электр энергияси, табиий газ, иссиқ ва совуқ сув истеъмолчилари шахсий ҳисоб рақамларининг ҳисобга олиш маълумотлари, шунингдек якка тартибда ҳисобга олиш асбоблари ҳолати тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Кўчмас мулкнинг кадастр рақами

Истеъмолчи томонидан кўрсатилган якка тартибда ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичи

Якка тартибда ҳисобга олиш асбобининг аввалги кўрсаткичи билан фарқи

Ҳисоб-китобнинг бошқа мезони

Ўлчов бирлиги

Амалга оширилган тўлов (сўм)

Тўлов амалга оширилган сана

Якка тартибда ҳисобга олиш асбоби ҳолати текширилган сана

Якка тартибда ҳисобга олиш асбобини навбатдаги текшириш санаси

Инспектор томонидан кўрсатилган якка тартибда ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичи

Истеъмолчининг баланси (сўм)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.

Ушбу жадвалда охирги уч йил мобайнидаги маълумотлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, иссиқ сув таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш ташкилотлари ўз хусусиятларидан келиб чиқиб ушбу жадвалда кўрсатилмаган қўшимча маълумотларни тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Хусусийлаштирилган уй-жойни бошқа шахсга ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисидаги маълумотнома берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим ундирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш шартномаларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш фақат электр энергияси, табиий газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун қарзлар тўлиқ тўланган тақдирда амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 8-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари шахсий ҳисоб рақами ва электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати ҳақидаги батафсил маълумотлар доимий асосда шакллантирилишини ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига аниқ вақт режимида юборилишини таъминлайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «5» рақами «30» рақам билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя битимлари давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига янги мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, нотариал ҳаракат амалга оширилган кун ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва кўчмас мулкнинг умумий (турар жой) майдони, мобил телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотни юборади. Бунда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари маълумот тушгандан кейин бир ой муддатда мулкдор билан электр таъминоти шартномаси тузилишини таъминлаши шарт».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари тасдиқланганлиги ҳақида маълумот олинса, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унинг билан битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризалар реестрига мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, объектнинг номланиши, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам ҳақидаги маълумотлар киритилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги II1 бўлим қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«II1. Нотариал тасдиқланган кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари асосида идоралараро электрон ҳамкорлик воситасида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган тартибда «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари нотариал тасдиқланганлиги ҳақида маълумот олингандан кейин амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар тегишли тўловлар амалга оширилгандан ва нотариусларнинг маълумоти олингандан бошлаб 5 кун муддат мобайнида кадастр йиғмажилдини тайёрлайди ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради, бу ҳақда кўчмас мулк мулкдорига хабарнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомда кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, рўйхатга олувчи мулкдорни ёзма шаклда ёки электрон почта орқали хабардор қилади, бу ҳақда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризалар реестрига белги қўяди. Хабарномада аниқ сабаблар ва тақдим этилган маълумотларда аниқланган камчиликларни бартараф этишга доир тавсиялар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
183. Давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиргандан кейин коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга қуйидаги маълумотларни юборади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкдорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда доимий прописка қилинган манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкдорнинг мобил телефон рақами (мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкдорнинг электрон почта манзили (мавжуд бўлса).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
184. Кадастр йиғмажилдини олиш учун мулкдор олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш шартномаларининг асл нусхаларини давлат рўйхатидан ўтказувчи органларга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
185. Давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар кўчмас мулк объектларини вақти-вақти билан режали хатлашлар ўтказиш йўли билан беш йилда камида бир марта, шунингдек режадан ташқари текширишлар жараёнида ҳисобга олиш кўрсаткичлари ўзгаришлари аниқланишига қараб техник хатловни амалга оширишлари лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57-банддаги «давлат нотариал идораларининг» сўзлари «идоралараро электрон ҳамкорлик орқали давлат нотариал идораларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59-бандга «бино ва иншоотларни» сўзларидан кейин «икки кун ичида» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64-бандга «жисмоний шахсга жўнатилади» сўзларидан кейин «, ушбу Низомнинг 57-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 72-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58-бандга «маълумотлар тақдим этилиши» сўзларидан кейин «, шунингдек зарур ҳолларда ёки Истеъмолчининг талабига кўра уй ичидаги иссиқлик таъминоти тизими ёки уй ичидаги асбоб-ускуналарни текшириши» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«шахсий ҳисоб рақами ва якка тартибда ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати ҳақида батафсил маълумотни шакллантиришга ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига аниқ вақт режимида юборишга»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107 ва 108-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«107. Шахсий ҳисоб рақами ва якка тартибда ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати тўғрисидаги батафсил маълумотлар Етказиб берувчи томонидан шакллантирилади ва аниқ вақт режимида идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Янги мулкдор кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 30 кун муддатда шартнома тузиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан Етказиб берувчига янги мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, янги доимий прописка қилинган манзили, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони, мобил телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотни юборади. Бунда Етказиб берувчи маълумот тушгандан кейин бир ой муддатда мулкдор билан иссиқлик таъминоти шартномаси тузилишини таъминлаши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва учинчи хатбошисидаги «7 кун муддатда» сўзлари «30 кун муддатда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан ИСКХ ташкилотига янги мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий прописка қилинган манзили, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони, мобил телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотни юборади. Бунда ИСКХ ташкилоти маълумот олингандан кейин бир ой муддатда мулкдор билан иссиқлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувни чиқариш хизматларидан фойдаланишга шартнома тузилишини таъминлаши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«шахсий ҳисоб рақами ва якка тартибда ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати ҳақида батафсил маълумотни шакллантириш ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига аниқ вақт режимида юбориш».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 131-модда, 33-сон, 863-модда, 35-сон, 931-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон, 06.04.2018 й., 09/18/269/1041-сон, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон; 01.04.2020 й., 09/20/195/0391-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.09.2023 й., 09/23/470/0707-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)