Ҳужжат кучини йўқотган 13.11.2019 23.02.2017 йилдаги ПҚ-2796-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 23.02.2017 йилдаги ПҚ-2796-сон
Date of entry into force
06.03.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 13.11.2019
Ҳужжат 01.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги ПФ-5868-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2019 йил 13 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд этиб ўтилсинки, республикани иқтисодий ривожлантиришда ижобий натижаларга эришилганига қарамай, айрим мулкдорларнинг қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдалана олишга ноқобиллиги сабабли ҳамон уларнинг сони анча миқдорда сақланиб қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, янги ишлаб чиқаришлар ва иш жойлари яратишни хоҳловчи тадбиркорлар бунинг учун зарур ишлаб чиқариш биноларини харид қилишда кўпинча қийинчиликларга дуч келмоқдалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиши тугалланмаган объектлардан ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш, зарур инвестициялар киритиш, замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, янги иш жойлари барпо этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлигининг илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектларни ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини 1-иловага* мувофиқ схема бўйича хўжалик фаолиятига тезкорлик билан жалб этиш механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2-иловага* мувофиқ намунавий таркибда қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича Идоралараро комиссиялар (кейинги ўринларда — Идоралараро комиссиялар) тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органи Идоралараро комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда — ишчи орган) этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Идоралараро комиссия зиммасига қуйидаги асосий вазифа ва функциялар юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш, ўтказилган хатлов якунлари бўйича уларнинг рўйхатини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорлари билан биргаликда ишлаб чиқаришни ёки хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини ташкил этиш, шунингдек, янги иш жойлари яратиш бўйича инвестиция лойиҳаларини (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳалари) ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳасининг мақоми тўғрисида, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳасини мулкдор (унинг розилиги билан, бошқа ташаббус кўрсатувчилар, шу жумладан, ижарага олувчилар) томонидан тақдим этилганлиги ёки тақдим этилмаганлиги тўғрисида, шунингдек, лойиҳани амалга оширилганлиги ёки амалга оширилмаганлиги тўғрисида хулосалар бериш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3541-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 06/18/3541/0788-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тадбиркорлар томонидан рухсатнома ҳужжатларини ва тижорат банкларининг кредитларини олишда уларга ёрдам бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат томонидан хусусий мулк қилиб берилган (шу жумладан устав капиталига берилган, сотилган ва бошқа усуллар билан бошқа шахсга берилган) кўчмас мулк объектлари, кейинчалик мулкдорлар ўзгарганидан қатъи назар, илгари хусусийлаштирилган бинолар, нотураржой хоналари ва қурилиши тугалланмаган кўчмас мулк объектлари сифатида эътироф этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илгари хусусийлаштирилган бинолар ва нотурар жой хоналари умумий майдонининг 50 фоиздан кўпроғи (бир бино ёки нотурар жой хонаси контури доирасида) сўнгги 12 ой мобайнида товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш)да фойдаланилмай келинган бўлса, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида эътироф этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатида белгиланган норматив муддатларда тугалланмаган, қурилишнинг белгиланган норматив муддати мавжуд бўлмаган тақдирда — қурилиш бошланган санадан бошлаб 24 ой мобайнида қуриб битказилмаган ҳолларда илгари хусусийлаштирилган кўчмас мулк объектлари қурилиши тугалланмаган объектлар сифатида эътироф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, инвестиция лойиҳасини мулкдор (бошқа ташаббус кўрсатувчилар) томонидан тақдим этилмаганлиги ёки амалга оширилганлиги тўғрисида Идоралараро комиссия томонидан хулоса чиқарилгандан сўнг кейинги ойдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар — қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг соддалаштирилган солиққа тортиш тартибини қўллаётган мулкдорлари умумўрнатилган тартибдаги солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашга ўтадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслар — мулкдорлар ўзларига тегишли қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари учун мулк ва ер солиқларини икки баравар миқдорда, 6 ой ўтгандан кейин — беш баравар миқдорда, 12 ой ўтгандан кейин ва кейинчалик — ўн баравар миқдорда тўлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларга — қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари мулкдорларига нисбатан қонун ҳужжатлари билан бериладиган солиқлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар қўлланилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3541-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 06/18/3541/0788-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу қарорнинг 5-банди қуйидаги мулкдорларга нисбатан қўлланилмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жами майдони 1 минг квадрат метрдан камроқни ташкил этувчи фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорларига;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3541-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 06/18/3541/0788-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тадбиркорлик субъектларига рухсатнома ҳужжатларини бериш функцияси юкланган давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг айби билан инвестиция лойиҳасини амалга ошира олмаган мулкдорларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини сотиб олган мулкдорларга нисбатан — сотиб олинган санадан бошлаб 3 ой мобайнида;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3541-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 06/18/3541/0788-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиши тугалланмаган объектни ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонини сотувга қўйган мулкдорларга нисбатан — сотувга қўйилган санадан бошлаб уч ой мобайнида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳасини тақдим этганларга ёки уни амалга оширишни бошлаганларга — қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳасини мулкдор (унинг розилиги билан, бошқа ташаббус кўрсатувчилар, шу жумладан, ижарага олувчилар) томонидан тақдим этилганлиги тўғрисида, шунингдек, уни амалга оширилаётганлиги тўғрисида хулоса Идоралараро комиссия томонидан берилган санадан кейинги календарь чорагидан бошлаб.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3541-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 06/18/3541/0788-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорнинг 5-бандида назарда тутилган оширилган ставкали ва ошириб бориладиган коэффициентли солиқлар Идоралараро комиссиянинг қарори билан фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришга жалб этилмаган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларига нисбатан қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари тармоқ инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда уларнинг тармоғига кирадиган олдин хусусийлаштирилган корхонани тиклашни ҳисобга олишлари керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3541-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 06/18/3541/0788-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари фойдаланилмаётган ҳамда мақсадга номувофиқ фойдаланилаётган ер участкалари олиб қўйилишини, бўшаётган ер участкалари захира ерлари тоифасига ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тижорат банкларига қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, ижарачиларга 5 йил муддатгача, имтиёзли даври 12 ой бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставка бўйича имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Д.А. Хидоятов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ўн кун муддатда ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ҳудудлар бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқласин ҳамда унинг бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида ҳар чоракда маълумот бериб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари комплексининг раҳбари Р.С. Азимов:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектларни ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига тезкорлик билан жалб этиш механизми татбиқ қилинишини ҳар бир ҳудуд бўйича кўриб чиқиш жадвалини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорларига улар томонидан ишлаб чиқаришларни ёки хизмат кўрсатиш объектларини ташкил қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, шунингдек, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сотувга қўйилган ҳолларда амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари рўёбга чиқарилишини, янги мулкдорлар аниқланишини шахсий назорат остига олсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари — ҳудудий Идоралараро комиссияларнинг раислари Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда хатлов якунлари бўйича қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг тасдиқланган рўйхати маҳаллий матбуотда албатта чоп этилишини ҳамда уларнинг хўжалик фаолиятига тезкорлик билан жалб этилиши юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ҳамда телевидение орқали аҳолининг хабардор қилинишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, тижорат банклари, масъул мансабдор шахслар томонидан ушбу қарорнинг моддалари бажарилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ушбу қарор билан белгилаб берилган мақсад ҳамда вазифалар босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда аҳоли орасида мунтазам, тизимли ва кенг кўламда ёритиб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 23 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2796-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 126-модда, 27-сон 608-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 06/18/3541/0788-сон, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)