26.05.2000 йилдаги 204-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.05.2000 йилдаги 204-сон
Date of entry into force
26.05.2000
Ҳужжат 26.05.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ГОЛЬФНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ОММАЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда аҳоли дам олишини уюштириш ва саломатлигини мустаҳкамлашнинг янги шакли сифатида гольфни ривожлантириш ва оммалаштириш, республика миллий жамоасини тайёрлаш ҳамда халқаро майдонда спорт алоқаларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Дам олиш ва спортни ривожлантириш халқаро корпорацияси» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 19 сентябрдаги 324-сон қарори асосида Тошкент шаҳридаги Роҳат кўли ҳудудида, халқаро даражада мусобақалар ўтказиш имконини берадиган, халқаро андозадаги Тошкент гольф клуби қурилиши тугалланганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» жамғармаси, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асака» банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўзуйжойжамғармабанк» ҳамда «Дам олиш ва спортни ривожлантириш халқаро корпорацияси» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасининг Ўзбекистон гольф уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, гольф уюшмаси ўзини ўзи бошқарадиган, ўзини ўзи маблағ билан таъминланадиган, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, ўз фаолиятини мустақил равишда амалга оширадиган, барча юридик ва жисмоний шахслар учун очиқ бўлган, Ҳукуматига қарашли бўлмаган жамоат ташкилоти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон гольф уюшмасини ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита белгиланган тартибда бир ой муддатда Ўзбекистон гольф уюшмаси таъсис конференцияси ўтказилишини унинг раҳбар органлари шакллантирилишини ва устави тасдиқланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар Ўзбекистон гольф уюшмасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли кенг қатламларини спортнинг ушбу тури билан шуғулланишга жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этиладиган гольф клубларида гольф билан шуғулланиш учун моддий-техник базани мустаҳкамлашга кенг доирада кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда гольфни ривожлантиришни мувофиқлаштириб бориш ва халқаро майдонда Ўзбекистон номидан вакиллик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон гольф уюшмасининг Осиё ва Жаҳон гольф уюшмалари томонидан тан олинишини таъминлаш учун тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гольфни ривожлантириш учун маблағларни жалб этиш ва тақсимлаш, гольф клубларига уларни асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминлашда кўмаклашиш ҳамда улардан самарали фойдаланилишини назорат қилиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, Уюшма ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятини маблағ билан таъминлаш аъзолик ва ҳомийлик бадаллари, ўтказиладиган тадбирлардан тушган даромадлар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон гольф уюшмаси ва унинг таркибига қирувчи гольф клублари Маҳаллий солиқларнинг барча турларини тўлашдан беш йил муддатга озод қилинсин, ушбу маблағлар гольфни ривожлантиришга йўналтирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дам олиш ва спортни ривожлантириш халқаро корпорацияси» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган асбоб-ускуналар ва материаллар бўйича қўшилган қиймати солиғи тўлашдан (2000 йил 1 январдан бошлаб) 3 йил муддатга истисно тариқасида озод қилинсин,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки, Гольф уюшмасининг муассислари, шунингдек ҳомийлари ҳисобланадиган ташкилотлар ва корхоналар жами даромадидан солиқ солинадиган даромадлар (фойда)ни аниқлашда уларнинг Гольф уюшмасини ривожлантиришга ва гольф бўйича мусобақалар ўтказишга йўналтириладиган маблағлари чегириб ташланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон гольф уюшмаси буюртманомаларига биноан, гринларга караю бўйича хорижий мутахассисларга, гольф инструкторларига ва майдонларга қараш учун ихтисослаштирилган техникани ишлатиш ва таъминлаш бўйича механикларга, уларни давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда, визалар беришни ва уларнинг муддатини узайтиришни, уларни яшаш жойлари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва рўйхатдан ўтганлик муддатини узайтиришни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон гольф уюшмаси масалалари бўйича ишлаш учун келувчи гринларга қараш бўйича хорижий мутахассисларга гольф инструкторларига ва майдонларга қараш учун ихтисослаштирилган техникани ишлатиш ва таъмирлаш бўйича механикларга республика ҳудудида яшаш ва транспортнинг барча турларида юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 26 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204-сон